Шекспирнинг адабий мероси шеърият ва драматургия асарларидан иборат. Ёшлик йилларида мифологик сюжет асосида ёзган «Венера ва Адонис» (1593) ҳамда Рим тарихига оид «Лукреция» (1594) достонлари самимий кутиб олинган. Бу асарлар, айниқса, 1592—1600 йилларда ёзилган «Сонетлар» Шекспирнинг Уйғониш даври маданияти билан узвий алоқада майдонга келганини кўрсатди.
Davomini o'qish