Mustafo Lutfiy al-Manfalutiy. Tolstoyga

045     Таниқли араб адиби Мустафо Лутфий ал-Манфалутийинг ўзи қайд этганидек, унинг сизга тақдим этилаётган мақоласи улуғ рус ёзувчиси ва файласуфи Толстойнинг узлатда яшашни ихтиёр этиб, ўз уйидан бош олиб чиқиб кетгани ҳақидаги хабар олинганидан сўнг ёзилган. Орадан бир асрдан зиёд вақт ўтганига қарамай,  араб  адибининг мурожаати бугуннинг, хусусан, биз яшаб турган заминнинг одамлари учун  ўта долзарб  жаранглайди. Davomini o'qish

Tohir Malik. Odamiylik masnadi ( Yozuvchi va jamiyat)

03427 декабрь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик таваллуд топган кун

    Мен муаммоларни ақлим етган даражада ёзган асарларим орқали ҳал этишга ҳаракат қиламан. Масалан, кўп гапирадиганимиз китобхонлик муаммоси. Кўпчилик гапни айлантириб келиб китобнинг нархи қиммат, деган хулосага боғлайди. Битта хонадонга йилда ўнта янги китоб кирса, тахминан 20-30 минг сўм сарфланади. Энди айтинг: шу хонадонга ойида неча минг сўмлик ароқ киради, сигарет киради, борингки, қурт-писта, сақич… киради? Неча ўн, ҳатто юз минг сўмлаб пулларни кераксиз зиёфатларга сарфлаймиз? Тўйлардаги раққосаларга қистириладиган пулларчи? Хўп, китоб қиммат, деган фикрга қўшилдик, дейлик. Аммо кутубхоналардаги текин китоблар ҳам ўқилмайди-ку? Талабалар энг фаол китобхон бўлишлари керак, бироқ улар ҳам китоб сотиб олмайдилар-ку? Ҳолбуки, мутлақо зарурати бўлмаган ён телефонларига 40-50 минг сўмдан тўлашга пул топишади-ку? Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. «Mening romanlarim» turkumidan

02427 декабрь — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

     «Умрда шундай бир палла келади: донишмандлик палласи, – деб ёзади Иброҳим Ғафуров «Мангу латофат» китобида. – Ақл чироғи равшан тортиб, равшан ёниб, равшан, ишончли зиё таратадиган палла». Бугун ҳаётининг айни шундай палласини яшаётган таниқли ижодкорга саломатлик, қаламига қувват тилаймиз. Davomini o'qish

Anton Chexov. Go’zallar

099

Доктор касалларни энди кўра бошлаган эдики, бемаъни бир нарса жуда шубҳали бўлиб кўринди, масалан: фелдшернинг нимчаси қат-қат букланиб қолган бўлиб, қайта-қайта тортиб, силаб қўйса ҳам, диккайиб тураверди. Унинг ғижимланган сарочкаси ҳам шунақа диккайиб тирарди; узун қора камзулида, чалворида ва ҳатто галстугининг у ер бу ерида оқ пар кўриниб турарди… Davomini o'qish

Jumagul Suvonova. «Jonimdagi iz» kitobidan she’rlar

045Жумагул Сувонова. «Жонимдаги из».  «Наврўз» нашриёти, 2015 йил.

    Жумагул Сувонованинг куни-кеча нашрдан чиққан китоби шоиранинг сара шеърлари жамланмаси, десак хато бўлмайди. Изланувчан, ҳақиқий иқтидор қудратига таяниб қалам тебратувчи ижодкорнинг ўтли сатрларини ўқиб, шоира шеъриятининг ўзига хос манзараларига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Nayman ona va manqurt qissasi

055       Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган  ушбу ривоят-қисса асар нашр этилиши билан довруқ қозонган, романнинг ўзидан кўра кўпроқ таҳлил этилган эди. Жаҳон адабиётида, айниқса, собиқ шўро империяси ичидаги миллий адабиётларда, энг аввало, шеъриятда Манқурт мавзуси билан боғлиқ йўналиш пайдо бўлган эди. Davomini o'qish

Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning «Muhabbat rishtasin uzdiki…» g’azali va uning sharhi

055    Яқиндан бошлаб ўзбекча интернет тармоғида тасаввуф.уз сайти иш бошлади. Мазкур сайт иш бошлаганидан хабардор қилиш мақсадида унинг саҳифасида эълон қилинган Алишер Навоийнинг «Муҳаббат риштасин уздики…» ғазалига адабиётшунос олима Дилнавоз Юсупова шарҳини диққатингизга ҳавола этмоқдамиз. Мазкур ғазалда ҳазрат Навоий соликлар ишқи ҳақида сўз юритган. Davomini o'qish

Boyazid Bistomiy debtur

092    Инсоният маданиятининг бешиги бўлмиш Шарқда ижтимоий тузумнинг қайси босқичдалигидан қатъий назар шахсни ҳар томонлама камол топтириш муаммоси ҳамиша етакчи масала ҳисобланиб келган. Исломнинг ўз олдига қўйган асосий мақсадларидан бири ҳам вужудга келган кундан бошлаб фикрловчи, комил, яратувчи, беозор инсонни тарбиялаш эди. Davomini o'qish

Jontemir. She’rlar

067    Жонтемирнинг шеърлари шу пайтгача мен билган бирон бир ёш шоирнинг шеърларига ўхшамайди. Шеърий уқувидан кўра ҳаётий уқуви кўпроқ акс этган бу шеърларда. У шеърнинг анъанавий қолипларию тимсолларини, кўнглимизни зада қилган «бирхилликлар»ини (билиб-билмай) рад этиб ижод қилаётган шоир. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Uyqu qochganda. Tundaliklar. Ikkinchi daftar & To’plamning to’liq matni

045     Устоз Асқад Мухторнинг “Уйқу қочганида…” деб номланган “тундалиги”нинг биринчи дафтарини кеча – атоқли ёзувчи таваллудининг 95 йиллиги арафасида тақдим этган эдик. “Тундалик”нинг навбатдаги қисми – иккинчи дафтарини  тақдим  қилар эканмиз, мутафаккир адибимизнинг туғилган куни билан яна бир карра унинг ижоди ихлосмандлари,шогирдларини қутлаймиз ва Оллоҳдан устозимизга раҳматлар тилаймиз.
Атоқли адиб қаламидан тўкилган ва сизу бизга мерос қолган донишмандлик ва сабот чўғи сўнмасин!
Davomini o'qish

Nodir Normatov, Abdulla Ulug’ov. Biz izlayotgan hikmatlar

045     «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ёзувчи Нодир Норматовни 65 ёши билан чин дилдан қутлайди!

Абдулла Улуғов:  Aйрим ижодкорлар ёзганларини қайта тузатмаслигини айтади. Лев Толстой эса: “Тузатмасдан ёзаман, деган хаёлни миядан чиқариб ташлаш керак. Уч-тўрт марта қайта ёзиш – бу ҳам кам”, дейди. Нодир Норматов: Бундай қолип, андоза адабиётда, ижодда доим ҳам қўл келавермайди. Баъзи ёзувчиларда бундай таҳрирлар миясида, хаёлида рўй беради, яъни, обдон пишитиб олиш, пухталаш деганлари… Davomini o'qish

Nodir Normatov. Ikki hikoya & Umarali Normatov. Uch hikoya taassuroti

012    24 декабрь — Таниқли ёзувчи Нодир Норматов таваллуд топган куннинг 65 йиллиги

Учинчи қаватдаги зинапоя орқали кўчага чиққанимда, ташқари чароғон, меҳмонхона олдини тумонат одам босган эди. Меҳмонхонада истиқомат қиладиган барча меҳмонлар кўчага чиққан, мен ғафлат босиб хонада қолиб кетганлигимни энди сездим. Табиийки, бу ердан, оломон ичидан ҳамроҳим Хуршид Давронни излай бошладим. Davomini o'qish