Инсон зоти нимаки қилмасин, нима ҳақида ўйламасин, у мудом инсоннинг муҳим эҳтиёжларини қондириш, оғирини енгиллатишга боғлиқ бўлиб келган. Динлар ва уларнинг ривожланиш қонуниятларини англашга бел боғлаган одам ана шуни ёдда тутмоғи лозим. Ҳиссиёт ва кучли истак – унинг қанчалик рўёбга чиқишидан қатъи назар – инсон шижоати ва ижодкорлиги манбаидир. Хўш, қандай ҳиссиёт ва эҳтиёж кенг маънодаги диний тафаккур ва эътиқодга асос бўлади? Диний тафаккур ва туйғунинг пайдо бўлишида беқарор ҳиссиётлар муҳим роль ўйнаганини билиш учун бироз мулоҳаза қилиш кифоя. Davomini o'qish