Lev Gumilyov. Qadimgi turklar & Lev Gumilyov haqida maqolalar

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h27m01s_004_.png
Атоқли туркшунос олим Лев Гумилёвнинг 105 йиллиги олдидан

     Икки таниқли рус шоири — Николай Гумилёв билан Анна Ахматова оиласида туғилган Лев Гумилёв бутун умри давомида сиёсий таъқиб остида яшади. Аммо, илмга бўлган ташналик, айниқса,туркийлар тарихига бўлган беқиёс қизиқиш (онаси томирида туркий қон бўлгани таъсирида бўлса керак), узоқ ва машаққатли меҳнату изланишлар Лев Гумилёв номини дунё илм аҳли томонидан тан олинган билимли тарихшунос тимсолига айлантирди.

Хуршид Даврон
ЛЕВ ГУМИЛЁВ ҲАҚИДА
07

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h06m37s_002_.png  Лев Гумилёв икки таниқли рус шоири — Николай Гумилёв билан Анна Ахматова оиласида туғилган.  Николай Гумилёв 1921 йилда аксилинқилобий исённи тайёрлашда айбланиб,шўро тузуми томонидан қатл этилган бўлса, Анна Ахматова минг бир тавқе лаънат остида яшаса-да  узоқ умр кечириб , 77 ёшида  —  1966 йилнинг 5 мартида вафот этган.  Исёнчи ота ва бўйсунмас онага бўлган муносабат Лев Гумилёв ҳаёти ва фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди.  У  дастлаб 1938 йилнинг мартидан 1943 йилнинг мартигача сиёсий маҳбуслар лагерида бўлди,  кейинчалик 1950 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 1956 йилда Сталин шахсини қоралаган ХХ  съездидан   кейин эркинликка чиқди.  У бутун умри давомида  сиёсий таъқиб остида яшади. Аммо,илмга бўлган ташналик, айниқса,туркийлар тарихига бўлган беқиёс қизиқиш (онаси томирида туркий қон бўлгани таъсирида бўлса керак), узоқ ва машаққатли меҳнату изланишлар  Лев Гумилёв номини дунё илм аҳли томонидан тан олинган билимли тарихшунос тимсолига айлантирди. 

Лев Гумилёв  инсон ва этносларнинг биологик ижтимоий моҳияти ҳақидаги таълимот асосчиси;  у фанда биринчи бўлиб этногенезнинг наслдан-наслга ўтувчи асосий энергетик белгиси пассионарлик — биокимёвий қувват ортиши натижасида одамлардаги онгли биологик қобилиятларнинг ниҳоят даражада кучайиши ғоясини илгари сурди. Ушбу ғояга кўра,бундай жараёнларнинг намоён бўлиши тарихий тараққиётга кучли таъсир     кўрсатади. Бу ғоя унинг 1979 йилда бир дона нусхада нашр этилган «Этногенез ва Замин биосфераси» («Этногенез и биосфера Земли») асарида баён этилади.

Лев Гумилёвнинг туркийлар тарихига оид изланишлари натижасида «История народа Хунну»,  «Хунну в Китае», «Древние тюрки», «Поиски вымышленного царства», «Древняя Русь и Великая степь», «Старобурятская живопись», «Открытие Хазарии», «Тысячелетие вокруг Каспия», «Черная легенда», «Синхрония», «Конец и вновь начало» китоблари ва сонсиз мақолалари пайдо бўлди.

Ёдимда: 80-йилларда биз ёш ўзбек зиёлилари кимдир Москвадан олиб келган «Этногенез ва Замин биосфераси» («Этногенез и биосфера Земли») асарининг литографик нусхасини навбатда туриб ўқиб чиққан эдик. Бу китоб мутолааси катта билим доирасини талаб қилса-да,уни тўла тушунмасак-да, китобда келтирилган туркийлар ҳақидаги тарихий далиллар ва воқеалар бизни ҳаяжонга соларди.  Айниқса,»Древние тюрки» китобини ойлаб, йиллаб китоб бозорларидан қидириб, уни ҳар қандай нархда сотиб олишга тайёр эдик.

Мана,ниҳоят, беш йилча аввал Лев Гумилевнинг «Қадимги туркийлар» тарихий меҳнати  ўзбек тилида чоп этилди. Ишончимиз комилки,унинг бошқа асарлари ҳам ўзбек тилида нашр этилажак. Бу бизнинг масъулиятимиз ва истагимизга боғлиқ.

Бугун мустақиллик туфайли ўз халқимиз тарихини чуқурроқ ўрганиб,билиб боряпмиз. Олдингидек фақат рус эмас,жаҳон олимларининг китобларини ҳам мутолаа қилиб,тадқиқ этяпмиз.  Мана шу ўзлигимизни идрок этишда буюк рус тарихчисининг ҳиссаси беқиёсдир,десак хато қилмаймиз.

Тўғри, олимнинг ҳамма ғоялари тўғри ёки бизга маъқул эмасдир. Аммо,унинг асарлари диққатимиз ва меҳримизга сазовор бўлганини тан олмасдан иложимиз йўқ.

 

Абдуқаюм Айритомий,
Бахтиёр Ўрдабекли
ҚАДИМ ТАРИХИМИЗ  ЛЕВ ГУМИЛЁВ ТАЛҚИНИДА
07

s061.pngЛ.Н.Гумилёвнинг «Қадимги турклар» асари XX асрнинг иккинчи ярмида, яъни турки қавмлар тарихига Европада қизиқиш тўлқини ҳали ўз эпкинини мутлақо йўқотиб бўлмаган бир чоғда дунё юзини кўрди. Бутун XIX юзйиллик давомида турки халқлар тарихи турки олимлар иштирокисиз ўрганилган, бу халқлар вакиллари ўз тарихини илмий ёритиш майдонидан йироқда бўлганлиги боис ҳам Оврупо ва рус тарих фани ходимлари уни ўзларининг шарқ тарихини билиш савияси даражасида ҳамда ўз сиёсий-ижтимоий қарашларига уйғун тарзда очиб беришлари табиий эди. XX юзйилликда тарих илмининг турки халқлар ўтмиши майдонига усмонли турк ва татар олимлари ҳам кириб кела бошладиларки, улар аввалгилардан фарқ қилиб, турки тарихга, табиийки, она тарих сифатида ёндоша бошладилар. Энди булар олдингиларидан фарқ қилиб, мазкур тарихга узокдан, совуқ илмий таҳлил муддаосидан ёхуд ўз миллатининг сиёсий-ижтимоий манфаатидан келиб чиқиб эмас, балки ўзининг кечмишига илмий кўз билан қарамоқзаруратида ва иштиёқида эдилар.

Бу борада ўз халқининг келиб чиқиш жиҳатидан угор-турк бирлигига боғлаган можар (унгар-венгер) олими Ҳерман Вамбери алоҳида ўрин тутади. Афсуски, XIX аср охири ва XX юз йиллик бошларининг жуда кўп рус ва рус-совет олимлари каби Л.Н.Гумилев ҳам Вамберининг илмий ишларини четлаб ўтади. Бу ҳолат Л.Гумилевнинг ҳамма замонларнинг улуғ шарқшуносларидан ҳисобланмиш В.В.Бартолднинг илмий қарашларига ҳам эътиборсизлиги, аниқроғи, бироз менсимаслик кайфияти билан бирга, Басим Аталай, Заки Валидий илмий асарларига мутлақо эьтибор бермаслик каби илмий йўлни танлашига олиб келди. В.Бартолд қадимги турк тарихини бошқа ижтимоий фанлардан ажралган ҳолда ўрганиш мумкин эмас деб ҳисоблаган, хусусан, тарихчи айни чоғда яхшигина филолог-полиглот бўлишини талаб этган бўлса, Л.Гумилев ўз устози Г.Е.Грумм-Гржимайло билан биргаликда тарихий географияни, тарихни, хусусан турк тарихини тиклашда етарли ёндош соҳа сифатида қабул қиладилар. Л.Гумилевнинг бу борадаги фикри қўлингиздаги китобнинг «Умумий ишлар методикаси» бўлимидаги «XIX аср охирида тўрт тилда бир-бирига зид кўплаб илмий адабиётлар яратилди, бу асарлар бошловчи тадқиқотчилар қўлига етиши ва уларни идрок этиши қийин эди… Табиийки, бошловчи тарихчи турклар ҳақида ёзилган барча китобларни ўқиб чиқа олмайди. Унинг олдида ягона йўл бор — мавзуни торайтириш…» дейилган гапларида ҳам акс этади. Яъни филологик маълумот зарурлиги инкор этилгач, умуман мавзуга оид барча илмий адабиётларни ўрганиш зарурати ҳам чекланади.

Филологик манбаларга эътиборсизлик натижаси бўлса керакки, Л.Гумилев ҳам ўша замонларда, ҳатто ҳозирда ҳам кенг тарқалган «Ашина» сўзи «бўри» деган маънони ифода этувчи мўғул сўзи бўлиб, мўғулча кўриниши «шане//чино»дир, «А» эса хитойча ҳурматни ифода этувчи олд қўшимчадир» деган фаразни ҳеч иккиланмай қабул қилади. Бир тилдаги сўзга иккинчи тилдаги грамматик шакл кўшилиб янги шакл ҳосил килиши учун ўша шакл ҳосил қилинган тил муҳитида жуда бўлмаганда, аҳолининг катта қисми иккитилли бўлиши зарурлигини эътибордан соқит қилади ҳамда бу факт унинг турк давлат қурилиши заминида мўғул қабилалари туради, деган қарашига уйғун бўлганлиги учун ҳам бундай қарашни дадил олға суради ва «Ашина»нинг маъноси «олийжаноб бўри» деб беради. Аслида, хитой манбаларидаги «Ашина» сўзини турки салтанат бўлмиш Кушан давлати номи билан, яъни «Қушан» энг қадимги турки «бўри» тушунчасини ифода этувчи сўз билан боғлаб тушунтириш илмий жиҳатдан асосли кўринади (бу сўз билан бир ўзакдош бўлган «қашқир» сўзи ҳали қўпгина турки тилларда сакланиб келмоқда). Л.Гумилев турки тарихни мўғуллаштиришда давом этиб, хитой манбаларида «Ашина хонлари қўл остидагиларни ифода этиш учун ишлатилган «ту-кю»сўзида «туркут» сўзини кўради ва ундаги-ут қўшимчасини эса, мўғулча кўплик қўшимчаси, деб ишонади ва ишонтиришга уринади. Ҳатто, қадимги турк тилида барча сиёсий атамалар мўғул тилидаги кўплик қўшимчаси билан ясалган, деган исботланмаган қоидани ўртага ташлайди. Туркут сўзи таркибидаги-т(-у/т)ни қатъий туриб, мўғул тили қўшимчаси дейиш билан Л .Гумилев В.Бартолднинг унинг илмий ишларидаги хатолар заминини тўғри кўрсатганини исбот ҳам қилиб қўйган эди. Яъни Гумилев ўз замонасида эълон этилган В.В.Радловнинг «Турки лаҳжалар луғати тузиш тажрибалари «(кейинроқ «Қадимги  турк луғати» номи билан ҳам нашр этилган)дан бехабарлигини кўрсатиб қўйди. Ўша луғатда -т қўшимчаси қадимги турки тилда мавҳум тушунчали от ясаши айтилган ва бунга мисоллар ҳам берилган. Бунинг устига агар Л.Гумилевда филологик маълумот етарли бўлганида турки тилларда этнонимлар кўплик қўшимчаси билан ясалмаслигини, чунки бу тилда этноним жамловчи маънога эга эканлигини пайқаган бўлар эди. Ҳозирги турки тилларда учрайдиган ўзбеклар, қозоқлар, руслар каби форма ясалиши ҳам турки тилларга ҳинд-европа тиллари таъсири натижасидир. Ҳатто ҳозир ҳам «ўзбеклар бунақа бўлмайди»дан кўра «ўзбек бунақа бўлмайди» туркироқдир. Демак, «туркут» шакли мавжуд бўлганида ҳам ундаги -т(-ут) мўғулча кўплик қўшимчаси эмас, балки «бошқирд» этнонимидаги каби мавжуд этнонимга қўшилган ҳолда умумлашма маъно бериши мумкин. Мўғул тилларида эса,-т этноним ясаши мавжуд бўлган тил ҳодисасидир: ойрот, кераит, тангут, тайчжиут каби. «Туркут» сўзида этноним -к воситасида ясалгани эса ўша пайтлардаёқ исбот этилган бўлиб, қўлингиздаги китобда Л. Гумилевнинг ўзи буни тан олади.

Тарихан ўзидан ҳужжатлар қолдирган дастлабки турки давлат бўлмиш Турк ҳоқонликларини ва унинг асосий бунёдкори туркилар билан илк турки халқ ва давлат бўлмиш хунлар ва уларнинг императорлиги орасидаги боғланишни ҳам йўққа чиқаради: «Турклар ўз тарихини оламнинг бошланишидан ҳисобласалар-да, уларнинг дунёқарашидан келиб чиқилса, бу дунё унча қадимий эмас. Оламнинг ибтидоси VI аср бошларидир. Турклар ўз аждодлари хунлар ҳақида ҳеч нарса билмас эдилар.» Бу фикр жуда асоссиз бўлмаса ҳам, унда турклар ўз ўтмишидан мутлақо узилган бир қавм сифатида намоён этилади. Бу фараз тўлалигича Ўрхўн битиклари матнига таянганлиги учун, матн эса оламнинг яралиши ёки туркларнинг тарихига эмас, балки бир турки сулола тарихига бағишлангани учун бундай кескин хулосага ишонгинг келмайди. Хитойча матнда турклар хунларнинг авлоди эканлиги қайд этилган экан, демак лоақал хитой маданияти асосида таълим олганлар ёхуд хитойча матнни ўқий оладиган оддий турк хунлар ҳақида қандайдир маълумотга эга бўлган, деган ишончга асос бор бўлади, матнда эса, буни акс эттириш учун эҳтиёж бўлмаган бўлса керак. Бизнингча, бу ўринда бошқа бир ноаниқлик ҳам борга ўхшайди, яъни хитойлар «хун» деб атаган аждодларимизни ўша замондаги турклар ҳам хун деб атаганмиканлар?!

Гап буюк туркчи олим Л.Н.Гумилевнинг, бизнинг назаримизда, турки тарихни ўрганишда турк филологиясига эътиборсизлиги натижасида йўл қўйган айрим камчиликлари ҳақида кетаётган экан, унинг «яда» тоши ва у билан боғлиқ бўлган фикрини ҳам четлаб ўтиб бўлмайди. «ЙАДУ» сўзининг ўзи форс тилидан ўзлаштирилгандир. Гарчи Эронда «шаман» сўзи номаълум бўлмаса ҳам, Фирдавсий турк сеҳргарини айнан ўша сўз билан атайди.»

Аввало, йадасўзини ҳеч иккиланмай форс сўзи дейиш, бу сўз ва ушбу сўз ифода этадиган диний амал тарихларини атрофлича ўрганилмай хулоса чикаришга олиб келинган. Форс тилида бу сўз бошка форсий сўзлар билан боғланиши мутлақо мумкин бўлмагани ҳолда, «Девону луғатит турк»да ўқиймиз: «ЙАТ»-ёмир ва шамол келтириш учун тошлар билан қилинадиган фусунгарлик». Шунинг билан бирга турки тилда «йа»-ўзагидан таркаган ва маъноси йада сўзига уйғун бўлган бирмунча сўзлар борки, улар бу сўз турки эканлигини тасдиқлаб туради. Жумладан, мазкур луғатда йатлади сўзи афсун ўқиш маъносига эга эканлиги қайд этилган. Йатлатти эса «фол очтирди» маъносига эгалиги айтилади. Давомида йатчи сўзи келтирилиб, унинг «афсун ўқийдиган киши» маъносини ифода этиши тасдиқланади. Ўзбек тилида учрайдиган «ётиғи билан тушунтир» иборасидаги ётиқ» ҳам ушбу сирага келиб қўшилади. Бундан ташқари, табиат жисмларини илоҳийлаштириш эронларга нисбатан кўпроқ туркиларга хосдир. Форс манбалари ҳам бир овоздан яда тоши га унинг воситасида бажаршадиган даний тадбирлар тўлалигича туркларга хос деб ҳисоблайдилар. Умуман, «битик»ни хитой тилидан (В.В.Радлов каби тил билимдони турки тидда бити-феъл ўзаги бор бўлишига ҳам қарамай, бу «маданий сўз» хитойчадан ўзлашган бўлишини ўтказмоқчи бўлган), ҳўкиз —»маданий сўзи»ни форс тилидан, сават сўзини ҳам турки тилда сап- «бириктирмоқ», тўқимоқ» феъл туркумли сўзи бўлишига қарамай, форс тилидан ўзлаштирилган деб ҳисоблашлари турки «маданий сўз»ларнинг барчаси бошқа тиллардан қабул қилинган, деган нотўғри ва ғайри илмий қараш таъсиридан бошқа нарса эмас эди.

«Қадимги турклар» китобини ўқишда эҳтиёт бўлиб ёндошиш лозим бўлган ғоялардан бири бу «қадимги турклар сон жиҳатидан жуда кам бўлиб, ўз номларини бевосита авлодлари бўлмаган кўпгина қавмларга қолдирди» деган фикрдир. Аввало, дунёдаги барча халқлар аралашдирлар, руслар ҳам қон аралашиш фоизи ҳисобланса, славян бўлмаган халқ бўлиб чиқади. Яъни турки қавмларнинг барчаси туркидирлар, лекин унда турки қон даражаси турлича миқдорда бўлиши мумкин.

Қадимги турклар маданияти ўзига хос кўчманчи маданият бўлиб инсоният тарихида ўзининг алоҳида ўрнига эга эканлигини, оддий ўтов ўз архитектураси билан ўтроқ халқлар ярагган иншоотлардан ҳеч қандай кам томони йўқ эканлигини исботлашга бел боғлаб, буни чиройли қилиб далиллаб бера олган Л.Н.Гумилёв, бу қарашларида маданиятнинг тил ва адабиёт каби узвий қисмига келганда, бироз оқсайди ҳамда турки маданиятни камситиш йўлини тутганларнинг филологик материалларидан фойдаланиш зўрида қолади.

Биз турки тарихни инсоният тарихининг таркибий бир узви сифатида ўрганиб, бу қавмнинг башар олдидаги ўтаган вазифасини ҳалол ёритишга интилган ажойиб бир тарихчи олимнинг йирик бир асаридаги, бизнинг назаримизда, ўзбек ўкувчиси дунёқарашида чалкашликлар ва ноаниқлик келтириб чикариши мумкин бўлган баъзи бир ўришари устида тўхталишимиз, қўлингиздаги китобнинг бизнинг узоқ ўтмишимизни ўрганишимиздаги аҳамиятини заррача ҳам камайтира олмайди. Турк ҳоқонликлари даври тарихини ўрганишда, давлатчилигимиз тарихи ва тадрижини ўрганишда, «Қадимги турклар» асарининг олдига тушадиган бошқа бир илмий ишни тавсия эта олмаслигимизнинг ўзи бу ишнинг қийматини белгилаб қўяди.

Турк ҳоқонликлари тарихини Хитой, Эрон, Олд Осиё, Европа тарихи билан боғлаб ўрганиш билан бирга, уларни боғлаб турувчи ипларни топиб қўрсата билишнинг ўзи жуда катта илмий меҳнат ва иқгидор талаб этар эди. Бахтимизга, илмий заҳматлардан лаззатланиш ва илмий иқтидор ҳисси ва қобшияти ато этилган Л. Гумилев ана шу атоларини бизнинг тарихимизга қаратди. Ислом оламида ўз ўрнини топган турки қавм исломгача ҳам дунё тарихи майдонида ўзининг қаддини мағрур тута олганини кўрсатиб бера олди.

