Nabijon Boqiy. Yoshlik hikoyalari

021
Роппа-роса 32 йил аввал «Ёшлик» журнали ёш ёзувчи Набижон Боқий ҳикояларини ушбу кириш сўзи билан тақдим этган эди:  «Ёш ижодкорнинг адабиётга кириб келиши ҳар хил бўлади. Биров ҳеч кимни ажаблантирмайдиган, синашта йўлдан юришни маъқул кўради, биров эса, дастлабки қадамлариданоқ ўзига хосликка – воқеликни идрок этишда, объект танлашда, ифода усулида бошқаларга ўхшамасликка тиришади; бундай қаламкаш матбуотда тенгдошларига нисбатан кечроқ кўринади, лекин бир-икки нарсаси биланоқ дарров эътиборни тортади. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Bahsmi yoki…

09  Баҳс, мунозара ва холис танқид қадим- қадим даврлардан буён илм-фан ривожи учун хизмат қилиб келган. Ҳозир ҳам шундай. Умуман, илмнинг тақдири ва олимлик камолини ўзаро фикр алмашув ҳамда том маънодаги танқидий муносабатсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Баҳс кимнинг кимлигини кўрсатувчи бир кўзгу, баҳс ва мунозарада “қозонда бори” “чўмич”га чиқади. Шунинг учун ҳам юксак савиядаги баҳс, беғараз танқид ёшларни фикрлашга, ўзига ишончнинг ортишига рағбатлантиради. Davomini o'qish

Yangi kitob: Anvar Namozov. Notanish.

09Анвар Намозов, “Нотаниш”, қиссалар.“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи / Anvar Namozov, “Notanish”, qissalar.“O’zbekiston” nashriyot-matbaa ijodiy uyi

Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз! Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, эзгулик ҳам, ёвузлик ҳам мужассам унда. Боиси, одамлар турли-туман. Уларнинг ўз дунёси, қарашлари, мезон-ўлчовлари бор. Кимдир нафс қулига айланса, Ким учундир олижаноблик юксак туйғу. Биров хушомадга таяниб кун кечирса, ўзгалар бу иллатни ўзида сингдирмайди. Ушбу китобда жамланган сиз, азиз ўқувчиларни турфа тақдир эгалари билан таништириб, ўйлашга, мушоҳада юритишга мажбур этади. Қуйида ана шу китобдан бир қиссани ҳукмингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Alpomish. O’zbek xalq qahramonlik dostoni

Ashampoo_Snap_2016.12.23_15h04m01s_004_.png   Алпомиш. Ўзбек халқ қаҳрамонлик достони. Т, «Тафаккур» нашриёти, 2014. Айтувчи: Хўшбоқ бахши Мардонақул ўғли — Ўзбекистон халқ бахшиси. Ёзиб олиб, нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи: Тоштемир Турдиев — филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Сўнгсўз муаллифи: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Нашр учун масъул: Исроил Шомиров — ”Сурхон ёшлари” газетаси бош муқаррири. (Нашр ҳақида, сўзбоши ва сўнгсўз билан мана бу саҳифада ҳам танишиш мумкин)

Davomini o'qish

Xurshid Davron. Pol Verlen, Vinsent Van Gog va Rauf Parfi.

123    Шеърим баҳона учовлон Ван Гог ҳақида суҳбатлаша бошладик. Ўшанда Рауф аканинг «Верлен мусаввир, Ван Гог шоир, мен эсам композитор бўлишим керак эди аслида» деган гапи хотирамда михланиб қолди. Davomini o'qish

Abdurashid Mamadolimov. Hojam yalniz qolajak.

