Xurshidbonu Notavon. U yorim qayda mehmondir…

09

Ўн тўққизинчи юз йилликдаги озарбойжон адабиёти ва санъатида Хуршидбону Нотавоннинг ўэига хос ўрни бор. Унинг шеърлари халқ орасида Махсати хоним Ганжавий ва Ҳайрон хоним ғаэаллари каби машқур. Нотавониинг ўз қўли билан битилган китоби ва расмлари жамланган мураққа (альбом) Озарбайжон Қўлёзмалар институтида сақланмоқда. Нотавон чиэган миниатюра расмлари ўша вақтдаёқ Францияга қадар етган: 1860 йилда Қафқазга саёҳат қилган атоқли адиб Александр Дюма шоира билан учрашгани, унинг ижод намуналарини ватанига олиб боргани маълум. Davomini o'qish

Chezare Paveze. She’rlar

097
Машҳур шоир, адиб ва таржимон Чезаре Павезе Италиянинг Кунео вилоятидаги Санто-Стефано-Бельбо шаҳарчасида туғилган. Турин университетининг инглиз адабиёти бўлимида таҳсил олган. Дефо, Диккенс, Мелвилл, Жойс, Ш. Андерсон, Г. Стайн, Фолкнер, Дос Пассос асарларини итальянчага таржима қилган. Оиласи тазйиқи остида фашист партиясига аъзо бўлган, аммо аксилфашист фаолият олиб боргани учун партиядан ўчирилган. Урушдан кейин коммунистларга яқинлашган. Америкалик киноатриса Констанс Доулингга бўлган муҳаббати фожиали якунланган. 1950 йил 26 август куни ўз жонига қасд қилган. Davomini o'qish

Jozue Karduchchi. She’rlar

02
Нобель мукофоти соҳиби (1906) Жозуэ Кардуччи Италиянинг Тоскана вилоятида туғилган. Флоренцияда мактабни битиргач, Пиза университетининг адабиёт факултетида ўқиди. 1860-1904 йилларда Болония университетида дарс берди. У 1890 йилда бир умрга сенатор этиб сайланган. Ўн ёшидан шеърлар ёзган шоир “Ямблар ва эподиялар”, “Янги шеърлар”, “Қасидалар”, “Шеърий оҳанглар” каби китоблари билан ХХ аср итальян шеъриятининг энг машҳур вакилига айланди. Асарлари дунёнинг бир қатор тилларига таржима қилинган. Davomini o'qish

Aldo Palazzeski. She’rlar

021
Атоқли итальян шоири ва ёзувчиси Алдо Палаззески ( аслида фамилияси Журлани бўлган) Флоренция шаҳрида туғилган. 1904 йилдан шеърлари нашр этила бошлаган. Дастлаб футурист шоир сифатида танилган, аммо кейинчалик улардан четлашган. Шеърларида истеъзо ва ишончсизлик туйғулари намоён бўлган. Davomini o'qish

Juzeppe Ungaretti. She’rlar

091
Жузеппе Унгаретти шоир ва олим сифатида 1932 йилдан бошлаб бутун Оврўпога танилди, 1962 йилда Оврўпо Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлган. Унгаретти француз символизмидан илҳом олиб, ўз даврини тимсоллар орқали чуқур ифодалай олган шоирдир. Шеърият соҳасидаги учта маҳаллий ва халқаро мукофот билан тақдирланган. Асосий китоблари: “Юкка ботган лиман”, “Оқшомлар қувончи”, “Уруш», “Замон туйғуси”, “Изтироб”, “Ваъда қилинган дунё”, “Бир инсоннинг ҳаёти”. Davomini o'qish

Tavfiq Fikrat. She’rlar.

001

Саҳифа атоқли турк шоири Тавфиқ Фикрат таваллудининг 145 йиллигига бағишланади.

Турк адабиётининг йирик вакили Ризо Тавфиқ Фикрат (1869-1915)   Эдирнадаги Жисри Мустафопошо қасабасида туғилган. Отаси ўқитувчи Меҳмет афанди, онаси Кавказ черкасларидан Мунира хонимдир.
Талабаликдан ижтимоий ҳаётга фаол аралашган Ризо Тавфиқ 1907 йилдан яширин ҳаракатдаги «Иттиҳод ва тараққий» жамиятига киради. Иккинчи Машрутият (конститутция, 1908) эълони кунларида майдонлардаги нутқлари билан Истанбул халқига танилади, сайловда Эдирнадан миллат вакили этиб сайланади ва Миллат Мажлисида фаолият кўрсатади. Davomini o'qish

Tohir Qahhor. Bobur devoni dunyo kezadi / Ramiz Ravshan bilan suhbat.

