Bobomurod Erali. «Tungi sayr» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Tabiatga oshufta ko’ngil

Ashampoo_Snap_2017.01.26_16h56m01s_002_.png   Бобомурод Эралининг шеърларини ўқий бошлаганимда олисдаги ёшлигимга қайтгандай бўлдим, ўша хиралашган, аммо кўнгилнинг бир четида жимирлаб турган туйғулар қонимни иситганини сездим. Шоир ўзбек шоирларининг азалий, аниқроқ айтсам, ХХ асрнинг иккинчи ярмида устувор бўлган доирасида ижод қилса-да, ўз оҳангу рангини топа олган.  Уларда “Сурхон билан боғлиқ армонлар”, “тунлар билдирмай ёғиб ўтган қор”, “кўзга сиғмас ям-яшил кундуз”, “олис Боботоғдан тушиб келади, ҳали севилмаган соҳибжамоллар” яшайди. Davomini o'qish

Mark Tven. Kuchukcha va uch dollar pul.

094

Ўша учрашувни мен ҳозиргидай яхши эслайман. Ўша пайтлар роса ғариб яшардим, ҳатто нонга ҳам тез-тез пул тополмай қийналардим. Менинг бир дўстим ҳам бор эди. У ҳам мендан қолишмайдиган камбағал ёзувчи эди. Биз бирга яшардик. Ҳамма ишни биргалашиб бажарардик: ишлардик, китоб ўқирдик, биргаликда сайр қилардик. Қорнимиз оч қолганида ҳам иккаламиз баробар оч бўлардик. Бир марта уч доллар пулга росаям зориқиб қолдик. Нима учун айнан уч долларга муҳтож бўлганимизни ҳозир эслай олмайману, бироқ ўша пулни кечгача топишимиз зарур бўлгани ёдимда қолган. Davomini o'qish

Ko’z yumib ko’rganlarim ( Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat).

014
«Кўз юмиб кўрганларим» болаликдан ҳозиргача яшалган умрнинг бир муддат кўз юмиб қилинган сарҳисоби. Аслида бу ҳаёт инсоннинг кўз очиб кўргани. Унда муюлишлар, довонлар, ютуқлар ва ютқизиқлар бор. Булар кўз юмиб ўйланганда теранроқ гавдаланади. Китобимда бола тилидан айтилган шеър бор. «Ўзим қалдирғоч бўлсам, Сўзим бўлса суюнчи» деб бошланади. Бу мурғак қалбнинг Ватан ҳақида ўйлари, деганлари. Дунёни ўз қаричида ўлчаб, ўз кўзларида кўрганлари. Аммо улғайиш ҳар бир бошда бор. Ўшанда ўтган йиллар ва йўлларни қалб чиғириғидан ўтказиш, юрак тарозусида тортиб кўриш керак бўлади. Кўз юмиб кўриш аслида шу меъзонларга асосланган.

Davomini o'qish

Shermuhammad Amonov. Hamza she’riyatida matn tahriri masalasi.

099

Ҳамза шеърияти юзасидан шўро даврида кўплаб тадқиқий ишлар қилинган бўлса-да, уларнинг барчасини ҳам чинакам тадқиқот деб аташ қийин. Негаки, айни ўша даврда, Ҳамза шеърияти нотўғри талқин этилди, устоз Озод Шарафиддинов таъбири билан айтганда, шоир адабиёт ихлосмандларига ўзлигидан маҳрум қилинган ҳолда тақдим этилди. Шоир яшаган давр зиддиятлари, ижтимоий-сиёсий бўҳронлар, вафотидан сўнг унинг шахсияти ва ижодининг ҳукмрон мафкура ғоявий манфаатлари йўлида қурбон қилингани сингари омиллар, эндиликда, унинг шеърий асарларини асл манбалар билан муқояса этиш, уларнинг дастхат нусхалари, ҳеч бўлмаганда, муаллиф вариантига яқин матнларини тиклаш ва, шу асосда, хулоса чиқаришни тақозо қилади. Бу эса, бугунги мустақиллик даврида Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммоларини ҳал этиш вазифасини кун тартибига қўяди. Davomini o'qish

