Ҳар бир ёзувчининг шаклланишида унинг қандай тарихий, илмий ва адабий-бадиий манбалардан озиқлангани муҳим аҳамиятга эга. Пировардида ёзувчи асарлари қимматини белгиловчи шу жараён асосан ўрта ва олий ўқув юртларидаги таҳсил мавсумида кечади. Аммо шундай фавқулодда истеъдод эгалари ҳам бўладики, улар бирор мактаб ёки дорилфунун кўчасидан ўтмай туриб ҳам, хусусий мутолаа йўли билан катта ва бой билим хазинасига эга бўладилар. Davomini o'qish