Bayram Ali. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.04.01_22h30m08s_001_a.png   Бола эдим. Отам томорқамиздаги экинларга сув очганлиги учун, менга, сув бўлинадиган ариқ бошига қоровул бўлиб туришимни буюрдилар.Шоҳариқ бўйига келиб анча йиллардан бери ароққа ружу қўйган, кимдир юзига қарагудек бўлиб қолса бетартиб ўсиб ётган соқолини юлқилаб: “Шу соқолим кўзингга ёмон кўринаябтими, а, ёмон кўринаябтими?! Битта винонинг пулини берсанг олов билан куйдириб ташлайман шу соқолни!..” деб ҳамманинг жонига тегадиган Исмат бобони учратдим. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. May she’rlari (2015)

012   Сиз, азиз шеърият ихлосмандларини устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърлари билан мунтазам таништириб бормоқдамиз ва энг муҳими, шоирнинг ҳар бир янги туркуми жуда катта қизиқиш билан кутиб олинаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бугун ҳам сизнинг диққатингизга Абдулла аканинг баҳорнинг сўнгги ойида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yurak-bag’ri butun

033   Тинмай шиддатли ёмғир ёғарди. Аммо, мен бунга писанд қилмай олға қадам ташлайверардим. Манзилга етиб олсам бўлди – мени иссиқ уй, чой ва хотиржамлик кутмоқда. Энг асосийси, у ерда юрагимга, унинг яраларга малҳам бўла оладиган бир кимса бор. У – менинг бахтим! У – менинг парчаланган юрак-бағримни бутун қилган ва яна бутун қилади. Davomini o'qish

Mirtemir. Muhabbat qo’shiqlari

09030 май — устоз Миртемир таваллуд топган кун

  Куни-кеча атоқли шоир Миртемирнинг «Сурат» достонини тақдим этганда «Бу лирик қисса ўзбек муҳаббат шеърияти хазинасининг энг тўрида турган асарлардан бири десам, хато қилмайман», деб ёзган эдим. Шу билан бирга устоз шоирнинг муҳаббатга бағишланган шеърлари ҳам ҳанузгача ёш қалбларни ҳаяжонга солиб келаётганига гувоҳ бўларканман, уларнинг келгуси асрлардаям тилларда ва дилларда жаранглаб туришига  ишонгим келади… Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Og’u ham bol to’liq…

09   Бир куни Миртемир домла ўз оёғи билан кириб келиб, шу курсига лоп этиб ўтириб олса! Ҳа, ўзи кириб келди, менга бир бош ирғаб, шу курсига ўтириб олди. Асқад Мухторнинг муҳташам кабинети, Ваҳоб Рўзиматовнинг ҳайҳотдек хонасига кирмай, тўғри менинг олдимга келибди. Ўрнимдан сапчиб турдиму қайтиб ўтиришни билмай қаловланиб қолавердим. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Najot farishtasi.

022   Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish

‘Umr daftari’ turkumidan: Mirtemir. 3 qismli videofilm. Xurshid Davron kutubxonasi

0930 май – Устоз шоир Миртемир  таваллуд топган кун.

   Устоз шоир  Миртемир шеърларига қулоқ тутган киши турли-туман кишиларнинг товуши, сойлар ва дарёларнинг шовқини, ҳайвонлар ва қушларнинг овозларини эшитмай иложи йўқ. Миртемир домла шеърларида фақат ўз қалбининг тароналарини эмас, балки сойлар ва дарёлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ҳам қувноқ ё ҳазин нолаларини-да шеърият мухлисларига етказишга интилди. Davomini o'qish

Faxriyor: Eplab yozishdan boshqa mezon yo’q

022    Яхши шеър санъат намунаси бўлиши учун – экспериментал ёки анъанавий бўлишидан қатъи назар – эплаб ёзилиши шарт. Бинобарин, ҳар қандай ижод маҳсули чинакам санъат асари бўлиши учун бадиият талабларига жавоб бера олиши керак. Бор-йўғи шу. Ёстиқдай роман ёзганинг билан у оддий хроника ёки мухбирнинг мақоласидан фарқ қилмаса, ундан ёмони йўқ. Davomini o'qish

Usmon Azim. Yulduzlar sen uchun porlar ehtimol

05   Мен Худо кўнглимга қандай солса, шундай ёзаман. Анъанавий ёзишни ҳам, замонавий ёзишни маълум бир даражада удда қиламан. Шоир фақат бу тарзда ёзиши лозим деб туриб оладиган нодонлардан узоқроқ юраман. Улар фақат ўзи қўлидан келадиган бир услубни мақташга киришадилар. Менинг назаримда эса, шоир шеъриятдаги ҳамма йўналишни ўзлаштирган бўлиши керак. Бу унинг ижодида ранг-барангликка олиб келади ( Усмон Азим билан суҳбатдан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Yo’ldosh Solijonov. Pokiza niyatning nurli yo’llari

074    Ҳозирги ўзбек шеъриятида ўз йўлини топган, ўз овозига эга бўлган, ўзига хос поэтик олам яратган ижодкорлардан бири шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдир. Шоир илк ижодий қадамларидан бошлаб, замондошини ғафлат уйқусидан уйғотиш, ўзига келтириш, хушёр торттириш, ўзлигини англаш ҳамда англатиш ниятида турли жанрлар ва шаклларда асарлар яратиб келаётир. Davomini o'qish

Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Buloqlar” (1924)

09   Атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008)  томонидан эълон қилинган Чўлпон шеърларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни давом этамиз. Бунгача Чўлпоннинг йилда нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этган эдик. Бугун навбат ”Булоқлар” (1924) тўпламига етди. Эрта-индин “Тонг Сирлари” (1926), “Соз” (1935) тўпламлари ҳақидаги маълумотни ҳам сизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Esong‘ali Ravshanov. Cho‘lpon

03   Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман. Davomini o'qish