Рауф Субҳон 1958 йил 13 мартда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. ТошДУнинг тарих факултетини тамомлаган (1985). Шоирнинг «Афсонанинг давоми» (1989), «Тадриж» (1993), «Алпомиш» (насрий баён, 2004), «Саломатлик алифбоси» (2007) каби китоблари нашр этилган. «Омон қайтган тулпорлар» (1995) номли достони ҳам бор. Davomini o'qish
Oy: Март 2014
Umid Bekmuhammad. Hammoldan chiqqan hukmdor.
Дониёлбийнинг 11 фарзанди ичида Шомурод бироз дарвешсифат бўлиб вояга етди.Бунинг устига шаҳзода сўфийлик йўлига ўтиб,Ўрта Осиёда донг таратган шайх Сафарга мурид бўлди.Олдинига шайх “сен подшоҳзода бўлсанг, тўпланган бойликларинг ҳаром йўл билан бунёд бўлган.Мурид ҳалол йўл билан ўзини боқиши керак.Сен нечук риёзат ва хизмати машойихга тоқат қиласан?” дея Шомуродни муридликка олмади.Аммо , қаътиятли шаҳзода қасам ичиб, “..бозорда ҳаммоллик қилиб бўлса ҳам, ўз кунимни ўзим кўрурман”, -деди. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Mirkomilboyning qazo bo’lgan namozi
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг услуби ўзига хос, у ҳар бир ҳикоясида ўзгача воқеликни акс еттириб, ундаги композицион воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ҳикоя мақсади, ёзувчи нима демоқчи эканлигини образлар тилидан ўз маромига етказиб гапиртира олади. Адиб ҳикояларида образларнинг юз-қиёфаси тасвири эмас, балки хареактерлар талқини юқори ўринда туради. Davomini o'qish
Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Roman taqdimoti.
Эшонжонов,Саъдихон Мавлавихон ўғли. Таназзул. Тарихий роман. Биринчи китоб. Тошкент: «Muharrir» нашриёти, 2013,628 бет. Масъул муҳаррир: тарих фанлари доктори Шодмон Воҳидов / Eshonjonov,Sa’dixon Mavlavixon o’g’li. Tanazzul. Tarixiy roman. Birinchi kitob. Toshkent: «Muharrir» nashriyoti, 2013,628 bet.Mas’ul muharrir: tarix fanlari doktori Shodmon Vohidov.
Бу романда Қўқон хонлигининг инқироз даври ўзига хос йўсинда бадиий образлар воситасида тасвирлаб берилган. Асарда кўпгина тарихий шахсларнинг қиёфалари ҳаққоний акс этганлигини таъкидлаш жоиз. Асар халқимиз тарихи, унинг яқин ўтмишдаги аҳволи билан қизиққан китобхонларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Hikoyalar.
11 март — Атоқли турк адиби Умар Сайфиддин таваллудининг 130 йиллиги
Турк ҳикоячилигининг мумтоз вакили, журналист ва зобит Умар Сайфиддин 1884 йилнинг 11 мартида Туркиянинг Беликесир шаҳрида дунёга келди. Аввал Усмония мактабида, сўнгра ҳарбий билим юртларида ўқиган Умарнинг илк ижод маҳсули 1900 йили “Мажмуаи адабийя”да чоп этилди. 1906 йили Измирдаги жандарм мактабига ўқитувчи бўлиб ишга кирди. Шу йилларда Измирда чоп этиладиган “Себат”, “Хизмат”, “Сарбаст” каби газеталарга мақолалар ёзди. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Ezgulik ishqida (Muhammad Rahmon «Saylanma»siga yozilgan kirish so’zi)
Ноёб истеъдод эгаси Муҳаммад Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан
…Сўзбошимиз ибтидосида келтирганимиз ҳазрат Навоийнинг “Дурраи маъни истасанг, сен айлагил гуфтор бас” каби насиҳатлари ҳам мутлақо нисбийдир. Аслида эса шоир сўз айтишдек машаққатли бахтдан ўзини бир лаҳза ҳам тиймаслиги, эзгулик тарафида туриб, ёвузликка қарши курашдан тўхтамаслиги керак. Бунда жасорат шоирнинг кундалик бурчи. Муҳаммад Раҳмоннинг ушбу китоби фикримизнинг далилидир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Qoratog’ (Qrim) she’rlari» turkumidan
Бугун Қримда яна нотинчлик, яна сарҳадсиз ва шафқатсиз империя кичик сонли, аммо машаққатларда чиниққан қримтатар халқини нишонга олди. Яна қонли ва ёвуз босқин туфайли улкан сарҳадларга эга бўлган империянинг бераҳм чангали Қрим устида кўтарилди. Икки манфаатпараст куч — Оврупо ва Россия империялари жангида ўз она юртида ҳалигача бепаноҳ халқ яна жабру зулм остида қолиши мумкин. Бу икки қудратли куч уларнинг тақдири учун эмас, ўз пулпараст компаниялари-ю ҳарбий базалари учун талашмоқда. Ана шундай машъум сонияларда қардошларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш бизнинг ҳам инсоний, ҳам туркий бурчимиздир. Davomini o'qish
Alberto Moravia. To’rt hikoya.