Omon qolsang, unutma, men seni yaxshi ko’raman, bolam!

farzand

Бу воқеа юз берганига 2 йил бўлди. Аммо, эсласам, ҳамон кўзёшимни тўхтатолмайман…
Инсоният тарихи битилган китоблар асосан халқларнинг шаклланиши,давлатларнинг таркиб топиши,урушлару бўҳронларни тасвиридан иборат бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.Менга қолса, мактабларда «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» фанини ўқитган бўлардим. Бу фан инсоннинг пайдо бўлиши,анатомияси,қобилиятлари ҳақида эмас,балки инсоннинг руҳияти,меҳру оқибати,унинг инсоний табиати ҳақидаги ҳикоялардан иборат бўлишини истардим. Худди юнон режиссёри Константин Пилавиоснинг «Бу нима?» номли митти фильмини илк марта кўрган чоғимда кўзларимдан ёш тирқирагандек,сизга тақдим этаётган оддий хабар юрагимни зирқиратиб юборди. Мен «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» китобини мана шундай воқеалардан тузиб чиққан бўлардим.

Davomini o'qish

Usmon Azim. Adabiyot fidokor insonlar qalbining yolqinidir

099
…Ўзбек хақининг шаклланишида, унинг ўзини анг­лаш жараёнида Адабиёт етакчи рол ўйнади. У ҳамиша халқнинг онгини уйғотишга, унинг зўравонлар ўчириб юборишни маъқул биладиган тарихий хотирасини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди; Одамларнинг тақдирини тасвирлаш асносида, бугуннинг суратини чизди; эртанинг орзумандалигида яшади ва бу орзуларни элнинг эрларига юқтирди. У халқнинг руҳи ва онгига айланди. Гўзалликнинг, мутаносиб­ликнинг манбаси сифатида одамларнинг дидини – жамиятнинг дидини юксалтирди. Мен чинакам Адабиёт ҳақида гапиряпман. Адабиётнинг қай даражада тириклиги – Халқ тириклиги даражасини ўлчаб берадиган мезондир. Davomini o'qish

To’ra Mirzayev. Ustozim. «G’ozi Olim Yunusov haqida suhbatlar» turkumidan

Ashampoo_Snap_2017.11.29_20h56m54s_006_.png6 март — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Тўра Мирзаев таваллуд топган кун

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ғози Олим Юнусов бор-йўғи 17-18 йил илмий ижод билан шуғулланди. Шу қисқагина даврда, у бой мерос қолдирди. Аммо унинг асарлари турли манбаларда сочилиб ётибди. Кўплари қўлёзма ҳолида бўлгани сабабли, уларнинг сақланиб қолгани ёки йўқолгани ҳам маълуммас. Олим асарларини бир жойга тўплаш, йўқолган деб ҳисобланганларини қидириб топишга уриниш, маъқулларини қайта нашр этиш, фан тарихчиларининг шарафли вазифаларидан бўлмоғи зарур. Зеро, бу бизнинг Ғози Олим Юнусов хотираси олдидаги бурчимиздир.

Davomini o'qish

Qo’chqor Norqobil. Oqibat daraxti.

04ғ70
Қўчқор Норқобилни адабиёт мухлислари «Дарё ортидаги йиғи», «Ўн саккизга кирмаган мен бор», «Кулиб тур, азизим», «Қуёшни ким уйғотади», «Хосиятли дунё», «Кафтимдаги қизғалдоқ» сингари қатор насрий ва шеърий китоблари, даврий нашрларда эълон қилинаётган асарлари орқали яхши билишади.Қуйида адибнинг «Оқибат дарахти» ҳикоясини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Шубҳасиз, унда қаламга олинган воқеалар ўзига хос сабоқ бўлиб, ўқувчини чуқур мулоҳазаларга чорлайди. Davomini o'qish

To’ra Mirzayev Ergash Ochilov. Iste’dod va mas’ullik .