Китобда ўзбек халқи этногенезида турклар билан бир қаторда жуда катта аҳамият касб этган суғудлар (суғудларнинг ўзи, хоразмийлар, парканаликлар, саклар) форсларга нисбатан руҳий, иқтисодий жуғрофий, ижтимоий жиҳатидан туркларга жуда яқин бўлганлиги, турк ҳоқонликлари сиёсий ва маънавий ҳаётида муҳим рол ўйнаганлиги холисона очиб берилганки, «ўзбек халқи босиб келган кўчманчи туркларнинг мағлуб бўлган суғудлар билан аралашмаси» эмас, балки турклар билан бутун тарихи давомида бирон марта ҳам уруш қилмаган, аксинча ҳар қандай тажовузни асрлар давомида биргалиқда бартараф қилиб келган икки буюк қавмнинг—турксуғуд иттифоқининг маҳсули эканлигини намоён этиши билан ҳам қимматлидир.

Бу асарнинг яна бир қиймати кўчманчи маданият инсоният маданиятининг узвий ўзига хос бир бетакрор тармоғи бўлиб, башарий маданият ушбу маданиятсиз катта бир кемтикли бўлиб қолишининг илмий жиҳатдан асослаб берилганидадир.

Набижон Боқий
НИДОЛАРДАН ЯРАЛГАН ТАРИХ
005

index.jpgШоираи замонамиз Анна Андреевна Ахматова тарихий фожиаларни акс эттирган шеърларидан бирида: «Эрим гўрда, ўғлим турмада — менга дуо беринг», деб илтижо қилган эди. Чунки шоиранинг фақат гўзал ҳис-туйғулари эмас, балки нозик вужуди ҳам зўравон замоннинг пошналари остида аёвсиз топталади: эри Николай Гумилёвни 1921 йилда большевиклар отиб ташлайди, ўғли эса…

Левушка (арслон боласи) 1912 йилнинг 1 октябрь куни туғилади. Онаси Анна эндигина 23 ёшга тўлган эди. Тақдир ҳазилини қарангки, Лев 23 ёшга тўлганда уни большевиклар авахтага ташлайди. 1935 йилнинг 22 октябрь куни Ленинград Давлат университетининг тарих факультетида таҳсил кўраётган Лев Гумилёв «аксилшўравий террорчилар гуруҳининг аъзоси» сифатида ҳибсга олинади. Мислсиз азоб-уқубатлардан сўнг Анна Ахматова Сталинга хат киритишга эришади ва «доҳийнинг меҳр-шафқати» билан 1935 йилнинг 4 ноябрь куни Лев қамоқдан озод бўлади.

1938 йилнинг 10 март куни эса Лев Гумилёв гўёки «ЛДУдаги ёшларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлгани учун» иккинчи марта қамалади. Ленинград ҳарбий округи трибуналининг қарорига мувофиқ Лев Николаевич ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Аммо, «адолатпарварлик»ни кўрингки, 1938 йилнинг 17 ноябрь куни СССР Олий судининг ҳарбий ҳайъати ўша ҳукмни бекор қилиб, жиноий ишни қайта терговга жўнатади. 1939 йилнинг февраль-май ойларида бўлган қайта тергов жараёнида Лев Гумилёв айбдор эканини мутлақо бўйнига олмайди, терговчилар эса унинг айбини исботлай олмайди, гўё «инқилобий вазият» вужудга келади. Шундай бўлса-да, НКВД ҳузуридаги махсус кенгаш қарорига биноан Лев Гумилёв беш йил муддатга озодликдан бенасиб қилинади.

Лев Гумилёв сургундан тўппа-тўғри Иккинчи жаҳон урушининг қайноқ жабҳасига жўнаб кетади. Урушда ўзини кўрсатади, бир неча марта тақдирланади.
Лекин… лекин Николай Гумилёвнинг ўғли бўлиш, Анна Ахматованинг ўғли бўлиш ниҳоятда оғир эди…

1949 йилнинг 6 ноябрь куни (атайлаб байрамдан бир кун аввал!) терговчи майин-майин кекирибгина Анна Ахматованинг хонадонига ташриф буюради ва: «Мадам, уйингизни тинтув қиламиз. Сўнгра ўғлингизни қамоққа олиб кетамиз», дейдию чарм папкасидан ордерни чиқариб кўрсатади. Тинтув бошланади. «Гражданка Ахматова»нинг шахсий буюмлари, латта-путталари обдан титкилаб кўрилади. Хўрланган, ҳақоратланган Анна Ахматованинг асаб торлари чирс-чирс узилади. Анави гўрсўхталар тилаб-тилаб олган ёлғизгина ўғлини олдиларига солиб ҳайдаб кетишгач, шоира жамики қўлёзмаларини, ҳали эълон қилинмаган шеърларини, достонларини битта қолдирмасдан ёқиб юборади. Рус адабиёти тарихида фақат Николай Гоголь «Ўлик жонлар» романининг қўлёзмасини ёқиб юборган. Ахматова «ёнғин»и тарихда иккинчи ҳодиса (нақл қилишларича, қамоққа олинишидан салгина олдин Абдулҳамид Чўлпон ҳам қўлёзмаларини ёқиб юборган экан). Адибларнинг қўлёзмалардан бошқа яна қандай бойлиги борки, қурбон қилишса!

Лев Гумилёв бу гал ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

«Доҳий»нинг 70 йиллик юбилейи яқинлаша бошлайди. Тўкилибгина, абгоргина бўлиб қолган Анна Ахматовага «баъзи бир ўртоқлар дўстона» маслаҳат беради: «Илтимос, мадҳия ёзинг! Ахир, ўтмишда ҳам шоирлар подшолар номига қасидалар ёзган!» дейишиб, йўл-йўриқ кўрсатади… Ахматова умрида илк бора ижодий принципидан чекиниб, Сталинни мадҳ этиб иккита шеър ёзади (ўша шеърлари зудлик билан «Огонёк» журналида эълон қилинган туркумига илакишиб дунё юзини кўради). Ўн-ўн беш йил мобайнида битта ҳам шеъри шўро матбуотида эълон қилинмаган Ахматованинг туркумлари «Огонёк» журналида кетма-кет потирлаб чиқиб кетганининг боиси, албатта, «ижтимоий заказ» жуда юқоридан тушганини англатади.

Бироқ, Сталин барибир Лев Гумилёвни озодликка чиқармайди.

Анна Ахматова қамоқда ётган ўғлига посилкалар жўнатиб, хатлар ёзиб туради. Ажабланарли жойи шундаки, она-бола ўртасида ижодий алоқа ўрнатилади. Бунга кейинчалик сақланиб қолган биргина мактубни далил сифатида келтиришимиз мумкин. Хусусан, 1954 йилнинг 20 сентябрь куни Анна Ахматова фи-докор ўғлига бундай деб ёзган экан: «Ҳозир мутолаа қилаётганим Хитой шеърият анталогиясида яна-тағин хунларга дуч келиб қолдим. Бу ҳодиса энди эрамиз-нинг I асрида рўй беряпти. Иккита хитой генерали хунлар томонидан асирга олинади ва 19 йил тут-қунликда сақланади. Биттаси Ватанига қайтиб кетади, бошқаси эса ўтмишини эслаб қўшиқ айтиб ўтиради. Ўша қўшиқ инглиз тилига таржима қилинган, қофияси йўқ. Билмадим, сенга илгари ҳам ёзганмидим-йўқми, Пекинда 1954 йили инглизча нашр қилинган Цуй Юаннинг китобини ўқиб чиқдим. Таржимони хитойлик экан. Мана, менинг насрийроқ таржимам:

Подшоҳимга хизмат қилиб,
Саҳрони чангитиб юриб,
Хунларнинг додини бериб —
Мен ўн минг ли йўл босдим.

Ва ҳоказо. Анталогиядан ва таржима қораламасидан кўчирмалар олиб юбораётган хатларим сенга етиб боряптими? Эҳтимол, улардан сенга умуман фойда йўқдир?» (Анна Ахматова, Сочинения в двух томах, том 1, Москва, из-во «Правда», 1990 йил, 229-бет.)

Бошқа бир хатида эса: «Ўзингни асрагин, аччиқ чойдан ичмагин», деб илтимос қилади она. Ҳойнаҳой, «аччиқ чой» деганда аристонлар орасида тансиқ ҳисобланадиган «чифир» назарда тутилаётир. «Чифир» ҳам, «аччиқ чой» ҳам охир-оқибат юракни ишдан чиқаради (ҳатто отдек бақув-ват О. Балзак ҳам «аччиқ қаҳва»дан ўлади).

Қисқаси, Лев Гумилёв қамоқда ётган вақтида ҳам умр китоби — «Қадимий турклар» учун қимматли маълумотлар тўплайди. Онаси ўғлининг қутлуғ ишида ҳамиша мададкор бўлади.

… «Қадимий турклар» китобида Биринчи (Шарқий ва Гарбий) ҳамда Иккинчи турклар салтанатининг пайдо бўлиш зарурияти, тараққиёти, инқироз сабаблари ҳалол тадқиқ этилади. Муаллифнинг гувоҳлик беришича: «Бу китоб 1935 йилнинг 5 декабрь куни бошланган эди. Ўшандан бери бир неча марта қайта ишланди, тўлдирилди. Бироқ, қадимий турклар тарихига алоқадор жамики бой манбалар тўла-тўкис қамраб олинмади; барча муаммолар ёритилди деб бўлмайди. Шу боис бу йўлдаги изланишлар давом эттирилиши шарт» (Л. Гумилёв, «Қадимий турклар», 3-бет. Бундан кейин ушбу китобдан олинган далил-дастаклар «Қ.т.», фалон бет деб кўрсатилади).

Китоб дебочасида муаллиф «Бу китобни бизнинг биродарларимизга — Шўро Иттифоқидаги турк халқларига бағишпайман» деб қайд этади. Бағишлов ҳам, китоб қачон езила бошлангани тўғрисидаги таъкид ҳам чуқур чоғиштирма маънога эга. Тагматн — «нимкоса» теран англанса, муаллифнинг (дафъатан ғалати туюладиган) фикр-мулоҳазалари, позицияси тўғри талқин қилиниши мумкин.

«Қадимий турк халқларининг, улар барпо этган салтанатнинг тарихи дунё кечмиши силсиласида битта масалага бориб тақалади: ўз номларини авлодларига мерос қилиб қолдирмаган турклар нима учун пайдо бўлдилару нима учун йўқ бўлиб кетдилар?» («Қ. т», 4-бет.) Албатта, масаланинг бу тарзда қўйилиши илмий тадқиқот қамраб олган давр учун ҳеч қандай зарар етказмайди. Илмий тадқиқот доирасидан чиқилса, ҳайратланишимиз турган гап: хўш, қадимий турклар ўз номларини нима учун авл одлар и га (ўзбек-қозоқ-қиргиз-уйғур-қорақалпоқ-туркман…) мерос қилиб қолдирмаган экан? Ахир…

Дарров баҳс бошламасдан «нимкоса»га қараш керак: бу китоб Лев Николаевич биринчи марта большевиклар зиндонида ётиб чиққач, роп-па-роса бир ойдан сўнг ёзила бошланган. Шу сабабли Лев Гумилёв «эзоп тили»ни илмий муомалага киритади: китобини «Шўро иттифоқидаги турк халқларига» бағишлайди-ю, аммо бир пайтлар буюк салтанат барпо этган қадимий турклар бошқа эди, ҳозиргилари бошқа — булар энди салтанат барпо қилишмайди, уларга шўро салтанати ҳам бўлаверади, дейди гўё.

Бироқ, китобда ёритилган 316 йиллик тарихий (юзлаб) мисоллардан маълум бўладики, қадимий турклар асло йўқолиб кетмайдилар. Тўғри, қудратли салтанатлар инқирозга юз тутади, лекин «туркют» (изоҳи кейинроқ берилади) бўлиб тарих саҳнасига чиқиб келган аждодларимиз гоҳ «турк», гоҳ «кўк турк», гоҳ «ўн ўқ», гоҳ «тўққиз ўгуз», гоҳ «уйғур», гоҳ «қорлуқ», гоҳ «лақай», гоҳ «қипчоқ», гоҳ «қирғиз», гоҳ «ўзбек» номи билан дунёни титратаверадилар. Қадимий турклар самандар мисоли ўт-олов ичида туғиладилар ва ўт-олов ичра яшайдилар.

«Қадимий турклар инсоният тарихида улуғ мавқега эга бўлсалар-да, лекин ўзлари сон жиҳатдан унчалик кўп эмасди. Уларнинг салтанати Хитой ва Эрон билан чегарадош бўлиб, бир-бирларига ўзаро таъсир ўтказардилар. Бу мамлакатларнинг тарихи чамбарчас боғланиб кетган. Демак, воқеалар даврийлигини ҳаққоний тиклаш учун хорижий мамлакатлар тарихини диққат марказидан қочирмаслигимиз лозим.

VI аср охирларида Турк қоғооноти ғарбда Византия (Рум), жанубда Эрон ва ҳатто Ҳиндистон, шарқда эса Хитой билан қўшни бўлган. Тадқиқотимиз учун мавзу қилиб олинган даврда номлари зикр қилинган мамлакатларнинг тарихий ришталари Турк қоғооноти тақдирига узвий боғланади.

Турк қоғоонотининг барпо этилиши инсоният тарихида туб бурилиш ясади. VI асрдан эътиборан хитойликлар Константинополь бозоридаги нарх-наволар билан ҳисоблашишга мажбур бўлдилар; румликлар эса Хитой императорининг хазинаси билан ҳисоблашишга мажбур бўлдилар. Турклар буюк салтанатлар ўртасида фақат воситачи бўлиб қолмадилар, айни вақтда улар Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Рум маданиятлари билан бемалол беллаша оладиган миллий қад-риятларини яратдилар. Қадимий туркларнинг қадриятлари бир тараф-у, лекин улар қурган жамият, ижтимоий устқурмалар, мансаб зина-поялари, ҳарб санъати, дипломатия, шунингдек, мамлакат манфаатига бўйсундирилган миллий мафкура тадқиқотчини кўпроқ ҳайратга солади» («Қ. т.», 415-бетлар).

Китобнинг биринчи қисми «арафа»дан (420-546 йиллар) бошланади. Арафа 126 йил давом этади. «Мамлакат даҳо фарзандларига жуда узоқ муддат ҳомиладор бўлади» (Белинский таъбири), дейдилар. Маълум бўлишича, дунё буюк салтанатга ҳам узоқ муддат ҳомиладор бўлар экан. Сиртдан қаралса, «арафа» хийла чўзилиб кет-гандек туюлади. Лекин V асрда Оврупода миллатлар ҳамон «кўчманчилик» қилиб юришганини эътиборга олсак борми, осиёликлар улардан 100 йил илгарилаб кетгани равшан бўлади.

Арафа зое кетмайди. Жужон халқи арафада таркиб топади.

«Жужон халқи қандай пайдо бўлди деган масала аввал ҳам бир неча марта кўтарилган-у, аммо узил-кесил ечимини топгани йўқ. Бизнингча, масаланинг бу тарзда қўйилиши нотўғри. Аслида, «қандай — таркиб топди?» тарзида қўйилса, тўғри бўларди. Халқ бирдан пайдо бўлмайди, аста-секин шакл-шамойил касб этади. Жужонлар халқ бўлиб битта элатдан ўсиб чиққан эмас, ўзига хос равишда таркиб топган. Алғов-далғов замонларда йўлдан озган, ёмонотлиқ бўлиб қолган одамлар кўпайиб кетади. IV асрнинг ўрталарида ҳам ўшандай кимсалар анчагина эди. Улар Тобос хони қарорго-ҳида ёки хунларнинг пойтахтида кун кўролмасдан чўлу биёбонларга бош олиб кетадилар. Хўжайинларининг зулмидан зада бўлган хизматкорлар, ҳарбий хизматдан бўйин товлаган қочоқлар, талонга тушган қишлоқларнинг аҳолиси ҳам саҳрога чекиниб жон сақлайдилар. Бундай кишиларнинг тили, дини, элати ҳар хил эди-ю, фақат қисмати битта эди. Ҳаммаси қашшоқликка маҳкум бўлиб, мана шу қашшоқлик уларни бирлаштириб турарди.

Хунларнинг отлиқ аскарлари сафида хизмат қилган Юкйўл деган кимса IV асрнинг 50-йилларида негадир ўлим жазосига ҳукм қилинади. Аммо у пайт пойлаб туриб тоққа қочади ва атрофига ўзига ўхшаган қочоқлардан юзтасини тўплайди. Улар бир илож қилиб кўчманчилар билан тил топишади. Сўнг баҳамжиҳат ҳаёт кечира бошлайдилар.

Юкйўлнинг вориси Қўйлуқ Тобос хони билан алоқа ўрнатади. Унга ўлпон (от, сувсар, сувмушук мўйнаси каои) тўлаб туради. Бора-бора Қўйлуқ ўрдаси Жужон номини олади. Ўрда қонун-қоидаси уруш эҳтиёжларига, талончиликка мос эди: қаҳрамонлик кўрсатган аскарга қўлга киритилган ўлжанинг катта қисми ҳадя қилинарди, қўрқоқ кимсалар эса ўласи қилиб таёқ билан саваланарди. 200 йиллик ўтган давр мобайнида жужонлар ўрдасида ҳеч қандай сезиларли тараққиёт бўлмайди. Мавжуд куч фақат талон-тарожликка сарфланарди» («Қ.т.», 11-12-бетлар).

545 йилда жужонлар туркютларни босиб олади. Туркютлар эса ябгу-йапу (унвон — Н. Б.) етакчилигида жужонларга қарши қўзголон кўтарди. 552 йилда қўзғолон айни авж олган кезларда ябғу-йапу ҳалок бўлади. Қора Иссиқхон ябғу-йапу тахтига чиқади ва 553 йилда жужонларни тормор қилади. Афсуски, ўзи ҳам қурбон бўлади. Оғасининг ўрнини эгал-лаган Муғонхон 553 йилдаёқ жужонларнинг қолган-қутганини туркютлар ватанидан ҳайдаб солади… Шу тарзда туркютлар дунё тарихи саҳнасига ғолибона кириб борадилар. Ўша йиллари Буюк турк қоғоонотига асос қўйилади.

Лев Гумилёв
ҚАДИМГИ ТУРКЛАР (ТУРКУТЛАР)
ТАРИХИНИНГ БОШЛАНИШИ

07

s061.pngҲар бир халқнинг тарихий илдизлари жуда қадим замонларга бориб тақалса-да, барча даврлар тарихчилари халқнинг вужудга келганлигини муайян санадан (албатта, ўз фикрига кўра) бошлашга интиладилар. Жумладан, римликларнинг тарихи боши жуда бир шартли бўлиб — Рим шаҳри асосланишидан, араблар Муҳаммаднинг Маккадан Мадинага ҳижрати — аниқ тарихий фактдан, рус йилномачилари 862 йилни танлаб олиб, рус тарихини шундан бошлашига кўникдилар, француз йилномачилари бошланиш деб Хлодвиг Меровингни олишса, тарихчилари Огюстен Тьерри ташаббуси билан Буюк Карл империяси бўлинган сана — 843 йилни оладилар. Туркутлар учун ана шундай сана 545 йилдир.

