Жадидчилик ҳаракатининг сардафтари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 140 йиллигига
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) — ХХ аср ўзбек адабиёти, матбуоти, маданиятининг атоқли намояндаси. Миллий драматургия ва саҳна санъатининг шаклланиши, янгича илғор ҳамда серкўлам публицистиканинг вужудга келиши унинг номи билан боғлиқ. Беҳбудий даврнинг энг илғор ҳаракати — жадидчиликнинг Туркистондаги асосчиси ва раҳнамосидир. Ўзбек ҳаёти, миллий тафаккури тарихида ёрқин из қолдирган адибнинг асарлари, эскирмас ўгит-ғоялари доимо қадрлидир. Davomini o'qish











