Америкалик қўшиқчи шоир, 60-йилларда АҚШда пайдо бўлган хиппилар ҳаракатининг етакчи вакилларидан бири, жаҳонга машҳур рок юлдузи 75 ёшли Боб Дилан (аслида Роберт Аллен Зиммерман) 2016 йил адабиёт йўналишида Нобель мукофотига лойиқ топилди. Бу хонанданинг яхшигина шеърий матнлари борлигини рад этмайман. Аммо, очиғини айтай, жаҳон шеъриятида Боб Диландан юз карра баланд шоир ва ёзувчилар борлигини жуда яхши биламан. Мукофотнинг Диланга берилгани ҳақидаги хабар тарқалиши билан жуда қисқа вақт ичида дунёдаги жуда кўп таниқли адабиёт вакиллари бу танловдан ҳайрон қолганларини баён қилишди. Уларнинг айримлари мукофот қўмитасини Ғарб шоу-бизнесига хизмат қила бошлаганини мазах ҳам қилишди. Davomini o'qish