Ahmad A’zam. Vatan haqida yozishga kuchim yetmagan she’rim

055    Эски шаҳарнинг эски бир ҳовлисида тураман. Дўппидек ҳовлича, ёзув-чизувим билан унга сиғмай, тепага — болохонага чиқиб олганман; деразадан фақат томлар, томлар орасидан бошини чиқарган дарахтлару онда-сонда учиб ўтган қушлар кўринади; офтоб нури тўғри мен ёзадиган қоғозларга тушади, кўзимни қамаштиради; шовқин йўқ, ҳаммаёқ осойишта — сенга нима етишмайди, истаганингча тўйиб-тўйиб ёзмайсанми, дейман ўзимга… Davomini o'qish

Hoji Muin. Yetti maqola & Begali Qosimov. Hoji Muin qismati

033     Мураккаб тақдир эгаси Ҳожи Муин Миллий Уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакилларидан эди. Исми шарифи Ҳожи Муин ибн Шукрулло бўлиб, “Меҳрий” адабий тахаллусидир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz

007
31 август — Қатоғон қурбонларини хотирлаш куни

   Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан  шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Cho’lpon haqida xotiralar.

033   Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (3).

08    Масаланинг пулга боғлиқ жиҳати арзимаслигидан ташқари, зарарли ҳамдир. Пул ишлайман деб асар ёзишдан худо асрасин. Масала шундаки, сўзни исроф қилмасдан уни одамларнинг манфаати йўлида сарфлаш керак… Davomini o'qish

Gratsia Deledda. Shoirning uyi

002      Қачонлардир марҳум шоирга қарашли бўлган уйнинг бурунги эгаси токи ҳаёт экан, доим ҳам учрайвермайдиган, аммо таъби нозик, таъсирчан меҳмонлар ҳар сафар мамнуният ичра ушбу масканга қадам ранжида қилишарди. Негаки бу янглиғ қадамжонинг соҳибу қўриқбони худди ўзини йўқлаб келишгандек уларни лутфу навозиш ила хушхандон қарши олар, бирин-кетин ҳамма эшикни очиб, инжа бир аниқлик билан бурчак-сурчакларни, шоир ҳаётига дахлдор ҳар турли буюмларни кўрсатиб чиқарди… Davomini o'qish

Yohann Peter Ekkerman. Gyote bilan gurunglar.

035     28 август — Иоҳанн Вольфганг Гёте таваллуд топган кун

Хотиралар муаллифи қайд этганидек: «Гёте билан бўлган гурунглар ва мулоқотларнинг ушбу мажмуаси ўзим бошдан кечирган, мен учун муҳим ва қимматли воқеаларни қоғозга муҳрлашга бўлган табиий интилиш самараси ўлароқ дунёга келди.» Бугун сизнинг диққатингизга «Жаҳон адабиёти» (2012 йил, декабрь) да журнал варианти сифатида эълон қилинган ушбу асарнинг 1823-1825 йилларга тегишли биринчи қисм  саҳифаларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Iohann Wolfgang Gyote. «Faust»dan parchalar. Erkin Vohidov tarjimasi.

05528 август — Иоҳанн Вольфганг Гёте таваллуд топган кун

Гётенинг «Фауст» фожиаси (1768—1832) жаҳон адабиётидаги шоҳ асарлардан ҳисобланади. Бу асар Гётенинг бутун ижодий фаолияти давомидаги изланишларининг самараси бўлди. Асарни ўзбек тилига устоз Эркин Воҳидов юксак маҳорат билан таржима қилган Davomini o'qish

Teodor Drayzer. Erk

04527 август — Машҳур ёзувчи Теодор Драйзер таваллудининг 145 йиллиги

    Тонг оҳиста ёришиб келяпти. Бинонинг ташқи тарафини кўркам қилиб кўрсатувчи баланд деразадан қаршидаги боғ кўзга ташланади: пурвиқор тераклар сафи тонгги туман ичида. Ётоқ деразасидан ҳам боғнинг бир чеккаси кўриниб турибди. Лекин саҳармардондан уйғонган мистер Хеймекер катта деразага яқин дарахтлар ва улар ортидаги мўъжазгина кўлни томоша қилиш учун даҳлизни кесиб ўтиб, меҳмонхонага кирди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Bir oqshom suhbati yoki do’stim Ro’zi Choriyev

0528 август  —  таниқли мусаввир Рўзи Чориев таваллуд топган куннинг 85 йиллиги

    Шукур Холмирзаевга ҳаётда ҳам, ижодда ҳам яқин маслакдош бўлган дўстларидан бири Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев эди. “Соқоли кўксига тушган, сочи гарданига етган, бақириб-чақириб, баъзан пала-партиш, баъзан чуқур хаёлчанлик билан, гоҳи бирдан пўртанадек ғалаён қилиб гапирувчи, ҳатто кўзлари тез-тез ёшланувчи”  бу жунунваш рассом бутун вужуди билан ижодга шўнғиши, илҳом отлиғ дулдул ташриф буюрган кезлари ҳар ишга этак силкиб, устахона қўйнидан чиқмаслиги, табиатан хонанишин, ёлғизликка мойиллиги ва яна қатор фазилатлари ила росмана Шукур аканинг ҳамрози, сирдоши эди. Адиб  “Бир оқшом суҳбати ёки дўстим Рўзи Чориев” номли эссесида рассом билан боғлиқ қувноқ гурунглар, дилкаш лаҳзалар, санъат, адабиёт ҳақидаги қизғин мусоҳабаю мунозараларни ёдга олади. Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Qulfbuzar. Novella

021      Инсон психикасини ўрганиш ва ўргатишда бу қавмга тенг келадигани йўқ. Масалан, ўғри-қулф­бузар қандай шахс? У бирорбир бойваччанинг уйига ўғирликка тушиш учун не чоғли тайёргарлик кўради? Бу пайтда унинг руҳий ҳолатидан нималар кечади? Davomini o'qish