Шимолий Хитойда янги уруш авжида. Шарқий Вэй империясининг ҳукмдори Гао Хуан Жужан хони Анахуан ва Тогон шоҳи Куалйуй билан иттифоқца Ғарбий Вэй империясига ҳужум қилиб, рақиби Йуйвин Тайни сиқиб қўядилар. Ғарбий Вэйнинг императори Вэн-ди ўзига тарафдорлар излайди ва дўстлик муносабатлари ўрнатиш ниятида Ан Нопанто деган кимсани турк беги Бумин ҳузурига йўллайди.

Туркутлар даргоҳига 545 йилда етиб келган вакилни бу ерда яхши кайфият билан кутиб оладилар. «Ўрдада ҳамма бир-бирини табриклаб, бизга буюк давлатнинг вакили келди, энди бизнинг салтанатимиз ҳам тезда гуркираб кетади,» дейишарди. Ушбу арзимас бир воқеа шуни кўрсатадики, жужанлар ҳукмронлиги туркутлар учун оғир кечган ва озодлик учун курашишдан улар чўчимаганлар.

Халқининг хўжаси бўлмиш жужан хонининг райига қарши, лекин халқ истагига мувофиқ равишда Бумин Ғарбий Вэйнинг пойтахти Чанъанга совға-саломлар билан жавоб элчилиги юбориб, хўжайинининг душмани билан иттифоқни мустаҳкамлайди. Аммо бу жужанлар билан муносабатнинг узилишига олиб келмаиди, зотан, музокаралар ниҳоятда махфий олиб борилган кўринади. Бу элчилик туркут давлатининг Ғарбий Вэй ва унинг ворислари бўлмиш Бэй-Чжоуларнинг Шимоли-Шарқий Хитойга (бу ерда 550 йилдан Бэй-Ци сулоласи ўрнатилади) қарши курашида иттифоқдош сифатида чорак асрлик сиёсатини бошлаб берди. Жаҳон сиёсатига кириб борар экан Бумин ҳам ўзи хирожтўлаб турадиган жужанларга қарши жангга киришга анча ожизлик килишини англарди. Бумин бир пайтнинг ўзида иттифоқдошлик ва вассаллик Ғарбий телелар Жужан ҳукмронлиги остида ниҳоятда мушкул ҳолатга тушиб қолишган эди. Ниҳоят уларнинг сабр косаси тўлди, қўзғолон кўтарилди, Ғарбий Жунғориядан жужанлар юрагига зарба бериш учун Халха томон юрдилар. Юриш шу даражада ёмон ташкил этилган, вақт шундай бир ноаниқ ҳисобланган эдики, режали ташкилланган урушдан кўра, кўпроқ саросимага тушган омманинг табиий бир кўтарилишига ўхшарди. Қўзғолон раҳбарларининг номлари ҳам тарихда сакданмаган. Телелар ҳали йўлнинг ярмида эканлар, Гоби Олтойи дараларидан тўртбурчак зирҳли совутларда ўткир найзалар тутган, яхшилаб боқилган отларда саф тортган туркутлар пайдо бўлдилар. Телелар ёндан бериладиган зарбани кутмагандилар, бунинг устига уларга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган туркутлар билан жанг қилиш хаёлларига ҳам келмаганди. Шунинг учун улар ҳеч иккиланмай, Буминга тўлиқ тобелик билдирдилар. Бумин тобеликни қабул қилиш билан иккинчи бор жужанларнинг раъйига қарши иш тутди.

Даштда бўйинсуниш икки томонга мажбурият юклайдиган тушунча. 50 минг ўтовни6 ўз ҳукмида сакдаш учун ўша ўтов ахдининг истагига биноан иш тутмоқ лозим.

Телелар бир нарсани — жужанларни йўққилишни истарди, уларни ўз ўрдасига қабул қилар экан, Бумин буни билган бўлиши керак. Айни чоғда буни унинг кабиладошлари ҳам хохдашгани учун урушдан чекиниб бўлмас эди. Қўл остидагиларнинг истак-хоҳиши хоннинг ҳам истаги билан уйғун эди, шунинг учун воқеалар шиддатли кечди.

Жужаннинг тор-мор этилиши. Жужанлар билан ихтилоф келтириб чиқаришга интилиб, айни чоғда, айбдор бўлиб қолмаслик учун Бумин айёрлик йўлига ўтди. Жужан хони Анахуанга мурожаат қилиб маликани хотинликка сўради. Дашт одати бўйича, маликага уйланса, хон билан мавқеи тенг бўларди, хон эса ўз мавқеини йўқотадиган бундай таклифга рози бўлмасди. Хон қаттиқ ғазабланиб қўпол жавоб қайтарди: «Эй менинг темир эритувчим (туркутлар жужанлар учун темир эритишарди), сен қандай қилиб менга бундай таклиф билдиришга журъат этдинг». Рад жавоби билан Бумин таҳқирланди-ю, аслида Буминга ҳам шу керак эди. Ярашиш йўлларини кесиш учун у Жужан элчисини дорга осишга фармон берди, шунда Ғарбий Вэй хонадони билан иттифоқлик иш берди. Вен-ди билан музокараларни тезда тиклади ва 551 йил ёзида Хитой маликаси Чанлени хотинликка олди, бу унинг даштдаги кўчманчилар орасида обрўсини кўтариб юборди. Бумин 552 йил қишида жужанлар устига юриш қилди ва ҳужумни тўсатдан уюштириши натижасида жужанлар устидан тўла ғалабага эришди. Анахуан ўзини ўлдирди, унинг ўғли Янлочен иттифоқцошлари цилар ҳузурига қочиб борди.

Бумин «Элхон» унвонини қабул қилди, бироқ 552 йил охирларида вафот этди. Тахтга унинг Қора Иссиқхон унвонини олган ўғли ўтирди.

Туркутлар томонидан тўсатдан мағлуб этилган жужанлар ўлган хони ўрнига унинг амакиси Диншуцзини кўтариб, курашни давом эттирдилар. Бироқ Лайшан тоғи ёнида бўлган жангда яна туркуглардан енгилдилар. Узоққа чўзилмаган бахтига қарши Қора Иссиқхон сирли равишда ўлади, унинг ўғли Шету тахтдан четлатилиб, ўрнига Қора Иссиқхоннинг укаси Кушу Муғанхон лақаби билан ўтиради.

Янгихон қатъиятли, шафқатсиз, жасур, ақлли бўлиб, жангдан бошқа нарса билан қизиқмас эди. 553 йилнинг кеч кузида у жужанларни яна мағлуб этди. Ци императори ўзининг бахти қаро иттифокдошларини қаноти остига олиб, қувиб келаётган туркутлар шаштини қайтарди. Бироқ жужанлар Хитойда яшашга кўника олмадилар. Мол-мулкидан ажралган, меҳнат қилиб яшашга ўрганмаганликлари учун қароқчилик йўлига ўтдилар ва Ци ҳукуматининг 554 йил кўкламида уларга қарши қўшин жўнатишдан бошқа чораси қолмадн. Жужанлар енгилдилар. Лекин бу уларга сабоқ бўлмади, 555 йил ёзида Ци императори уларни ўз ҳудудидан дашт томон ҳайдаб юборди. Бу ерда эса жужанларни шу кездаёқ туркутлар ва киданлар янчиб ташлади.

Диншуцзи ўрдасининг қолган-қутгани билан Ғарбий Вэйдан бошпана излади, аммо бу ердагиларда Ци империясига қарши курашиш учун иттифоқдошга — туркутларга муҳтожлик бор эди. Шунинг учун туркут элчисига уч минг оёқ-қўли боғланган жужанларни тортиққилишди. Элчи барча вояга етган асирларнинг калласини олишни буюрди, айни чоғда «болалар ҳамда бекларга эргашиб келган хизматкорларга» шафқат қилди. Жужанлар тугатилди ва туркутлар Буюк даштнинг шимолий қисмида якка хўжайин бўлиб олдилар. Жужанларни қирғин қилишдаги хизматлари учун туркутлар Вэй Ғарбий империяси билан ўша 556 йилнинг ўзидаёқ ҳисоб-китоб қилдилар. Жужанларнинг каллалари Чанъаннинг шарқий дарвозаси олдида думалаётган вақтда, туркут-хитой бирлашган қўшини Тогонга бостириб кирдилар, унинг аҳолиси Наншан тоғларидан паноҳтопишга мажбур қилинди. Ғолиблар Куалуй хоннинг қароргоҳи жойлашган Кукунор теварагидаги Шудун шаҳарчаси ва Хэмчен шаҳарчасини эгаллаб олдилар. Кейинги йилда тогонлар Хитой ерларига ҳужум уюштириб қасдини олмоқчи бўлдилар, бироққалъани қўлга кирита олмай, чекинишга мажбур бўлишди. Шимолдан киданларнинг (553 й.18), жанубдан Лян шоҳлигининг ҳужумларини (555 й.) қайтаришга бор кучини сарфлаб силласи қуриган Ци империяси ҳалок бўлаётган иттифокдошларига ҳеч қандай кўмак кўрсата олмай қолди. Йуйвин Тайнинг ўғли Йуйвин Цзю муваффақиятлардан илҳомланиб наслийлик удумини четга суришга журъат этади ва Вэй сулоласининг сўнгги императорини тахтдан воз кечишга мажбур этиб, ўзи тахтга ўтиради ва янги ўз сулоласини Бэй-Чжоу деб атайди.

Шарқдаги уруш. Жужанларни бир ёкдик қилиб туркутлар бошқа кўчманчи қўшниларига қарши жиддий ҳаракатлар бошлашди. 554 йил кичик бир бекликдан империя яратилган йил бўлди. Шимолдаги Цигу давлати босиб олинди. Хитойлар «Цигу» деб қирғизларними ёки чикларними атагани маълум эмас, туркутлар Саянни ошиб ўтолмаган бўлсалар-да, Муған хон шимолий чегараларини ўша вақтдан бошлаб анча мустаҳкамлаб олди.

Ўша вақтларда шарқда уч қавм: хитойлар хи деб атайдиган татаблар, киданлар ва хитой географларида Шивэй деб номланувчи ўттиз татарлар яшар эди. Учала халқ ҳам мўғул тилининг шеваларида гаплашадиганлар бўлиб, турмуши, маданияти яқин бўлишига қарамай, муттасил ўзаро уруш ҳолатида эдилар. Татаблар Хинганнинг ғарбий ёибағрида макон тутиб, Бэй-Ци билан иттифоқдош бўлиб келган. Киданлар Ляохе дарёсининг шимолидаги Манчжуриянинг чўл минтақасида яшаганлар. Улар татаблар билан доимо урушиб келган ва ўз-ўзидан Бэй-Ци билан чиқиша олмасди. 553 йилда Бэй-Цининг императори Вэй-ди киданларни тор-мор келтириб, бу қавмнинг катгта қисмини бўйсундирди. Қолган қисми ё Когурио (Корея)га қочди ёки ўша кезларда Сариқденгиз ҳавзасигача етиб борган туркутларга таслим бўлдилар.

Киданлар устидан қилинган ғалаба Бэй-Ци давлатини кучайтирмади, аксинча, унинг ташқи сиёсий ҳолати ёмонлашди, чунки шимолда у туркут чегараларига тақалиб келган эди. Санбийларнинг қолган қисмини шафқатсиз равишда қириб ташлаш, буддизмни очиқчасига қўллаб-қувватлаш жуда катта ҳаражат талаб этиб, ташқи душманга қаршилик қилиш салоҳиятини заифлаштирди. Айни чоғдатуркутлар билан иттифоқбўлганлиги, ўз аскарий табақасига суянганлиги учун ҳамда будда ва даос роҳибларига пул ҳаражат қилмаганлиги боис Бэй-Чжоу тобора мустаҳкамланиб, кучайиб борди. 579 йилда император У-ди буддизм ва даосизмни ман этиш ҳақида буйруқберди, Хитойнинг VIII Ҳенриси бўлмиш бу император «Само насли» унвонини олиб, тахтининг икки томонига Будда ва Лао-Цзи ҳайкалларини ўрнатади ва улар ўртасига ўтириб, итоатидагиларнинг таъзимини қабул қилади. Бу билан у динни ҳамманинг кўз-ўнгида обрўсизлантирмоқчи бўлади. Чжоу империяси Ғарбий Осиёда ҳам машҳур бўла бошлайди, бу ердаги турли ҳукмдорлар у билан алоқа ўрнатишга интиладилар. 553 йилда эфталитлардан, 555 йилда Эрондан элчилар келишади. Тогонлар яна бир бор фақат чжоуларнинг ўз кучлари билан мағлуб этилгач, 559 йилда Гаочан (Турфон)дан, 561 йилда Кучадан,564 йилда Карашардан элчилар ташриф буюришади.

Бэй-Чжоу империясининг асосий мақсади шарқий Бэй-Ци империясини янчиб ташлаш эди, лекин бу империя ички манбаларидан оқилона фойдаланадиган бўлсагина, мустақиллигини тўла сақлаб қолиш имконига эга эди. Масаланинг ечими туркут хони кимнингтомонини олишига боғлиқэди. 561 йилда ҳар икки томон император Муғанхонга элчилар жўнатиб маликани ўзларига сўрашадилар. Бой Бэй-Цинингтуҳфа-совғалари масалани ҳал этишга бир баҳя қолганида, Чжоу элчиларининг дипломатик усталиклари Муғанхонни иттифоқцошлик битимига содиқ қолишга мажбур этади. У совға-саломни қабул қилмай, қабул қилинмаган бойликнинг ўрнини ҳарбий ўлжа билан қоплашга қарор берди.

563 йилда иттифоқдошлар қўшинлари Цзинян шаҳрини қамал қилдилар, бироқ қамални охирига етказа олмадилар ва туркутлар ўша ерларни талаб, қадрдон даштига қайтдилар. Кейинги йилги юришда эса Лоян ёнида Чжоу лашкарининг бири цилардан тўла мағлуб бўлиши Муғанхоннинг ўз қўшинини орқага қайтаришга мажбур этди. Ушбу муваффакиятсизликларга карамай, Ци томонидан таклиф қилинган иттифоқ тузиш ҳақидаги таклифни рад этди. Бунинг сабаби иттифоқдошлик битимига биноан Чжоу империяси ҳар йили туркутларга тўлаб турадиган 100 минг парча ипак матолардир, деб билмоқ керак.

572 йилда Муғанхон вафот этди. Унинг вориси ва укаси Тобохон Чжоу империяси билан мулоқотни тўхтатмай, Ци империяси билан битим тузади. Чжоу империяси бериладиган тўловдан юз ўгиришга журъат этган чоғида туркутларнинг бир марта ҳарбий намойиш ўтказишининг ўзиёқ ваъдага вафо қилиб, тўловларни вақтида тўлаш мажбуриятини қайта бўйнига олишга етарли бўлди. Ци империяси эса, туркутларнинг босқинидан қўрқиб, тинчлик учун туҳфалар бериб, хазинасининг баракасини учирди. «Бизга жанубдаги икки бола (Чжоу ва Ци) итоатда бўлса бас, камбағалликдан қўрқмаймиз» дерди Тобохон.

Ци империяси билан иттифоқ туркутларнинг Хитой билан маданий мулоқотига йўл очди. Тобохон қароргоҳида буддавий роҳиблар пайдо бўлди ва хбнни ўз динларига киритди. Будда ташвиқотчилари буддизмнинг бошқадинлардан устунлигини жўнгина қилиб исботлар, Будда қонунларига амал қилган Ци империясининг бойлиги ва қудратини далил келтирар эдилар. Сал кейинроқ Ци империясининг енгилиши туркутларнинг буддизмга бўлган ҳурматига путур етказди ва Суй сулоласи тахтни эгаллагач 581 йилда буддавийлар Хитойга қайтиш зўрида қолдилар.

576 йилда чжоулар циларни мағлуб этиб, Пхинъян шаҳрини эгаллашгамуваффақбўлдилар. Цилар шаҳарни қайтариб олишгауриниб кўришди, бироқ омад чопмади ва Ечен шаҳрида қамалда қолган император, ушбу шаҳарни таслим Қилишдан олдин Гао Юан-цзун фойдасигатахтдан воз кечди, 577 йилда Гао Юан-цзун ҳам асир олинди.

Тор-мор этилганига қарамай, Тайюан шаҳрилик Гао Бао нин деган киши йиқилган сулоланинг серғайрат ҳимоячиси сифатида майдонга чиқди. 576 йилдаёқ, ҳали мағлубиятдан олдин у ҳозирги Чахар ўрнидаги Инчжоу чегара қалъасининг қутволи этиб тайинланган эди. Қисқа муддат ичида Гао Бао нин нафақат хитойларнинг, балки кўчманчиларнинг ҳам ҳурматини қозонди. Бу ҳолат мағлубиятдан кейин унинг мустақил иш юритишига имкон яратди. Гао Бао нин субутсиз сиёсий шуҳратпараст эмасди, унда Шимолий Хитойни қайта тикланиши учун зарур бўлган бурчга садоқат, ватанпарварлик, курашда қатъият каби ахлоқий хислатлар мужассам эди. У ғолибларнинг эҳтиром билан таслим бўлиш таклифини рад этди ва ўзини Ци сулоласининг туркутларга қочиб кетган сўнгги вакили Гао Шао-ининг тарафдори деб эълон қилди. Мана шу хизмати учун унга канцлер рутбаси берилди (бу мансабни эгаллай олиш имконц йўқ эди, албатта). Бэй Чжоунинг ҳаддан ташқари кучайиб кетишидан ўзича ҳадиксираган туркут хони мағлуб бўлган сулола томонини олди. Бу иттифоққа ўз императорига қарши исён кўтарган, Фанъянда (Пекин теварагида) мустаҳкам ўрнашиб олган саркарда Люй Чжан цзи ҳам қўшилди.

Гао Бао нин қўл остидаги барча кучларни тезда сафарбар қилиб, Гао Шао и тарафини олди. Бироқу кечикди. Унинг лашкари энди Ляохе дарёси қирғоқларига етганда, Фанъян вайрон қилингани ва қўзғолон бостирилгани ҳақида хабар келди. Гао Шао и туркутларга қайтди, Гао Бао нин ўз вилоятида мустаҳкамланиб олди.

Бэй Чжоу учун энг даҳшатли душман туркутлар бўлиб чиқди. 578 йилда Тобохон Хитойга бостириб кирди ва Чжоу қўшинини қириб ташлади. 579 йилда бошланган музокаралар тўхтатилиб, давом эттирилган ҳарбий ҳаракатлар туркутларга зафарли бўлди. Аммо Хитой элчиеи совға-саломлар билан Тобохонни ўзига ағдариб олишга муваффақ бўлади ва 580 йилда тинчлик битими тузилиб, унга биноан Гао Шао-и Чжоу давлатига топширилиб, пойтахти Чанъанга келтирилади. Гао Шао-и Сичуанга сургун қилинади ва ўша ерда оламдан ўтади.

580 йил туркут қудратининг чўққига кўтарилган йили бўлди. 581 йилда Тобохон вафот этади. Хитойда Чжоу сулоласини ағдариб, Суй сулоласига асос солган ҳарбий генерал Ян Цзян туркутларни ўлгудек ёмон кўрарди, бу ўз навбатида сиёсий вазиятни ўзгартириб юборди. Ўз душманларидан анча кўп яшаган Гао Бао нин Чахарда мустақил бек бўлиб қолади ватуркут хонлари билан иттифоқда яшайди.

