Xurshid Davron. Oybeknoma.

0331 июль — Устоз Ойбек хотираси куни

  Тасаввуримда ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпону Усмон Носирдан кейин Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (таъкидламоқдаман – сатрини!) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: “Қани, шеър, сўйла абадиятдан”; “Ўтди ваҳший гўзал кунлар”; “Шу кечам умримда ўлмасин”; “Юлдуз каби жимирлайди жон”; “Ариқда оқар нотинч, қора сас”; “Чўпон уйқусига томчилар томди”; “Булутларнинг алвони – бўронларга байроқдир!” Яна қанчадан-қанча гўзал, буюк сатрлар…(Хуршид Давроннинг «Ой менга ҳамқадам» мақоласидан.Мақолани давомини ўқиш учун жумлани босинг.) Davomini o'qish

Jubron Xalil Jubron. Al Mustafo.

045    Ушбу фалсафий асар Жуброн Халил Жуброн номини жаҳонга машҳур қилди, десак адашмаймиз. Унинг дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилингани сўзимизга исботдир. Шу жумладан асарни таниқли таржимон ва адиб Маҳкам Маҳмудов, айрим парчаларини Абдуҳамид Пардаев ўзбек тилига таржима қилишган. Мен ҳам араб файласуфининг тил ва миллий англам ҳақида ёзган мақолаларини чорак асрча аввал таржима қилган эдим. Яқин кунларда улар сайтимиз саҳифаларидан ўрин олажак,иншооллоҳ. Davomini o'qish

Uolt Uitmen. «O’t yaproqlari» kitobidan she’rlar. Miraziz A’zam tarjimasi

0112

Уолт Уитмен (Walt Whitman) дунё халқларининг биродарлиги, умуминсоний адолат куйчиси сифатида тарихда қолган. Айни чоғда у эркин шеър ислоҳотчисидир. Тахминан 40 йиллик ижодий фаолияти давомида фақат биттагина китоб – “Ўт япроқлари”ни 1855 йилда эълон қилди. Бу китоб жуда катта сўзбоши,олти достон ва кўпдан-кўп туркумларни ўз ичига олган бўлиб, муаллиф тириклигида олти марта қайта нашр этилди ва нашрдан нашрга кенгайтириб, бойитиб борилди. Охири шундай миқёсга етдики, амалда ХIХ аср Америкасининг поэтик эпосига айланди. Davomini o'qish

Antuan de Sent-Ekzyuperi. Duo & Xurshid Davron. Eng hayotiy ertak

04429 июн — Антуан Де Сент-Экзюпери таваллуд топган кун.

   Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга 5 китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Бола шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. O’zim bilan o’zim

0728  июнь — Таниқли ёзувчи ва адабиётшунос олим Аҳмад Аъзам таваллуд топган кун

    Қаерда неки иш қилсам, яхшиси ҳам, ёмони ҳам исмимга ўтади: Аҳмад ундоқ қилибди, Аҳмад бундоқ қилибди. Баъзи пайтлари эса одамлар менинг кимлигимни эмас, фақат Аҳмад деган исмнигина биладигандек, уларга ўзим эмас, фақат исмим керакдек, исмим менга тегишли ҳамма яхшию ёмон томонларни эгаллаб, ўзимга ҳеч нарса қолмаётгандек туюлади… Davomini o'qish

Barnobek Eshpo‘latov. «Megapolis» kitobidan she’rlar

034    Барнобек Эшпўлатов 1963 йили Бухоро вилоятининг (бугунги Навоий вилояти) Навоий туманидаги Кўҳнамачит қишлоғида туғилган. ТошДУ журналистика факултетини битирган.ТошДУ журналистика факултетида ўқиди,кейин ишлай бошлади.Узоқ йиллардан буён»Шарқ» нашриёт-матбаа концернида хизмат қилади. «Инсон минтақалари» (1999), «Мегаполис» ва бошқа тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish

Dino Bussati. Afsungar

055    Кунлардан бир куни кечқурун чарчаб-ҳориб, руҳим чўкиб уйга қайтаётган эдим, профессор (шундай дейишади, бироқ қандай профессорлиги номаълум) Скясси олдимдан чиқиб қолди. Бу одамни мен кўпдан буён биламан. Турли жойларда тез-тез ва кутилмаганда кўриниш бериб қолади. Ўзи уқтиришича, биз гимназияда бирга ўқиган эмишмиз. Бироқ, тўғрисини айтсам, буни мен эслаёлмайман. Davomini o'qish

Qadimgi yapon she’riyati. Xurshid Davron tarjimalari

001    Қадимий япон шеърияти асрлар давомида шаклан ўзгармас қонуниятлар, моҳиятан инсон юрагида кечган туйғулар ранг-баранглигини намоён этиш асосида ривожланиб келган. Дунё (табиат) ва инсон (юрак) манзараларининг лўнда ифодаси тарзида пайдо бўлган бешлик – танка, учлик – хокку (хайку) японлар тушунчасига кўра, дунёда пайдо бўлган илк мамлакат тупроғида томир отган кўҳна дарахтнинг новдалари ва япроқларига ўхшайди. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (4).

008  Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллиги олдидан

Муқаррарки, салим ақл доимо соғлом баданда бўлади. Бинобарин, сиҳат ва офият дунёвий саодатнинг асоси деб айтиш мумкин. Фақат бу дунё саодати учунгина эмас, балки охират саодати учун ҳам сиҳат ва офият лозим. Зеро, биз сайъ-ҳаракатсиз икки дунё саодатига эришиб бўлмайди, деб такрор ва такрор айтдик. Davomini o'qish

Alixonto’ra Sog’uniy qay tarzda o’g’irlab ketilgan edi?

08     Улуғ бобомиз Алихонтўра Соғуний (1885 — 1976), Аллоҳ у кишини раҳмат қилган бўлсин, комил инсон бўлиб, замонамизнинг кўп илмларни мукаммал эгаллаган буюк алломаларидан эдилар. Биринчинавбатда у киши диний илм теология соҳасида катта билимга эга бўлганлиги ва машҳурлиги ҳозирги кунда кўпчиликка маълумдир. Хусусан, «Тарихи Муҳаммадий» асари нашрдан чиққандан кейин (Т.,1991) у киши нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида шуҳрат қозонди. Шу билан бирга бобомиз ўткир зеҳн соҳиби, тарих илмининг, айниқса ислом тарихи ва Туркистон тарихининг зукко билимдонларидан эди (Увайсхон Шокировнинг «Улуғ бобом ва Алихонтўра Соғунийнинг «Туркистон қайғуси» асари ҳақида» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 31-38 boblar. Emin Usmon tarjimasi

kitob    Асли исми Юсуф бўлган илк турк достоннависи Болосоғунда туғилган. Хос Ҳожиб (айрим манбаларда Юсуф Болосоғуний) шоирнинг унвони бўлиб, унинг асари ҳукмдорга тортиқ қилингандан сўнг шундай номга сазовор бўлган. Муаллифнинг бизгача етиб келган ягона асари хижрий 462 (1069-70)да ёзиб тугалланган «Қутадғу билиг» («Бахтлиланиш билими») бўлиб, муаллиф ўз асарини 18 ойда ёзиб тугатган. Асардаги тўрт рамзий қаҳрамон Кунтуғди (адолат), Ойтўлди (давлат), Ўгдулмиш (ақл) ва Ўзғурмиш (қаноат) тимсоллари орқали Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ижтимоий-сиёсий, адабий-фалсафий қарашларини ифода қилган. Davomini o'qish

Odamlar yuksak tog’lardek yashasa yoxud O’zbekiston xalq yozuvchisi Tog’ay Murod hayotiga chizgilar

011     Боботоғ ва Бойсунтоғ оралиғида Сурхондарё қоқ иккига бўлиб оқувчи воҳани балки яхши биларсиз, билмассиз, аммо Тоғай Мурод туғилган манзилни излаб йўлга чиққан одам Олтинсой туманидаги Хўжасоат қишлоғини топишга қийналмайди. Нега десангиз, адиб асарларининг ўзи йўловчига харита бўлиб хизмат қилади. Davomini o'qish