Oskar Uayld. Kentervillik arvoh

Ashampoo_Snap_2017.12.01_00h17m42s_002_.png   Кентервил қасридан темир йўлнинг энг яқин бекати Аскотгача бўлган масофа етти милга тенг, бироқ мистер Отис бекатга от-улов юбориши тўғрисида телеграф орқали ўз вақтида буйруқ бергани туфайли оила аъзолари қасрга томон хушнуд кайфиятда йўлга тушишди. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. 20-yillar felyetonlari & Abdulla Qodiriy. Diyori bakr & To’la asarlar to’plami. 6 jildlik 1-jild

03 Абдулла Қодирийнинг 1917 й. Октябр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919—25 й.лар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Адибнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномасидир. Davomini o'qish

Boqijon To’xliev. «Men — shoirman»

Ashampoo_Snap_2016.11.06_18h51m50s_002_.png    Ҳозирги адабий жараёнда иштирок этаётган адибларимиз оз эмас. Уларнинг барчаси қадим ва бой адабий анъаналаримизни янги бир тарихий шароитда, мустақиллигимиз ардоғида давом эттирмоқда. Ифтихор билан айта оламизки, уларнинг сони кўп. Сайфи Саройи тили билан айтганда, «аларнинг уш бири» Абдулла Ориповдир. Davomini o'qish

Arnold Jozef Toynbi. Sivilizatsiyalar inqirozi

09 Машҳур тарихчи олим, файласуф, социолог ва сиёсатшунос Арнольд Жозеф Тойнби (1889-1975)нинг ўн икки жилдли “Тарих тадқиқоти” асари жаҳоннинг ўнлаб тилларига таржима қилинган. Кейинчалик олим ўн икки жилдли китобининг қисқача мазмуни, асосий ғоя ва хулосалари асосида бир жилдли вариантини ҳам тайёрлаган. Қуйида ана шу китобнинг 2009 йилги нашри асосида айрим бобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Ichingdagi ichindadir (Parcha)

033   Азиз ва Жалил бўлган Тангрининг ҳикмат, маърифат ва каромат кийимларини кийдириб қўйган қуллари бордир. Халқнинг буларни кўра оладиган ўткир кўзлари йўқ бўлса ҳам Оллоҳ Таоло уларни қизғанади. Улар ҳам ўзларини худди Мутанаббининг: «Хотинлар ипак кийимларни безанмоқ учун эмас, балки ўз гўзалликларини қўримоқ учун кийдилар» деганидек (ҳикмат, маърифат ва каромат кийимлари билан) ўрайдилар.

Davomini o'qish

Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda & Qissadan falsafiy fikrlar

07629 июнь — Антуан де Сент–Экзюперининг таваллуд куни

Таниқли француз ёзувчиси Антуан де Сент–Экзюпери қаламига мансуб, ёшу каттанинг кўнглидан бирдек жой олган афсонавий «Кичкина шахзода» эртак-қисса илк маротаба 1943 йил 6 апрел куни Нью-Йоркда чоп этилган эди ва бу асар ҳозирги кунга қадар дунёнинг 180 дан ортиқ тилга таржима қилинди. Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. Kileo’patra & Asar asosida radiopyesa & Xurshid Davron. Kleopatraning burni yoxud Bibixonim haqida yozish shartmi?

07      Бибихоним ҳақида ёзиш шартми? Темур билан бир тўшакда ётган бўлса, ётгандир-да, шунинг учун ҳам у ҳақда ёзиш керакми? – деди бир дўстим… Мен унга ҳеч нима демадим. Дўстимнинг қатъият ва кибр тўла кўзларига қараб туриб, ҳар қандай даъвом барибир унинг ишончидан қайтаролмаслигини англаганим учун унга ҳеч нима демадим. Davomini o'qish

Tohir Qahhor. Ashobi kahf o‘zbek adabiyotida & Ashobi kahf. 2-qismli badiiy film

04   Асҳоби каҳф ҳақидаги тарихий воқеа муқаддас китобларда, хусусан Қуръони Каримдан жой олган бўлиб, у Каҳф сурасида келтирилади. Каҳф сураси Қуръоннинг 18-сурасидир ва у Маккий суралардан бири бўлиб, 110 оятдан иборат. Сурада кишиларнинг Тангри таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Marlen degan odam & Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2017.11.01_15h53m31s_007_.png  Ундан-бундан гаплашган бўлдик. Марлен ака, сезяпман, Сулаймонга разм соляпти. Ҳа, айтганча, ҳалиги совуқ қаёққадир чиқиб кетган экан. Марлен ака чойни ичиб пиёлани тўнтарди-да, энди, укалар, икковларинг ҳам туринглар, сизларни бир меҳмон қиламан, деди. Сулаймон ҳайрон бўлиб менга қаради. Мен, ўламан саттор, бормаймиз, деб туриб олдим. .
Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Xotira mavjlari & Ro’yo yoxud G’ulistonga safar. Roman

2828 июнь — Ёзувчи Аҳмад Аъзам туғилган кун

   Аҳмад Аъзам умрининг сўнгги йилларида «Рўё ёхуд Fулистонга сафар» деган роман ёзди. Адибнинг яхши-яхши қисса ва ҳикояларини билар эдик, аммо бу асари бўлакча — ғаройиб эканидан ҳайратга тушдик. Туғилган куни арафасида ёзувчининг олтмиш йиллик умрнинг кўп ўй-кечинмаларидан нақл қилинган ана шу асар бошланмасини сайтхонларимиз яна бир бор ўқисин деб ният қилдик. Саҳифа якунида асарнинг тўлиқ матни ҳам илова этилди. Davomini o'qish

Samarqandga bag’ishlov. Mushoira

045

   Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish

Sharl Lui de Monteskyo. Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.01.18_12h48m31s_002_.png

   Сиёсий эркинлик хоҳлаганча иш тутиш дегани эмас. Эркинлик қонун йўл қўйган ҳар қандай ишни бажариш ҳуқуқи билан белгиланади. Агар фуқаро қонунда тақиқланган ишга қўл урса, эркинликдан маҳрум бўлади. Davomini o'qish