Shukur Xolmirzayev. Yozuvchilikning maktabi yo’q.

shukur aka

     Aсар яралиши жараёнида битта нуқтага жиддий эътибор берилишини истайман: қаҳрамоннинг (қаҳрамонларнинг) кўнглидан изма-из, босқичма-босқич ва узвий мунтазамликда кечадиган ҳамда (демак) қаёққадир кўтарилиб ёхуд пастлаб борадиган ҳис-туйғулари ва ана шулар таъсирида пайдо бўладиган (маънилими, бемаъними – фарқи йўқ) фикр-мулоҳазаларнинг Табиий чиқишига… ҳушёр бўлишини истайман: бу шу қадар нозик ва мураккаб жараёнки, ҳар қандай олий математик ҳисоб-китоб ҳам бунинг олдида ҳеч нарсадир! Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Puankare.

Ashampoo_Snap_2016.09.29_15h59m52s_002_.png  Бироқ мен бахтиёр эдим. Зеро асосий ишим миллиметрма-миллиметр, заррама-зарра олдинга силжиётгандай эди. Ҳориган чоғларим эмаклаб бўлса ҳам мақсад сари интилардим, қўлларимдан мадор кетганида ерни  тирноқларим билан кавлаб бўлса ҳам илгарига силжирдим. Илло, илло олдинда, олис уфқ ортида бўлса ҳам ненингдир шамойили кўриниб қолаётгандек, нимадир ўзига чорлаётгандек эди… Davomini o'qish

Asqarali Sharopov. Ruhiy ehtiyoj va mas’uliyat hissi.

045    Асқарали Шаропов Шоҳимардонда туғилган, Самарқанд Давлат Университетида таҳсил олган ва узоқ йиллар Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида фаолият юритган,юзлаб китобларга муҳаррирлик,тўпловчилик қилган ношир, ўзбек адабиётининг заҳматкаш ва фидойи тадқиқотчиларидан бири эди. Асқарали ака ўзбек шеъриятининг энг гуллаган мавсуми — 80-йиллари Ғафур Ғулом нашриётида, шеърият бўлимининг энг эсда қоларли ижодий гуруҳи (Омон Матжон,Шавкат Раҳмон,Қутлибика Раҳимбоева…) таркибида салмоқли ишларни амалга оширганини айтмасликнинг иложи йўқ. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Safura xolamning ertagi.

017

       Собир Ўнар 1964 йилда Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Қувкалла қишлоғида туғилган. Ҳозирги ЎзМУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Қатор насрий асарлар муаллифи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Давлат мукофоти соҳиби.
Яна энг муҳимини айтай: Собир менинг қўшним бўлади. Қарайиб 20 йилдан бери ҳамсоямиз. Унинг болалари кўз ўнгимда катта бўлди.  Собир «Ёшлик» журналининг бош муҳаррири эмасми, ҳар кўрганда «Бизгаям бирон нарса беринг» ёки «Шу суҳбатни қилиб бермадингиз-а?!» — дейди сезилар-сезилмас араз оҳангида. Мен ҳам «Сайтимга бирон нарса берсангиз-чи?!» — дейман ҳар замон.  Хуллас,бугун ажойиб ёзувчи ҳамсоямнинг янги ҳикоясини сизга тақдим этмоқчиман. Davomini o'qish

Franchesko Petrarka. Avlodlarga maktub.

     Ўрта асрларнинг охири, Уйғониш даврининг бошланиши эди. Ўрта асрларга хос ижтимоий, диний, фалсафий, бадиий тафаккурда инсо- ний қадр-қимматни ҳимоя қилиш (гуманизм) даврнинг асосий ғоясига айланди. Дин ниқобидаги ёвуз кучлар жаҳолатпарастларнинг халқни доимо даҳшатли қўрқувда тутиш мақсадида, ҳур фикрловчиларни шафқатсиз таъқиб қилиши, ҳатто гулханда ёқишига қарши илк эътирозлар очиқ айтила бошлади. Қиролларни ва руҳоний оталар — кардиналларни, епископларни ақл-идрок, олижаноблик, элпарварлик руҳида иш тутишга чақириш тараққийчи зиёлиларнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Davomini o'qish

Yelena Belyakova. Sharbatga to’la meva yoki bemaza yo’gurt.


