O’tkir Hoshimov. Ota mehri & Xurshid Davron. «Boburshoh» spektaklidan sahna & Abror Yusupov. Otamga xat

0_1452a6_2f2c3929_orig.png     Болалигимда баҳор бизнинг ҳовлига биринчи кириб келади, деб ўйлардим. Ҳа, шубҳасиз, шундай эди. Ота, ёдингиздами, ҳар йили эрта баҳорда ҳовлига райҳон, ҳар хил кўкатлар экар эдингиз. Ҳовлимиз яшнаб кетарди, барчанинг ҳаваси келарди…

Ўткир ҲОШИМОВ
ОТА МЕҲРИ
«Дафтар ҳошиясидаги битиклар” дан
006

Она меҳри ота меҳридан юз чандон ортиқ бўлади, дейдилар. Тўғри гап. Шунақа-ку, ота меҳри онаникидан қолишмаслигини тасдиқлайдиган воқеалар ҳам оз эмас.

357px-Babur,_during_his_second_Hindustan_campaign,_riding_a_raft_from_Kunar_back_to_Atar.jpgМуҳаммад Бобур қисматида рўй бергани воқеа бунга мисол бўла олади. Ҳиндистонда Бобурийлар салтанатини ўрнатган шаҳаншоҳнинг суюкли фарзанди Ҳумоюн хасталикка чалиниб, кундан-кун аҳволи оғирлашаверади. Табиблар ҳарчанд уринмасин, шаҳзодани даволацй олмайдилар. Охир-оқибат сарой аҳли қадимдан қолган сўнгги чорани маслаҳат беради. Беморнинг жонини сақлаб қолиш учун энг азиз, энги қимматли нарсани Худо йўлига атамоқ керак. Хазинада шундай нарса бор эди: Бу – Ҳиндистондаги жанглардан бирида ғолиб Бобурга ҳадя этилган, қирмизи рангда товланиб турадиган «Кўҳна-нур” – «Нур тоғи” деб аталмиш жаҳондаги энг катта олмос эди. Унинг вазни бир юз саксон олти карат эди.

Фарзандининг ҳаёт билан видолашаётганини кўрган Бобурнинг жони-жаҳони ўртаниб кетади ва олмосни Худо йўлига бахшида қилишни маслаҳат берганларга шундай жавоб қилади. «Дунё моли анинг эвазига нечук бўлғай, мен анинг фидоси қилурменким, хол анга мушкул бўлибдур”. Яъни, шаҳаншоҳ дунёнинг моли фарзандим жонига арзимайди, боламнинг жони ўрнига ўз жонимни фидо қиламан” дейди-да, Ҳумоюн беҳуш ётган кўшк атрофида чарх уриб Аллоҳга нола қила бошлайди.

Бобурнинг қизи – ниҳоятда гўзал ва ҳаққоний тарихий асар – «Ҳумоюннома”нинг муаллифи Гулбаданбегим отасининг ўша пайтдаги ҳолатини бундай тасвирлайди: «Подшоҳ ҳазратлари Ҳумоюн ётган кўшк атрофида айлана бошлади. Бу иш сешанба куни бошланди, чоршанба ҳам илтижо билан ўтди… Бемор атрофида айланиб, Яратганга илтижо билан тавалло қилар экан, у киши шундай деди: «Эй, Парвардигор! Агар жонга жон алмаштириш мумкин бўладиган бўлса, мен – Бобурнинг жони ва борини олгину, Ҳумоюннинг жонини сақлаб қол!” «Шу куннинг ўзидаёқ жаннатмакон ҳазрат подшоҳнинг тоблари қочиб қолди, — деб давом этади Гулбадан. – Шаҳзода Ҳумоюн эса бошларидан сув қуйиб, ташқарига чиқди ва соғайиб кетди…”

Бобурнинг иситмаси кун сайин кўтарилиб борар, шунча жангу жадаллардан омон чиққан, ҳатто душманлари қаттол оғу билан заҳарлаганида ҳам тирик қолган жасур шаҳаншоҳ кун сайин «нари кетар”, аммо табиблар муолажасидан бош тортар эди. Чамаси, Бобур Яратганга «Жон ўрнига жон бераман”, деган қасамида собит туриб олганди.

