Bibi Robiya. Xizr tashlagan qanot

001

Шамол кўзларидан шашқатор ёш оқаётган қиз­чанинг у ёғидан, бу ёғидан айланиб овутишга ҳаракат қилар, дарахтлар ҳам уни йиғидан тўхтатиш илинжида ўз эртакларини бошлаб юборганди. Энди Қизча акасини ташлаб кетган гумон қилиб, лабларини чўччайтирганча бақириб ҳўнграй бошлади. Аммо шу пайт бирданига йиғи овозидан атрофнинг қулоғи тинди. Davomini o'qish

Hasanboy Saidov. Rassom xotiralari

03
Мен аланглаб қидирган одамимни тополмай турганимда, «Қора бола, меҳмонни кутдириб қўйдик-да», деб биз томонга келаётган ўта жиддий, қиёфаси испан теодорларникига ўхшаб кетадиган узун плашдаги йигитни кўриб, беихтиёр тўхтаб қолдим. Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Tolko’prik

092   Толкўприкдан ўтаётган бу одамлар қаерга шошяпти? Қай манзил, қай мақсадни кўзлаган? Баҳайбат калласининг қоқ ўртасидаги ўпқондек қоп-қора коваги тобора кенгайиб, чириндига тўлиб, мунғайиб қолган тол одамларнинг оғирлигини кўтариб ўрганган. Лекин йиллар давомида уни тепкилаб ўтган, йўғон шохлари учига чиқиб сувга сакраган, танасини пичоқ билан ўйиб турли ёзувлар қолдирган, бир пайтлар шохдан шохга маймундек сакраган, эндиликда шу шохлардан ясалган ҳассаларга таяниб мункайиб қолган бу одамларнинг дарду алами гавдаларидан кўра оғир бўлишини кекса тол билмаган экан. Davomini o'qish

Shoir Tesha Saydaliyevga bag’ishlov (2)

012 Теша Сайдалиев кимга нафас қилган бўлса, у кам бўлган эмас. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Теша Сайдалиевга бағишланган бир шеърида устознинг «ҳали катта шоир бўласиз», деб нафас қилганини ёзганди… Нафас кетди, Усмон Азим катта шоир бўлди, Бугун ўзбек адабиётида у ёки бу даражада ўринга эга бўлган, эътибор топган Эркин Аъзам, Муҳаммад Раҳмон, Нодир Норматовлар ҳақида ҳам шу каби фикрларни айтиш мумкин. Davomini o'qish

Sa’dulla Hakim. She’rlar

01225 март — Таниқли шоир Саъдулла Ҳакимнинг туғилган куни

  Шоирнинг болалиги Нурота тизма тоғи орасида жойлашган бетакрор табиатли ана шу қишлоқ қўйнида кечди. «Гўё яшил майсазордан нур тараётгандек таассурот уйғотувчи майин кўклам ёмғирлари. Қирмиз гулхан чирмашган куз боғлари. «Мен буларни ҳануз унута олмайман, ҳануз соғиниб яшайман», — деб эслайди шоир болалик йилларини. Ана шу гўзал ва нафис табиат иси, ранги, борлиқ у яратган шеъриятнинг маъно ва мазмунига кирди. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Aksolotl

07
Аксолотллар тўғрисида обдон ўйлаган вақтларим кўп бўлган. Ботаника боғидаги аквариумга борар ва уларнинг сезилар-сезилмас ҳаракатларидан, қотиб туришидан кўз узмай, соатлаб тикилиб турардим. Энди ўзим ҳам аксолотлман. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Tog’lar olisdan ayon ko’rinadi.

02524 март — атоқли адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

   Шукур Холмирзаевнинг барча асарлари умумтурк адабиётининг юксак намуналари эканига шубҳа йўқ. Фақат бу асарлар туркий тилда сўзлашувчи дунё хал­қ­ларига ҳали етиб бормади, етиб борса, улар ёзувчи яратган қаҳрамонлар орқали ўз уруғларини, яқинларини, қондошларини дарҳол таниб, топиб оладилар. Шукур Холмирзаев феномени ҳали қўриқлигича очилмай турибди.

Davomini o'qish

Basta Sakalli. She’rlar

023
Бугун дўстимиз, адабиётшунос олим Маъруфжон Йўлдошев фейсбукдаги ва ўзининг «Дилдаги гаплар»  номли муаллифлик саҳифасида Шимолий Қибрис (Кипр) Турк Жумҳурияти адабиётининг, ХХI аср турк шеъриятининг порлоқ вакили сифатида дунёга танила бошлаган Баста Сакалли (Beste Sakalli)нинг  «Ва» деб аталган  ажойиб шеърий туркуми билан бизни таништирди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. «O’zbekning soddasi»

Ashampoo_Snap_2017.03.08_16h33m13s_003_.png23 март — Шукур Холмирзаев таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

    Шу кечаси бир маҳалгача кулбада ўйин-кулги қилиб ўтиришдилар. Ташқарида ҳам давом этди. Мен ўзимни ухлаганга солиб ётар эдим. Йигитлар келиб, чироқни ёқишгач, мен тўғримда тўнғиллай-тўнғиллай ўтиришди. Кўпчилигининг кайфи бор эди. Кайфдаги одамнинг гапига ишониш қийин-у, лекин… ҳа-ҳа, ўша, худди ўйлаган гапингиз бўлди: пушаймонлик… Э, бири қўйиб, бири олди, бири қўйиб, бири… Чамаси ҳаммасининг оғзи теккан экан ўша гўштга. Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. Sukunatga cho’kayotgan qichqiriqman

042    Ўтган йил кузининг сўнгги куни (30 октябрда) туғилган куни билан табриклаб, бухоролик истеъдодли шоира Гўзал Рўзиеванинг бир туркум шеърларини сайтда эълон қилган эдим (Мана бу саҳифада ўқинг). Гўзал фейсбук тармоғи саҳифаларидан топган ёш ижодкорлардан бири эди. Бугун шоиранинг «Ёшлик» журналининг шу йилги 2-сонида босилган шеърий туркумини сизга тақдим этишдан мамнунман. Davomini o'qish

Dono Bekchanova. «Etakdagi kulba» shukuhi

05Бугунги кунда тинимсиз ўқиладиган, инсонлар қалбига эзгулик уруғини сочиб, маънавиятини юксалтира оладиган, Ҳессе таъбири билан айтганда, яхши нашрлар сони анча кўпаймоқда. Шундай нашрлардан бири, шубҳасиз, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Этакдаги кулба” китобидир. Китобга адибнинг турли йилларда ёзилган ҳикоя, қисса ва киноқиссалари жамланган. Davomini o'qish

Shoir Tesha Saydaliyevga bag’ishlov (1)

012   Теша Сайдалиев кимга нафас қилган бўлса, у кам бўлган эмас. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Теша Сайдалиевга бағишланган бир шеърида устознинг «ҳали катта шоир бўласиз», деб нафас қилганини ёзганди… Нафас кетди, Усмон Азим катта шоир бўлди, Бугун ўзбек адабиётида у ёки бу даражада ўринга эга бўлган, эътибор топган Эркин Аъзам, Муҳаммад Раҳмон, Нодир Норматовлар ҳақида ҳам шу каби фикрларни айтиш мумкин. Davomini o'qish