Ғарбдаги уруш. Шарқий чегараларда фаоллик кўрсатаётган туркутлар айни чоғда ғарбга ҳам юришлар уюштириб турардилар. Афсуски, бу ниҳоятда муҳим воқеалар манбаларда етарлича ёритилган эмас, бироқ, шунга қарамай, воқеалар жараёнини умумий тарзда баён қилиш мумкин.

Ғарбга ҳарбий юришларни Буминнинг укаси Истами қоон бошқарган. Олдинги юришларда Истами қоон Бумин билан бирга асли угорлардан бўлиши эҳтимол бўлган Шимолии Олтой қабилаларининг ўн нафар оқсоқоллари устидан қўмондонлик қилган. Уларнинг ҳозирги насллари турклашиб кетган шорлар, кумандилар, ку кижи (лебедин)лар ва бошқалардир. Истами хоннинг исми ҳам турки эмас. Бу исм угорча бўлиб боболар руҳининг номланишидир. Хитойлар унинг аскари саноғини 100 минг дейдилар, лекин бу рақам аскарларнинг ҳақиқий ададини эмас, балки саркарданинг рутбасини ифода этади. Бу рутба энг олий бўлиб бу рақам унинг «баҳодир жабғу» унвонига мувофиқдир.

Истами ўз аскарий юришини 552 йилдан анча кейин бошлаган, чунки мазкур йилда абарлар ҳали мустақил қабила бўлиб, Буминнинг дафн маросимига тортикдар жўнатишган. Бу юриш 553 йил кузида — жужанлар узил-кесил тор-мор келтирилгандан кейин бўлган кўринади. Юриш бошланишининг энг ишонарли санаси 554 йилнинг баҳори бўлиши керак. Чунки бу пайтда жужанлар тумтарақай қилинган, отлиқаскарлар учун энг муҳими — дашт ўт-ўланлар билан қопланган эди.

Юришнинг шиддатига қараганда, туркутлар жиддий бир қаршиликка дуч келмаган. 555 йилда уларнинг қўшини «Ғарбий денгизга» етиб боради. «Ғарбий денгиз» деб Каспий денгизини эмас, Орол денгизини тушунмоқ керак, бинобарин Фирдавсий Истами салтанатининг чегараларини қуйидагича таърифлайди: «Чиндан (Хитойдан) Жайхунгача (Амударёгача) ва Чочнинг нариги томонидаги Гулзариунгача (Сирдарёгача)».

Ушбу иқтибосга асосланиб 555 йилги чегараларни анча аниқ белгилашимиз мумкин: чегарачизиғи Тошкентдан сал шимолрокдан, Сирдарёнинг шимол томон бурилиш нуқтасини кесиб ва кенглик (жуғрофий) йўналишида Амударёнинг қуйилиши ва Орол денгизининг жанубий қирғоқлари бўйлаб ўтган. Сўғдиёна ва Бухоро ўша вақтларда эфталитларга бўйсунарди, табиийки туркутлар улар билан тўқнашадилар. Шундай қилиб туркутлар бир ярим йил ичида бутун Марказий Қозоғистонни, Еттисувни ваХоразмни ишгол қиладилар.

Бироқ ундан уёғига юриш оғирлашиб борди. Орол денгизининг шимолий қирғоқларида туркутлар хуни (хионит), вар ва огор қабилаларининг қаршилигига дуч келишди. Фақат 558 йилга бориб бу қабилалар мағлуб этилди ва туркутлар бўйин эгишни хоҳламаган қавмларни олдига солиб қувлаган ҳолда Волга дарёсига етиб келишди. Бу қочқинлар вар ва хуни қабилалари қолдиқлари бўлиб, адади 20 минг кишини ташкил этади ва кейинроқ авар номи билан ягона қавм бўлиб уюшади.

Туркутлар Уралолди чўлларини забт этиш билан қаноат ҳосил қилиб, Волгадарёсини кечиб ўтмадилар. Истамининг ғарбга юриши шунинг билан чегараланди. Тўрт йил давомида эришилган зафарлар ҳоқонлик олдига қатор сиёсий янги масалаларни қўйди.

Осиёнинг бутун даштини қамраб олган янги салтанатнинг пайдо бўлиши Хитой, Византия ва Эрон дипломатияси учун катта бир аҳамиятли омил бўлди. Асосан, Византиянинг узоқни кўзлаган ва нозик сиёсати туфайли VI юзйилликнинг 50-йиллари охирида Қора денгиз бўиида сиёсий вазият анча мураккаб ва кескин эди. Қуйи Днепр ва Дон пасттекисликлари булғорлар тоифасидан бўлмиш кутургурлар томонидан эгалланган бўлиб, уларнинг қариндошлари утургурлар Кубанда яшардилар. Кутургурларнинг Фракияга босқинидан зада бўлган Византия тортикдару элчилар воситасида утургурларни кутургурларга гижгижларди. Юстинианнинг устамонлик билан тутган сиёсати бу икки қардош қабилаларнинг бир-бирини мутлақо қириб ташлаш даражасига олиб келди.
Утургурлардан шарқ томонда, Кума дарёси ҳавзаси ва Доғистонда ўта жангари қабила — сабирлар яшарди. Сабирлар Византия-Эрон урушида дастлаб Эрон томонида, сўнг эса унга қарши фаол иштирок этган эди. 552 йилда улар Агванияни босиб оладилар, бироқ 554 йилдаёқ форслардан зарба ейди.

…Бироқ кутургурлар етакчиси Заберган юнонларнинг душмани бўлиб, Византия ва унинг иттифоқчилари: утургур ва антлар билан курашиш учун янги иттифоқчи топилишидан беҳад хурсанд бўларди. Ҳақиқатдан ҳам, аварлар утургурларни яксон қилиб, кутургурлар жабҳа ортини хатардан холи қилган заҳотиёқ Заберган Болқон томон янги юриш уюштириб Константинопол кентдеворигача етиб борди. Айни чоғда Константинополга аварлар элчилари кетидан туркутлар элчилари етиб келди ва улар яхши кутиб олинди (558 й.). Юнон-авар муносабатлари совишида бунинг ҳам аҳамияти борлиги эътибордан холи эмас.

Шундай қилиб, 558 йилда Византия империяси учун янги қудратли душман пайдо қилиб ва хавфли қўшниларини ўз чегараларидан Болқон томон кузатиб форс дипломатияси катта ғалабага эришди. Кейинги воқеалар асносида маълум бўлдики, форс-авар иттифоқи то 628 йилгача давом этди, бу иттифоқ Византия империясини қулатишига сал қолди.

Антлар аварларга асосий вазифаларидан бири асирларни тўлов бериб қайтариб олиш бўлган Мезамирни элчи қилиб юбориб, улар билан келишишга интилишди. Аварлар ҳузурида Мезамир ўзини шу даражада ношуд, мағрур тутдики, элчилик мақомига ҳам қарамасдан аварлар уни ўлдиришди. Элчини ўлдиргач, аварлар антларни талаш ва қулларга айлантиришда давом эттилар.

Кутургур сардори Заберган қудратли иттифоқчисига таяниб, шарқдан унга ҳеч ким тахдид эта олмаслигига ишонч ҳосил қилди ва склавинлар билан иттифоқтузиб Византия ерларига бостириб кирди. 559 йил март ойида у Дунайдан муз устидан ўтиб лашкарини уч қисмга ажратди: бири Македония орқали Элладага қараб юрди ва Фермопиламга кириб борди, иккинчиси Фракия Херсонесини қўриқлайдиган истеҳкомларга таҳдид солди, унинг ўзи бошқарган учинчи қисм Узун деворнинг зилзиладан захм етган, лоқайдларча тикланмай қолган жойидан империя ичкарисига суқилиб кириб олди.

Константинополликларни ваҳима босди, ҳамма унутиб юборган кекса ҳарбий қўмондон Велизарий сафарбар қилинди, у варварларни пойтахтдан улоқтириб ташлади. Бошқа бўлуклари ҳам мағлуб этилди. Шунда ҳам Заберган Фракияда қароргоҳ бунёд қилиб, теварак-атрофни талашда давом этди. Бу ҳолат уларга ҳам утургурлар каби «туҳфалар» ваъда қилиниб, катта миқдорда пул тўланмагунча давом этди. Ана шундан кейингина кутургурлар Фракияни ташлаб чиқишди.

Юстиниан утургурлар сардори Сандилх билан шошилинч хабарлашди ва утургурлар Фракиядан қайтаётган кутургурларнинг бир бўлинмасига ҳужум қилиб уларни қириб ташлади ҳамда Сандилх қўлга киритган ўлжаларни юнонларга қайтарди. Ана шу воқеадан кейин бу икки қавм орасидаги уруш уларнинг ҳар иккаласини ҳам толиқтириб қўйдики, бу аварларга жуда қўл келди.

565 йилда империяни қудратли деб ўйлаб II Юстин аварларга тўловни тўхтатиб қўйди. Бироқ аварлар қудрати ошгандан ошиб борарди. 565 йилда улар Тюрингияни янчиб, франк қироли Сигезберт билан уруш олиб борар ва қўли баланд келаётган эди. 567 йили аварлар лангобардлар билан иттифоқца Византиядан мадад олаётган гепидларни тор-мор этиб Тисса воҳасини эгалладилар.

Лангобардлар Италияга кетганидан бир йил ўтгач, аварлар бутун Паннонияни эгасига айланган ва Марказий Оврупани даҳшатга соларди. Уларнинг қудрати таркибида авар хонига сўзсиз бўйсунадиган антлар, ғарбий славянлар ва кутургурлардан иборат ёрдамчи қўшиннинг ҳам борлигида эди. Аварларнинг биринчи хони Баян 568 йилда Византияга дағдаға қилиб шундай дейди: «Мен Рим ерларига шундай кишиларни юбораманки, улар битта қолмай қирилиб кетса ҳам мен учун барибир» ва босқии учун 10 минг кутургурни юборади.

Баён этилган ҳодисалар VI аср 60-йилларидаги халқаро сиёсатнинг ҳаракатга келтирувчи кучларини намоён қилади. Эрон ва Византия бир-бирларига ашаддий душман эди. Аварлар Византиянинг душмани сифатида Эрон билан иттифоқчи бўлиши зарур бўлса, аварларнинг душмани туркутлар Византия билан жуда яқин муносабатларда бўлиши мумкин эди.

Кучларнинг бундай жойлашувини Эрон ва туркутлар душмани эфталитлардавлати мавжудлиги мураккаблаштириб турарди. Шунинг учун ҳам Истамихонга Юстиндан кўра Хусрав Ануширвон билан иттифоқчи бўлиш зарур эди. 560 йил атрофида форслар ва туркутлар ҳужумкор иттифоқ тузишади: биринчилари «шоҳ Парвиз60 учун хун олишни» исташса, иккинчилари Суғдиёнанинг гуллаб-яшнаган шаҳарларига эга бўлиш ниятида эдилар.

Эфталитлар икки жабҳада эмас, ҳатто уч жабҳада уруш олиб бориш зўрида. қолдилар. Эфталитлар шохи Михиракула Кашмир ва Панжобнинг эгаси сифатида ҳиндлар билан ҳам қатгиқжанглар олиб бормоқда эди.

Эфталитларюшг тор-мор этилиши. Сосонийлар Эронининг шарқ ўлкаларида юргизган сиёсати унча яхши ўрганилмаган бўлса-да, манбаларда яккам-дуккам учраб турадиган хабарларнинг ўзи ҳам тадқиқотчида бу сиёсат жуда нозик ва зукко бўлганлигига қаноат ҳосил қилиш учун етарлидир. Жумладан, Эрон Шимоли-Шарқий Хитойнинг кучая бошлаганини дарров пайқайди ва 556 йилдаёқ Чанъанга элчилик юборилади. Элчилик айни чоғда туркутларга ҳам юборилган бўлиб (табиийки, улар Хитой элчиларидан олдинроқ етиб келган), Истамихоннинг қизи ва Эрон шоҳи никоҳи билан мустаҳкамланган иттифоқ тузилади.

Эфталитлар иттифоқчиси бўлмиш жужанлардан маҳрум бўлгач, саросимага тушиб, 553 йилда Хитой билан мулоқот ўрнатишга интиладилар, бироқ Ғарбий Вэй императори Йуйвин Тай туркутлар билан итгифоқчи бўлгани учун ҳам эфталитлар таклифига эътиборсиз қараган бўлса керак. Эфталитларнинг ўз орасида ҳам ҳамжиҳатлик йўқ эди. Давлат арконларидан бири Катулф шоҳ Гатфарни уруш қилишига қаршилик қиларди, аммо оқибатда ҳақоратланган киши сифатида ўз қавмини сотиб Эрон шоҳи ҳузурига қочиб кетди. Жидций ҳарбий ҳаракатларни 560 йилда шоҳ Гатфарнинг ўзи бошлаб юборди. Ҳоқон ва шаҳаншоҳнинг ўзаро яқинлашувидан ҳадиксираб, бундай яқинлашувга имкони борича тўсқинлик қилмоқчи бўлди. Суғуд ҳудудидан ўтаётган туркут элчилигининг ҳамма аъзолари, бир нафар отлиқцан бошқаси, қириб ташланди. Қочиб қутулган сувори бу машъум хабарни Истамихонга етказди. Истамихон мавжуд барча қўшинларни сафарбар қилди, уларнинг орасида аввал эфталитларга қарам бўлган хўтанликлар ҳам бор эди. Хусрав Ануширвон иттифоқчисидан олдинроқ ҳаракат бошлаб, 562 йилда эфталитларни мағлуб этди, бироқ уруш бу билан тугамаганди.

Туркут илғорининг биринчи қурбони Чоч (Тошкент) бўлди, бу ердатуркутлар қатлиом уюштирди. Кейин Чирчиқ дарёсидан ўтган туркутларнинг асосий кучлари Маймургда ўз илғори билан қўшилди.

Эфталитлар Бухорога ҳамма кучларини тўплади, бироқ Гатфар туркутларнинг ажойиб отлиқлари текисликдд устунликка эга бўлишини ўйлаб, жангни Насаф (Қарши)да тоғли жойда қабул қилишни лозим топди.

Фирдавсийнинг ёзишича туркутлар бостириб келар эканлар суғудлар кўп йиғлардилар, бироқ эфталитлар учун жанг қилишни истамас эдилар. Насаф ёнидаги жанг саккиз кун давом этиб, эфталитларнинг тўла-тўкис мағлубияти балан тугади (565 й.). Омон қолганлар Эфталит давлатининг мустақил яшаш куни тугаганлигини фаҳмлаб, Гатфарни ағдариб, унингўрнига Чағониён беги Фағонишни шоҳ этиб сайладилар ва туркутларга қарши тура олади, деб ўйлаб, унга Хусрав Ануширвонга бўйсуниш мажбуриятини юкладилар.

Бир пайтнинг ўзида ҳоқоннинг хати ва Фағонишнингтобелик ҳақидаги таклифини олган Хусрав на унга ва на бунга жавоб берди. Арбобларнинг ғарбий чегаралар бўш қолишидан чўчиб қаршилик қилишига қарамай Хусрав ўзи бошчи бўлиб бутун қўшини билан Хуросонга юрди. Умумий душман бартараф қилингач, иттифоқ-чилар душманга айланишди. Умумий душманни йўқ қилиш зарурати парда мисол тўсиб турган Ҳоқон ва Эрон орасидаги келишмов-чиликлар энди очилиб қолди. Бу келишмовчиликлар жуда чуқур экан, ҳатто чиқиштириб бўлмас даражада экан. Бу масалани кейинги бобда таҳлил этамиз, ҳозир эса эфталитларга қайтайлик.

Ўрта Осиёда ҳукмронликка қурол кучи ва шафқатсизлик натижасида эришган эфталитлар бу мамлакатлар аҳолиси наздида обрў қозона олмадилар.

Ўрта Осиё учун VI юзйиллик иқтисодий ва маданий юксалиш асри бўлди. Шаҳарлар бойиди, ўсди, зироат, хунармандчилик ва савдо гуллаб-яшнади. Суғудлар бу замонда тажрибали воситачи савдогарлар сифатида ўзларини кўрсатди. Улар Хитой ва Ўрта Ер денгизи орасида мулоқот ўрнатдилар, бунинг учун қадимий карвон йўлларидан фойдаланишди. Аммо мунтазам тижоратга жужанларнинг кароқчилиги, эфталитларнинг қўшнилари билан тинимсиз уруш олиб боришлари ҳалақит берарди. Суғдиёна ва даштни бирлаштирган туркутлар савдо учун кенг имкониятлар яратишди, суғуд савдогарлари туркут хонининг садоқатли фуқароларита айланди- Туркутларга ҳам ана шундай ўзларига мойил фуқаролар зарур эди. Шу тарзда Ўрта Осиё ҳоқонликнинг ажралмас бир қисмига айланди. Вужудга келган вазияг эфталитларнинг интиқом олишига йўл бермади ва улар ўзлари жойлашган тоғлардан нари силжий олмадилар, улардан соғ қолганларининг насллари ҳамон ўша ерларда яшамокдалар.

0_ff169_2cc2a198_orig.jpgAtoqli turkshunos olim Lev Gumilyovning 105 yilligi oldidan

Ikki taniqli rus shoiri — Nikolay Gumilyov bilan Anna Axmatova oilasida tug‘ilgan Lev Gumilyov butun umri davomida siyosiy ta’qib ostida yashadi. Ammo, ilmga bo‘lgan tashnalik, ayniqsa,turkiylar tarixiga bo‘lgan beqiyos qiziqish (onasi tomirida turkiy qon bo‘lgani ta’sirida bo‘lsa kerak), uzoq va mashaqqatli mehnatu izlanishlar Lev Gumilyov nomini dunyo ilm ahli tomonidan tan olingan bilimli tarixshunos timsoliga aylantirdi.

Xurshid Davron
LЕV GUMILYOV HAQIDA
07

Ashampoo_Snap_2017.05.20_17h56m57s_005_.pngLev Gumilyov ikki taniqli rus shoiri — Nikolay Gumilyov bilan Anna Axmatova oilasida tug‘ilgan. Nikolay Gumilyov 1921 yilda aksilinqilobiy isyonni tayyorlashda ayblanib,sho‘ro tuzumi tomonidan qatl etilgan bo‘lsa, Anna Axmatova ming bir tavqe la’nat ostida yashasa-da uzoq umr kechirib , 77 yoshida — 1966 yilning 5 martida vafot etgan. Isyonchi ota va bo‘ysunmas onaga bo‘lgan munosabat Lev Gumilyov hayoti va faoliyatiga bevosita ta’sir ko‘rsatdi. U dastlab 1938 yilning martidan 1943 yilning martigacha siyosiy mahbuslar lagerida bo‘ldi , keyinchalik 1950 yilda 10 yilga ozodlikdan mahrum etilib, 1956 yilda Stalin shaxsini qoralagan XX syezdidan keyin erkinlikka chiqdi. U butun umri davomida siyosiy ta’qib ostida yashadi. Ammo,ilmga bo‘lgan tashnalik, ayniqsa,turkiylar tarixiga bo‘lgan beqiyos qiziqish (onasi tomirida turkiy qon bo‘lgani ta’sirida bo‘lsa kerak), uzoq va mashaqqatli mehnatu izlanishlar Lev Gumilyov nomini dunyo ilm ahli tomonidan tan olingan bilimli tarixshunos timsoliga aylantirdi.

