Sobir O‘nar. Intizor

Ashampoo_Snap_2017.12.21_01h03m04s_005_.png25 феврал — Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун

   Ё тавба, одам одамни шунчалик ҳам қўмсайдими? Шунчалик ҳам зориқадими, ахир, икки йил, ҳа, икки йилдан ошиб кетган кўришмаганимизга. Дарвоқе, у мени ҳатто танимаслиги ҳам мумкин-ку, бироқ шунчалик ҳам тип-тиниқ хотирлайдими кишини? Davomini o'qish

Normurod Norqobilov. O’g’il & Bo’ron qo’pgan kun (qissa va hikoyalar)

Ashampoo_Snap_2017.10.21_13h16m35s_001_.png  Бола, одатдагидек, “йўқ” деганидан сўнг, ҳар гал дастурхон теварагида кавшанишиб ўтирган синглиси ва укасига кўз қирида зимдан разм солади ва ҳамиша ўзга бир хонадонда улардан айро ҳолда умргузаронлик қилишни ҳеч тасаввурига сиғдиролмайди: минг яхши кўргани билан Хосият момоси хеш эмас, бегона, магар чинданам унга ўғил қилиб берар бўлишса, жигарларисиз бировникида қандай яшайди?.. Davomini o'qish

Jyul Vern. «Kloduis Bombarnak»dan parchalar & Xurshid Davron. Jyul Vern O’zbekistonda bo’lganmi?

Ashampoo_Snap_2017.08.24_22h16m39s_002_.png…Ростини айтсам, арава бизни шаҳарнинг шимолий-шарқ чеккасида жойлашган ва Ўрта Осиёнинг тенги йўқ ёдгорлиги ҳисобланган Шоҳизинда мақбарасига олиб келганида, ҳайратдан лол бўлиб қолдим. Агар мен бу ердаги инсон ақл-заковати билан бунёдга келган кошинлар, бино пештоқлари, нақшлар, тахмонларнинг ясалиши ва бошқаларини тасвирлайверсам, умрим етмаса керак деб қўрқаман  (Жюль Верннинг «Клодуис Бомбарнак» романидан). Davomini o'qish

Jo’rjiy Zaydon. Farg’ona kelini. Tarixiy roman & Abdusodiq Irisov. Zaydon va roman haqida

Ashampoo_Snap_2018.02.10_15h52m35s_011_.png   Жўржий Зайдон араб адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У араб тарихий романчилигига асос солди, уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг 22 тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид), улар чуқур ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди.Адибнинг IХ асрда араб халифалигида, хусусан Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган «Фарғона келини» романи араб ва дунёнинг  кўпгина  мамлакатларида кенг тарқалиб, жуда кўп маротиба нашр этилган. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Vatan. Badiadan parcha

Ashampoo_Snap_2017.08.18_13h49m34s_001_ (2).png   22 февраль —  Шоир Азим Суюн 70 ёшда! Чин дилдан қутлаймиз! 

   Ватан! Қадим-қадимлардан оташ олови сўнмай келаётган муқаддас ўчоқ! Ватан — чироғи мангу ёниқ муборак хонадон! Ватан — суйганларни эр қилган, нонкўрларни кўр қилган илоҳий тупроқ. Ватан — гоҳ кулдириб, бегоҳ йиғлатган мўъжиза қўшиқ, афсунгар наво! Ватан — она тил, ота тарих! Davomini o'qish

Fariduddin Attor. Mantiqut tayr & Ilohiynoma & Jamol Kamol. Safar daftaridan & Abdurahmon Pirimqulov. Attorga ta’zim

Ashampoo_Snap_2018.02.01_18h10m13s_002_.pngЎзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан

Жамол Камол йирик ирфоний асар таржимасига киришар экан, имкон қадар аслият руҳини таъминлашга ҳаракат қилган ва бунга эришган ҳам. Гўё мутаржим ноёб асар таржимасига “бисмиллоҳ” деб киришар экан, аввало Яратгандан, ундан сўнг улуғ шайхнинг покиза арвоҳидан имдод тилайди. Афтидан таржимонни улуғ шайх ҳазратларининг руҳи поклари ҳимоятига олган, гўё олис ва машаққатли сафарга чиққан йўловчига йўл кўрсатган каби шоирни қўллаб-қувватлаб турганга ўхшайди. Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. Alomat odamning tushi & Fedor Dostoyevskiy. Saylanma & Fyodor Dostoyevskiy ‘Dunyo adabiyoti’ teleloyihasida

Ashampoo_Snap_2018.02.09_17h33m42s_002_.png   Ниҳоят, мен бу саодат юртининг одамларини кўриб, улар билам танишдим. Улар ҳузуримга ўзлари келдилар, атрофимки ўраб олиб, юз-кўзимдан ўпдилар. Қуёш болалари, ўз қуёшининг болалари, — о, улар қандай гўзал эди! Мен ўз еримизда инсон сиймосида бу қадар гўзалликни ҳеч қачон кўрган эмасман. Davomini o'qish

Ey ona til, aziz qadrdonim!

03421 февраль  — Халқаро Она тили куни

    Бизнинг миллатимиз буғдой донаси кабидир, тупроқ орасида кичкина бир уруғи қолса ҳам янгидан  уйғониб, бутун боққа таралур… Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур. Davomini o'qish

Mahatma Gandi. Davlat tili.

Ashampoo_Snap_2016.09.18_22h36m14s_004_.png        Бизлар инглиз тилини ўрганишга шунча йиллардан бери қимматли вақтимизни сарфлаб келяпмиз. Модомики, ҳиндустонийни ўрганиш учун бир неча ой вақт сарфлашга кўзимиз қиймас эканми, она ҳалқимни севаман деган гапимиз бир пулга қиммат бўлиб қолаверади…

Davomini o'qish

Xoliyor Safarov. To’ti momo & Qanotsiz qushlar & O’rolboy Qobil. Ayritomda tug’ilgan, Samarqandda yashagan, xayoli Toshkentda

Ashampoo_Snap_2018.02.04_21h36m01s_003_b.png   Табалалик йилларимда ҳам шеърдар ёзардим. Уларнинг кўпи газета ва журналларда чоп этилган, аммо кунларнинг бирида катта бир хиёнат воқеасига гувоҳ бўлдим–у, қалбим ларзага тушди. Ана шунда «Хиёнат» деган ҳикоя ёздим ва ўз–ўзидан насрий йўлнинг мафтунига айландим. Шундан кейин деярли шеър ёзмадим… Davomini o'qish