Султон Ҳусайн Бойқародек подшоҳнинг бу тўнғич ўғли барча темурий шаҳзодалар каби тожу тахтга ниҳоятда ўч эди. Унинг ўз отасига қарши бош кўтариб исён оловини ёққанлиги, мамлакат, юрт бошига ғоят катта ташвиш ва таҳлика туғдиргани маълум. Ота-бола ўртасидаги ушбу беҳуда ихтилоф ва низо туфайли ҳисобсиз қонлар тўкилди, кўпгина ёш йигитлар умри хазон бўлди (Бу мавзуда мана саҳифада ҳам ўқинг). Davomini o'qish
Oy: Июль 2014
Abduqayum Yo’ldoshev. Vido ziyofati.
Зиёфатни қолдиришнинг иложи бўлмади, бордик. Дастурхон атрофида йигирма чоғли талаба.
Аввалига қандайдир ўнғайсизлик, ноқулайлик бордай эди. Устига-устак, нечукдир ҳеч кимдан сўрамасданоқ жўрабошиликни зиммасига олган Нодир дастлабки кириш сўзидаёқ қовун туширди. Яъни, у салом-алигу “Хуш келибсизлар”дан сўнг ўзича гапни айлантираман деган ўйда ногаҳон:
— У дунёда юрганларнинг жойлари жаннатнинг тўридан бўлсин, — деб юборди. Davomini o'qish
Shuhrat Rizayev. Diskoteka. Drama.
Шуҳрат Ризаев узоқ йиллар давомида ўзбек театрининг машҳур арбрбларидан бири Баҳодир Йўлдошев билан мулоқотда бўлиб, драматургия ва театр санъати табиатини пухта ўрганди. Шунинг натижаси сифатида унинг «Искандар» драмаси ва Баҳодир Йўлдошевга бағишланган «Саҳна маънавияти» рисоласи майдонга келди. Бири бадиий ижодининг, иккинчиси эса санъатшунослик илмий мулки бўлган бу асарлар муаллифининг илмий ва ижодий диопозони ғоят кенглигини намойиш этди. «Дискотека» пьесаси Шуҳрат Ризаевнинг замонавий ёшлар ҳаётида учрайдиган айрим муаммоларга бағишланган. Davomini o'qish
Shukur Qurbon. Shoir bilan suhbat & She’rlari.
6 июль — таниқли шоир Шукур Қурбон таваллуд топган кун.
Умуман олганда, шоирлик қайси даврда осон бўлган? Айниқса, Навоий, Бобур, Машраб каби шоирларни дунёга берган халқ қалбидаги гапни айтиш менимча ҳамма давр ижодкоридан ҳам юксак масъулият талаб этади. Қолаверса, ўша йилларда мамлакатимизда мустабид тузум ҳукмрон эди. Бу давр шоирларининг қиладиган иши, энг аввало, халқ ҳаётидаги ҳақиқатларни ёзиш бўлган Мен ҳам ўшалар қаторида баҳоли қудрат, Эркин Воҳидов таъбири билан айтганда, «аччиқ ҳақиқат»ларни қоғозга туширишга уринганман. Davomini o'qish
Payvasta dillar me’mori & «Iliada»ga ilhom bergan «Dekameron» .
Ўзбек таржима мактабининг устунларидан бири, Ўзбекистон санъат арбоби Қодир Мирмуҳамедов жаҳон адабиёти классикларининг 70 га яқин асарини ўзбекчага таржима қилган. Улар орасида Михаил Булгаковкинг «Уста ва Маргарита», Робиндранат Тагорнинг «Хонадон ва жаҳон», Жек Лондоннинг «Мартин Иден», Максим Горькийнинг «Клим Самгин», Бокаччионинг машҳур «Декамерон» каби романлари бор. Ҳомернинг икки шоҳ асари «Илиада» ҳамда «Одиссея» Қодир ака таржимасида ўзбек ўқувчиларига армуғон этилган.
