Hamza. Devon & Nihoniy g’azallari bilan aytiladigan qo’shiqlar

022

   Улуғ шоирнинг ғазалига басталанган ва беназир Ҳалима Носирова томонидан ижро этилган бу қўшиқ болалик фаслида қулоғимга ва юрагимга муҳрланиб қолган. Уйимиздаги қизил патефонда сонсиз марта чарх айланган пластинка ва ундаги ёзувлар кўз ўнгимда турибди. Ўша пайтларда,яъни ўтган асрнинг 60-йилларида одамлар орасида 30-йилларда битта пластинкани уч-тўртта қўйга алмаштирган мухлислар ҳақидаги нақллар юрарди… Davomini o'qish

Hamza. She’rlar & Devon & Begali Qosimov. Hamza haqida

Ashampoo_Snap_2017.12.02_02h23m13s_006_.png 6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун

Ҳамза гўё сургун қилинган одамга ўхшайди. У ҳамиша Тошкент, Қўқон, Самарқанд сингари маданий марказлардан йироқда тутилди. Шўро йилларида бирорта китоби нашр этилмади. Ҳамма битганлари ё қўлёзма ҳолида, ёки вақтли матбуот саҳифаларида қолиб кетди. Ҳамза ҳамиша маориф тарқатишни, халқнинг фарзандларига билим беришни ўзининг асосий юмуши деб ҳисоблаган. Чунки шоир ватанпарвар зиёли, элсевар жадид сифатида маърифат ватан эркига олиб борадиган ёлғизгина йўл эканлигини яхши тасаввур этарди. Davomini o'qish

Hamza. Boy ila xizmatchi. Radiospektakl & Hamza, ishq, olovli kulcha. Atoqli rejissor Bahodir Yo’ldoshev bilan suhbat.

0456  март — Атоқли  шоир ва драматург  Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун

   Илк бора “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” унвонига сазовор бўлган адиб, Шўролар тузуми томонидан олқишланиб, кейинчалик бир қадар хижолатомузлик билан эсга олинган ё, аксинча, ҳадеганда ёдга олинмай қўйган сиймо – Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг шахсияти аслида қандай бўлган?  Ёзувчи ва драматург таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев билан чоп этиб жавоб излашга уринганган эдик. Адиб таваллудининг 130 йиллиги арафасида  яна шу  саволларга жавоб топиш мақсадида  суҳбатни қайта тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Chakalakda.Novella

Ashampoo_Snap_2017.10.20_18h23m52s_002_.png1 март — Акутагава Рюноске таваллуд топган кун

    Кеча… туш пайтлари чамаси. Сэкиямадан Ямасинга борадиган йўлда. У отга минган хотин билан Сэкиямага қараб кетаётган эди. Хотин гардиши кенг, ҳижобли шляпа кийган эди, шунинг учун юзини кўрганим йўқ. Хаги нақши нигорли ипак кўйлаги кўринди, холос. Оти жийронга мойил, ёли қирқилган. Эркакнинг… ҳа, белида қиличи бор эди, елкасига камон ўқли садоқ осилган… Davomini o'qish