Хосият Рустамова 1971 йилнинг 19 март санасида Наманган вилояти, Поп туманиниг Олмос қишлоғида таваллуд топган. 1988 йили ўрта мактабни тугатиб,Тошкент Давлат университетига (ҳозирги Миллий университет) ўқишга кирган. 1993 йилда ушбу олий даргоҳни тугатгач, турли газета ва журналларда хизмат қилган. Унинг илк шеърияти талабалик йилларидаёқ, маҳаллий матбуотларда дунё юзини кўради. Шоира 2004 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Davomini o'qish
Oy: Март 2014
Xosiyat Rustamova. Yomg’ir yog’ayotgan edi…She’rlar va badialar.
19 март — таниқли шоира Хосият Рустамова таваллуд топган кун
Ҳалима Аҳмад ва Зебо Мирзодан кейин шеъриятга кириб келган шоиралар орасида Хосият Рустамова ижоди алоҳида ажралиб туради. Хосият Ўзбекистондаги таърифи дунёга таралган Наманган вилояти Чуст туманидаги Олмос қишлоғида туғилган. Davomini o'qish
Pavlo Tichina. Ukrainani o’ylaganda.
Павло (Павел) Григорьевич Тичина [1891.15.(27).1, ҳоз. Чернигов вилояти, Украина — 1967.16.9, Киев] — украин шоири, давлат ва жамоат арбоби. 1918 йил «Қуёшли кларнетлар» шеърий китоби нашр қилинган. «Украинадан эсган шамол» (1924), «Чернигов» (1931), «Ягона оила туйғуси» (1938), «Пўлат ва нафосат» (1941) каби шеърий тўпламларида ватанпарварлик ва тинчлик мотивлари ифодаланган. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon: Yaxshi asar o’z–o’zidan yozilib qolmaydi.
Ижодкор вақт ўтган сари очилади, сайқалланади, ўзини намоён қилиб боради. Гоҳида яхши ёзилган асар хусусида «энди бир ёзиб қўйди-да», деганга ўхшаш гаплар қулоққа чалинади. Аслида, ўша асар ўзидан-ўзи ёзилиб қолмайди. Асар борки, у ёзувчининг ўз «мен»идан туғилади. «Жазирамадаги одамлар»нинг туғилиши ҳам йиллар давомида шаклланган қараш, ўз «мен»имдан туғилган ғоянинг илк босқичини босиб ўтиш орқали вужудга келган. Шундай экан, ҳали ичимдаги «мен»нинг босиб ўтиш керак бўлган босқичлари жуда кўп. Davomini o'qish
Xursandbek To’liboyev. «Men eskirdim…» yoxud bir she’r tahlili.
Абдували Қутбиддин – соф ўзбекча куйлайди. Унинг шеърларида миллат дарди, орзуси ва армони, истак-интилишлари теран ифода этилади. Ўтган йили нашрдан чиққан “Бор” номли китобида битта шеър эътиборимни тортди. “Мен эскирдим…” сатрлари билан бошланувчи ихчамгина шеърдаги шоирнинг руҳоний кайфияти – жамият ва тузумнинг издан чиққанлигини баралла ўзида сингдира олганлигида қабариб кўринади. Davomini o'qish
Erkin Vohidov: Navoiyni bilmasak, “Men o’zbekman” deya olamizmi?
Навоийнинг ижодини тушуниш, англаш учун форс, араб, эски ўзбек тилларини ўрганиш билан бир қаторда Қуръони карим, ҳадис, тасаввуф илмидан бохабар бўлиш, ундан кейин Навоий даврини, у яшаган муҳитни билиш лозим. Бугунги кунда Навоийни имкон қадар тўлиқ англашга интилиш учун ҳамма шароит етарли. Бу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Навоийни билсак, ижодига чуқур кириб борсакгина, «Мен ўзбекман, Навоийнинг авлодиман» дея оламиз!