Lev Gumilyov inson va etnoslarning biologik ijtimoiy mohiyati haqidagi ta’limot asoschisi; u fanda birinchi bo‘lib etnogenezning nasldan-naslga o‘tuvchi asosiy energetik belgisi passionarlik — biokimyoviy quvvat ortishi natijasida odamlardagi ongli biologik qobiliyatlarning nihoyat darajada kuchayishi g‘oyasini ilgari surdi. Ushbu g‘oyaga ko‘ra,bunday jarayonlarning namoyon bo‘lishi tarixiy taraqqiyotga kuchli ta’sir ko‘rsatadi. Bu g‘oya uning 1979 yilda bir dona nusxada nashr etilgan “Etnogenez va Zamin biosferasi” (“Etnogenez i biosfera Zemli”) asarida bayon etiladi.

Lev Gumilyovning turkiylar tarixiga oid izlanishlari natijasida “Istoriya naroda Xunnu”, “Xunnu v Kitaye”, “Drevniye tyurki”, “Poiski vыmыshlennogo sarstva”, “Drevnyaya Rus i Velikaya step”, “Staroburyatskaya jivopis”, “Otkrыtiye Xazarii”, “Tisyacheletiye vokrug Kaspiya”, “Chernaya legenda”, “Sinxroniya”, “Kones i vnov nachalo” kitoblari va sonsiz maqolalari paydo bo‘ldi.

Yodimda: 80-yillarda biz yosh o‘zbek ziyolilari kimdir Moskvadan olib kelgan “Etnogenez va Zamin biosferasi” (“Etnogenez i biosfera Zemli”) asarining litografik nusxasini navbatda turib o‘qib chiqqan edik. Bu kitob mutolaasi katta bilim doirasini talab qilsa-da, uni to‘la tushunmasak-da, kitobda keltirilgan turkiylar haqidagi tarixiy dalillar va voqealar bizni hayajonga solardi. Ayniqsa,“Drevniye tyurki” kitobini oylab,yillab kitob bozorlaridan qidirib,uni har qanday narxda sotib olishga tayyor edik.

Mana, nihoyat, besh yilcha avval Lev Gumilevning “Qadimgi turkiylar” tarixiy mehnati  o‘zbek tilida chop etildi.Ishonchimiz komilki, uning boshqa asarlari ham o‘zbek tilida nashr etilajak. Bu bizning mas’uliyatimiz va istagimizga bog‘liq.

Bugun mustaqillik tufayli o‘z xalqimiz tarixini chuqurroq o‘rganib,bilib boryapmiz. Oldingidek faqat rus emas,jahon olimlarining kitoblarini ham mutolaa qilib,tadqiq etyapmiz. Mana shu o‘zligimizni idrok etishda buyuk rus tarixchisining hissasi beqiyosdir,desak xato qilmaymiz.

To‘g‘ri, olimning hamma g‘oyalari to‘g‘ri yoki bizga ma’qul emasdir.  Ammo,uning asarlari diqqatimiz va mehrimizga sazovor bo‘lganini tan olmasdan ilojimiz yo‘q.

Abduqayum Ayritomiy,
Baxtiyor O‘rdabekli
QADIM TARIXIMIZ LЕV GUMILYOV TALQINIDA
07

volk_luna.jpgL.N.Gumilyovning «Qadimgi turklar» asari XX asrning ikkinchi yarmida, ya’ni turki qavmlar tarixiga Yevropada qiziqish to‘lqini hali o‘z epkinini mutlaqo yo‘qotib bo‘lmagan bir chog‘da dunyo yuzini ko‘rdi. Butun XIX yuzyillik davomida turki xalqlar tarixi turki olimlar ishtirokisiz o‘rganilgan, bu xalqlar vakillari o‘z tarixini ilmiy yoritish maydonidan yiroqda bo‘lganligi bois ham Ovrupo va rus tarix fani xodimlari uni o‘zlarining sharq tarixini bilish saviyasi darajasida hamda o‘z siyosiy-ijtimoiy qarashlariga uyg‘un tarzda ochib berishlari tabiiy edi. XX yuzyillikda tarix ilmining turki xalqlar o‘tmishi maydoniga usmonli turk va tatar olimlari ham kirib kela boshladilarki, ular avvalgilardan farq qilib, turki tarixga, tabiiyki, ona tarix sifatida yondosha boshladilar. Endi bular oldingilaridan farq qilib, mazkur tarixga uzokdan, sovuq ilmiy tahlil muddaosidan yoxud o‘z millatining siyosiy-ijtimoiy manfaatidan kelib chiqib emas, balki o‘zining kechmishiga ilmiy ko‘z bilan qaramoqzaruratida va ishtiyoqida edilar.

Bu borada o‘z xalqining kelib chiqish jihatidan ugor-turk birligiga bog‘lagan mojar (ungar-venger) olimi Herman Vamberi alohida o‘rin tutadi. Afsuski, XIX asr oxiri va XX yuz yillik boshlarining juda ko‘p rus va rus-sovet olimlari kabi L.N.Gumilev ham Vamberining ilmiy ishlarini chetlab o‘tadi. Bu holat L.Gumilevning hamma zamonlarning ulug‘ sharqshunoslaridan hisoblanmish V.V.Bartoldning ilmiy qarashlariga ham e’tiborsizligi, aniqrog‘i, biroz mensimaslik kayfiyati bilan birga, Basim Atalay, Zaki Validiy ilmiy asarlariga mutlaqo etibor bermaslik kabi ilmiy yo‘lni tanlashiga olib keldi. V.Bartold qadimgi turk tarixini boshqa ijtimoiy fanlardan ajralgan holda o‘rganish mumkin emas deb hisoblagan, xususan, tarixchi ayni chog‘da yaxshigina filolog-poliglot bo‘lishini talab etgan bo‘lsa, L.Gumilev o‘z ustozi G.Ye.Grumm-Grjimaylo bilan birgalikda tarixiy geografiyani, tarixni, xususan turk tarixini tiklashda yetarli yondosh soha sifatida qabul qiladilar. L.Gumilevning bu boradagi fikri qo‘lingizdagi kitobning “Umumiy ishlar metodikasi” bo‘limidagi «XIX asr oxirida to‘rt tilda bir-biriga zid ko‘plab ilmiy adabiyotlar yaratildi, bu asarlar boshlovchi tadqiqotchilar qo‘liga yetishi va ularni idrok etishi qiyin edi… Tabiiyki, boshlovchi tarixchi turklar haqida yozilgan barcha kitoblarni o‘qib chiqa olmaydi. Uning oldida yagona yo‘l bor — mavzuni toraytirish…» deyilgan gaplarida ham aks etadi. Ya’ni filologik ma’lumot zarurligi inkor etilgach, umuman mavzuga oid barcha ilmiy adabiyotlarni o‘rganish zarurati ham cheklanadi.

Filologik manbalarga e’tiborsizlik natijasi bo‘lsa kerakki, L.Gumilev ham o‘sha zamonlarda, hatto hozirda ham keng tarqalgan «Ashina» so‘zi «bo‘ri» degan ma’noni ifoda etuvchi mo‘g‘ul so‘zi bo‘lib, mo‘g‘ulcha ko‘rinishi “shane//chino”dir, “A” esa xitoycha hurmatni ifoda etuvchi old qo‘shimchadir“ degan farazni hech ikkilanmay qabul qiladi. Bir tildagi so‘zga ikkinchi tildagi grammatik shakl ko‘shilib yangi shakl hosil kilishi uchun o‘sha shakl hosil qilingan til muhitida juda bo‘lmaganda, aholining katta qismi ikkitilli bo‘lishi zarurligini e’tibordan soqit qiladi hamda bu fakt uning turk davlat qurilishi zaminida mo‘g‘ul qabilalari turadi, degan qarashiga uyg‘un bo‘lganligi uchun ham bunday qarashni dadil olg‘a suradi va ”Ashina“ning ma’nosi «oliyjanob bo‘ri» deb beradi. Aslida, xitoy manbalaridagi «Ashina» so‘zini turki saltanat bo‘lmish Kushan davlati nomi bilan, ya’ni ”Qushan“ eng qadimgi turki «bo‘ri» tushunchasini ifoda etuvchi so‘z bilan bog‘lab tushuntirish ilmiy jihatdan asosli ko‘rinadi (bu so‘z bilan bir o‘zakdosh bo‘lgan «qashqir» so‘zi hali qo‘pgina turki tillarda saklanib kelmoqda). L.Gumilev turki tarixni mo‘g‘ullashtirishda davom etib, xitoy manbalarida «Ashina xonlari qo‘l ostidagilarni ifoda etish uchun ishlatilgan ”tu-kyu“so‘zida ”turkut“ so‘zini ko‘radi va undagi-ut qo‘shimchasini esa, mo‘g‘ulcha ko‘plik qo‘shimchasi, deb ishonadi va ishontirishga urinadi. Hatto, qadimgi turk tilida barcha siyosiy atamalar mo‘g‘ul tilidagi ko‘plik qo‘shimchasi bilan yasalgan, degan isbotlanmagan qoidani o‘rtaga tashlaydi. Turkut so‘zi tarkibidagi-t(-u/t)ni qat’iy turib, mo‘g‘ul tili qo‘shimchasi deyish bilan L .Gumilev V.Bartoldning uning ilmiy ishlaridagi xatolar zaminini to‘g‘ri ko‘rsatganini isbot ham qilib qo‘ygan edi. Ya’ni Gumilev o‘z zamonasida e’lon etilgan V.V.Radlovning ”Turki lahjalar lug‘ati tuzish tajribalari “(keyinroq ”Qadimgi turk lug‘ati“ nomi bilan ham nashr etilgan)dan bexabarligini ko‘rsatib qo‘ydi. O‘sha lug‘atda -t qo‘shimchasi qadimgi turki tilda mavhum tushunchali ot yasashi aytilgan va bunga misollar ham berilgan. Buning ustiga agar L.Gumilevda filologik ma’lumot yetarli bo‘lganida turki tillarda etnonimlar ko‘plik qo‘shimchasi bilan yasalmasligini, chunki bu tilda etnonim jamlovchi ma’noga ega ekanligini payqagan bo‘lar edi. Hozirgi turki tillarda uchraydigan o‘zbeklar, qozoqlar, ruslar kabi forma yasalishi ham turki tillarga hind-yevropa tillari ta’siri natijasidir. Hatto hozir ham ”o‘zbeklar bunaqa bo‘lmaydi“dan ko‘ra ”o‘zbek bunaqa bo‘lmaydi“ turkiroqdir. Demak, «turkut» shakli mavjud bo‘lganida ham undagi -t(-ut) mo‘g‘ulcha ko‘plik qo‘shimchasi emas, balki ”boshqird» etnonimidagi kabi mavjud etnonimga qo‘shilgan holda umumlashma ma’no berishi mumkin. Mo‘g‘ul tillarida esa,-t etnonim yasashi mavjud bo‘lgan til hodisasidir: oyrot, kerait, tangut, taychjiut kabi. «Turkut» so‘zida etnonim -k vositasida yasalgani esa o‘sha paytlardayoq isbot etilgan bo‘lib, qo‘lingizdagi kitobda L. Gumilevning o‘zi buni tan oladi.

Tarixan o‘zidan hujjatlar qoldirgan dastlabki turki davlat bo‘lmish Turk hoqonliklarini va uning asosiy bunyodkori turkilar bilan ilk turki xalq va davlat bo‘lmish xunlar va ularning imperatorligi orasidagi bog‘lanishni ham yo‘qqa chiqaradi: “Turklar o‘z tarixini olamning boshlanishidan hisoblasalar-da, ularning dunyoqarashidan kelib chiqilsa, bu dunyo uncha qadimiy emas. Olamning ibtidosi VI asr boshlaridir. Turklar o‘z ajdodlari xunlar haqida hech narsa bilmas edilar.” Bu fikr juda asossiz bo‘lmasa ham, unda turklar o‘z o‘tmishidan mutlaqo uzilgan bir qavm sifatida namoyon etiladi. Bu faraz to‘laligicha O‘rxo‘n bitiklari matniga tayanganligi uchun, matn esa olamning yaralishi yoki turklarning tarixiga emas, balki bir turki sulola tarixiga bag‘ishlangani uchun bunday keskin xulosaga ishonging kelmaydi. Xitoycha matnda turklar xunlarning avlodi ekanligi qayd etilgan ekan, demak loaqal xitoy madaniyati asosida ta’lim olganlar yoxud xitoycha matnni o‘qiy oladigan oddiy turk xunlar haqida qandaydir ma’lumotga ega bo‘lgan, degan ishonchga asos bor bo‘ladi, matnda esa, buni aks ettirish uchun ehtiyoj bo‘lmagan bo‘lsa kerak. Bizningcha, bu o‘rinda boshqa bir noaniqlik ham borga o‘xshaydi, ya’ni xitoylar «xun» deb atagan ajdodlarimizni o‘sha zamondagi turklar ham xun deb ataganmikanlar?!

Gap buyuk turkchi olim L.N.Gumilevning, bizning nazarimizda, turki tarixni o‘rganishda turk filologiyasiga e’tiborsizligi natijasida yo‘l qo‘ygan ayrim kamchiliklari haqida ketayotgan ekan, uning “yada” toshi va u bilan bog‘liq bo‘lgan fikrini ham chetlab o‘tib bo‘lmaydi. «YADU» so‘zining o‘zi fors tilidan o‘zlashtirilgandir. Garchi Eronda «shaman» so‘zi noma’lum bo‘lmasa ham, Firdavsiy turk sehrgarini aynan o‘sha so‘z bilan ataydi.»

Avvalo, yadaso‘zini hech ikkilanmay fors so‘zi deyish, bu so‘z va ushbu so‘z ifoda etadigan diniy amal tarixlarini atroflicha o‘rganilmay xulosa chikarishga olib kelingan. Fors tilida bu so‘z boshka forsiy so‘zlar bilan bog‘lanishi mutlaqo mumkin bo‘lmagani holda, “Devonu lug‘atit turk”da o‘qiymiz: «YAT»-yomir va shamol keltirish uchun toshlar bilan qilinadigan fusungarlik“. Shuning bilan birga turki tilda ”ya“-o‘zagidan tarkagan va ma’nosi yada so‘ziga uyg‘un bo‘lgan birmuncha so‘zlar borki, ular bu so‘z turki ekanligini tasdiqlab turadi. Jumladan, mazkur lug‘atda yatladi so‘zi afsun o‘qish ma’nosiga ega ekanligi qayd etilgan. Yatlatti esa «fol ochtirdi» ma’nosiga egaligi aytiladi. Davomida yatchi so‘zi keltirilib, uning «afsun o‘qiydigan kishi” ma’nosini ifoda etishi tasdiqlanadi. O‘zbek tilida uchraydigan “yotig‘i bilan tushuntir” iborasidagi yotiq“ ham ushbu siraga kelib qo‘shiladi. Bundan tashqari, tabiat jismlarini ilohiylashtirish eronlarga nisbatan ko‘proq turkilarga xosdir. Fors manbalari ham bir ovozdan yada toshi ga uning vositasida bajarshadigan daniy tadbirlar to‘laligicha turklarga xos deb hisoblaydilar. Umuman, «bitik»ni xitoy tilidan (V.V.Radlov kabi til bilimdoni turki tidda biti-fe’l o‘zagi bor bo‘lishiga ham qaramay, bu ”madaniy so‘z“ xitoychadan o‘zlashgan bo‘lishini o‘tkazmoqchi bo‘lgan), ho‘kiz —”madaniy so‘zi“ni fors tilidan, savat so‘zini ham turki tilda sap- ”biriktirmoq“, to‘qimoq” fe’l turkumli so‘zi bo‘lishiga qaramay, fors tilidan o‘zlashtirilgan deb hisoblashlari turki “madaniy so‘z”larning barchasi boshqa tillardan qabul qilingan, degan noto‘g‘ri va g‘ayri ilmiy qarash ta’siridan boshqa narsa emas edi.

«Qadimgi turklar» kitobini o‘qishda ehtiyot bo‘lib yondoshish lozim bo‘lgan g‘oyalardan biri bu «qadimgi turklar son jihatidan juda kam bo‘lib, o‘z nomlarini bevosita avlodlari bo‘lmagan ko‘pgina qavmlarga qoldirdi» degan fikrdir. Avvalo, dunyodagi barcha xalqlar aralashdirlar, ruslar ham qon aralashish foizi hisoblansa, slavyan bo‘lmagan xalq bo‘lib chiqadi. Ya’ni turki qavmlarning barchasi turkidirlar, lekin unda turki qon darajasi turlicha miqdorda bo‘lishi mumkin.

Qadimgi turklar madaniyati o‘ziga xos ko‘chmanchi madaniyat bo‘lib insoniyat tarixida o‘zining alohida o‘rniga ega ekanligini, oddiy o‘tov o‘z arxitekturasi bilan o‘troq xalqlar yaraggan inshootlardan hech qanday kam tomoni yo‘q ekanligini isbotlashga bel bog‘lab, buni chiroyli qilib dalillab bera olgan L.N.Gumilyov, bu qarashlarida madaniyatning til va adabiyot kabi uzviy qismiga kelganda, biroz oqsaydi hamda turki madaniyatni kamsitish yo‘lini tutganlarning filologik materiallaridan foydalanish zo‘rida qoladi.

Biz turki tarixni insoniyat tarixining tarkibiy bir uzvi sifatida o‘rganib, bu qavmning bashar oldidagi o‘tagan vazifasini halol yoritishga intilgan ajoyib bir tarixchi olimning yirik bir asaridagi, bizning nazarimizda, o‘zbek o‘kuvchisi dunyoqarashida chalkashliklar va noaniqlik keltirib chikarishi mumkin bo‘lgan ba’zi bir o‘rishari ustida to‘xtalishimiz, qo‘lingizdagi kitobning bizning uzoq o‘tmishimizni o‘rganishimizdagi ahamiyatini zarracha ham kamaytira olmaydi. Turk hoqonliklari davri tarixini o‘rganishda, davlatchiligimiz tarixi va tadrijini o‘rganishda, «Qadimgi turklar» asarining oldiga tushadigan boshqa bir ilmiy ishni tavsiya eta olmasligimizning o‘zi bu ishning qiymatini belgilab qo‘yadi.

Turk hoqonliklari tarixini Xitoy, Eron, Old Osiyo, Yevropa tarixi bilan bog‘lab o‘rganish bilan birga, ularni bog‘lab turuvchi iplarni topib qo‘rsata bilishning o‘zi juda katta ilmiy mehnat va iqgidor talab etar edi. Baxtimizga, ilmiy zahmatlardan lazzatlanish va ilmiy iqtidor hissi va qobshiyati ato etilgan L. Gumilev ana shu atolarini bizning tariximizga qaratdi. Islom olamida o‘z o‘rnini topgan turki qavm islomgacha ham dunyo tarixi maydonida o‘zining qaddini mag‘rur tuta olganini ko‘rsatib bera oldi.

Kitobda o‘zbek xalqi etnogenezida turklar bilan bir qatorda juda katta ahamiyat kasb etgan sug‘udlar (sug‘udlarning o‘zi, xorazmiylar, parkanaliklar, saklar) forslarga nisbatan ruhiy, iqtisodiy jug‘rofiy, ijtimoiy jihatidan turklarga juda yaqin bo‘lganligi, turk hoqonliklari siyosiy va ma’naviy hayotida muhim rol o‘ynaganligi xolisona ochib berilganki, «o‘zbek xalqi bosib kelgan ko‘chmanchi turklarning mag‘lub bo‘lgan sug‘udlar bilan aralashmasi» emas, balki turklar bilan butun tarixi davomida biron marta ham urush qilmagan, aksincha har qanday tajovuzni asrlar davomida birgaliqda bartaraf qilib kelgan ikki buyuk qavmning—turksug‘ud ittifoqining mahsuli ekanligini namoyon etishi bilan ham qimmatlidir.

