Ernest Heminguey. Frensis Makomberning omonat baxti

045    Аёл эрига қараб қўйди. У иккала эркакка уларни худди биринчи марта кўраётгандек, қаттиқ тикилиб қолди. Бинобарин, оқ танли овчи Уилсонни у биринчи бор кўриши эди. Уилсон ўрта бўйли, малласоч, чақмоқ мўйловли, юзлари қизил, кўзлари эса жуда совуқ одам эди. Кулганида юзидаги ажинлар қуюқлашарди. У хонимга қараб жилмайди. Аёл кўзларини ундан олиб қочиб, кенг френчисини туртиб чиққан елкасига, чап чўнтагидаги тўртта патронга, офтобда қорайган бесўнақай қўлларига, чавандозча эски шимига, чанг-лой пойабзалига қаради, кейин яна унинг қип-қизил юзига боқди. Davomini o'qish

27 noyabrda tug’ilgan: Uchqun Nazarov.

077
Учқун Назаров 1934 йил 27 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик институтининг режиссёрлик бўлимида таҳсил олган (1959). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1967). Биринчи ҳикояси — «Одамлар» (1962). «Ғурур», «Садоқат» (1965), «Фидо» (1970), «Гирдоб» (1971), «Журъат» (1977), «Ўзгалар учун» (1986) цингари ҳикоя ва қиссалардан иборат тўпламлари нашр этилган. «Чаён йили» (2005) трилогияси ва «Ойна» драмаси (1977) ҳам бор. Davomini o'qish