Muhammad Safo Maxsum Buxoriy haqida & G’aybulla Hojiyev «Uyga qaytib» teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2017.04.19_19h51m21s_002_.png    Бобом Муҳаммад Сафо Махсум Бухорий ҳақида мен ҳар қанча гапирмайин, ёзмайин, кўнглим тўлмайди. Бобом ижодкор эди. Ижодкор қалб дунёсини Ижодкоргина теран ҳис қила олади. Шу сабабдан, мен бу ўринда ўткир қалам соҳиблари бўлмиш ижодкор устозларимиз ёдномаларини келтириб ўтишни жоиз деб билдим… Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). I-qism

Ashampoo_Snap_2017.04.28_14h03m40s_001_.png     Таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга назмий шарҳларининг биринчи қисмини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Daryoga cho’kmagan… arxeolog

Ashampoo_Snap_2017.04.29_23h25m12s_005_.png1 май — Тарихчи – археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов таваллуд топган кун

1936 йил. Қадимий Амударё қирғоқларидаги кўҳна қаълаларни текшириш учун бир ёш археолог ва ҳамроҳлари қайиқда сузиб боришарди. Қайиқ Туямуйин дарасига кирар-кирмас, тўсатдан кучли шамол бошланиб, дарёда кучли тўлқин кўтарилди. Беш дақиқагина олдин оҳистагина сузиб бораётган қайиқ гоҳ кўтарилиб, тўлқин тепасига миниб олар, сўнгра тоғдан думалатилган харсангек пастга мункиб кетар, баъзан тўлқин зарбидан гоҳ у, гоҳ бу томонга қийшаяр ва яна янги тўлқинга урилиб тикланарди. Ногоҳ даҳшатли фалокат юз бериб, бешафқат тўлқин икки ёш қайиқчи йигитни қайиқдан юлиб олиб, ўзи билан олиб кетди. Davomini o'qish

Konstantinos Kavafis. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_.png 29 апрел — Таниқли юнон шоири Константинос Кавафис таваллуд топган кун

ХХ аср юнон шеъриятида Константинос Кавафис ижодидан таъсирланмаган шоир йўқ, деган гапни эшитсангиз, бу эътирофни адабий лоф эмас, айни ҳақиқат сифатида қабул қилинг. Асосий ижоди қирқ ёшидан бошланган шоир бутун ҳаёти давомида бор-йўғи 154 шеър ёзган. Бу гапни бугунги айрим шоирларимиз эшитганда, ҳайрон қолишса керак. Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Taliko & Quyoshni ko’ryapman. Roman

0_149bfe_78a48b3e_orig.png    Ўша вақтда мен, Талико, Циала ҳамда бошқа синфдошларимиз етти-саккиз ёшда эдик, дарсдан кейин Чурчкала ариғимизда онадан қандай туғилган бўлсак, шундайлигимизча сувсепар ўйнаб, чўмилардик. Негадир ўша куни Талико билан Циала ечинишни хоҳлашмаганди. Шунингдек, мен ҳам. Ўшанда нега бундай бўлганини тушуниб етмагандим. Энди билсам: бу илк маротаба қандайдир тушуниксиз андиша ҳамда уят ҳисси қалбларимизга туташган кун бўлиб, Таликога қилган илтимосим ҳам болалик билан охирги видолашув они экан.. Davomini o'qish

Homer. Iliada & Rustam Ibragimov. Taqdir oldidagi ojizlik

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h51m07s_001_.png   Кўҳна Ғарб адабиётининг шоҳ асари, улуғ Ҳомер томонидан милоддан аввалги VIII асрда яратилган азим обида – “Илиада”нинг ўзбекча таржимасида менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман.   Атоқли мутаржим Қодир  Мирмуҳамедов  таржима қилган достонни нашрга тайёрлашда (1988 йилда)  мен ҳам масъул муҳаррир сифатида иштирок этганман (Хуршид Даврон билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Xonamdagi uqubatgul. Hikoya

Ashampoo_Snap_2017.04.24_22h06m56s_007_.png   Шу кунларда иттифоқо Борхеснинг бир ҳикояси қўлимга тушиб қолди. Funes el memorioso, бизнингча эса “Хотирагўй Фунес” тарзида ўгириш мумкин бўлган бу ҳикояда, сарлавҳанинг ўзидан кўриниб турганидек, хотираси бекаму кўст бир йигитнинг ҳолотидан сўзланади… Davomini o'qish

O‘roz Haydar. Ostonada turar o‘n sakkiz yoshim

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h58m24s_003_a.pngАдабиётга қизиқишим Чингиз Айтматовнинг “Мо­мо ер қўшиғи” асаридан сўнг бошланган. Китобга киритилган “Бўтакўз” қиссасини гўёки шеърдай ёд олганман. “Ҳей, академик” садоси ҳалиям қулоғим остида жаранглаб туради…Илк шеърим раҳматли акам Назар Шукурнинг ташаббуси билан “Ёшлик” альманахида босилган. Ўшанда 22 ёшда эдим  (Ўроз Ҳайдарнинг «Руҳият фарроши» мақоласидан). Davomini o'qish

Akbar Mirzo. Zilzila & Qoyadagi chaqaloq

0_14c1e1_53b5183a_orig.png  1966 йилнинг 26 апрелга ўтар кечаси. Қоронғи осмонда юлдузлар ҳам, ой ҳам аранг кўзга ташланади. Атрофдан эса онда-сонда дайди итларнинг овози эшитилиб қолади. Бунга яқин ўртада жойлашган кўлмакдаги қурбақаларнинг қуриллашию чиргирткаларнинг тинимсиз чириллашлари жўр бўлади… Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. Yaxshi & Xurshid Davron. «Yaxshi» she’ri haqida

Ashampoo_Snap_2017.04.20_22h25m26s_001_.png    Куни-кеча Навоий-30 даги китоб дўконига кирган эдим. Дўкондаги китобларни кўздан кечирар эканман, Муҳаммад Юсуфнинг бир китобчасига кўзим тушди. Китоб сарлавҳасини ўқибоқ, шууримга «Муҳаммад тирик бўлганда китобига бундай ном қўймаган бўларди», деган фикр келди.. Davomini o'qish

Botir Zokirov: Kuylamoq — yashamoq demakdir

03326 апрел – Буюк Санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган куннинг 81 йиллиги

   Кеча ойдин. Юлдузларга термулган сари юраги ҳаприқади, вужудида нималардир тўлқин уради. Унга тинчлик бермаётган, ярим тунда уйқусини ўғирлаб, юлдузларга ошно қилиб сеҳрлаган нарса нима бўлдийкин? Лекин тилига келмаётган, номини тополмаётган ўша туйғулари, юрагини қинидан чиқармоқчи бўлаётган ҳис-ҳаяжонлари ўз-ўзидан қуюлиб бўғзига келаверади, келаверади… келаверади… Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. She’rlar & Ikki kitob: Saylanma. Uyqudagi qiz

Ashampoo_Snap_2016.07.13_22h17m01s_003_.png26 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

    Эрта таниқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 63 йил тўлади. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради. Davomini o'qish