Xurshid Davron. Muhabbat she’rlari («Muhabbatnoma» to’plamiga kirgan she’rlar)

013   Ҳар қанча замон ўтмасин, жамият ва давлат тараққиётида ҳар қандай янгиланишлар юз бермасин, инсон табиати муҳаббат ва ишқ меҳварида қолаверади. У ернинг тортиш кучидай, оҳанрабодай ҳамиша ва ҳар қандай шароитда юракларни ўзига тортаверади. Муҳаббатни туйган юракгина ҳаётнинг асл маъносини англайди. Муҳаббатдан тўлқинланган дил инсонни буюк жасоратларга ва кашфиётларга даъват этади (Хуршид Даврон. Ҳаёт гули. «Муҳаббатнома» тўпламига ёзилган сўзбошидан). Davomini o'qish

Yasunari Kavabata. Anor

0022   Кузнинг шамолли тунида анор дарахти барглари тўкилиб чиқди. Барглар дарахт танаси атрофида тоза ер қолдириб доира ясаган эди. Дераза тавақаларини очган Кимико анорнинг яланғоч шохларига ажабланиб боқди. Барглар айлана бўлиб тўкилгани, шамол уларни ҳар тарафга сочиб юбормагани ҳам унга ғалати туюлди. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Tog’ay Murodning sirli dunyosi.

04

   Тоғай Мурод шахсини, Парвардигор унга ато этган феъл-атворни тушуниш керак эди! Бир йилдан ортиқроқ у билан бирга ишлаб, уни яқиндан кузатгачгина у ҳақдаги илгариги тасаввурим ўзгарди. Йўқ, Тоғай Мурод бошқаларга беписандликни, кибр-ҳавога берилишни ҳам билмас экан. У ўз дунёсида яшайдиган, ўша дунёсини сира тарк этолмайдиган, борди-ю, иттифоқо ўзини жисман ўраб турган муҳитга қайтгудай бўлса, албатта, кимгадир маъқул келмайдиган, ҳатто ғайритабиий муомала қилиб қўйиши аниқ эди. Davomini o'qish

Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Dostondan audioparcha

09

Тилак Жўра шеърлари ўзидай содда ва мазмунли эди. У шеърни кўз-кўз қилмас, бозорга олиб чиқмас, неки юраги буюрса шуни ёзарди. Шу боис шеърлари ҳамон тоза, ҳамон юракка яқин. Юрт соғинчи, дўст соғинчи, онаизор ва гўзал ёр соғинчи унинг севган мавзулари эди. Ой, қуёш, буғдой, бедана, ток нарти, бедазор — унинг хуш кўрган ташбеҳлари эди. Davomini o'qish

Shoyim Bo’tayev. Keng dala, to’rtovlon va beshinchi

09   Ука, сиз мелисада ишламайсими мабодо?! Ҳа, шунақами? Унгаям таниш‑билиш керак‑да. Индамай бориб «лўп» этиб кириб кетаверса, кимлар ишламасди. Ҳаммаям текин усти бош кийсам, катта‑катта ойлик олсам дейди. Шундоқчанги бўлганидан кейин, талабгориям кўп‑да, талабгор кўп бўлдими, у ёғини ўзингиз биласиз. Майли, ҳали ишлаб сарф‑харжга жичча пул тўпланглар, қочиб кетаётгани йўқ, жойлашиб оласизлар. Davomini o'qish

Bahodir Iso. Kelishingni kutganim-kutgan

099   Баҳодир Исо 1956-йилда Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида таваллуд топган. Фарғона педагогика институтини 1977-йилда тугаллади. Бироқ, фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлади.Унинг шеърлари, достонлари республикамизнинг барча матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. 1988-йилда илк китоби —  «Хайрли тун» шеърий тўплами нашр этилган. Davomini o'qish

Hibs qog’ozi yoxud Stalin bilan Sholoxovning «ulfatchiligi» xususida

110

   Бир қатор вақтли нашрларда Михаил Шолоховни қатағон қилиш билан боғлиқ воқеалар тафсилоти турлича талқин қилинади. «Литературний Киргизстан» журнали таҳририяти Шолохов билан кўп бора учрашган, суҳбатлашган ёзувчи ва адабиётшунос Михаил Шкериндан мазкур воқеалар ҳақида асл ҳақиқатни ҳикоя қилиб беришни сўради. Davomini o'qish

Bahodir Xudoybergan. She’rlar

090

    Баҳодир Худойбергановнинг “Ҳаёт”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталарида, “Ёшлик” журналида бир неча бор туркум шеърлари чоп этилган. 2004 йилда “Ижод дунёси” нашриёт уйи “Умримдан лаҳза” шеърий тўпламини шеърият мухлисларига туҳфа қилганди. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Milliy uyg’onish davri o’zbek adabiyotini o’rganishning dolzarb masalalari

021   Устоз Бегали Қосимов жадид мутафаккирларининг анъаналарини ўз фаолиятида давом эттирган фидойи олим эди. У жадидчилик ҳаракатини кенг кўламда, бутун омиллари, йўлбошчилари, асосий ғоялари, географик кўлами, машҳур шахсиятларигача тадқиқ қилинган бой ва жиддий ўрганишга лойиқ илмий мерос қолдирди. Davomini o'qish

Gabriel Garsia Markes: “Adabiyot o’rganilishi kerak bo’lgan ilmdir”

09
    “Ёлғизликнинг юз йили”, “Бузрукнинг кузи” ва “Ошкора қотиллик қиссаси” асарлари билан ўзбек китобхонига яхши таниш бўлган колумбиялик адиб Габриел Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва услубига эга ижодкорлардан бири саналади. Унинг адабиёт ҳамда дунёнинг классик Ёзувчилари ҳақида билдирган фикрлари йиллар ўтса-да, аҳамиятини йўқотмаган. Бундан анча вақт муқаддам Гавананинг «Боемия» журналида адиб билан кубалик журналист Мануел Перейройнинг адабиёт хусусидаги суҳбати борасида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Ушбу суҳбатдан бир қисмини ихлосмандларга ҳавола этяпмиз. Davomini o'qish

Najmiddin Komilov. Tasavvuf va badiiy ijod & Najmiddin Komilov «Navoiy gulshani» ko’rsatuvida

04    Олимлар тасаввуфнинг адабиёт билан яқинлашиш сабабларини кўпроқ суфийларнинг рақсу самоъ мажлислари билан боғлайдилар. Тўғри, тасаввуф шайхлари муридларига таъсир этиш учун рубоий, ғазал каби кичик шеърий жанрлардан фойдаланганлар. Бу – масаланинг бир томони, яъни тасаввуфнинг адабиётга интилиши. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Гап шундаки, адабиёт ҳам тасаввуф томонга қараб интилган. Davomini o'qish