Бирмингемда Қуръоннинг қадимий нусхаси топилди

06Англиядаги Бирмингем университети ходимлари ўзларининг кутубхоналарида сақланаётган Қуръон нусхаси дунёдаги энг қадимий манускриплардан бири эканини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, ўтказилган радиоуглеродли ташҳис мусулмонлар муқаддас китобининг ёши 1300 йилдан ошишини, яъни Қуръоннинг энг биринчи нусхаларидан эканини кўрсатганда улар ҳайратга тушганлар.

Бу шуни англатадики, манускрип устида ишлаган инсон назарий жиҳатдан олганда Муҳаммад Пайғамбар (с.а.с) билан учрашган ёки ваъзларини бевосита эшитган бўлиши мумкин.

21Бирмингем университети кутубхонасида сақланаётган Қуръон нусхаси Яқин Шарқдан келтирилган қадимий китоблар орасида бўлган.

Қуръон нусхаси Яқин Шарқдан келтирилган бошқа минглаб қадимий китоблар билан биргаликда 1920 йилларда келиб чиқиши ироқлик бўлган тарихчи Алфонс Минган томонидан университетга тақдим этилган.

Бироқ китоб қарийб юз йил давомида синчиклаб ўрганилмай қолган.

Британия кутубхонаси эксперти доктор Муҳаммад Исо «ҳаяжонли кашфиёт» мусулмонларни тўлқинлантиришини айтади.

Университетнинг махсус тўпламлар бўлими директори Сюзан Уорроллга кўра, тадқиқотчилар китобнинг бу қадар қадимийлигини тасаввур ҳам қилиб кўрмаганлар. «Бизда энг кўҳна Қуръон нусхасининг борлиги оламшумул янгиликдир», дейди у.

Қуръон устида текширув Оксфорд университети тадқиқотчилари томонидан ўтказилган бўлиб, қўй ё эчки терисига ёзилган сатрлар Қуръоннинг энг кўҳна матнларидан эканини кўрсатган.

«Бу натижалар бизни Ислом пайдо бўлган дастлабки даврларга олиб боради», дейди Университетнинг насронийлик ва ислом факультети профессори Дэвид Томас.

«Мусулмон анъаналарига кўра, Муҳаммад Пайғамбар(с.а.с)га Муқаддас Қуръон оятлари 610-632 йиллар оралиғида ваҳий келган деб ишонилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қуръон нусхасини кўчирган инсон Муҳаммад Пайғамбар(с.а.с)ни бевосита билган… балки у кишининг ваъзларини эшитгани эҳтимоли катта.

Профессор Томасга кўра, пергаментга, тошга, палма баргига ёзилган Қуръон парчалари йиғилиб, 650 йилда китоб тарзида якунланган.

23

Пергаментга ёзилган баъзи қисмлар Муҳаммад Пайғамбар(с.а.с) вафотидан сўнг камида 20 йил ичида кўчирилгани эҳтимолини кўрсатади.

Радиоуглеродли ташҳис давлат ва хусусий коллекциялардаги қадимий китобларнинг аниқ ёшини айтиш имконини беради.

Доктор Уэйлига кўра, Қуръон нусхасининг якуний кўчирилган пайти учинчи халифа Усмон ибн Аффан даврига тўғри келади.

Бирмингем марказий масжидининг имоми Муҳаммад Афзал ушбу янгиликдан қаттиқ таъсирлангани, қалби улкан фахрга тўлганини ҳаяжонланиб сўзлайди. «Мен Қуръон саҳифаларини кўрганимда қаттиқ таъсирландим. Кўзларимга ёш келди. Мен аминманки, британияликлар бу муқаддас саҳифаларни ўз кўзлари билан кўриш учун Бирмингемга албатта келадилар», дейди Муҳаммад Афзал.

Профессор Томас таъкидлашича, бирмингемликлар учун ҳозир дунёда «бошқа нусхаси бўлмаган улкан хазина» мавжуд.

211

Манба: BBC Ўзбек хизмати

34

(Tashriflar: umumiy 246, bugungi 1)

Izoh qoldiring