Mixael Kryuger. Olti farzandim mening

001Болаларим улғаяркан, бу кимга тортди экан, қанақа бўларкин деб уларга синчиклаб тикилган пайтларимиз кўп бўлган. Шунда уларнинг яқин сифатларини тез топган, шунингдек, мана бу феъли қай бирига уланаркин деб узоқ ўйлаганмиз. Болаларимиз ана шунақа кузатувлар остида ўсган. Ҳаётимиз ҳам ўтаверган. Мана шундай гоҳ яқин, гоҳ йироқ бўлиб, яъни яшашимизга ортиқча халақит қилмай ўсишганки, бу биздан кўрган меҳрибончиликнинг ўзимизга қайтаришлари керак деган гап. Davomini o'qish

Zohir A’lam. Zarb. Hikoya & Adibning kitoblari.

70
Таниқли адиб Зоҳир Аълам 70 ёшга тўлди. Чин юракдан қутлаймиз!

Адиб, таржимон, публицист, драматург Зоҳир Аълам 1943 йилнинг 23 июнида Тошкентда туғилган. Мактабни тугатгач, кундузлари Тошкент трактор заводида ишлаб, кечқурунлари эса Тошкент Давлат дорилфунунида таҳсил олади. «Ўзбекистон» нашриётида, «Шарқ юлдузи» ойномаларида фаолият кўрсатган. Биринчи китоби — «Бахтли билет» 1972 йилда чоп этилган. «Муқаддима», «Кийик кўзлари» насрий тўпламлари ҳамда «Боёвут», «Майиз атрофидаги гаплар», «Жомбой ҳангомалари» сингари публицистик асарлар муаллифи.  Унинг «Афандининг қирқ бир пашшаси» пъесаси республика театрларида қайта ва қайта саҳналаштирилган ҳамда рус ва болгар тилларига таржима қилинган. Плутархнинг «Искандар Макидунли» асарини ҳамда П. Васильевнинг «Тўсиқ», «Ўлчамлар» каби қиссаларини, рус адиби С. Залигиннинг «Комиссия» романини ўзбек тилига таржима килган. 1980-йилларнинг иккинчи ярмидан ўзбек тилига давлат мақоми бериш, атроф-муҳит ҳимояси ва миллий мустақиллик  эришиш ҳаракатларида фаол иштирок этган.
Истеъдодли адибни муборак ёши билан самимий табриклаймиз ва узоқ умр,янги асарлар ёзишини тилаб қоламиз.
Davomini o'qish