Таҳликали тунни ҳали ўн саккизга ҳам тўлмаган Қоракўзбегим билан ўтказган Умаршайх мирзо ўз овозидан чўчиб уйғониб кетди. Хайрият, туши экан. У ҳали ҳам темирчининг босқонидек кўтарилиб тушаётган сержун кўкрагига туфлаб, ёнига ўгирилиб қаради. Мирзонинг эҳтиросли эркалашларидан толиққан Қоракўзбегим ҳеч нарсадан бехабар ширин уйқуда эди. У бегимнинг тим қора кўзларига соя ташлаб турган қалин киприкларига меҳр билан нигоҳ ташларкан, яна ўша бехосият туш эсига тушди. Тавба, туш ҳам шунчалик аниқ-тиниқ бўладими? Ахир, у сувларнинг ой нурида жимирлашини, ҳуркович оҳунинг тим қора кўзларини худди ўнгидагидек кўриб, ўт-ўланларнинг шитирлашини, хунук ириллаган товушни ўз қулоқлари билан эшитди-ку… Davomini o'qish