Rahmat Bobojon. Yangi she’rlar

09 Кеча шеърияиимизда алоҳида ўрин эгаллаган шоир Матназар Абдулҳаким туғилган кун эди. Ўша куни Раҳмат Бобожон ўзининг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни қолдирибди: «Бу шеърни ёзганимга ҳам икки йил бўлибди… Ўша кунни ҳамон тип-тиниқ эслайман, Самарқанддан Хоразмга эрталаб соат 8 да келиб тушганмиз поезддан. Ўша кун Матназар Абдулҳакимнинг университетда юбилей тадбири бўлаётганди. Самарқанддаги тадбирлар, йўл шундай чарчатган эдики, оёқда туришга кучим йўқ эди. Камига зал одам билан лиқ тўла, ўтирадиган жой топиш мушкул. Бир маҳал ўриндиқлар ўртасидаги узун йўлакчанинг ўртасига чордона қуриб ўтириб олдим. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar va tarjimalar & Usmon Azim. Biz — parishon bir kitob & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar va she’rlariga bastalangan qo’shiqlar

07 20 феврал — Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллуд топган куннинг 72 йиллиги

  Мен адабиётимизнинг мумтоз намояндалари асарлари мутолаасини отам ёрдамида жуда барвақт бошлаганман. Отамнинг ҳамсабоқ дўсти — Хоразм адабий муҳитида сезиларли овозга эга бўлган арузчи шоирлардан Орзу домла, Маҳбубий домланинг мунтазам ташрифлари, отам мулла Абдулҳакимдан олган сабоқларим ҳам бетаъсир ўтмаган. Отам араб, форс тилидаги диний китобларни мутолаа қилишдан ташқари, шеъриятнинг улкан мухлиси, Навоийфаҳм инсон эдилар. Davomini o'qish

Aziz Said. Assalomu alaykum, bibi! & Jontemir. Shoir. Mutahhara bibi xotirasiga

034Миллатни аёллар тарбиялайди! Одамзод пайдо бўлганидан буён битилган жамики бадиий, тарихий-фалсафий асарларни ўқиб чиқсак ҳам, дунё бўйлаб сўровномалар уюштириб кўрсак ҳам – қачонлардир айтилган ана шу ҳақиқатга келиш мумкин. Ёинки, оддийгина бир аёлнинг – у қайси миллатга мансублигидан қатъий назар – ҳаётига, табиатига, сўзларига озгина эътибор билан, юзига меҳр билан назар ташланса ҳам кифоя… Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Qotillar. Matn & Audiospektakl

07Кўчада қоронғилик қуюқлашгач, дераза ортидаги фонус ёнди. Ҳозиргина кириб келган кимсалар таомномани кўздан кечиришарди. Пештахта кунжагида турган Ник Адамс улардан кўз узмасди. Улар емакхонага кириб келишганда у ўша ерда Жорж билан гаплашиб турган эди. Davomini o'qish

Abdurrahim Qorako’ch. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari

22 Таржимондан: Шоирлар хонадонида туғилган, Қуръон ва шеър муҳитида камолга етган турк шоири Абдурраҳим Қорақўчни менга илк бор Муса Эрўғлининг “Меҳрибон” қўшиғи танитди. Кейин Фейсбукдаги дўстлар саҳифаларида баъзи шеърларини ўқидим. Davomini o'qish

Ortiqboy Abdullayev. Shoir yuragining qaldiroqlari (Shavkat Rahmon suratiga chizgilar) & Shavkat Rahmon. Ikki she’r & Shavkat Rahmon. Videofilm

07Шоирнинг чексиз, канорасиз дард ва нафратларидан ранг олган бу чизгиларда унинг ўжар феъл- атвори, курашчан руҳи, жўмард табиати яққол намоён бўлади. Шеърнинг бошқа бандларини ўқимасдан туриб ҳам гап нима ҳақида кетаётганини шоир нақадар кучли изтироб, алам ичида яшаганини бемалол англаш мумкин. Бу мисралар Шавкат ижодида, руҳиятида тинимсиз ўзгариб, ривожланиб турган тадрижий ҳолатни ҳам яққол кўрсатадилар. Ўз туйғуларини, кечинмаларини, гапларини очиқ айта олмаган шоир бу вазифани табиат манзаралари, ҳодисаларига, фаслларга юклайди… Davomini o'qish

Saodat Fayziyeva. Yangi she’rlar

045 Саодат Файзиевадан янги шеърлар олиб, анча қувондим. Чунки унинг кутубхонамизда тақдим этилган шеърлари охирги марта 2 йилча аввал эълон қилинган эди. Мана шу орадан ўтган вақт ичида Саодат ҳаётида ўзгаришлар юз берди, табиий равишда бу ўзгаришлар унинг кейинги шеърларида аксини топган. Бу шеърларда ширин орзулар оғушида яшаган, шеърий эртаклар битган қизнинг эмас, ҳаётнинг машаққату шодлигини тотган, юраги фарзанд меҳридан ёришган онанинг, ўша олис эртакларини унутишни истамаган шоира юрагининг янги ҳистуйғулари билан суҳбатдош бўласиз. Davomini o'qish

Nodira. Firoqnoma & Devon & Turob To’la. Nodirabegim. Radiospektakl

f8b2d0d4c37af40b24bd4a6c1cf1e731.png

    Шоира таржимайи ҳолидан яхши биламизки, у ҳаётининг сўнгги йигирма йилини умр йўлдошидан айрилганидан кейинги ҳижрон азобида ўтказди. Бу унинг шеърларига таъсир қилмай қолмади. Ҳатто, фироқнома асарлар битиш, бошқача айтганда, шеърларида ҳижронни куйлаш шоира ижодининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. She’rlar va qo’shiqlar

00415  февраль —  атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кун

   Шеъри халқ қўшиғига айланган шоирнинг умри узун бўлади. Унинг умри ўзбекман деган миллат дунёда яшагани қадар етади. Аслида мана шу халқ қўшиғига айланган шеърлар туфайли ўзбекнинг умри ҳам дунё тургунча ва қора чодирда энг сўнгги юлдуз сўниши қадар давом этади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Birinchi qism.

 777      Жасурлиги учун “Бобур” номи билан кўпроқ машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Умаршайх мирзонинг суюкли хотини Қутлуғ Нигорхонимдан саккиз юз саксон саккизда, муҳаррам ойининг олтинчи куни (1483 йилнинг 14 феврали) дунёга келди. Davomini o'qish