Устоз, шу кунларда бир шоир таржимаси устида ишлаяпман. Ес Соя (асл исми — Евгений Соя) исмли бу шоир ёш бўлишига қарамай, ҳозир Россияда энг машхур шоирлар сирасига киради. Асли Украиниядан, 1992 йилда Одесса шаҳрида туғилган. Абдулазизхон ака (Акрамов) ўқиб кўришни тавсия қилганди. Кейин таржимага киришдим, чунки унинг шеърлари менда яхши таассурот қолдирди. Гап, албатта, унинг ажнабий сўзлардан фойдаланиб туриши ё грамматика қоидаларига риоя қилмаслигида эмас, унинг ўзига хос дунёси бор экан (Рафиқ Сайдуллонинг мактубидан). Davomini o'qish