0033
Навоийшунос ва тасаввуфшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг 65 ёшлиги олдидан.

Ўзига хос йўли, мустақил фикрига эга олим сифатида Иброҳим Ҳаққул ўтган йиллар мобайнида истеъдодининг янгидан-янги қирраларини намоён этиб, бир пайтнинг ўзида ҳам мумтоз сўз санъати, тасаввуф шеърияти, ҳам замонавий адабиёт масалалари билан фаол шуғулланиб, “Увайсий шеърияти” (1982), “Бадиий сўз шукуҳи” (1987), “Занжирбанд шер қошида” (1989), “Тасаввуф ва шеърият” (1991), “Тасаввуф сабоқлари” (2000), “Аҳмад Яссавий” (2001), “Ким нимага таянади?” (2006), “Эътиқод ва ижод” (2007), “Навоийга қайтиш” (2007), “Тақдир ва тафаккур” (2007), “Мерос ва моҳият” (2008), “Ижод иқлими” (2009) каби йигирмадан зиёд китоблар, 300 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар эълон қилди. Қатор мақолалари рус, турк, уйғур ва тожик тилларига таржима қилиниб, Москва, Истанбул, Урумчи ва Душанбедаги нуфузли нашрларда босилиб чиқди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam.Til nomusi.


Аҳмад Аъзам. Тил номуси.Тошкент.,Akademnashr. 88 бет

    Таниқли адиб, адабиётшунос Аҳмад Аъзам қаламига мансуб сўнгги китоб бугун босмахонадан қўлимизга келиб тегди. Афсуски, уни қўлга олиб кўриш муаллифнинг ўзига насиб этмади.
Мазкур рисолага жамланган мақолаларида она тилимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида муаллифнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари, узоқ йиллик изланишлари натижалари баён этилган. Китобни ўқиб ҳар бир миллатдошимизнинг руҳида тилимиз тақдирига нисбатан куюнчаклик, шуурида сергаклик ва жонсараклик, қалбида эса номус уйғонишидан умидвормиз. Зеро, тил номуси миллат номусидир.
Davomini o'qish

Ikrom Akbarov. Qo’shiqlari va musiqasi yangragan filmlar

052
1 март — Атоқли композитор Икром Акбаров таваллуд топган кун.

Акбаров Икром Илҳомович (1921.1.3, Тошкент) — композитор, Ўзбекистон халқ артиста (1981), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Тошкент (1945) ва Ленинград (1950) консерваторияларини тугатган.
Моҳир композитор ўзининг 60 йилдан зиёд ижодий фаолияти давомида опера, балет, симфония, камер чол­ғу ва вокал жанрларида самарали ижод қилиб, ёрқин истеъдодини намоён этди. Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. Hazrati Bashir hikmatlari & Xurshid Davron. Muhammad Rahmonni eslab

055Ноёб истеъдод эгаси  Муҳаммад Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан

Шоирнинг биргина «Яшил дарё» тўплами ўзбек шеъриятидаги бадиийлик жиҳатидан энг юксак китоблар қаторига киради. 1979 йилда нашр бўлган бу китоб ўша йилнинг биринчи китоби эди десам, хато қилмайман (Бир дўстимиз эса «Муҳаммад Раҳмоннинг “Яшил дарё” тўпламини 1979 йилнинг энг самимий китоби» деб ёзган эди) . Бу китобдаги ҳар бир шеър ҳақида алоҳида мақола ёзиш мумкин. Агар шоир биргина шу китобини қолдирганда ҳам ундаги ҳар бир шеър, ҳар бир сатр буюк истеъдод ҳақида дарак берарди. Davomini o'qish