Қадимий “Кул тигин” битигида шундай жумлалар бор: “Самимий, носамимийни ажратмайсан, ким қаттиқ гапирса, самимийни ҳам танимайсан…” ёки …“сен душман сўзларига дарҳол ишониб қўя қолма, унинг сўзлари ҳийла ва алдовдан иборат бўлиб, у ўз мақсадига эришиш учун ўзини ниҳоятда, мулойим қилиб кўрсатади. Ички оламини ташқи олами билан бўяб кўрсатади. Сени ғафлатда кўргач, тадбир ўқини мақсад нишонига уради. У пайтда сен учун чора-тадбир кўриш фурсати ўтган бўлиб, ҳасрат ва надомат ёрдам бермайди”, Бу ўгитлар нафақат реал, балки виртуал оламда ҳам бизни ҳушёрликка ундаб туради. Аммо… Davomini o'qish
Oy: Январь 2019
Abdunabi Boyqo’ziyev. Baxtinisoga ikkinchi maktub
Хуршиджон! Кутубхонангизнинг кашфиёти бўлган талантли шоира Бахтинисонинг вафот этганини эшитиб юрагим эзилди. Ёдингизда бўлса, унга илгари мен ҳам бир гаплар ёзиб эдим. Бугун ҳам юрагимдан тўкилганганини сизга юборяпман. Абдунаби Бойқўзиев. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Qoyalardan balandda
8 январь — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад туғилган кун
Қоя тошнинг камгак еридан қуёшнинг беозор тилларанг нури кўринди-ю, ҳаво совиб кетди. Қуёш ўзидан совуқ пуркаётгандек бўлди, ундан таралаётган заррин изғирин қоя тошни ёнлаб-ялаб ўтиб, қоя ёқасида турган бургутнинг қанотига, бўйнига қадалаётган эди. Бургутнинг оёғи остида ғўдир тошга тегай-тегай деб осилиб қолган қўнғир қаноти елпиғичдай оҳиста тебранди.
Sergey Dovlatov. «Chemodan» kitobidan. Muqaddima va birinchi hikoya: Fin paypog’i
Сергей Довлатовнинг таржимаи ҳолига қизиққан китобхон унинг асарларини ўқиб кўрса кифоя. Китобийликдан, анъанавий қонун- қоидалардан бирмунча йироқ, ҳаёт ҳақиқатини бўямай-бежамай акс эттирган бу асарларни муаллиф умрининг бадиий солномаси дейиш мумкин. Буни журналхонларга тақдим этилаётган ёзувчининг энг машҳур асари — ҳикоялардан иборат «Чемодан» қиссасидан ҳам билса бўлади. Davomini o'qish
To’xtamurod Zufarov.Maqom zarblariga yo’g’rilgan yurak.
5 январь – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси, академик Юнус Ражабий туғилган кун
1912-йил… Куз фасли эди. Юнус Ражабийнинг бир ўртоғи уни китоб севарлигини назарда тутиб, унга бир китоб кўрсатди. Кўрсатишга кўрсатди-ю, аммо Юнус Ражабийнинг: «Бир кўрий», деган илтимосига у: “Йўқ!” деб тегажоғлик қила бошлади. Юнус Ражабий яна илтимос килди, бўлмади. Ялинди… Davomini o'qish
Erkin A’zam. Ikki hikoya: Qor bosgan dovon & Yettinchi tulki
Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир хил кийинишган. Davomini o'qish
Eldor Boboyev. Musavvir. Qissaning davomi
У ижодхонасига кириб чироқни ёқди ва шу онларда ўзини нақадар бахтли одам эканига, балким умрида илк бор иқрор бўлди: борлиқ ҳаётининг давоми бўлган устахонаси, асарлари бор, қўлидан келадиган, кўнглига ёққан ҳунари бор ва шу пайтгача бешафқат ички овозига қулоқ солиб доимо кўнгли лойиқ кўрганини чизди, биронта чизиқни эътиқоди, матлабига зид тортмади, бинобарин қалби ишонган, ҳаётий нарсалар тўғрисида асар яратди – ижодкор учун шуни ўзи ҳам етади! Қолгани бари арзимас нарсалар. Davomini o'qish