Taniqli adib Zohir A’lam vafot etdi.

Ashampoo_Snap_2017.10.16_14h26m08s_007_.png  Бугун  таниқли ёзувчи Зоҳир Аълам 71 ёшида вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

  Атоқли адиб, таржимон, публицист, драматург Зоҳир Аълам 1943 йилнинг 23 июнида Тошкентда туғилган. Мактабни тугатгач, кундузлари Тошкент трактор заводида ишлаб, кечқурунлари эса Тошкент Давлат дорилфунунида таҳсил олади. «Ўзбекистон» нашриётида, «Шарқ юлдузи» ойномаларида фаолият кўрсатган. Биринчи китоби — «Бахтли билет» 1972 йилда чоп этилган. «Муқаддима», «Кийик кўзлари» насрий тўпламлари ҳамда 110426165338_uzbek_writer_zohir_alam_226x170_bbc_nocredit.jpg«Боёвут», «Майиз атрофидаги гаплар», «Жомбой ҳангомалари» сингари публицистик асарлар муаллифи. Унинг «Афандининг қирқ бир пашшаси» пъесаси республика театрларида қайта ва қайта саҳналаштирилган ҳамда рус ва болгар тилларига таржима қилинган. Плутархнинг «Искандар Макидунли» асарини ҳамда П. Васильевнинг «Тўсиқ», «Ўлчамлар» каби қиссаларини, рус адиби С. Залигиннинг «Комиссия» романини ўзбек тилига таржима килган. 1980-йилларнинг иккинчи ярмидан ўзбек тилига давлат мақоми бериш, атроф-муҳит ҳимояси ва миллий мустақиллик эришиш ҳаракатларида фаол иштирок этган.
71 ёшида оламдан ўтган ёзувчи душанба куни пешин намозидан кейин Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Оқтепа қабристонида тупроққа берилди.

(Tashriflar: umumiy 187, bugungi 1)

2 izoh

  1. Бу хабар мен учун кутилмаган бўлди. Зоҳир акани анчадан бери кўрмаган эдим, лекин бир суҳбатлашиш орзусида эдим. Афсус… Жойлари жаннатда бўлсин, Оллоҳ раҳмат қилсин. Бу улуғ ёзувчининг Шукур Холмирзаевнинг «Шарқ юлдузи» журналидан кетказилаётганини эшитиб, уни маънан қўллаш учун ўзи ҳам ариза ёзгани ва ишсиз қолгани 80-йилларда тилларда достон бўлганди. Унинг «Бухородаги биринчи намоз» қиссаси совет идеологларига ёқмагани ва ўша пайтдаги Ёзувчилар Уюшмаси раҳбарларига ўзбек ижодкорлари тарихий асарлар ёзмаганлари маъқул деган кўрсатмалар берганлари ҳақидаги гаплар ҳамон эсимда. Бу ижодкор билан охирги марта Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Бизким ўзбеклар» китоби тақдимотида учрашгандим ва илиқ суҳбатлашгандим. Зоҳир Аълам юксак маънавиятли инсон эди. Бундай зотлар ҳалқимиз орасида ҳамиша эсланиши керак.

Izoh qoldiring