2013 yil fevral oyida nishonlanadigan madaniyat,san’at va adabiyot sohasidagi muhim sanalar.

sana

    Эътиборингизга 2013 йилнинг февраль ойида нишонланадиган маданият,санъат ва адабиёт соҳасидаги муҳим саналар тақвимини ҳавола этмоқдамиз. «Беайб Парвардигор»,деганларидек ушбу тақвимда йўл қўйилган хато ва камчиликларга кўзингиз тушса,бизга хабар беринг. Davomini o'qish

Bahodir Yo’ldoshev. Hojiakbar Nurmatov orzularini o’zida saqlagan dengiz edi.

222
«Ўзи мавзу йўқ, асар йўқ. Мен қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганлигимни билмай қолдим… Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман, ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш… Улгурган улгурди…»
Ҳожиакбар Нурматов ўйнаган рол  монологидан.
Davomini o'qish

«Mashrab» . Hujjatli-badiiy film.

Ўтмишни атоқли шоири ва файласуфи Бобораҳим Машраб қисмати ҳақида портрет-киноочерк.
«Машраб» — 2 қисмли бадиий-ҳужжатли фильм
Сценарий муаллифи: Иброҳим Fафуров
Режиссёр: Р. Шарипжанова
Оператор: Э. Мамедов
Davomini o'qish

Mihayel Kryuger: Nimaiki bilsam, kitoblardan o’qib,o’rganganman.

212
Бугунги замон одами ўйин-кулги, вақтичоғликларга шу қадар ружу қўйганки, оқибатда китоб мутолааси ҳамиша кейинга сурилиб қолаверади. Биринчи навбатда спорт, сайру томоша, сафар, саёҳатлар, ойнаи жаҳон ва ундан кейин агар озгина вақт ортиб қоладиган бўлсагина, қўлга китоб олинади. Гарчи муҳим, аҳамиятли ва қизиқарли китоблар шунчалик кўп бўлса ҳам, одамлар кўпроқ вақтичоғлик, кўнгилхушликка интилаётган кўринади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. G’ussali yurak — yolqinli yurak.

777     Шеър ёзадиганлар кўп. Аммо севишга қодир, кўнглини ишқ ишғол айлаган шоирлар ниҳоятда кам. Усмонни Оллоҳ севгидан қисмаган. Шунинг учун унинг Кўнгли эркин, руҳи ва фикри эркиндир. Шунинг учун унинг энг яхши шеърларида ишқ ва эътиқод шуъласи порлаб туради. Эҳтимол мана шу учун ҳам Усмон Азимнинг “Сайланма”сини ўқиган шеърхон ташқи бир дунёга эмас, балки улкан био шоирнинг Кўнгил боғларига сайру саёҳат қилгандай бўлади. Davomini o'qish

Древние тюрки (Образовательная серия «Великие переселения народов». Фильм первый).

Фильм «Древние тюрки» является первым в серии образовательных фильмов «Великие переселения народов», выпущенных Институтом толерантности, и посвящен эпохе массовых миграций середины I тыс. н.э., в ходе которых формировались основы современной этнической и политической географии Евразийского континента. Видеофильм, созданный в помощь преподавателям и ученикам высшей и средней школы, представляют И.В.Зайцев — зам. директора Института востоковедения РАН, зав. Центром Восточных Культур ВГБИЛ им. М.И. Рудомино, эксперт Института толерантности, к.и.н.; С.Г.Кляшторный — заведующий сектором тюркологии и монголистики Санкт-Петербургского филиала Института востоковедения РАН, к.ф.н., профессор; И.Л.Кызласов — заведующий группой средневековой археологии Евразийских степей Института археологии РАН, д.и.н. Davomini o'qish

Usmon Azim. Jimlik. Nazm, nasr, dramaturgiya.

usmon-azim

    Бугун Усмон Азим билан келишиб,бирга Қадам Сайид Муроднинг хонадонига таъзияга ўтдик. Бораётгандаям,қайтаётгандаям марҳум дўстимиз ҳақида гаплашдик. Унинг ўзига хос қилиқларини эсладик. «У ёқдан келганида, бир жойда кўриб танимабман,шунчаки кўришиб ўтиб кетибман. Кейин таниб қолдим » — деб куйинади Усмон ака.
Қадам дўстимизнинг ўғилларига таъзиямизни билдирдик, фақат ўзимизнинг эмас, узоқдаги жўраларимизнинг ҳам ҳамдардлигини айтдик.  Тиловат қилиб, Оллоҳдан дўстимизга раҳмат сўрадик.
Яқин бир инсонни йўқотиш қанчалик оғир бўлмасин,ҳаёт давом этади. Тириклар бир-биридан меҳру садоқатини аямасин.
Қайтишда Усмон ака менга янги нашр этилган китобини совға қилди.»Хуршидга! — Энг азиз дўстимга меҳру садоқат билан » — деб дастхат ёзди. Бугун сизни Усмон аканинг янги китоби билан таништирмоқчиман.
Davomini o'qish

Qadam Sayid Murod vafot etdi.

777

Қадам Сайид Мурод билан тенгдош,  адабиётга бирин-кетин  кириб келган эдик. Йиллар ўтиб, қўшни бўлиб бир неча йил ёнма-ён яшадик. Бир-биримиздан ёмонлик кўрмадик.
Биринчи тўпламларига ўша даврнинг  «муқбилтошотар»ларидан  бўлмиш Сафо Очил кўзларининг тошларини ғажирлатганда (Рауф ака таъбири) Озод Шарафиддинов Қадамни ҳимоя қилди. 

