Айни кунларда жамоатчилик, айниқса, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш, айрим ҳарфларга ўзгартириш киритиш борасидаги фикрлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2018
Oshiq Umar. She’rlar
Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish
Ishikava Takuboku. Kuz she’rlari
Японияда Tакубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеърларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжудлиги кишини ҳайратга солади. Яна бир ҳайратланарли томони шундаки, қашшоқликда ва хасталикда яшаган, арзимас пулга зор бўлган шоир китоблари миллион-миллион нусхада нашр этилмоқда, шусиз ҳам давлатли китоббосар ва китобсотар фирмаларни бойитмоқда . Davomini o'qish
Xurshid Davron ‘Hayot va xayol’ radiodasturida (2011) & Xurshid Davron. Ikki kitob: Samarqand xayoli & Bahordan bir kun oldin
Бир неча йил аввал (2011 йил деб ёздиму 2010 йилда эмасмиди, деб иккиландим) «Машъал» радиосининг «Ҳаёт ва хаёл» дастурида истеъдодли журналист Сурайё Мансурова билан суҳбатлашган эдим. Яқинда эшитиб кўриб, суҳбат давомида айтган айрим фикру мулоҳазаларим ҳамон долзарб бўлиб қолаётганини фаҳмлаб, суҳбатни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Muhammad Rajab. Alpomishning qaytishi & Ulug’bek Jumayev. Endi qaytib uchraymiz, kutmagil, jonim..
Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим… Davomini o'qish
Xudoyberdi Komilov. “Vergul”ning sarguzashtlari
Маълум бўлишича, қадимий қўлёзмаларда тиниш белгилари деган тушунчанинг ўзи бўлмаган экан. Сўзлар кетма-кет ёзилиб, қаерда тўхтатилиш ва қаерда қисқа тўхталиш қилишни китоб ўқиётган кишининг ўзи белгилаб борган. Бунда китоб сўзининг ўзи ҳам нисбий тушунча бўлиб, қадимий қўлёзмалар ўрама шаклидаги қоғоз варақларидан иборат бўлган. Davomini o'qish
Sarvar Azimov. Ikki dil — ikki olam & Umid Bekmuhammad. Sarvar Azimovni qachon xotirlaymiz?
Ёзувчи ва жамоат арбоби Сарвар Азимов таваллудининг 95 йиллигига бағишланади.
Тарихимизга назар солсак ўтмишнинг турли даврларида, шунингдек яқин тарихимизда ҳам ўз истеъдоди, ташкилотчилиги билан халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонган кишилар кўп бўлганига амин бўламиз. Афсуски биз уларнинг тириклигида қадрига етмаганимиз камдек, вафотидан сўнг ҳам уларни эслаб хотирлашни ёдимиздан чиқариб қўймоқдамиз.20 асрдаги ана шундай шахслардан бири таниқли дипломат, давлат ва жамоат арбоби, адиб ва драматург, адабиётшунос Сарвар Азимов эди… Davomini o'qish
Murod Muhammad Doʻst: “Yuksak darajada fikrlaydigan shaxslar bor ekan, hammayoq “lolazor” boʻlib ketmaydi”
Мурод Муҳаммад Дўст «прозада оҳангга кўп эътибор берадиган» ёзувчи. Суҳбатда унинг Сўз ва асарлари хусусидаги мулоҳазалари билан бирга дунё ва мамлакатнинг бугунги тўхтами билан боғлиқ қарашлари акс этган. Davomini o'qish