Ана шу тенгсиз асарларнинг иккитасида менинг ҳам қисман улушим борлигидан фахрланаман. Михаил Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» романи менинг тавсиям асосида таржима қилинган бўлса, Ҳомернинг бебаҳо «Илиада» достони нашрига махсус муҳаррирлик қилганман. Davomini o'qish
Александр — сын Зевса.
Александр Македонский родился в июле 356 года до н. э. от брака македонского царя Филиппа и царицы Олимпиады. В Древней Греции все знатные, в особенности царские, роды претендовали на происхождение от богов или героев. Македонские цари вели свою родословную от Геракла — сына греческого бога Зевса от смертной женщины Алкмены. По материнской линии Александр Македонский мог считаться прямым потомком Ахилла, героя легендарной Троянской войны, воспетого Гомером. Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Qora Klit
Истеъдодли ёзувчи Шойим Бўтаевни 55 ёшга тўлгани билан табриклаймиз.
Бу воқеа яшин тезлигида бутун мамлакат бўйлаб тарқади. Оғиздан-оғизга кўчиб юрган қисқагина суҳбат шуъласи одамлар қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдириб юборгудай бўларди. Улар, эндигина тожу тахтни эгаллаган навқирон ҳукмдорлари омон бўлса, хеч қачон хорлик-зорлик кўрмасликларини дил-дилдан ҳис этганча, бундай ҳукмдор билан дунёнинг нариги чеккасига бўлса ҳам боришга тайёр эканликларини бир-бирларига тўлиб-тошиб сўзлашарди. Davomini o'qish
Zikir Muhammadjonov. Iste’dod qadri.
Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан
Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади.Бундан аввал мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Бугун таниқли санъаткор Қудрат Хўжаев ҳақидаги мақолага навбат етди Davomini o'qish
Guljamol Asqarova. She’rlar.
Шоир қачон шеър ёзади? Шу саволни кўп таҳлил этаман. Назаримда, шеър туғилиши учун шоир руҳини ларзага соладиган куч керак. Дард, изтироб, ёруғ туйғулар лозим. Шеър изтироб бўғзингга тиқилганида ёзилади, қувонч руҳни кўкка парвоз эттирганида, завқу шавққа тўлдирганида ёзилади (Гулжамол Асқарова билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Nodir Jonuzoq. “Rangin lahzalarga to’lmoqda hayot…”
Бир сўз билан айтганда, Шавкат Раҳмон шеърияти баҳор осмонига ўхшайди: унинг рангин, гўзал камалаги жилоланиб, кутилмаганда кескир шамширга айланадики, булутлар бағри ситилиб, еру кўкни момақалдироқ овози, умидбахш чақинлар тута бошлайди. Davomini o'qish
Kitob insoniyatni qutqaradi. Adabiyotshunos olim va adib Ibrohim G’afurov bilan suhbat
Мен китобни билим олиш ва ўрганиш учун ўқийман. Бошқа одамларнинг тажрибалари, яшаш ва ҳаёт юритиш йўсинларига болалигимдан жуда қизиқаман. Менга инсон тажрибалари энг қимматли нарса бўлиб туюлади. Ҳар бир одамнинг ҳаёт тажрибаси бир дорилфунун қимматига эга деб қарайман. Булардан ташқари китоблар инсон гўзалликларининг хазинаси. Гўзаллик туйғуси, фаросати китоблар ўқиш орқали камол топади. Davomini o'qish
Джордж Оруэлл: 2014
Беглец из лагеря победителей — так назвал Оруэлла его друг Ричард Рис. Мог бы назвать «перебежчиком» — таких в XX веке считали на миллионы. Но штука в том, что толпы демократов и фашистов, либералов и коммунистов предпочитали перебегать, примазываться к победителям. А к побежденным всегда переходил один он — как раз Оруэлл. Но, может, потому его книги и через полвека после его смерти во всех мировых рейтингах по-прежнему идут на третьем месте. Библия, сочинения Маркса, Оруэлл. Davomini o'qish