Радиода ишлагани учунми, кўпроқ қўшиқ ёзиш билан шуғулланди. Қадамнинг шеърларини қўшиқ қилиб айтмаган хонанда йўқ эди ўша   пайтларда. Отажон Худойшукуров, Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳамроқулов, Ортиқ Отажонов, Охунжон Мадалиев, Султонпошша Ўдаева, Юлдуз Абдуллаева ва яна…яна…
Мендан кўра Усмон Азим ва Муҳаммад Раҳмонга яқин эди. Чунки улар ёшликда радиода бирга ишлашган, бир-бирларининг  сирларини билишарди.  Davomini o'qish

Shuhrat Shokir. Qalbimni chulg’aydi muazzam nurlar…

677

Бу дунёда ҳеч кимни  шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди. Оллоҳ бермаган бўлса,бандаси беролмайди. Менга фейсбук ва бошқа йўллар орқали кўп ёш шоирлар ўз шеърларини юборишади. Мен баъзан нима дейишни билмай қоламан. Шеърият майдонига кириб келишга уринаётган ҳар бир ёшга менинг битта,фақат битта маслаҳатим бор: Таржима қилинг. Забардаст шоирлар шеърларини таржима қилинг. Уларнинг руҳий дунёсига киринг,оҳангларини ўрганинг. Шеърнинг мазмунини эмас, моҳиятини (рангини,оҳангини, феълини,шиддатини,қувончу  ҳасратини) таржима қилинг. Бундан-да ортиқ машқ,бундан-да зарур мактаб дунёда йўқ… Davomini o'qish

Minorayi Kalon. Buxoro. Aerofotopanorama

Image

Бухородаги Минорайи Калоннинг аэротасвирга олиш билан тайёрланган ушбу видеони томоша қилар экансиз ҳаяжонга тушишингиз табиий. Шундай такрорланмас мўъжизанинг она юртимизда мавжудлигидан ва видеони томоша қилаётганда қушга айланиб парвоз қила бошлашингиздан ҳаяжонга тушасиз. Ҳозирча ҳажмининг катталиги жиҳатидан уни саҳифамизга жойлаштиришнинг иложи йўқ. Кичик ҳажмли видео эса тайёрланиши кутилмоқда. Аммо,биз қуйида жойлаштирган линк (боғлама) орқали уни томоша қилингиз мумкин. Davomini o'qish

29 yanvar — O’zbekiston xalq hofizi Jo’raxon Sultonov (1903-1965) tavalludining 110 yilligi.

444

Жўрахон Султоновни умримда ҳеч кўрмаганман. У пайтда телевизорлар энди кира бошлаган, мен билган тўйларга эса ҳофиз бормаган, чамаси. Лекин радиода роса эшитганман. Ундан кейин — бу ҳофиз ҳақида тасаввурим жуда кучли.
Ишонасизми — бундан атиги бир ой аввал «Тошкент» деган эноиклопедияда расмларини илк бор кўриб қолдим. Мен тасаввур қилган кишига ҳечам ўхшамас экан-да! Менинг тасаввуримда — бу киши соқол қўйган, бир навъ домла Ҳабибий ва ё Чустийга ўхшаб кетган бир нуронию, айни пайт ваҳшийроқ бир зот. Рост-да — овозга қулоқ солинг — Жўрахон ҳофизнинг овозида бошқа ҳеч бир овозда йўқ бирам ширали хириллаш борки, бу хиррилаш овозга ваҳшийларча куч атайди. Гўёки нафақат эроний бир ширинлик маҳоратию, балки туркий ўзаклардан келмиш ваҳшату қувват.
Davomini o'qish

Ortiqboy Abdullayev. Oshoba fojiasi.

998
Ошоба фожиаси Туркистондаги чор босқини манзараларидан бир лавҳа холос. Шунга қарамай, у бизга кўп нарсаларни ойдинлаштириб беради. Рус қўшини осонлик билан юртимизни қўлга киритган эмас. Ўлкани тўла бўйсундириш учун бу ваҳший тўда дарё-дарё инсон қонини оқизган. Минг-минглаб кўҳна иморатлар вайрон қилинган, юзлаб қишлоқлар, катта-катта шаҳарлар ёндирилиб, кули кўкка совурилган. Мард ватандошларимиз, номуси, ори мустаҳкам аждодларимиз ёвга осонликча бўйсунмаганлар. Улар она юрт учун, ҳар бир қарич муқаддас тупроқ учун жон олиб, жон бериб, мардона курашганлар. Ошобаликлар жасорати ана шу тенгсиз жангларнинг кичик, аммо ибратли намунасидир. Мен бу эрксевар, жасур қишлоқ аҳлининг сўнгги нафасга қадар ёв билан юзма-юз олишгани, ҳатто аёллар ҳам тиз чўкишдан, қул бўлишдан ор қилгани, ўз шаъни-шавкатини юксак тутганини ўқиб, қойил қолдим. Айни замонда бу қишлоқ фожиаси рус зобитларининг чинакам башарасини ҳам очиб беради. Уларнинг юртимизга осойишталик, эркинлик, тенглик, маданият олиб келганмиз деган даъволари пуч гап, қуруқ, ҳавойи алдамчилик эканини фош этади. Davomini o'qish