Bu asarning yana bir qiymati ko‘chmanchi madaniyat insoniyat madaniyatining uzviy o‘ziga xos bir betakror tarmog‘i bo‘lib, bashariy madaniyat ushbu madaniyatsiz katta bir kemtikli bo‘lib qolishining ilmiy jihatdan asoslab berilganidadir.

Nabijon Boqiy
NIDOLARDAN YARALGAN TARIX
005

s061.pngShoirai zamonamiz Anna Andreyevna Axmatova tarixiy fojialarni aks ettirgan she’rlaridan birida: «Erim go‘rda, o‘g‘lim turmada — menga duo bering», deb iltijo qilgan edi. Chunki shoiraning faqat go‘zal his-tuyg‘ulari emas, balki nozik vujudi ham zo‘ravon zamonning poshnalari ostida ayovsiz toptaladi: eri Nikolay Gumilyovni 1921 yilda bolsheviklar otib tashlaydi, o‘g‘li esa…

Levushka (arslon bolasi) 1912 yilning 1 oktyabr kuni tug‘iladi. Onasi Anna endigina 23 yoshga to‘lgan edi. Taqdir hazilini qarangki, Lev 23 yoshga to‘lganda uni bolsheviklar avaxtaga tashlaydi. 1935 yilning 22 oktyabr kuni Leningrad Davlat universitetining tarix fakultetida tahsil ko‘rayotgan Lev Gumilyov «aksilsho‘raviy terrorchilar guruhining a’zosi» sifatida hibsga olinadi. Mislsiz azob-uqubatlardan so‘ng Anna Axmatova Stalinga xat kiritishga erishadi va «dohiyning mehr-shafqati» bilan 1935 yilning 4 noyabr kuni Lev qamoqdan ozod bo‘ladi.

1938 yilning 10 mart kuni esa Lev Gumilyov go‘yoki «LDUdagi yoshlarning aksilsho‘raviy tashkilotiga a’zo bo‘lgani uchun» ikkinchi marta qamaladi. Leningrad harbiy okrugi tribunalining qaroriga muvofiq Lev Nikolayevich o‘n yil muddatga ozodlikdan mahrum etiladi. Ammo, «adolatparvarlik»ni ko‘ringki, 1938 yilning 17 noyabr kuni SSSR Oliy sudining harbiy hay’ati o‘sha hukmni bekor qilib, jinoiy ishni qayta tergovga jo‘natadi. 1939 yilning fevral-may oylarida bo‘lgan qayta tergov jarayonida Lev Gumilyov aybdor ekanini mutlaqo bo‘yniga olmaydi, tergovchilar esa uning aybini isbotlay olmaydi, go‘yo «inqilobiy vaziyat» vujudga keladi. Shunday bo‘lsa-da, NKVD huzuridagi maxsus kengash qaroriga binoan Lev Gumilyov besh yil muddatga ozodlikdan benasib qilinadi.

Lev Gumilyov surgundan to‘ppa-to‘g‘ri Ikkinchi jahon urushining qaynoq jabhasiga jo‘nab ketadi. Urushda o‘zini ko‘rsatadi, bir necha marta taqdirlanadi.

Lekin… lekin Nikolay Gumilyovning o‘g‘li bo‘lish, Anna Axmatovaning o‘g‘li bo‘lish nihoyatda og‘ir edi…

1949 yilning 6 noyabr kuni (ataylab bayramdan bir kun avval!) tergovchi mayin-mayin kekiribgina Anna Axmatovaning xonadoniga tashrif buyuradi va: «Madam, uyingizni tintuv qilamiz. So‘ngra o‘g‘lingizni qamoqqa olib ketamiz», deydiyu charm papkasidan orderni chiqarib ko‘rsatadi. Tintuv boshlanadi. «Grajdanka Axmatova»ning shaxsiy buyumlari, latta-puttalari obdan titkilab ko‘riladi. Xo‘rlangan, haqoratlangan Anna Axmatovaning asab torlari chirs-chirs uziladi. Anavi go‘rso‘xtalar tilab-tilab olgan yolg‘izgina o‘g‘lini oldilariga solib haydab ketishgach, shoira jamiki qo‘lyozmalarini, hali e’lon qilinmagan she’rlarini, dostonlarini bitta qoldirmasdan yoqib yuboradi. Rus adabiyoti tarixida faqat Nikolay Gogol «O‘lik jonlar» romanining qo‘lyozmasini yoqib yuborgan. Axmatova «yong‘in»i tarixda ikkinchi hodisa (naql qilishlaricha, qamoqqa olinishidan salgina oldin Abdulhamid Cho‘lpon ham qo‘lyozmalarini yoqib yuborgan ekan). Adiblarning qo‘lyozmalardan boshqa yana qanday boyligi borki, qurbon qilishsa!

Lev Gumilyov bu gal o‘n yil muddatga ozodlikdan mahrum etiladi.

«Dohiy»ning 70 yillik yubileyi yaqinlasha boshlaydi. To‘kilibgina, abgorgina bo‘lib qolgan Anna Axmatovaga «ba’zi bir o‘rtoqlar do‘stona» maslahat beradi: «Iltimos, madhiya yozing! Axir, o‘tmishda ham shoirlar podsholar nomiga qasidalar yozgan!» deyishib, yo‘l-yo‘riq ko‘rsatadi… Axmatova umrida ilk bora ijodiy prinsipidan chekinib, Stalinni madh etib ikkita she’r yozadi (o‘sha she’rlari zudlik bilan «Ogonyok» jurnalida e’lon qilingan turkumiga ilakishib dunyo yuzini ko‘radi). O‘n-o‘n besh yil mobaynida bitta ham she’ri sho‘ro matbuotida e’lon qilinmagan Axmatovaning turkumlari «Ogonyok» jurnalida ketma-ket potirlab chiqib ketganining boisi, albatta, «ijtimoiy zakaz» juda yuqoridan tushganini anglatadi. Biroq, Stalin baribir Lev Gumilyovni ozodlikka chiqarmaydi.

Anna Axmatova qamoqda yotgan o‘g‘liga posilkalar jo‘natib, xatlar yozib turadi. Ajablanarli joyi shundaki, ona-bola o‘rtasida ijodiy aloqa o‘rnatiladi. Bunga keyinchalik saqlanib qolgan birgina maktubni dalil sifatida keltirishimiz mumkin. Xususan, 1954 yilning 20 sentyabr kuni Anna Axmatova fi-dokor o‘g‘liga bunday deb yozgan ekan: «Hozir mutolaa qilayotganim Xitoy she’riyat antalogiyasida yana-tag‘in xunlarga duch kelib qoldim. Bu hodisa endi eramiz-ning I asrida ro‘y beryapti. Ikkita xitoy generali xunlar tomonidan asirga olinadi va 19 yil tut-qunlikda saqlanadi. Bittasi Vataniga qaytib ketadi, boshqasi esa o‘tmishini eslab qo‘shiq aytib o‘tiradi. O‘sha qo‘shiq ingliz tiliga tarjima qilingan, qofiyasi yo‘q. Bilmadim, senga ilgari ham yozganmidim-yo‘qmi, Pekinda 1954 yili inglizcha nashr qilingan Suy Yuanning kitobini o‘qib chiqdim. Tarjimoni xitoylik ekan. Mana, mening nasriyroq tarjimam:

Podshohimga xizmat qilib,
Sahroni changitib yurib,
Xunlarning dodini berib —
Men o‘n ming li yo‘l bosdim.

Va hokazo. Antalogiyadan va tarjima qoralamasidan ko‘chirmalar olib yuborayotgan xatlarim senga yetib boryaptimi? Ehtimol, ulardan senga umuman foyda yo‘qdir?» (Anna Axmatova, Sochineniya v dvux tomax, tom 1, Moskva, iz-vo «Pravda», 1990 yil, 229-bet.)

Boshqa bir xatida esa: «O‘zingni asragin, achchiq choydan ichmagin», deb iltimos qiladi ona. Hoynahoy, «achchiq choy» deganda aristonlar orasida tansiq hisoblanadigan «chifir» nazarda tutilayotir. «Chifir» ham, «achchiq choy» ham oxir-oqibat yurakni ishdan chiqaradi (hatto otdek baquv-vat O. Balzak ham «achchiq qahva»dan o‘ladi).

Qisqasi, Lev Gumilyov qamoqda yotgan vaqtida ham umr kitobi — «Qadimiy turklar» uchun qimmatli ma’lumotlar to‘playdi. Onasi o‘g‘lining qutlug‘ ishida hamisha madadkor bo‘ladi.

… «Qadimiy turklar» kitobida Birinchi (Sharqiy va Garbiy) hamda Ikkinchi turklar saltanatining paydo bo‘lish zaruriyati, taraqqiyoti, inqiroz sabablari halol tadqiq etiladi. Muallifning guvohlik berishicha: «Bu kitob 1935 yilning 5 dekabr kuni boshlangan edi. O‘shandan beri bir necha marta qayta ishlandi, to‘ldirildi. Biroq, qadimiy turklar tarixiga aloqador jamiki boy manbalar to‘la-to‘kis qamrab olinmadi; barcha muammolar yoritildi deb bo‘lmaydi. Shu bois bu yo‘ldagi izlanishlar davom ettirilishi shart» (L. Gumilyov, «Qadimiy turklar», 3-bet. Bundan keyin ushbu kitobdan olingan dalil-dastaklar «Q.t.», falon bet deb ko‘rsatiladi).

Kitob debochasida muallif «Bu kitobni bizning birodarlarimizga — Sho‘ro Ittifoqidagi turk xalqlariga bag‘ishpayman» deb qayd etadi. Bag‘ishlov ham, kitob qachon yezila boshlangani to‘g‘risidagi ta’kid ham chuqur chog‘ishtirma ma’noga ega. Tagmatn — «nimkosa» teran anglansa, muallifning (daf’atan g‘alati tuyuladigan) fikr-mulohazalari, pozitsiyasi to‘g‘ri talqin qilinishi mumkin.

«Qadimiy turk xalqlarining, ular barpo etgan saltanatning tarixi dunyo kechmishi silsilasida bitta masalaga borib taqaladi: o‘z nomlarini avlodlariga meros qilib qoldirmagan turklar nima uchun paydo bo‘ldilaru nima uchun yo‘q bo‘lib ketdilar?» («Q. t», 4-bet.) Albatta, masalaning bu tarzda qo‘yilishi ilmiy tadqiqot qamrab olgan davr uchun hech qanday zarar yetkazmaydi. Ilmiy tadqiqot doirasidan chiqilsa, hayratlanishimiz turgan gap: xo‘sh, qadimiy turklar o‘z nomlarini nima uchun avl odlar i ga (o‘zbek-qozoq-qirgiz-uyg‘ur-qoraqalpoq-turkman…) meros qilib qoldirmagan ekan? Axir…

Darrov bahs boshlamasdan «nimkosa»ga qarash kerak: bu kitob Lev Nikolayevich birinchi marta bolsheviklar zindonida yotib chiqqach, rop-pa-rosa bir oydan so‘ng yozila boshlangan. Shu sababli Lev Gumilyov «ezop tili»ni ilmiy muomalaga kiritadi: kitobini «Sho‘ro ittifoqidagi turk xalqlariga» bag‘ishlaydi-yu, ammo bir paytlar buyuk saltanat barpo etgan qadimiy turklar boshqa edi, hozirgilari boshqa — bular endi saltanat barpo qilishmaydi, ularga sho‘ro saltanati ham bo‘laveradi, deydi go‘yo.

Biroq, kitobda yoritilgan 316 yillik tarixiy (yuzlab) misollardan ma’lum bo‘ladiki, qadimiy turklar aslo yo‘qolib ketmaydilar. To‘g‘ri, qudratli saltanatlar inqirozga yuz tutadi, lekin «turkyut» (izohi keyinroq beriladi) bo‘lib tarix sahnasiga chiqib kelgan ajdodlarimiz goh «turk», goh «ko‘k turk», goh «o‘n o‘q», goh «to‘qqiz o‘guz», goh «uyg‘ur», goh «qorluq», goh «laqay», goh «qipchoq», goh «qirg‘iz», goh «o‘zbek» nomi bilan dunyoni titrataveradilar. Qadimiy turklar samandar misoli o‘t-olov ichida tug‘iladilar va o‘t-olov ichra yashaydilar.

«Qadimiy turklar insoniyat tarixida ulug‘ mavqega ega bo‘lsalar-da, lekin o‘zlari son jihatdan unchalik ko‘p emasdi. Ularning saltanati Xitoy va Eron bilan chegaradosh bo‘lib, bir-birlariga o‘zaro ta’sir o‘tkazardilar. Bu mamlakatlarning tarixi chambarchas bog‘lanib ketgan. Demak, voqealar davriyligini haqqoniy tiklash uchun xorijiy mamlakatlar tarixini diqqat markazidan qochirmasligimiz lozim.

VI asr oxirlarida Turk qog‘oonoti g‘arbda Vizantiya (Rum), janubda Eron va hatto Hindiston, sharqda esa Xitoy bilan qo‘shni bo‘lgan. Tadqiqotimiz uchun mavzu qilib olingan davrda nomlari zikr qilingan mamlakatlarning tarixiy rishtalari Turk qog‘oonoti taqdiriga uzviy bog‘lanadi.

Turk qog‘oonotining barpo etilishi insoniyat tarixida tub burilish yasadi. VI asrdan e’tiboran xitoyliklar Konstantinopol bozoridagi narx-navolar bilan hisoblashishga majbur bo‘ldilar; rumliklar esa Xitoy imperatorining xazinasi bilan hisoblashishga majbur bo‘ldilar. Turklar buyuk saltanatlar o‘rtasida faqat vositachi bo‘lib qolmadilar, ayni vaqtda ular Xitoy, Hindiston, Eron, Rum madaniyatlari bilan bemalol bellasha oladigan milliy qad-riyatlarini yaratdilar. Qadimiy turklarning qadriyatlari bir taraf-u, lekin ular qurgan jamiyat, ijtimoiy ustqurmalar, mansab zina-poyalari, harb san’ati, diplomatiya, shuningdek, mamlakat manfaatiga bo‘ysundirilgan milliy mafkura tadqiqotchini ko‘proq hayratga soladi» («Q. t.», 415-betlar).

Kitobning birinchi qismi «arafa»dan (420-546 yillar) boshlanadi. Arafa 126 yil davom etadi. «Mamlakat daho farzandlariga juda uzoq muddat homilador bo‘ladi» (Belinskiy ta’biri), deydilar. Ma’lum bo‘lishicha, dunyo buyuk saltanatga ham uzoq muddat homilador bo‘lar ekan. Sirtdan qaralsa, «arafa» xiyla cho‘zilib ket-gandek tuyuladi. Lekin V asrda Ovrupoda millatlar hamon «ko‘chmanchilik» qilib yurishganini e’tiborga olsak bormi, osiyoliklar ulardan 100 yil ilgarilab ketgani ravshan bo‘ladi.

Arafa zoye ketmaydi. Jujon xalqi arafada tarkib topadi.

«Jujon xalqi qanday paydo bo‘ldi degan masala avval ham bir necha marta ko‘tarilgan-u, ammo uzil-kesil yechimini topgani yo‘q. Bizningcha, masalaning bu tarzda qo‘yilishi noto‘g‘ri. Aslida, «qanday — tarkib topdi?» tarzida qo‘yilsa, to‘g‘ri bo‘lardi. Xalq birdan paydo bo‘lmaydi, asta-sekin shakl-shamoyil kasb etadi. Jujonlar xalq bo‘lib bitta elatdan o‘sib chiqqan emas, o‘ziga xos ravishda tarkib topgan. Alg‘ov-dalg‘ov zamonlarda yo‘ldan ozgan, yomonotliq bo‘lib qolgan odamlar ko‘payib ketadi. IV asrning o‘rtalarida ham o‘shanday kimsalar anchagina edi. Ular Tobos xoni qarorgo-hida yoki xunlarning poytaxtida kun ko‘rolmasdan cho‘lu biyobonlarga bosh olib ketadilar. Xo‘jayinlarining zulmidan zada bo‘lgan xizmatkorlar, harbiy xizmatdan bo‘yin tovlagan qochoqlar, talonga tushgan qishloqlarning aholisi ham sahroga chekinib jon saqlaydilar. Bunday kishilarning tili, dini, elati har xil edi-yu, faqat qismati bitta edi. Hammasi qashshoqlikka mahkum bo‘lib, mana shu qashshoqlik ularni birlashtirib turardi.

Xunlarning otliq askarlari safida xizmat qilgan Yukyo‘l degan kimsa IV asrning 50-yillarida negadir o‘lim jazosiga hukm qilinadi. Ammo u payt poylab turib toqqa qochadi va atrofiga o‘ziga o‘xshagan qochoqlardan yuztasini to‘playdi. Ular bir iloj qilib ko‘chmanchilar bilan til topishadi. So‘ng bahamjihat hayot kechira boshlaydilar.

Yukyo‘lning vorisi Qo‘yluq Tobos xoni bilan aloqa o‘rnatadi. Unga o‘lpon (ot, suvsar, suvmushuk mo‘ynasi kaoi) to‘lab turadi. Bora-bora Qo‘yluq o‘rdasi Jujon nomini oladi. O‘rda qonun-qoidasi urush ehtiyojlariga, talonchilikka mos edi: qahramonlik ko‘rsatgan askarga qo‘lga kiritilgan o‘ljaning katta qismi hadya qilinardi, qo‘rqoq kimsalar esa o‘lasi qilib tayoq bilan savalanardi. 200 yillik o‘tgan davr mobaynida jujonlar o‘rdasida hech qanday sezilarli taraqqiyot bo‘lmaydi. Mavjud kuch faqat talon-tarojlikka sarflanardi» («Q.t.», 11-12-betlar).

545 yilda jujonlar turkyutlarni bosib oladi. Turkyutlar esa yabgu-yapu (unvon — N. B.) yetakchiligida jujonlarga qarshi qo‘zgolon ko‘tardi. 552 yilda qo‘zg‘olon ayni avj olgan kezlarda yabg‘u-yapu halok bo‘ladi. Qora Issiqxon yabg‘u-yapu taxtiga chiqadi va 553 yilda jujonlarni tormor qiladi. Afsuski, o‘zi ham qurbon bo‘ladi. Og‘asining o‘rnini egal-lagan Mug‘onxon 553 yildayoq jujonlarning qolgan-qutganini turkyutlar vatanidan haydab soladi… Shu tarzda turkyutlar dunyo tarixi sahnasiga g‘olibona kirib boradilar. O‘sha yillari Buyuk turk qog‘oonotiga asos qo‘yiladi.

Lev Gumilyov
QADIMGI TURKLAR (TURKUTLAR)
TARIXINING BOSHLANISHI
07

s061.pngHar bir xalqning tarixiy ildizlari juda qadim zamonlarga borib taqalsa-da, barcha davrlar tarixchilari xalqning vujudga kelganligini muayyan sanadan (albatta, o‘z fikriga ko‘ra) boshlashga intiladilar. Jumladan, rimliklarning tarixi boshi juda bir shartli bo‘lib — Rim shahri asoslanishidan, arablar Muhammadning Makkadan Madinaga hijrati — aniq tarixiy faktdan, rus yilnomachilari 862 yilni tanlab olib, rus tarixini shundan boshlashiga ko‘nikdilar, fransuz yilnomachilari boshlanish deb Xlodvig Merovingni olishsa, tarixchilari Ogyusten Tyerri tashabbusi bilan Buyuk Karl imperiyasi bo‘lingan sana — 843 yilni oladilar. Turkutlar uchun ana shunday sana 545 yildir.