011

   Меҳмонхонанинг кириш зали одамлар билан гавжум эди. Ана, конференсия ташкилотчилари анави тарафда экан. Шуни айтишим лозимки, конференсия ташкилотчиси Туркиянинг танилган университетларидан бири эди. Мени кутиб олмаганлари учун ўзимнинг хафалигимни билдирай деб, қовоғимни солиб ташкилотчилар томон бордим. Қатор қўйилган столлардан бири ёнига келиб, ўзимни таништирдим.Столнинг нариги тарафидагилар менинг осиғлиқ қовоғимга парво ҳам қилишмади.Рўйхатдан исми-шарифимни қидириб кетишди.Топишолмади. Қайта текшириб чиқишди.Мен конференсия иштирокчилари рўйхатида йўқ эдим… Davomini o'qish

Muhammad Bayramxon. G’azallar,ruboiylar,fardlar

09

  Ўз даври ижтимоий -сиёсий ва маданий ҳаётида  катта роль ўйнаган Байрамхоннинг ҳаёти ва ижоди ўша замонлардан то ҳозирггача тадқиқотчилар диққатини жалб қилиб келади. Гулбаданбегимнинг “Ҳумоюннома”, Муҳаммад Қосим Фариштанинг  “Тарихи Фаришта” , ҳинд олими Рам Кишар Пандининг “Муҳаммад Байрамхон туркманнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари” монографиясида, ҳинд тарихчилари Жавҳар Офтобчи, Боязид Баят, Абдулбоқи Нахаванди, Кевал Рам ва бошқаларнинг асарларида Байрамхоннинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. Davomini o'qish

Xorazmning ikki shoiridan she’rlar

09   Қадим вақтлардан бошлаб Хоразм шоирлар ватани бўлиб келган. Ўтган йиллар давомида биз сайтимизда воҳада яшаб ижод қилаётган шоирлар, хусусан ёш ижодкорлар билан таништириб  келмоқдамиз. Бугун сизга хоразмлик икки шоир: марҳум Жумабой Матёқубов ва ёш шоира Солияжон Авазова  шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Xorxe Mario Pedro Vargas L’osa. Yosh ramannavisga xat.

898

Хорхе Марио Педро Варгас Льоса  (Jorge Mario Pedro Vargas Llosa) 1936 йил 28 мартда Перунинг Арекип шаҳрида туғилган. 1953 йили Сан-Маркес университетининг  филология факультетига ўқишга киради, аммо тез орада Европага йўл олиб, ўқишни Мадрид университетида давом эттиради. Бўлажак адиб 1960 йили Парижга кўчиб келади. 1978 йилда ўз юртининг пойтахти – Лимага қайтади. Адиб 1963 йилда нашр этилган дастлабки “Шаҳар ва кўппаклар” романи биланоқ, ихлосмандлар назарига тушади. Шундан кейин ёзилган “Яшил рангли уй”, “Собордаги мулоқот”, “Майта тақдири”, “Таканинг байрами”, “Кельтликнинг туши” сингари романлари адибнинг қувваи ҳафизаси мукаммал тафаккурга бой эканлигини шоён этди. Атоқли ва ўта америкапарастлиги билан машҳур  адиб  2010 йил адабиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлди. Davomini o'qish

Rauf Parfi hikmatlari

081

28 март — Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи хотираси куни.

Бир дарахт. Сокин. Жим турибди. Ҳеч нарса демайди. Қайғули. Кўнгил шу дарахт томон интилади. Шу дарахт сизни кўпрок тушунадигандек. Вағиллаб юрган, ҳиринглаётган одамлар бояги дарахтнинг ёнида пасайиб кетади. Дарахт жуда ақлли кўринади. У кўп нарсани биладигандек. Зарур бир гапни айтмоқчи бўлаётгандекми… Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Adabiyotning oftobi — ko’ngil.

021

Кўнгил маънавий ҳаётнинг ҳам асосий манбаи, ҳам маркази. Кўнгилни поклаш — комилликка эришишнинг дахлсиз талаби. Кўнгил зиёрати — ҳақ қароргоҳи, ишқ ва ирфон Каъбасини зиёрат қилиш демак. Шарқ адабиётининг офтоби кўнгил, деса хато бўлмас. Чунки кўнгил ва кўнгил билан боғлиқ туйғу ҳамда тушунчалар четга сурилса, умуман адабиёт беҳад қашшоқлашиб қолади. Кўнгил ҳукмидаги умр бир қадар дардли, изтиробли, аммо файзли, ҳаёт нафаси гуркирайдиган умр. Дунёдаги энг покиза, хоксор, беозор одамлар — кўнгил одамлари. Афсуски, бундай кишиларнинг сафи ниҳоятда камчиликни ташкил этади… Davomini o'qish