1530 йил поёнида буюк подшоҳ, оташнафас шоир ва меҳридарё ота Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётдан кўз юмди. Ўшанда у энди 47 ёшга чиққан эди.

Аброр ЮСУПОВ
ОТАМГА ХАТ
006

Мен улғайганим сари отам чўкди ташвишлардан,
Лек кўнгли ўсди, ўсганимдан…
Мен ўсдим, аммо кўнглим чўкди
отамнинг кексайиб, чўкиб бораётганидан.

009Ота! Ўзим ота бўлгандан сўнг. Сизнинг ўгитларингиз, панд-насиҳатларингиз мазмунини теран англай бошладим.

Ҳар сафар ёнингизга боришдан олдин шу гал албатта бафуржа суҳбатлашаман дейман. Бироқ сизни кўришим ҳамон қандайдир туйғу вужудимни чулғаб, суҳбат “расмий” тус олади.

Ота, сизга айтар гапларим кўп. Шу боис бугун мактуб ёзишга қарор қилдим.

***

Болалигимда баҳор бизнинг ҳовлига биринчи кириб келади, деб ўйлардим. Ҳа, шубҳасиз, шундай эди. Ота, ёдингиздами, ҳар йили эрта баҳорда ҳовлига райҳон, ҳар хил кўкатлар экар эдингиз. Ҳовлимиз яшнаб кетарди, барчанинг ҳаваси келарди…

Эсимда, март ойининг бошларида, ҳали қиш нафаси кетмаган пайтда қалдирғочлар уясини тозалаб қўярдингиз. Кичкинагина, аммо баракали еримиздан олинган турли кўкатлардан, ернинг янги инъомидан биз биринчилардан бўлиб баҳраманд бўлардик. Кейин сиз қўшниларга ҳам “янги ҳосил”дан бир боғлам қилиб берардингиз ва мен улашиб чиқардим, эвазига эса қўшнилардан “Отангга раҳмат”, “Илойим, дард кўрмасин” деган дуоларни эшитардим. Очиғи, ўша пайтда бу дуолар худди менинг ўзимга айтилгандек бўлиб қушдай учиб келардим уйга.

Энди ўйласам, сиз бу орқали қўшниларга эрта кўкламдан меҳр улашар экансиз. Ҳар баҳорда шундай. Баъзан об-ҳаво инжиқлиги туфайли кўкатлар кечга қолса, қўшнилар ишора билан сўраб қолишарди, “Кўкатлар етилиб қолдими?”, “Отанг уйдами?”. Одамлар кўкламга, меҳрга ташна, интизордек эди гўё…

Ота, сизни соғиндим.

Ёдингиздами, тахминан 10-12 ёшларда эдим. Сиз билан телевизорда “Ҳайвонот дунёси”ни томоша қилаётгандик. Экранда шер ёввойи тўнғизлар тўдасини таъқиб этар, гоҳ у, гоҳ бу тўнғизни қувар, ўлжаларини нимагадир тез-тез алмаштирарди. Ва ниҳоят, шер улардан бирини танлади ва таъқиб қила бошлади, бир неча уринишлардан сўнг ўз мақсадига эришди ва “мағлуб” тўнғизни ўз болалари томон судраб кетди. “Томоша”нинг давомини кўра олмадим, ўз хонамга кетдим, тўнғизга раҳмим келди…

Эртасига нонушта пайти сиз мендаги маъюсликни сезиб, “Болам, тўнғизга раҳминг келяпти, шер болаларига-чи”, дедингиз. Мен индамадим, бу тарафини ўйлаб кўрмаган эканман. “Куч бирликда, агарда тўнғизлар тўдаси биргаликда шерга қарши турганида бундай бўлмасди. Кейин, мағлуб тўнғиз бошқаларига қараганда тез югура олмаётганди, нисбатан заифроқ эди, балки касалдир. Ўғлим, иккита нарса ҳар доим эсингда бўлсин: куч – бирликда, атрофингда дўстлар кўп бўлиши керак; ҳеч қачон ожиз, заиф бўлмагин, ҳеч қачон таслим бўлмагин”.