Shimoliy Xitoyda yangi urush avjida. Sharqiy Vey imperiyasining hukmdori Gao Xuan Jujan xoni Anaxuan va Togon shohi Kualyuy bilan ittifoqsa G‘arbiy Vey imperiyasiga hujum qilib, raqibi Yuyvin Tayni siqib qo‘yadilar. G‘arbiy Veyning imperatori Ven-di o‘ziga tarafdorlar izlaydi va do‘stlik munosabatlari o‘rnatish niyatida An Nopanto degan kimsani turk begi Bumin huzuriga yo‘llaydi.

Turkutlar dargohiga 545 yilda yetib kelgan vakilni bu yerda yaxshi kayfiyat bilan kutib oladilar. «O‘rdada hamma bir-birini tabriklab, bizga buyuk davlatning vakili keldi, endi bizning saltanatimiz ham tezda gurkirab ketadi,» deyishardi. Ushbu arzimas bir voqea shuni ko‘rsatadiki, jujanlar hukmronligi turkutlar uchun og‘ir kechgan va ozodlik uchun kurashishdan ular cho‘chimaganlar.

Xalqining xo‘jasi bo‘lmish jujan xonining rayiga qarshi, lekin xalq istagiga muvofiq ravishda Bumin G‘arbiy Veyning poytaxti Chan’anga sovg‘a-salomlar bilan javob elchiligi yuborib, xo‘jayinining dushmani bilan ittifoqni mustahkamlaydi. Ammo bu jujanlar bilan munosabatning uzilishiga olib kelmaidi, zotan, muzokaralar nihoyatda maxfiy olib borilgan ko‘rinadi. Bu elchilik turkut davlatining G‘arbiy Vey va uning vorislari bo‘lmish Bey-Chjoularning Shimoli-Sharqiy Xitoyga (bu yerda 550 yildan Bey-Si sulolasi o‘rnatiladi) qarshi kurashida ittifoqdosh sifatida chorak asrlik siyosatini boshlab berdi. Jahon siyosatiga kirib borar ekan Bumin ham o‘zi xirojto‘lab turadigan jujanlarga qarshi jangga kirishga ancha ojizlik kilishini anglardi. Bumin bir paytning o‘zida ittifoqdoshlik va vassallik G‘arbiy telelar Jujan hukmronligi ostida nihoyatda mushkul holatga tushib qolishgan edi. Nihoyat ularning sabr kosasi to‘ldi, qo‘zg‘olon ko‘tarildi, G‘arbiy Jung‘oriyadan jujanlar yuragiga zarba berish uchun Xalxa tomon yurdilar. Yurish shu darajada yomon tashkil etilgan, vaqt shunday bir noaniq hisoblangan ediki, rejali tashkillangan urushdan ko‘ra, ko‘proq sarosimaga tushgan ommaning tabiiy bir ko‘tarilishiga o‘xshardi. Qo‘zg‘olon rahbarlarining nomlari ham tarixda sakdanmagan. Telelar hali yo‘lning yarmida ekanlar, Gobi Oltoyi daralaridan to‘rtburchak zirhli sovutlarda o‘tkir nayzalar tutgan, yaxshilab boqilgan otlarda saf tortgan turkutlar paydo bo‘ldilar. Telelar yondan beriladigan zarbani kutmagandilar, buning ustiga ularga hech qanday yomonlik qilmagan turkutlar bilan jang qilish xayollariga ham kelmagandi. Shuning uchun ular hech ikkilanmay, Buminga to‘liq tobelik bildirdilar. Bumin tobelikni qabul qilish bilan ikkinchi bor jujanlarning ra’yiga qarshi ish tutdi.

Dashtda bo‘yinsunish ikki tomonga majburiyat yuklaydigan tushuncha. 50 ming o‘tovni6 o‘z hukmida sakdash uchun o‘sha o‘tov axdining istagiga binoan ish tutmoq lozim.

Telelar bir narsani — jujanlarni yo‘qqilishni istardi, ularni o‘z o‘rdasiga qabul qilar ekan, Bumin buni bilgan bo‘lishi kerak. Ayni chog‘da buni uning kabiladoshlari ham xoxdashgani uchun urushdan chekinib bo‘lmas edi. Qo‘l ostidagilarning istak-xohishi xonning ham istagi bilan uyg‘un edi, shuning uchun voqealar shiddatli kechdi.

Jujanning tor-mor etilishi. Jujanlar bilan ixtilof keltirib chiqarishga intilib, ayni chog‘da, aybdor bo‘lib qolmaslik uchun Bumin ayyorlik yo‘liga o‘tdi. Jujan xoni Anaxuanga murojaat qilib malikani xotinlikka so‘radi. Dasht odati bo‘yicha, malikaga uylansa, xon bilan mavqei teng bo‘lardi, xon esa o‘z mavqeini yo‘qotadigan bunday taklifga rozi bo‘lmasdi. Xon qattiq g‘azablanib qo‘pol javob qaytardi: «Ey mening temir erituvchim (turkutlar jujanlar uchun temir eritishardi), sen qanday qilib menga bunday taklif bildirishga jur’at etding». Rad javobi bilan Bumin tahqirlandi-yu, aslida Buminga ham shu kerak edi. Yarashish yo‘llarini kesish uchun u Jujan elchisini dorga osishga farmon berdi, shunda G‘arbiy Vey xonadoni bilan ittifoqlik ish berdi. Ven-di bilan muzokaralarni tezda tikladi va 551 yil yozida Xitoy malikasi Chanleni xotinlikka oldi, bu uning dashtdagi ko‘chmanchilar orasida obro‘sini ko‘tarib yubordi. Bumin 552 yil qishida jujanlar ustiga yurish qildi va hujumni to‘satdan uyushtirishi natijasida jujanlar ustidan to‘la g‘alabaga erishdi. Anaxuan o‘zini o‘ldirdi, uning o‘g‘li Yanlochen ittifoqsoshlari silar huzuriga qochib bordi.

Bumin «Elxon» unvonini qabul qildi, biroq 552 yil oxirlarida vafot etdi. Taxtga uning Qora Issiqxon unvonini olgan o‘g‘li o‘tirdi.

Turkutlar tomonidan to‘satdan mag‘lub etilgan jujanlar o‘lgan xoni o‘rniga uning amakisi Dinshutszini ko‘tarib, kurashni davom ettirdilar. Biroq Layshan tog‘i yonida bo‘lgan jangda yana turkuglardan yengildilar. Uzoqqa cho‘zilmagan baxtiga qarshi Qora Issiqxon sirli ravishda o‘ladi, uning o‘g‘li Shetu taxtdan chetlatilib, o‘rniga Qora Issiqxonning ukasi Kushu Mug‘anxon laqabi bilan o‘tiradi.

Yangixon qat’iyatli, shafqatsiz, jasur, aqlli bo‘lib, jangdan boshqa narsa bilan qiziqmas edi. 553 yilning kech kuzida u jujanlarni yana mag‘lub etdi. Si imperatori o‘zining baxti qaro ittifokdoshlarini qanoti ostiga olib, quvib kelayotgan turkutlar shashtini qaytardi. Biroq jujanlar Xitoyda yashashga ko‘nika olmadilar. Mol-mulkidan ajralgan, mehnat qilib yashashga o‘rganmaganliklari uchun qaroqchilik yo‘liga o‘tdilar va Si hukumatining 554 yil ko‘klamida ularga qarshi qo‘shin jo‘natishdan boshqa chorasi qolmadn. Jujanlar yengildilar. Lekin bu ularga saboq bo‘lmadi, 555 yil yozida Si imperatori ularni o‘z hududidan dasht tomon haydab yubordi. Bu yerda esa jujanlarni shu kezdayoq turkutlar va kidanlar yanchib tashladi.

Dinshutszi o‘rdasining qolgan-qutgani bilan G‘arbiy Veydan boshpana izladi, ammo bu yerdagilarda Si imperiyasiga qarshi kurashish uchun ittifoqdoshga — turkutlarga muhtojlik bor edi. Shuning uchun turkut elchisiga uch ming oyoq-qo‘li bog‘langan jujanlarni tortiqqilishdi. Elchi barcha voyaga yetgan asirlarning kallasini olishni buyurdi, ayni chog‘da «bolalar hamda beklarga ergashib kelgan xizmatkorlarga» shafqat qildi. Jujanlar tugatildi va turkutlar Buyuk dashtning shimoliy qismida yakka xo‘jayin bo‘lib oldilar. Jujanlarni qirg‘in qilishdagi xizmatlari uchun turkutlar Vey G‘arbiy imperiyasi bilan o‘sha 556 yilning o‘zidayoq hisob-kitob qildilar. Jujanlarning kallalari Chan’anning sharqiy darvozasi oldida dumalayotgan vaqtda, turkut-xitoy birlashgan qo‘shini Togonga bostirib kirdilar, uning aholisi Nanshan tog‘laridan panohtopishga majbur qilindi. G‘oliblar Kualuy xonning qarorgohi joylashgan Kukunor tevaragidagi Shudun shaharchasi va Xemchen shaharchasini egallab oldilar. Keyingi yilda togonlar Xitoy yerlariga hujum uyushtirib qasdini olmoqchi bo‘ldilar, biroqqal’ani qo‘lga kirita olmay, chekinishga majbur bo‘lishdi. Shimoldan kidanlarning (553 y.18), janubdan Lyan shohligining hujumlarini (555 y.) qaytarishga bor kuchini sarflab sillasi qurigan Si imperiyasi halok bo‘layotgan ittifokdoshlariga hech qanday ko‘mak ko‘rsata olmay qoldi. Yuyvin Tayning o‘g‘li Yuyvin Szyu muvaffaqiyatlardan ilhomlanib nasliylik udumini chetga surishga jur’at etadi va Vey sulolasining so‘nggi imperatorini taxtdan voz kechishga majbur etib, o‘zi taxtga o‘tiradi va yangi o‘z sulolasini Bey-Chjou deb ataydi.

Sharqdagi urush. Jujanlarni bir yokdik qilib turkutlar boshqa ko‘chmanchi qo‘shnilariga qarshi jiddiy harakatlar boshlashdi. 554 yil kichik bir beklikdan imperiya yaratilgan yil bo‘ldi. Shimoldagi Sigu davlati bosib olindi. Xitoylar «Sigu» deb qirg‘izlarnimi yoki chiklarnimi atagani ma’lum emas, turkutlar Sayanni oshib o‘tolmagan bo‘lsalar-da, Mug‘an xon shimoliy chegaralarini o‘sha vaqtdan boshlab ancha mustahkamlab oldi.

O‘sha vaqtlarda sharqda uch qavm: xitoylar xi deb ataydigan tatablar, kidanlar va xitoy geograflarida Shivey deb nomlanuvchi o‘ttiz tatarlar yashar edi. Uchala xalq ham mo‘g‘ul tilining shevalarida gaplashadiganlar bo‘lib, turmushi, madaniyati yaqin bo‘lishiga qaramay, muttasil o‘zaro urush holatida edilar. Tatablar Xinganning g‘arbiy yoibag‘rida makon tutib, Bey-Si bilan ittifoqdosh bo‘lib kelgan. Kidanlar Lyaoxe daryosining shimolidagi Manchjuriyaning cho‘l mintaqasida yashaganlar. Ular tatablar bilan doimo urushib kelgan va o‘z-o‘zidan Bey-Si bilan chiqisha olmasdi. 553 yilda Bey-Sining imperatori Vey-di kidanlarni tor-mor keltirib, bu qavmning katgta qismini bo‘ysundirdi. Qolgan qismi yo Kogurio (Koreya)ga qochdi yoki o‘sha kezlarda Sariqdengiz havzasigacha yetib borgan turkutlarga taslim bo‘ldilar.

Kidanlar ustidan qilingan g‘alaba Bey-Si davlatini kuchaytirmadi, aksincha, uning tashqi siyosiy holati yomonlashdi, chunki shimolda u turkut chegaralariga taqalib kelgan edi. Sanbiylarning qolgan qismini shafqatsiz ravishda qirib tashlash, buddizmni ochiqchasiga qo‘llab-quvvatlash juda katta harajat talab etib, tashqi dushmanga qarshilik qilish salohiyatini zaiflashtirdi. Ayni chog‘daturkutlar bilan ittifoqbo‘lganligi, o‘z askariy tabaqasiga suyanganligi uchun hamda budda va daos rohiblariga pul harajat qilmaganligi bois Bey-Chjou tobora mustahkamlanib, kuchayib bordi. 579 yilda imperator U-di buddizm va daosizmni man etish haqida buyruqberdi, Xitoyning VIII Henrisi bo‘lmish bu imperator «Samo nasli» unvonini olib, taxtining ikki tomoniga Budda va Lao-Szi haykallarini o‘rnatadi va ular o‘rtasiga o‘tirib, itoatidagilarning ta’zimini qabul qiladi. Bu bilan u dinni hammaning ko‘z-o‘ngida obro‘sizlantirmoqchi bo‘ladi. Chjou imperiyasi G‘arbiy Osiyoda ham mashhur bo‘la boshlaydi, bu yerdagi turli hukmdorlar u bilan aloqa o‘rnatishga intiladilar. 553 yilda eftalitlardan, 555 yilda Erondan elchilar kelishadi. Togonlar yana bir bor faqat chjoularning o‘z kuchlari bilan mag‘lub etilgach, 559 yilda Gaochan (Turfon)dan, 561 yilda Kuchadan,564 yilda Karashardan elchilar tashrif buyurishadi.

Bey-Chjou imperiyasining asosiy maqsadi sharqiy Bey-Si imperiyasini yanchib tashlash edi, lekin bu imperiya ichki manbalaridan oqilona foydalanadigan bo‘lsagina, mustaqilligini to‘la saqlab qolish imkoniga ega edi. Masalaning yechimi turkut xoni kimningtomonini olishiga bog‘liqedi. 561 yilda har ikki tomon imperator Mug‘anxonga elchilar jo‘natib malikani o‘zlariga so‘rashadilar. Boy Bey-Siningtuhfa-sovg‘alari masalani hal etishga bir bahya qolganida, Chjou elchilarining diplomatik ustaliklari Mug‘anxonni ittifoqsoshlik bitimiga sodiq qolishga majbur etadi. U sovg‘a-salomni qabul qilmay, qabul qilinmagan boylikning o‘rnini harbiy o‘lja bilan qoplashga qaror berdi.

563 yilda ittifoqdoshlar qo‘shinlari Szinyan shahrini qamal qildilar, biroq qamalni oxiriga yetkaza olmadilar va turkutlar o‘sha yerlarni talab, qadrdon dashtiga qaytdilar. Keyingi yilgi yurishda esa Loyan yonida Chjou lashkarining biri silardan to‘la mag‘lub bo‘lishi Mug‘anxonning o‘z qo‘shinini orqaga qaytarishga majbur etdi. Ushbu muvaffakiyatsizliklarga karamay, Si tomonidan taklif qilingan ittifoq tuzish haqidagi taklifni rad etdi. Buning sababi ittifoqdoshlik bitimiga binoan Chjou imperiyasi har yili turkutlarga to‘lab turadigan 100 ming parcha ipak matolardir, deb bilmoq kerak.

572 yilda Mug‘anxon vafot etdi. Uning vorisi va ukasi Toboxon Chjou imperiyasi bilan muloqotni to‘xtatmay, Si imperiyasi bilan bitim tuzadi. Chjou imperiyasi beriladigan to‘lovdan yuz o‘girishga jur’at etgan chog‘ida turkutlarning bir marta harbiy namoyish o‘tkazishining o‘ziyoq va’daga vafo qilib, to‘lovlarni vaqtida to‘lash majburiyatini qayta bo‘yniga olishga yetarli bo‘ldi. Si imperiyasi esa, turkutlarning bosqinidan qo‘rqib, tinchlik uchun tuhfalar berib, xazinasining barakasini uchirdi. «Bizga janubdagi ikki bola (Chjou va Si) itoatda bo‘lsa bas, kambag‘allikdan qo‘rqmaymiz» derdi Toboxon.

Si imperiyasi bilan ittifoq turkutlarning Xitoy bilan madaniy muloqotiga yo‘l ochdi. Toboxon qarorgohida buddaviy rohiblar paydo bo‘ldi va xbnni o‘z dinlariga kiritdi. Budda tashviqotchilari buddizmning boshqadinlardan ustunligini jo‘ngina qilib isbotlar, Budda qonunlariga amal qilgan Si imperiyasining boyligi va qudratini dalil keltirar edilar. Sal keyinroq Si imperiyasining yengilishi turkutlarning buddizmga bo‘lgan hurmatiga putur yetkazdi va Suy sulolasi taxtni egallagach 581 yilda buddaviylar Xitoyga qaytish zo‘rida qoldilar.

576 yilda chjoular silarni mag‘lub etib, Pxin’yan shahrini egallashgamuvaffaqbo‘ldilar. Silar shaharni qaytarib olishgaurinib ko‘rishdi, biroq omad chopmadi va Yechen shahrida qamalda qolgan imperator, ushbu shaharni taslim Qilishdan oldin Gao Yuan-szun foydasigataxtdan voz kechdi, 577 yilda Gao Yuan-szun ham asir olindi.

Tor-mor etilganiga qaramay, Tayyuan shahrilik Gao Bao nin degan kishi yiqilgan sulolaning serg‘ayrat himoyachisi sifatida maydonga chiqdi. 576 yildayoq, hali mag‘lubiyatdan oldin u hozirgi Chaxar o‘rnidagi Inchjou chegara qal’asining qutvoli etib tayinlangan edi. Qisqa muddat ichida Gao Bao nin nafaqat xitoylarning, balki ko‘chmanchilarning ham hurmatini qozondi. Bu holat mag‘lubiyatdan keyin uning mustaqil ish yuritishiga imkon yaratdi. Gao Bao nin subutsiz siyosiy shuhratparast emasdi, unda Shimoliy Xitoyni qayta tiklanishi uchun zarur bo‘lgan burchga sadoqat, vatanparvarlik, kurashda qat’iyat kabi axloqiy xislatlar mujassam edi. U g‘oliblarning ehtirom bilan taslim bo‘lish taklifini rad etdi va o‘zini Si sulolasining turkutlarga qochib ketgan so‘nggi vakili Gao Shao-ining tarafdori deb e’lon qildi. Mana shu xizmati uchun unga kansler rutbasi berildi (bu mansabni egallay olish imkons yo‘q edi, albatta). Bey Chjouning haddan tashqari kuchayib ketishidan o‘zicha hadiksiragan turkut xoni mag‘lub bo‘lgan sulola tomonini oldi. Bu ittifoqqa o‘z imperatoriga qarshi isyon ko‘targan, Fan’yanda (Pekin tevaragida) mustahkam o‘rnashib olgan sarkarda Lyuy Chjan szi ham qo‘shildi.

Gao Bao nin qo‘l ostidagi barcha kuchlarni tezda safarbar qilib, Gao Shao i tarafini oldi. Biroqu kechikdi. Uning lashkari endi Lyaoxe daryosi qirg‘oqlariga yetganda, Fan’yan vayron qilingani va qo‘zg‘olon bostirilgani haqida xabar keldi. Gao Shao i turkutlarga qaytdi, Gao Bao nin o‘z viloyatida mustahkamlanib oldi.