021
Бобурнинг 1519 йилда тузилган “Кобул девони” ва 1528-29 йилларда тартибланган “Ҳинд девони”нинг бир қатор нусхалари турли музейларда сақланмоқда. Бир-биридан ҳажман фарқли бу девонларнинг энг мукаммал нусхаси Истанбул университети кутубхонасидаги 3743 рақамли “Девони Бобуршоҳи Чиғатойи”дир; 105 варақли тўпламда шоирнинг 119 ғазали ва турли жанрлардаги бошқа шеърлари, “Рисолаи волидия” таржимаси мавжуд (Париж миллий кутубхонасидаги 1230 рақамли иккинчи машҳур нусха эса 50 варақдир, унда 87 ғазал ва бошқа шеърлар бор). Истанбулдаги Тўпқопи саройидаги 741 рақамли қўлёзма эса 55 варақдир; “Девони султонул аъзам Бобур мирза вал-ғуфрон” ёзувли бу девонда 111 ғазал ва бошқа шеърлар мавжуд. Демак, бу ёдгорлик ҳажман катталиги билан Париж нусхасидан кўра қимматлироқдир. Davomini o'qish

Tohir Qahhor. Insonni ma’rifat tarbiyalaydi (1990).

025
Неча йиллар мобайнида ўзбек тарихчисининг, зиёлисининг овозсизлиги, репрессиялар замонида ортган қўрқувнинг мудом ингроғи ва ваҳмлари боис тилсиз бўлиб қийналгани, ҳақиқий тарихий асарлар ўзбек тилида деярли босилмагани, нашрга тайёрланганлари эътиборсиз ётгани, баъзи босилганлари ҳам тарқатилмагани, баъзан тарқатилганлари йиғиб олингани, қолаверса, инқилобга хизмат қилган Сўфизода, Ибрат, Иброҳим Даврон, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпонларнинг асарлари ҳамон тўлиқ босилмай ётгани, мактабларимизда, олий ўқув юртларида тарихий фанларни ўқитиш ниҳоятда қониқарсиз экани, туркий халқлар тарихига ҳамон европатсентристик назар билан қараш, ҳамон «пантуркизм» тамғаси кўзи билан боқиш ва тарихни сохталаштириш, ҳақоратлаш давом этаётгани одамни афсуслантиради. Davomini o'qish

Tohir Qahhor. Inson hamisha adabiyotga muhtoj. Suhbat va she’rlar.

024

10 май — таниқли шоир Тоҳир Қаҳҳор 60 ёшга тўлди. Қутлаймиз!

Тоҳир Қаҳҳор Наманганнинг Тўрақўргон туманида 1953 йилда туғилган. Унинг илк мақола ва шеъри жуда эрта, ўн беш ёшидаёқ пайдо бўлган, Наманган туманида чиқадиган «Учқун» рўзномасида босилган.
Тошкент дорилфунунида таҳсил олган.Аввал республика телерадиосининг адабий-драматик бўлимида муҳаррирлик қилган. 1979—1986 йилларда «Шарқ юлдузи» ойномасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмасида бош муҳаррир ўринбосари бугунги кунда «Жаҳон адабиёти» журналида ишлайди.

Davomini o'qish

Ivan Bunin. Hikoyalar.

021
Иван Бунин — Нобел мукофоти лауреати (1933) бўлган биринчи рус  ёзувчиси. Петербург Фанлар Академияси фахрий академиги (1909). 1920 йилдан эмиграцияда. Поезияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси («Хазонрезги», тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар хонадонининг қашшоқлашуви («Антонов олмалари», 1900), қишлоқнинг оғир қисмати («Қишлоқ», 1910; «Қақраган водий», 1911), турмуш маънавий асосларини унутишга маҳкумлик фожиаси («Сан-францисколик жаноб», 1915) яққол тасвирланган. Davomini o'qish