O’rxon Kamol. Eng muhimi, non!..

Ashampoo_Snap_2016.10.09_18h41m30s_003_.pngСаҳифа атоқли турк ёзувчиси Ўрхон Камол таваллудининг 100 йиллигига бағишланади.

Умуман, ҳозирги одамларга ҳам ҳайрон қоласан: кунига беш марта минорадан азон айтиб намозга чақиришади, черковда қўнғироқлар чалинади, одамлар тўп-тўп бўлиб мачит, черков, синагогларга боришади, яна шундай оломон бўлганча мачит, черков, синагоглардан чиқиб келишади. У ерга нимага боришади? Рамазон, ҳайит ёки бошқа байрамларда одамлар ҳаво шари учиришади, болаларга пушти, бинафша, кўк, сариқ рангли кўйлаклар кийдириб ясантириб қўйишади, болалар ҳам роса яйраб олишади. Кейин рамазон ҳамда бошқа байрамлар ўтгач, яна одатдаги олачалпоқ кунлар бошланади. Ёмғир ёғиб, шиддатли шамол уй пиромонларини узиб юлқийди, ёмғир аралаш парча-парча қор ёғади, изғирин кучаяди. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. O’z-o’zimdan intervyu & Buni hayot deydilar. Hikoyalardan iborat roman.

001

3 июль – Ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат таваллуд топган кун.

   Бугун сиз ўқийдиган интервьюни роппа-роса 13 йил аввал Нусрат ака ўз-ўзидан олган эди. Албатта, 60 ёшлик йигит билан етмиш учга тўлган мўйсафиднинг ўртасида катта фарқ бор. Айтмоқчиманки, мабода Нусрат ака яна ўзидан интервью олишни ўйласа,ўртада мутлақо бошқача суҳбат бўлиши табиий. Яна ишончим борки, бўлажак суҳбатда ўтган 13 йиллик вақт давомида ёзган асарлари маъноси, хусусан, устоз Асқад Мухторга бағишланган асардаги айтилган ҳикматларга тенг қувватли маъно намоён бўлади. Қолаверса, ўша йиллар Нусрат акани жиғибийрон қилган кўп муаммоларга ўрганиб, аниқроғи кўникиб ҳам қолдик.
Муборак ёшга тўлган Нусрат акани барча қадрдон дўстлари, укалари ва шогирдлари номидан чин юракдан табриклаб,Яратгандан узоқ умр тилаб қоламиз.
Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xiva xonlari haqida tarixiy hangomalar.

090
Хон (қаон) қадимги туркий ҳукмдор, подшо маъносини англатган хон сайлаш маросими ҳақида 1846 йилда хивага келган рус сайёҳи Г.Данилевский хотиралар ёзиб қолдирган. Унга кўра,”хон сайлаш” маросими оддий халқдан пинҳона, кечаси бир ҳовуч сарой амалдорлари ва хоннинг қариндошлари томонидан амалга оширилган. Табиийки, хон ўзини сайлаган амалдор ва қавмлардан миннатдор бўлиб юриши ва уларга катта моддий ва сиёсий эркинлик бериб қўйган.Уни сайлаш маросимига саноқли одамлар қатнашган ва бундай амалдорларнинг “олий кенгаш”ида шайхулислом, девонбеги, нақиб, қози, мутавалли, парвоначи кабилар бўлган.Энг аввало хон қилиб сайланадиган кишини ечинтириб, бошдан оёқ янги либос кийгизганлар.Кейин эса кийгизларга ўтирғизиб, уч марта ҳавога ирғитиб, “хон, хон, хон” деб нидо қилганлар. Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. Uch kitobdan she’rlar & Jamol Kamol, No’mon Rahimjonov shoira haqida

Ashampoo_Snap_2017.10.23_21h15m43s_001_.png2 июль — шоира Гулбаҳор Саид Ғани таваллуд топган кун

   Гулбаҳор Саид Ғани – дилбар Қўқон шаҳрида яшаб ижод этаётган истеъдодли шоираларимиздан. Шеърият мухлислари шоиранинг эҳтиросли шеърларини, мумтоз адабиётимиз даҳолари ғазалларига мухаммасларини, маҳорат билан қилинган таржималарини яхши биладилар, севиб ўқийдилар.
Davomini o'qish

Frederik Shopen va Jorj Sand yohud muhabbat malhamli.

025
1 июль — таниқли француз адибаси Жорж Санд таваллуд топган кун.

XIX асрнинг 30-40 йиллари Францияда кескин курашлар даври бўлди.Бу мураккаб даврни ўз асарларида ёритган адиблар орасда Жорж Санд (1804-1876 й.) алоҳида ўрин эгаллайди. Асл исми Аврора Дюдеван, аммо адабиётда Жорж Санд тахаллуси билан машҳур бўлган бу аёл ҳозиргача китобхонлар диққатини тортиб келади.

Davomini o'qish