Шу йилнинг август ойида Жанубий Америка китобсеварлари нафақат ўз ватани,балки Лотин Америкасидаги кўплаб давлатларнинг нуфузли мукофот ва унвонларига сазовор бўлган бразилиялик машҳур ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби Жоржи Амаду таваллудининг 100 йиллигини катта тантана билан нишонладилар.
Жоржи Леал Амаду ди Фария 1912 йил 10 августда Бразилиянинг Баия штатида туғилган. Болалиги Ильеус шаҳрида ўтган. Жоржи 14 ёшидан ижод қилишни бошлайди. Ўн тўққиз ёшида илк асарлари нашр юзини кўради. Рио-де-Жанейро университетининг ҳуқуқ факультетида таҳсил олиш чоғида Амаду ўз даврининг етакчи ғояларини ёқловчи ҳаракат вакиллари сафига қўшилиб қолади. У оддий меҳнаткашлар орасида ўсиб-улғайган эди. Демакки, ёш адибнинг илк романлардаёқ ижтимоий муаммолар ҳақида сўз юритгани бежиз эмас. Адиб ижодини ишқ-муҳаббат оташида ёнаётган тенгқурлари ҳаётига эмас, балки кўпроқ ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш олиб бораётган меҳнаткашлар қисматига бағишлайди. “Карнаваллар мамлакати” (1932 й.), “Какао” (1933 й.), “Ўлик денгиз” (1936 й.), “Қумликлар сардорлари” (1937 й.) асарлари бунинг ёрқин мисолидир. Davomini o'qish

Qilich va qalam odami Ahmad Zaki Vаlidi To’g’on

validi togan

      Ахмет-Заки Ахметшахович Валидов (башк. Әхмәтзәки Әхмәтшаһ улы Вәлидов; в эмиграции — Ахметзаки Валиди Тоган, тур. Ahmed Zeki Velidi Togan; 10 декабря 1890 года, деревня Кузяново Ильчик-Тимировской волости Стерлитамакского уезда Уфимской губернии, ныне Ишимбайского района Республики Башкортостан, Россия — 26 июля 1970 года, Стамбул, Турция) — лидер башкирского национально-освободительного движения, востоковед-тюрколог, доктор философии (1935), профессор, почётный доктор Манчестерского университета (1967). Davomini o'qish

Adham Arslonov. O’zbekcha yozgan yozuvchi.


     Бу авлод вакиллари орасида тасвир услуби, психологик таҳлилга эга бўлган, воқеликка ва одамларга янгича нигоҳ билан қарай олган, фақат ўзигагина хос бўлган латиф пичинг ва аччиқ кинояга йўғрилган тилга, шева сўзларидан ҳаддан ташқари унумли фойдаланган Мурод  Муҳаммад  Дўст ҳам борки, биз қуйида унинг асарлари тили хусусида фикр юритишга ҳаракат қиламиз. Davomini o'qish

Ortiqboy Abdullayev. Turkistonning qora kunlari (O’ylar)

Жаноб Марвин билан суҳбат чоғида генерал Скобелев Марказий Осиёни бўйсундириш ҳақида ўз қарашларини очиқдан-очиқ қуйидагича ифодалади: – Гап шундай, жаноб Марвин, фақат буларни газетангизда босиб чиқара кўрманг. Жаҳон лигаси назарида ғирт ёввойига айланиб қолишни истамайман. Менинг ақидам шундай: Осиёда осойишталик ўрнатиш масаласи тўғридан-тўғри одамларнинг қанча кўп қирилишига боғлиқ. Зарба қанчалик кучли бўлса, душман шунчалик тез бўйсунади. Биз Кўктепа 20.000 туркманни ўлдирдик. Кўплаб аёллар ўлдирилди. Аскарлар дуч келган одамни қилич билан чопиб ташлайверишди. ”Тирик қолганлар бу сабоқни бир умр унутмайдиган бўлади.
Davomini o'qish

O’zbek adibi va adabiyotshunosi Ulug’bek Hamdam ijodiga chizgilar.


Улуғбекнинг асарлари билан танишаётган зукко ўқувчи унинг ўзига хос йўлдан бориш истагини сезади. Адиблик ва шоирлик билан бирга адабиётшуносликни ҳам қўщиб олиб бораётган Улуғбек Ҳамдам бу соҳанинг ўз йўли ҳақида фикрлайди:
“Наҳотки, адабиётшунослигимизда ўз йўлимиз йўқ?” деган савол туғилади. Шарқ дунёқараши, диний, ҳудудий ва миллий қадриятларга суянган ўзимизнинг адабий-танқидий тафаккуримиз наҳотки коримизга ярамаса? Агар ҳаммасини четдан – рус, немис, инглиз, француз, испан ва америка сингари илғор мамлакатларнинг адабиётшунослигидан “қарз” олиб туришда давом этаверсак, оқибати нима бўлади? Davomini o'qish