Икки кун аввал 17 ёшли шоирдан мактуб олдим. Мактубга шеърлари илова қилинган экан. Шеърларини ўқий бошладиму кўнглим бирдан юксалгандай бўлди. Ўқиганим сайин ёш шоирнинг истеъдодига ишончим кучайиб борди; ва ниҳоят унинг кимларгадир эргашган «соя» эмас, ўз йўлини кўра бошлаган тозанафас шоир эканини англадим. Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Davron
Lev Tolstoy. Hojimurod. Qissa. I-IX boblar & Xurshid Davron. Hoji Murodning bosh chanog’i bahona aytilgan gaplar
Кавказ халқларининг миллий қаҳрамони Ҳожи Муроднинг бош чаноғини она юртига қайтариш ҳақидаги хабарни ўқиб, мана шу гапларни сиз билан баҳам кўришни ўйладим. Яна шу гаплар баҳона сизни буюк Лев Толстойнинг «Ҳожи Мурод» қиссасини мутолаа қилишингизни жуда-жуда истадим… Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar
Шоира қизим Бахтинисо, туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!
Бу қалб сизни Қайғу билан ҳам кулиб таништиради. Мен шоира кўнглининг ёруғ табассумини ҳис этаяпман. Ҳаммаси рост, ҳаммаси кўнгил сатрлари. Мен бу шеърларни ўқиётиб, Бахтинисонинг қалбини кўраяпман, Бахтинисонинг ўзини англаяпман. Муҳими шу! (Эшқобил Шукурнинг «Бахтинисо шеърларини ўқидим» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Jamol Kamol. Jamiyat havosining azon qatlami
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг ойдин қиз тимсолида ёш ижодкорлар семинарига йўллаган мактубини интернетда ўқиб, таъсирландим. Таъсирланмай бўладими? Гап халқимизнинг бугунги қисмати, эртанги истиқболи устида кетаяпти. Бу – ҳақиқий зиёли, ижодкорнинг ёлғиз виждон даъвати эмас, балки жон қичқириғи! (Хуршид Даврон мактубини мана бу ерда ( асосий & қўшимча) ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. Til — o’zagimizning, o’zligimizning, o’ziga bekligimizning bosh belgisi. Ochiq xat.
21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
Она тилимизга давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллиги арафасида донишманд шоир Тўра Сулаймон сайланмаси мундарижасидан муносиб ўрин эгаллаган «Тил — ўзагимизнинг,ўзлигимизнинг, ўзига беклигимизнинг бош белгиси» номли мақоласини тақдим этмоқдамиз. Мен анча содда ва ҳазилваш ёзилган , аммо жуда теран ва жиддий бу мақола ёзилганидан анча вақт ўтганига қарамай, ҳалигача аҳамиятини йўқотмаган, йўқ-йўқ, адашдим, аҳамияти яна ҳам ошган деб айтган бўлардим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Provokatsiya kimga kerak?
Ўзбекистонда сўнгги йил давомида бошланган янгича сиёсат, миллий матбуотимиздаги тобора равнақ топаётган ошкоралик, қўшни давлатлар билан, қардош халқлар билан янги ижобий яқинлашиш палласида бундай чиркин мақолаларнинг пайдо бўлаётганидан кўзимизни юммайлик. Davomini o'qish
Yozuvchi Muhammad Ochil vafot etdi & Yozuvchining «So’z dunyosi»dan sochqilari
Қашқадарёдан нохуш хабар келди. Таниқли адиб,адабиётимиз заҳматкашларидан бири Муҳаммад Очил тўсатдан вафот этибди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Марҳумнинг оила аъзолари, ёру дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, сабр тилаймиз. Davomini o'qish
Abdulazizxon Akramov. She’rlar
Абдулазизхон Акрамов шеърларига бир неча ой муқаддам фейсбукдаги даврадошларимдан бири диққатимни қаратган эди. Анчагача унинг шеърларини кузатиб юрдим. Билдимки, ёш шоирнинг тажрибалари фақат менда эмас, бошқаларда ҳам якдил бир таасассурот қолдирмаяпти. Кимдир бу тажрибаларни мутлақ рад этса, яна кимдир тўлиқ маъқуллайди. Нима бўлгандаям, Абдулазизхон шеърлари мавжуд экан, шоир уларни эълон қилар экан, биз уларга бўлган муносабатимизни билдиришга ҳақлимиз. Davomini o'qish
Javlon Yaxshiboyev. She’rlar
Жавлоннинг шеърлари билан танишар эканман, куни-кеча бошқа бир ёш шоир тўпламига ёзган сўзбошимдаги мана бу сўзларни эсладим: Шеър қоидаларини эгаллаш, уларни билиш шоирлик эмас. Шеърда ташбеҳу аллитератсиясиларни қўллай билиш ҳам шоирлик эмас. Шоирлик ана ўша шеър қоидалари, ташбеҳу аллитератсияларга тоза нафас бера олишдадир… Davomini o'qish
Xurshid Davron «Kaftdagi chiziqlar» teleloyihasida (oktyabr,2015)
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Кафтдаги чизиқлар» (муаллиф Зебо Мирзо) дастурида ўз ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, шеър ва мутолаа ҳақидаги саволлларга жавоб беради ва ўз шеърларини тақдим этади.
Davomini o'qish
Ejen Gilvik. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Гилвикнинг ёзишича, деярли 19 ёшигача у француз тилини билмаган. Шоир туғилган оила гоҳ бретон, гоҳ валон, гоҳо эса Швейцария яшовчи немисларгагина хос бўлган олмон тилида ўзаро мулоқот қилган. Фақат ҳарбий хизматга чақирилгандан кейингина у француз тилини ўзлаштира бошлаган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Soxta akademiklaru arzon shon-shuhrat haqida & A’zam Obidov. Kitoblari Amerikada bosilgan shoir-yozuvchilarimizga qutlov va do‘ppini osmonga otish haqida
Ижтимоий тармоқларда яқинда мукофотланганлар қаторида шоира Фарида Бўтаевани ҳам табриклаш давом этмоқда. Биз ҳам Фарида Афрўзни самимий табриклаймиз. Аммо, айрим табриклаётганлар Фаридахонни академик шоирамиз деб алқаётганларини ўқиб таажжубланаман. Davomini o'qish