Альберто Моравиa адабий тахаллуси билан замонавий италян адабиётида ном қозонган ёзувчи Альберто Пинкерле 1907 йилнинг 28 ноябрида Римда таваллуд топди. Унинг 1929 йил ёзган «Иштиёқсиз» асари орадан бир неча йил ўтиб адибга шуҳрат келтирди. Моравиa асарларида замонавий шаҳар – севимли жойлар тасвири беқарор табиатли, ҳаётини инстинктлар: шаҳвоний нафс, очкўзлик, иззатталаблик бошқарадиган шаҳарликлар типидаги персонажлар ёрдамида тасвирланади. Davomini o'qish
Taras Shevchenko. She’rlar.
9 март — машҳур украин шоири Тарас Шевченко таваллудининг 200 йиллиги
Тарас Шевченко янги украин адабиётига халқнинг тарихий тақдири ва келажаги билан боғлиқ ғоя ва образларни олиб кирган, ундаги реалистик йўналишга янги ҳаёт бағишлаган. Айни пайтда украин тилининг миллий адабий тил сифатида шаклланиши ва камол топишида Шевченко ижоди катта роль ўйнаган. Davomini o'qish
Anvar Nomozov. 8 martda yig’lagan xotin.
Ўрозали бир қўли билан кўзини ушлар экан, иккинчиси билан кўрпани силтаб тортди. Зулайҳо чўчиб, кўзларини очди. Эрини бир аҳволда кўриб, сакраб турди. Davomini o'qish
Aziz ayollar,bayramingiz muborak bo’lsin!
* * *
Тунда силкитаркан дарахтни шамол,
Дарахтлар титраркан маҳзун, букчайиб,
Дарахтзор қошига келар бир аёл,
Нозик оёқларин шабнамга чайиб.
У гуллар сочади ҳовуч-ҳовучлаб,
Ҳайратга тўлади армонли боғлар.
У куйлай бошласа, гулларни тишлаб
Уйғона бошлайди қуриган шохлар. Davomini o'qish
Moris Ravel. Bolero.
7 март — машҳур француз композитори Мроис Равель таваллуд топган кун.
Морис Жозеф Равель (Ravel) (1875.7.3, Франциядаги Сибур ш. — 1937.28.12, Париж) — француз композитори. Париж консерваториясини тугатган (1905). Ижодида дастлаб мусиқий импрессионизм, 1917 й.дан неоклассицизм тамойилларини ривожлантирган. Асарлари колоритининг бойлиги, шакл ва ритмлар равшанлиги, мавзулар халқ (айниқса, испан) куйларига яқинлиги б-н ажралиб туради. «Сув ўйини», «Акс тасвирлар», «Кечки Гаспар» (1905—08) асарларида янги фортепиано услубини кашф этган. Рақс куйларига изчил мурожаат қилиб хореографик симфония («Дафнис ва Хлоя» балети, 1911), хореографик поэма («Вальс», симфоник оркестр учун, 1920) жанрларини яратган. Davomini o'qish