Richard Bax. Oqcharloq Jonatan Livingston

022

Машҳур адиб Рей Бредбери «Оқчарлоқ Жонатан Ливингстон» қиссасининг таърифини шундай келтиради: «Ричард Бахнинг бу китоби бирйўла икки тарафлама таъсир кўрсатади. У менга Парвоз туйғусини дараклайди ва айни дамда мени ёшлигимга қайтаради.» Davomini o'qish

Akbarbek Dolimov qismati

022

Менинг бу ёзганларим қизил салтанатнинг биргина ўзбек оиласи бошига ёғдирган фожиаларидан “бир шингил”, холос. Табиийки, бу гапларни кеча – шўролар замонида айтиб ҳам, ёзиб ҳам бўлмас эди. Шунинг ўзиёқ мустақилликнинг бизга нима берганини англатмайдими?! Ахир, инсон қадридан юксак нима бор дунёда?! Шу юртнинг озодлиги, шу элнинг саодати йўлида қирғин-қатағонга учраганлар руҳини ёд этар эканмиз, бугунги кунларга – мустамлака зулмидан абадий озод бўлганимизга шукроналар айтамиз, шаҳид кетганларнинг пок руҳлари олдида қарздор эканлигимизни яна бир бор ҳис этамиз (Элбек Долимовнинг фейсбукдаги ёзувидан). Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Samoylovich hayotidan sahifalar

011

Валидий қандай фикр билдиришидан, Самойловичнинг қайси сиёсатни қўллашидан қаътий назар, Александр Николаевич Самойлович ( 1880-1938 ) етук шарқшунос олим эди. У Россиядаги Розен (1849-1892), Аристов ( 1834-1882), Н.И. Караев (1850-1931), А.М. Позднеев ( 1851-1920), А.Е.Кримский ( 1871-1941), В.В.Бартольд (1869-1930), В.А. Богородицки (1857-1941), М.М. Хвостов ( 1872-1920), К.В. Харламович ( 1870-1932), Г.Н.Потанин ( 1835-1920) сингари осиё халқлари тарихини тадқиқ қилган етук алломаларнинг издоши сифатида тарихда қолди ва қолажак. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 6. Markaziy Osiyo tariqatlari

09

Профессор Нажмиддин Комиловнинг «тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг олтинчи мақоласи — «Марказий Осиё тариқатлари«ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Kuzakning so’nggi xo’rsiniqlari

04

   Айнан шу ерда мен, ҳув ўша тўлқинлар сув ҳулул этган ҳарсанг тош устида ўтириб, Ватан ҳақида муттасил ўй сурган эдим. Шу тилсиз тош устида, мисоли тилсиз тош сингари асрий сукутга чўмганим ҳам рост эди. Қирғоқ бўйидаги тилсиз тош устида ўтириб, Мангуберди қиссасини жўшиб битган эдим. Шу харсангтош устида шавкатли Муҳаммад Хоразмшоҳ тилидан ҳеч тугалланмас ҳижрон ва армон қўшиғини ёниб мадҳ этган эдим… Davomini o'qish

Imdat Avshar. Oq bulut

091

    Илиқ бир яйлов шабадаси ялаб ўтарди болаларнинг юзини. Шул оқ товуш ҳамиша айни гузаргоҳдан ўтарди. У ўтадиган йўлнинг икки четига болалардан баъзилари пойабзалининг ипини маҳкамлар, айримлари эса шо¬ша-пиша золдирларининг чўнтакларига тиқиштиришарди. Ўйинда ютиб чиққан болалар кечирилар, қўлга тушганлар ҳайдаб юбориларди. Барча ўйинлар ёмғир охирига қолдириларди. У келганда оқ ёмғирга учарди болалар, шакар буржига кирарди қуёш. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf. 5. Tasavvuf ontologiyasi va gnoseologiyasi

09

    Профессор Нажмиддин Комиловнинг «тасаввуф» рисоласида Шарқ халқлари маънавияти тарихида чуқур из қолдирган диний-фалсафий таълимот – тасаввуфнинг пайдо бўлиши, тадрижий ривожи, асосий жиҳатлари ёритилган. Тариқат ва шариат орасидаги муносабат, тасаввуф гуманизми ва Комил инсон муаммолари, тасаввуф ривожига ҳисса қўшган олимлар, тариқат шайхлари ҳақида таҳлилий кузатишлар қилинган. Бугун ушбу рисоланинг тўртинчи мақоласи — «Тасаввуф онтологияси ва гносеологияси«ни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Zigrid Kleynmixel: Yana va yana Navoiy ijodiga qaytaman

08

Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги олдидан

Зигрид Клейнмихел Германияда ўзбек адабиёти хусусида немис тилида нашр этилган антологиялар, энциклопедиялар учун қатор мақолалар ёзган, махсус илмий тадқиқотлар олиб борган забардаст адабиётшунос олималардан биридир. Сизга тақдим этилаётган суҳбатда олима ижодий фаолиятининг айрим қирралари билан танишишингиз мумкин. Davomini o'qish

ISHID — islom dushmani

077

Бутун дунё халқлари диққат марказида турган – “Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД)” террорчи ташкилоти ваҳшиёна ҳаракатларини ҳамон давом эттирмоқда. Мусулмон уламолари томонидан ушбу террорчи ташкилотнинг қабиҳ ниятлари Ислом динига мутлақо зид экани кўп таъкидланди. Бироқ шунга ҳам қарамай, айрим жоҳил кимсалар ИШИДни қўллаётгани ёки унинг сафида жанг қилишга отланаётгани жуда ачинарли ҳолатдир. Davomini o'qish

Hayotning har lahzasi go’zal…

085

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида шундай сўзлар бўладики, улар бир умр қалбда муҳрланиб қолади. “Reddit” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари тақдирларини ўзгартириб юборган ана шундай сўзларни биз билан баҳам кўришди. Davomini o'qish

Yahyo Tog’a. Xotira daryosi yoxud Har kimning ham sochlariga oq tushsin

Ashampoo_Snap_2017.03.26_23h14m52s_003_.png  Шоир Яҳё Тоғанинг “Хотира дарёси ёхуд Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин” номли хотира-ҳикоясида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаётининг айрим лавҳалари ҳамда машҳур “Тилак” асарининг яратилиш тарихи хусусида сўз юритилади. Шунингдек, бу ҳикояга шоирнинг бир туркум шеърлари илова қилинади. Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Dushmanga esh bo’lmang!

088

  “Charli Hebdo” журнали 7 январь воқеаларидан сўнг иккинчи бор пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “сурат”ларини масхаралаб чиқарди. Бундай жирканч ишга қўл урганларга бир мусулмон ўлароқ нафратини изҳор қилганлар ҳам, бу қилмиш жазосини “Аллоҳ кифоя қилсин” дея Ўзига топширганлар ҳам, мусулмонликнинг олижаноб фазилатларини намоён этиб, Аллоҳ таъолодан уларни иймон неъматила неъматлантиришини сўраганлар ҳам бўлди. Davomini o'qish