Davomini o'qish
Baxshichilik – o’zimiz, o’zligimiz
Бахшининг дўмбирасидан таралаётган куй, унинг ширали овози киши қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбушга келтиради. Халқ қалбининг нолаларидан яралган достонлар асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб инсоният маънавий тараққиётига хизмат қилиб келмоқда. Негаки, ўзбек халқ достонларида халқимиз бадиий тафаккурининг жуда бой ва қадимий анъаналари мужассам. Davomini o'qish
Muhammad Salom. Og’riq. Har kimning o’z daraxti bo’lsa.
Кўзим илинган экан, қаттиқ оғриқдан уйғониб кетдим: «Оббо, яна бошладингми? – деб ғижиндим ўзимча. «Уйқу яна расво бўларкан-да Хуружлар тезлашаяпти-я». Кеча ҳам, аввалги тунда ҳам шу ҳол юз берган, оқибатда, кун бўйи бирор иш қилолмай, карахт юрган эдим. Энди эса оғриқ зўрайиб, бутун қорин бўйлаб ёйиляпти. Нимадандир дарак эмасми бу: заҳарланишми; кўр ичакми; ўт қопи ё ўн икки бармоқли ичакда ишкал борми? Davomini o'qish
Botiniy ma’nolar jozibasi.
Шоирнинг шеър ҳақидаги тасаввури, тушунчаси, билими ҳам кўп нарсани белгилаб беришини ёдда тутишимиз лозим. Лекин, нима бўлганда ҳам, ҳар қандай шеърнинг асоси ҳаётга муҳаббат бўлиши керак, деб ўйлайман. Шеър шоирнинг ҳаётдан, атрофдагилардан ёзғириши ёки ҳасрати эмас, балки энг покиза туйғу ва фикр, кечинма, сезимларининг бадиий инъикоси ҳисобланади. Davomini o'qish
Naim Karimov. Cho’lpon va musiqa.
Чўлпоннинг мусиқага муносабати тўғрисида сўз борганда, буюк Ҳалима Носированинг каминага айтган қуйидаги сўзлари ёдимга келади: “…Мен Чўлпон домланинг оила аъзосидек эдим. Шул сабабли уларникига тортинмай кириб бораверардим. Устознинг кўп шеърларини ашула қилиб айтардим… “Галдир” деган қадимий халқ куйига солиниб, бир девонанинг номидан айтилган ғоят гўзал шеърни ҳам ашула қилиб куйлардим… Бу қўшиқ, албатта, фақат девонанинг эмас, балки Чўлпон домланинг ҳам юрак туйғуларини теран ифодаларди. Мусиқани, ашулани, санъатни адабиётдан ҳам яхши кўрарди у киши, деган тушунча чуқур ўрнашиб қолган, менинг онгимда. Бу улуғ инсон шунчалар санъатсевар, шунчалар санъатпарвар эдилар..” Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Adabiyot barcha san’atning onasi.
Улғайган нигоҳлар билан ҳаётга қарашнинг ўз ҳикмати бўлади. Унда тажриба ва билим бор. Лекин бола нигоҳи билан ҳаётга қарашнинг гўзал завқлари бўлади. Бунда ҳайрат ва илҳом бор. Одамда бу икки нигоҳ бирлашса, унинг ҳаётининг икки қутби мувозанатга келади. Улуғ мусаввир Рўзи Чориевда шу мақомни кўрганман. Унинг билими ва тажрибаси қанча баландлаб борса, тийнатидаги болалик нигоҳлари ҳам шунчалик очилиб бораверди. Лекин бу ҳам осон эмас. Davomini o'qish
Rauf Subhon. Buyuk talpinish.
Рауф Парфи билан жуда кўп бор учрашиб, суҳбатларидан баҳраманд бўлганман. Устоз билан учрашган, суҳбатлашган инсон, аввало инсон эканлигини ҳис қиларди. Шу сабабдан, ижодкорларда Рауф Парфига нисбатан буюк талпиниш бор эди. Davomini o'qish