Xurshid (Shamsiddin Sharafiddinov). She’rlar.

033

10 май – Шоир ва драматург Хуршид (Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршид) таваллуд топган кун.

Ўзбек мумтоз адабиёти билан XX аср янги адабиётини бир-бирига боғлаб турувчи кўприклардан бири Шамсиддин Шарафиддин ўғли Хуршиддир. У ўзбек драматургиясига пойдевор қўйган дастлабки ижодкорлардан бири, шоир, ёзувчи, таржимон ва режиссёрдир. Ана шу кўп қиррали ва самарали ижодий фаолияти учун 1990 йилда унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» деган юксак унвон берилган. Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azallar. Xurshid tarjimalari.

09
Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта таъсир кўрсатди. Буюк немис шоири Ҳёте Ҳофизни «ноёб услуб даҳоси», «муқаддас Ҳофиз» деб улуғлаб, унинг таъсирида «Ғарбу Шарқ девони»ни яратган бўлса, В. Жуковский, А. Пушкин, Ю. Лермонтов, А. Фет, С. Есенин каби рус шоирлари Ҳофиздан илҳомланиб, «ҳофизона» оҳангларда шеърлар ёзганлар, унинг ижодини юксак баҳолаганлар. Шарқда эса Шероз булбулидан таъсирланмаган шоирнинг ўзи йўқ ҳисоби. Davomini o'qish