Bey Chjou uchun eng dahshatli dushman turkutlar bo‘lib chiqdi. 578 yilda Toboxon Xitoyga bostirib kirdi va Chjou qo‘shinini qirib tashladi. 579 yilda boshlangan muzokaralar to‘xtatilib, davom ettirilgan harbiy harakatlar turkutlarga zafarli bo‘ldi. Ammo Xitoy elchiyei sovg‘a-salomlar bilan Toboxonni o‘ziga ag‘darib olishga muvaffaq bo‘ladi va 580 yilda tinchlik bitimi tuzilib, unga binoan Gao Shao-i Chjou davlatiga topshirilib, poytaxti Chan’anga keltiriladi. Gao Shao-i Sichuanga surgun qilinadi va o‘sha yerda olamdan o‘tadi.

580 yil turkut qudratining cho‘qqiga ko‘tarilgan yili bo‘ldi. 581 yilda Toboxon vafot etadi. Xitoyda Chjou sulolasini ag‘darib, Suy sulolasiga asos solgan harbiy general Yan Szyan turkutlarni o‘lgudek yomon ko‘rardi, bu o‘z navbatida siyosiy vaziyatni o‘zgartirib yubordi. O‘z dushmanlaridan ancha ko‘p yashagan Gao Bao nin Chaxarda mustaqil bek bo‘lib qoladi vaturkut xonlari bilan ittifoqda yashaydi.

G‘arbdagi urush. Sharqiy chegaralarda faollik ko‘rsatayotgan turkutlar ayni chog‘da g‘arbga ham yurishlar uyushtirib turardilar. Afsuski, bu nihoyatda muhim voqealar manbalarda yetarlicha yoritilgan emas, biroq, shunga qaramay, voqealar jarayonini umumiy tarzda bayon qilish mumkin.

G‘arbga harbiy yurishlarni Buminning ukasi Istami qoon boshqargan. Oldingi yurishlarda Istami qoon Bumin bilan birga asli ugorlardan bo‘lishi ehtimol bo‘lgan Shimolii Oltoy qabilalarining o‘n nafar oqsoqollari ustidan qo‘mondonlik qilgan. Ularning hozirgi nasllari turklashib ketgan shorlar, kumandilar, ku kiji (lebedin)lar va boshqalardir. Istami xonning ismi ham turki emas. Bu ism ugorcha bo‘lib bobolar ruhining nomlanishidir. Xitoylar uning askari sanog‘ini 100 ming deydilar, lekin bu raqam askarlarning haqiqiy adadini emas, balki sarkardaning rutbasini ifoda etadi. Bu rutba eng oliy bo‘lib bu raqam uning «bahodir jabg‘u» unvoniga muvofiqdir.

Istami o‘z askariy yurishini 552 yildan ancha keyin boshlagan, chunki mazkur yilda abarlar hali mustaqil qabila bo‘lib, Buminning dafn marosimiga tortikdar jo‘natishgan. Bu yurish 553 yil kuzida — jujanlar uzil-kesil tor-mor keltirilgandan keyin bo‘lgan ko‘rinadi. Yurish boshlanishining eng ishonarli sanasi 554 yilning bahori bo‘lishi kerak. Chunki bu paytda jujanlar tumtaraqay qilingan, otliqaskarlar uchun eng muhimi — dasht o‘t-o‘lanlar bilan qoplangan edi.

Yurishning shiddatiga qaraganda, turkutlar jiddiy bir qarshilikka duch kelmagan. 555 yilda ularning qo‘shini «G‘arbiy dengizga» yetib boradi. «G‘arbiy dengiz» deb Kaspiy dengizini emas, Orol dengizini tushunmoq kerak, binobarin Firdavsiy Istami saltanatining chegaralarini quyidagicha ta’riflaydi: «Chindan (Xitoydan) Jayxungacha (Amudaryogacha) va Chochning narigi tomonidagi Gulzariungacha (Sirdaryogacha)».

Ushbu iqtibosga asoslanib 555 yilgi chegaralarni ancha aniq belgilashimiz mumkin: chegarachizig‘i Toshkentdan sal shimolrokdan, Sirdaryoning shimol tomon burilish nuqtasini kesib va kenglik (jug‘rofiy) yo‘nalishida Amudaryoning quyilishi va Orol dengizining janubiy qirg‘oqlari bo‘ylab o‘tgan. So‘g‘diyona va Buxoro o‘sha vaqtlarda eftalitlarga bo‘ysunardi, tabiiyki turkutlar ular bilan to‘qnashadilar. Shunday qilib turkutlar bir yarim yil ichida butun Markaziy Qozog‘istonni, Yettisuvni vaXorazmni ishgol qiladilar.

Biroq undan uyog‘iga yurish og‘irlashib bordi. Orol dengizining shimoliy qirg‘oqlarida turkutlar xuni (xionit), var va ogor qabilalarining qarshiligiga duch kelishdi. Faqat 558 yilga borib bu qabilalar mag‘lub etildi va turkutlar bo‘yin egishni xohlamagan qavmlarni oldiga solib quvlagan holda Volga daryosiga yetib kelishdi. Bu qochqinlar var va xuni qabilalari qoldiqlari bo‘lib, adadi 20 ming kishini tashkil etadi va keyinroq avar nomi bilan yagona qavm bo‘lib uyushadi.

Turkutlar Uraloldi cho‘llarini zabt etish bilan qanoat hosil qilib, Volgadaryosini kechib o‘tmadilar. Istamining g‘arbga yurishi shuning bilan chegaralandi. To‘rt yil davomida erishilgan zafarlar hoqonlik oldiga qator siyosiy yangi masalalarni qo‘ydi.

Osiyoning butun dashtini qamrab olgan yangi saltanatning paydo bo‘lishi Xitoy, Vizantiya va Eron diplomatiyasi uchun katta bir ahamiyatli omil bo‘ldi. Asosan, Vizantiyaning uzoqni ko‘zlagan va nozik siyosati tufayli VI yuzyillikning 50-yillari oxirida Qora dengiz bo‘iida siyosiy vaziyat ancha murakkab va keskin edi. Quyi Dnepr va Don pasttekisliklari bulg‘orlar toifasidan bo‘lmish kuturgurlar tomonidan egallangan bo‘lib, ularning qarindoshlari uturgurlar Kubanda yashardilar. Kuturgurlarning Frakiyaga bosqinidan zada bo‘lgan Vizantiya tortikdaru elchilar vositasida uturgurlarni kuturgurlarga gijgijlardi. Yustinianning ustamonlik bilan tutgan siyosati bu ikki qardosh qabilalarning bir-birini mutlaqo qirib tashlash darajasiga olib keldi.
Uturgurlardan sharq tomonda, Kuma daryosi havzasi va Dog‘istonda o‘ta jangari qabila — sabirlar yashardi. Sabirlar Vizantiya-Eron urushida dastlab Eron tomonida, so‘ng esa unga qarshi faol ishtirok etgan edi. 552 yilda ular Agvaniyani bosib oladilar, biroq 554 yildayoq forslardan zarba yeydi.

…Biroq kuturgurlar yetakchisi Zabergan yunonlarning dushmani bo‘lib, Vizantiya va uning ittifoqchilari: uturgur va antlar bilan kurashish uchun yangi ittifoqchi topilishidan behad xursand bo‘lardi. Haqiqatdan ham, avarlar uturgurlarni yakson qilib, kuturgurlar jabha ortini xatardan xoli qilgan zahotiyoq Zabergan Bolqon tomon yangi yurish uyushtirib Konstantinopol kentdevorigacha yetib bordi. Ayni chog‘da Konstantinopolga avarlar elchilari ketidan turkutlar elchilari yetib keldi va ular yaxshi kutib olindi (558 y.). Yunon-avar munosabatlari sovishida buning ham ahamiyati borligi e’tibordan xoli emas.

Shunday qilib, 558 yilda Vizantiya imperiyasi uchun yangi qudratli dushman paydo qilib va xavfli qo‘shnilarini o‘z chegaralaridan Bolqon tomon kuzatib fors diplomatiyasi katta g‘alabaga erishdi. Keyingi voqealar asnosida ma’lum bo‘ldiki, fors-avar ittifoqi to 628 yilgacha davom etdi, bu ittifoq Vizantiya imperiyasini qulatishiga sal qoldi.

Antlar avarlarga asosiy vazifalaridan biri asirlarni to‘lov berib qaytarib olish bo‘lgan Mezamirni elchi qilib yuborib, ular bilan kelishishga intilishdi. Avarlar huzurida Mezamir o‘zini shu darajada noshud, mag‘rur tutdiki, elchilik maqomiga ham qaramasdan avarlar uni o‘ldirishdi. Elchini o‘ldirgach, avarlar antlarni talash va qullarga aylantirishda davom ettilar.

Kuturgur sardori Zabergan qudratli ittifoqchisiga tayanib, sharqdan unga hech kim taxdid eta olmasligiga ishonch hosil qildi va sklavinlar bilan ittifoqtuzib Vizantiya yerlariga bostirib kirdi. 559 yil mart oyida u Dunaydan muz ustidan o‘tib lashkarini uch qismga ajratdi: biri Makedoniya orqali Elladaga qarab yurdi va Fermopilamga kirib bordi, ikkinchisi Frakiya Xersonesini qo‘riqlaydigan istehkomlarga tahdid soldi, uning o‘zi boshqargan uchinchi qism Uzun devorning zilziladan zaxm yetgan, loqaydlarcha tiklanmay qolgan joyidan imperiya ichkarisiga suqilib kirib oldi.

Konstantinopolliklarni vahima bosdi, hamma unutib yuborgan keksa harbiy qo‘mondon Velizariy safarbar qilindi, u varvarlarni poytaxtdan uloqtirib tashladi. Boshqa bo‘luklari ham mag‘lub etildi. Shunda ham Zabergan Frakiyada qarorgoh bunyod qilib, tevarak-atrofni talashda davom etdi. Bu holat ularga ham uturgurlar kabi «tuhfalar» va’da qilinib, katta miqdorda pul to‘lanmaguncha davom etdi. Ana shundan keyingina kuturgurlar Frakiyani tashlab chiqishdi.

Yustinian uturgurlar sardori Sandilx bilan shoshilinch xabarlashdi va uturgurlar Frakiyadan qaytayotgan kuturgurlarning bir bo‘linmasiga hujum qilib ularni qirib tashladi hamda Sandilx qo‘lga kiritgan o‘ljalarni yunonlarga qaytardi. Ana shu voqeadan keyin bu ikki qavm orasidagi urush ularning har ikkalasini ham toliqtirib qo‘ydiki, bu avarlarga juda qo‘l keldi.

565 yilda imperiyani qudratli deb o‘ylab II Yustin avarlarga to‘lovni to‘xtatib qo‘ydi. Biroq avarlar qudrati oshgandan oshib borardi. 565 yilda ular Tyuringiyani yanchib, frank qiroli Sigezbert bilan urush olib borar va qo‘li baland kelayotgan edi. 567 yili avarlar langobardlar bilan ittifoqsa Vizantiyadan madad olayotgan gepidlarni tor-mor etib Tissa vohasini egalladilar.

Langobardlar Italiyaga ketganidan bir yil o‘tgach, avarlar butun Pannoniyani egasiga aylangan va Markaziy Ovrupani dahshatga solardi. Ularning qudrati tarkibida avar xoniga so‘zsiz bo‘ysunadigan antlar, g‘arbiy slavyanlar va kuturgurlardan iborat yordamchi qo‘shinning ham borligida edi. Avarlarning birinchi xoni Bayan 568 yilda Vizantiyaga dag‘dag‘a qilib shunday deydi: «Men Rim yerlariga shunday kishilarni yuboramanki, ular bitta qolmay qirilib ketsa ham men uchun baribir» va bosqii uchun 10 ming kuturgurni yuboradi.

Bayon etilgan hodisalar VI asr 60-yillaridagi xalqaro siyosatning harakatga keltiruvchi kuchlarini namoyon qiladi. Eron va Vizantiya bir-birlariga ashaddiy dushman edi. Avarlar Vizantiyaning dushmani sifatida Eron bilan ittifoqchi bo‘lishi zarur bo‘lsa, avarlarning dushmani turkutlar Vizantiya bilan juda yaqin munosabatlarda bo‘lishi mumkin edi.

Kuchlarning bunday joylashuvini Eron va turkutlar dushmani eftalitlardavlati mavjudligi murakkablashtirib turardi. Shuning uchun ham Istamixonga Yustindan ko‘ra Xusrav Anushirvon bilan ittifoqchi bo‘lish zarur edi. 560 yil atrofida forslar va turkutlar hujumkor ittifoq tuzishadi: birinchilari «shoh Parviz60 uchun xun olishni» istashsa, ikkinchilari Sug‘diyonaning gullab-yashnagan shaharlariga ega bo‘lish niyatida edilar.

Eftalitlar ikki jabhada emas, hatto uch jabhada urush olib borish zo‘rida. qoldilar. Eftalitlar shoxi Mixirakula Kashmir va Panjobning egasi sifatida hindlar bilan ham qatgiqjanglar olib bormoqda edi.

Eftalitlaryushg tor-mor etilishi. Sosoniylar Eronining sharq o‘lkalarida yurgizgan siyosati uncha yaxshi o‘rganilmagan bo‘lsa-da, manbalarda yakkam-dukkam uchrab turadigan xabarlarning o‘zi ham tadqiqotchida bu siyosat juda nozik va zukko bo‘lganligiga qanoat hosil qilish uchun yetarlidir. Jumladan, Eron Shimoli-Sharqiy Xitoyning kuchaya boshlaganini darrov payqaydi va 556 yildayoq Chan’anga elchilik yuboriladi. Elchilik ayni chog‘da turkutlarga ham yuborilgan bo‘lib (tabiiyki, ular Xitoy elchilaridan oldinroq yetib kelgan), Istamixonning qizi va Eron shohi nikohi bilan mustahkamlangan ittifoq tuziladi.

Eftalitlar ittifoqchisi bo‘lmish jujanlardan mahrum bo‘lgach, sarosimaga tushib, 553 yilda Xitoy bilan muloqot o‘rnatishga intiladilar, biroq G‘arbiy Vey imperatori Yuyvin Tay turkutlar bilan itgifoqchi bo‘lgani uchun ham eftalitlar taklifiga e’tiborsiz qaragan bo‘lsa kerak. Eftalitlarning o‘z orasida ham hamjihatlik yo‘q edi. Davlat arkonlaridan biri Katulf shoh Gatfarni urush qilishiga qarshilik qilardi, ammo oqibatda haqoratlangan kishi sifatida o‘z qavmini sotib Eron shohi huzuriga qochib ketdi. Jidsiy harbiy harakatlarni 560 yilda shoh Gatfarning o‘zi boshlab yubordi. Hoqon va shahanshohning o‘zaro yaqinlashuvidan hadiksirab, bunday yaqinlashuvga imkoni boricha to‘sqinlik qilmoqchi bo‘ldi. Sug‘ud hududidan o‘tayotgan turkut elchiligining hamma a’zolari, bir nafar otliqsan boshqasi, qirib tashlandi. Qochib qutulgan suvori bu mash’um xabarni Istamixonga yetkazdi. Istamixon mavjud barcha qo‘shinlarni safarbar qildi, ularning orasida avval eftalitlarga qaram bo‘lgan xo‘tanliklar ham bor edi. Xusrav Anushirvon ittifoqchisidan oldinroq harakat boshlab, 562 yilda eftalitlarni mag‘lub etdi, biroq urush bu bilan tugamagandi.

Turkut ilg‘orining birinchi qurboni Choch (Toshkent) bo‘ldi, bu yerdaturkutlar qatliom uyushtirdi. Keyin Chirchiq daryosidan o‘tgan turkutlarning asosiy kuchlari Maymurgda o‘z ilg‘ori bilan qo‘shildi.

Eftalitlar Buxoroga hamma kuchlarini to‘pladi, biroq Gatfar turkutlarning ajoyib otliqlari tekislikdd ustunlikka ega bo‘lishini o‘ylab, jangni Nasaf (Qarshi)da tog‘li joyda qabul qilishni lozim topdi.

Firdavsiyning yozishicha turkutlar bostirib kelar ekanlar sug‘udlar ko‘p yig‘lardilar, biroq eftalitlar uchun jang qilishni istamas edilar. Nasaf yonidagi jang sakkiz kun davom etib, eftalitlarning to‘la-to‘kis mag‘lubiyati balan tugadi (565 y.). Omon qolganlar Eftalit davlatining mustaqil yashash kuni tugaganligini fahmlab, Gatfarni ag‘darib, uningo‘rniga Chag‘oniyon begi Fag‘onishni shoh etib sayladilar va turkutlarga qarshi tura oladi, deb o‘ylab, unga Xusrav Anushirvonga bo‘ysunish majburiyatini yukladilar.

Bir paytning o‘zida hoqonning xati va Fag‘onishningtobelik haqidagi taklifini olgan Xusrav na unga va na bunga javob berdi. Arboblarning g‘arbiy chegaralar bo‘sh qolishidan cho‘chib qarshilik qilishiga qaramay Xusrav o‘zi boshchi bo‘lib butun qo‘shini bilan Xurosonga yurdi. Umumiy dushman bartaraf qilingach, ittifoq-chilar dushmanga aylanishdi. Umumiy dushmanni yo‘q qilish zarurati parda misol to‘sib turgan Hoqon va Eron orasidagi kelishmov-chiliklar endi ochilib qoldi. Bu kelishmovchiliklar juda chuqur ekan, hatto chiqishtirib bo‘lmas darajada ekan. Bu masalani keyingi bobda tahlil etamiz, hozir esa eftalitlarga qaytaylik.

O‘rta Osiyoda hukmronlikka qurol kuchi va shafqatsizlik natijasida erishgan eftalitlar bu mamlakatlar aholisi nazdida obro‘ qozona olmadilar.

O‘rta Osiyo uchun VI yuzyillik iqtisodiy va madaniy yuksalish asri bo‘ldi. Shaharlar boyidi, o‘sdi, ziroat, xunarmandchilik va savdo gullab-yashnadi. Sug‘udlar bu zamonda tajribali vositachi savdogarlar sifatida o‘zlarini ko‘rsatdi. Ular Xitoy va O‘rta Yer dengizi orasida muloqot o‘rnatdilar, buning uchun qadimiy karvon yo‘llaridan foydalanishdi. Ammo muntazam tijoratga jujanlarning karoqchiligi, eftalitlarning qo‘shnilari bilan tinimsiz urush olib borishlari halaqit berardi. Sug‘diyona va dashtni birlashtirgan turkutlar savdo uchun keng imkoniyatlar yaratishdi, sug‘ud savdogarlari turkut xonining sadoqatli fuqarolarita aylandi- Turkutlarga ham ana shunday o‘zlariga moyil fuqarolar zarur edi. Shu tarzda O‘rta Osiyo hoqonlikning ajralmas bir qismiga aylandi. Vujudga kelgan vaziyag eftalitlarning intiqom olishiga yo‘l bermadi va ular o‘zlari joylashgan tog‘lardan nari siljiy olmadilar, ulardan sog‘ qolganlarining nasllari hamon o‘sha yerlarda yashamokdalar.

Lev Gumilev. Qadimgi Turklar — Xurshid Davron kutubxonasi by Khurshid Davron on Scribd

027

(Tashriflar: umumiy 2 191, bugungi 1)

Izoh qoldiring