O’zbekiston xalq artisti O’lmas Saidjonov vafot etdi

055   Бугун — 13 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов  вафот этганини эшитдим. Ўлмас акани жуда яқиндан билмасам-да, неча йиллар аввал Бухоро ва Хива айёмларини ЮНЕСКО қароргоҳида ўтказиш учун бирга Парижга борганларимни эсладим.  Ажойиб инсон, беназир ҳофиз эди.   Аллоҳ раҳматига олсин!.

Бетакрор санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов 1951 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Туябоши қишлоғида таваллуд топган Ўлмас Саиджонов 2016 йилнинг 10 январь куни қутлуғ 65 ёшни қаршилаган эди.

Ўша кезларда Қаршидаги жисмоний тарбия институтини тамомлаган санъаткор мусиқий билими бўлмай туриб, ижод оламида ўз йўлини топа олди. 1972 йилда “Марҳабо талантлар” кўрик танловида ғолиб бўлган Ўлмас Саиджонов таниқли ҳофиз Комилжон Отаниёзовдан таҳсил олди.

Ўзбек миллий мумтоз мусиқасига катта ҳисса қўшган санъаткор узоқ йиллар давомида Ўзбек давлат филармониясида фаолият юритди. Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган санъаткор шу йилнинг 28 январидан лавозимини тарк этган эди.

Ўлмас Саиджонов 6 фарзанднинг отаси, 12 набиранинг бобоси эди.

Атоқли санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардмиз, сайтимиз кўп сонли муштарийларимиз номидан уларга ҳамдардлик изҳор этади..

Маълумот учун, дафн маросими эртага, 14 февраль куни соат 10:00 да Тошкентдаги “Минор” қабристонида бўлиб ўтади.

011

(Tashriflar: umumiy 720, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring