«O’zbekistonni ko’rgimiz keladi…»

07   Шундоққина ён қўшнимиз бўлмиш Афғонистон Ислом Республикасининг олти вилоятида кўп сонли ўзбеклар истиқомат қилишини юртдошларимизнинг ҳаммаси ҳам билишмас экан. Чунки баъзиларга улар билан интернет тармоғи орқали мулоқот қилганимни айтганимда, “Афғон тилини яхши биласанми?” дея таажжуб аралаш савол беришди. Афғонистонда ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшашини оддий ҳолдек қабул қила олишмади. Назаримда, улар ўзбекларни фақатгина Россияга ишлаш учун бориб, шу туфайли бироз муддат ўша ёқда яшаб келади, деб ўйлайдиганлардан эди.

Davomini o'qish