Борхес ижодида китоб образи, аниқроғи, бадиий тафсилотга катта жой ажратилади. Худди шундай ролни унинг бошқа машҳур рамзлари — кўзгу ва лабиринтлар ўйнайди. Бу тасодифий ҳол эмас. Асарларини ўқирканмиз, «инъикос», «вариантлар кўплиги» адибнинг бадиий ижод фалсафасидаги асосий категориялар эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Жўшқин ва серқирра ҳаёт, объектив воқелик — бутун борлиқнинг мураккаб усулидек намоён бўлади. Davomini o'qish
Teglar: Xorxe Luis Borxes
Nazar Eshonqul. Borxes. Esse
Борхеснинг асарларини ўқиган киши «энг муҳим масалалар» деб тортишаётган, бир-биримизни ғарбпарасту шарқпарастликда айблаётган мунозаралар ўта жўн баҳслар эканига амин бўлади; то истеъдод бўлмас экан, у шарқчи ҳам, ғарбчи ҳам бўлолмайди. Истеъдод бор жойда эса жўғрофия ўз моҳиятини йўқотади, у миллий бўлиш билан бирга умуминсоний бўлади. Ҳар қалай, Борхесни ўқиш адабиётнинг бани башар мулки эканига яна бир бор ишонтиради. Davomini o'qish