2014 йилнинг 6-8 октябрь кунлари “20-Тошкент Ҳалқаро сайёҳлик ярмаркаси-2014” юбилей тадбирини ўтказиш дастури доирасида пойтахтда Леким Ибрагимовнинг дунёга машхур бўлган “Мингта фаришта ва битта сурат” Мега-полотноси омма эътиборига ҳавола этилади.
Тошкентда Леким Ибрагимовнинг “Минг фаришта ва бир сурат” Мега полотноси кўргазмаси бўлиб ўтади
Бу ҳақда kultura.uz хабар беради. Ушбу Мега-полотно Евровада, Россияда намойиш этилган ва 2012 йилда энг эътиборга молик атр-лойиҳа сифатида тан олинган. Кўргазмага юртимиз фуқаролари, бошқа давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар ва умуман санъатни қадрловчи ҳар бир киши қатнашиши мумкин.
Тадбир Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 107, “Ўзэкспомарказ”нинг иккинчи павильонида бўлиб ўтади.
6 октябрь 10:00 дан 17:00 гача таклифнома асосида кирувчилар учун.
7 ва 8 октябрь кунлари 10:00 дан 17:00 гача барча ушбу тадбирда иштирок этиб маданий ҳордиқ чиқариши ва гўзалликдан баҳраманд бўлиши мумкин.
Леким Ибрагимовнинг “Минг фаришта ва бир сурат” Мега полотносидан лавҳалар