Ушбу сўзлар кейинчалик ҳаётим мазмунига айланди, қулоқларим остида ҳамон жаранглайди…

Ота, сиз айтасиз: “Ўғлим, энди сен ҳам отасан, фарзандларинг бор, уларнинг эртасини ўйла”. Отажон, мен ҳам отаман, лекин аввало сизнинг фарзандингизман.

Фарзандлик – бурч, оталик – масъулият, дейишади. Қизиқ, қайси бири устунроқ ва, умуман, бундай савол қўйиш, унга жавоб излаш тўғримикан? Балки кўпгина саволларнинг жавоби бу ерда мужассамдир, балки мен уларни тўқнаштираётгандирман. Буларнинг орасида қандай боғлиқлик, изчиллик мавжуд?

***

Баъзан фарзандларимга қараб туриб хаёлга толаман, менинг болалигим бўлмаган, деган фикр келади. Сабаби, сиз ҳар доим мен билан катталардек муомала қилар эдингиз. Кўпгина гапларингизни энди тушуняпман. Ҳаётда эришган озми-кўпми ютуқларимга балки ўша пайтлардаги ўгитларингиз орқали тамал тоши қўйилгандир.

Ота, тахминан 8-9 синфдалигимда менга “Қобуснома”ни совға қилдингиз. Ҳар сафар уни қўлимга олганимда сизнинг салобат билан “Ўғлим, бу китобни эҳтиёт қилгин” деганингиз қулоқларим остида жаранглайди. Қизиғи шундаки, сиз уни ўқигин, ёд олгин, демагансиз. Ҳамиша хулосани ўзимга қўйиб берардингиз. Бу фикр ва танлов эркинлигининг кичкинагина ифодаси эди, гўёки. Вақт ўтиб амин бўлдимки, сиз менга “Ҳаёт китоби”ни берган экансиз. Шу орқали, аввало, ҳаётни ўрганишга, жамиятда муносиб ўрин эгаллашим кераклигига ишора қилган экансиз.

Ҳаётда муносиб инсон бўлиш керак, дер эдингиз. Ота бугун улғайдим, лекин бу “шарт” ҳамон мени қийнайди. Аввало, мен Сизга муносиб фарзанд бўла олдимми? Муносиб дўст бўла олдимми, муносиб ота-чи? Сиз айтардингиз, ҳаёт турли саволлардан иборат, ҳар кимнинг ўз жавоби, бўлади. Буларни сиз математик мисолларга ўхшатардингиз ва фақат амалларни кетма-кет тўғри бажаргандагина жавоби чиқади, дер эдингиз. Ҳаёт манзилларида дуч келадиган ҳар бир саволга фақат ўзинг, ҳеч кимнинг ёрдамисиз жавоб топишинг керак, ҳаётга енгил қарамагин, ҳавойиланмагин, турли ўткинчи, сохта нарсаларга ишонмагин, ошиқмагин, дегансиз.

Ҳаётда хато қилсанг ҳам, адашсанг ҳам, тўхтамагин, яна ва яна бошингни кўтариб олдинга ҳаракат қил, ўзингни аяма, дадил бўл, дер эдингиз. Энди тушуниб етмоқдаман, ота, Сиз мени мустақил ва қатъиятли бўлишга ундаган экансиз.

Кўпчилик ҳаётни имтиҳонга ўхшатади, фақат унинг “шпаргалка”лари йўқ. Ҳар бир инсон “ҳаёт масаласи”ни ўзи ҳал қилиши, жавобини ўзидан қидириши керак экан. Тушундимки, математик мисоллардан фарқли тарзда ҳаёт машқлари анча мураккаб, йўллари чигал, ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт “амал”и бор экан.

Ота, бир саволга ҳамон жавоб қидираман: нимага бир оилада, бир хил муҳитда, тенг шароитларда турли хил хулқли фарзандлар вояга етишади? Масалан, қайсидир фарзанд олим, зиёли, қайси бири яхши бир ҳунар эгаси, ўзига яраша обрўли, яна бошқаси эса бадхулқ, бекорчи, безори, ота-она умрига завол. Бунинг сабаби нимада, наҳотки яна оила, ота-она айбдор? Ахир, бир хил тарбия, ўгит берилганди-ку! Қаерда, қандай хатолик юз берди? Нега? Нима учун? Саволларнинг чеки йўқ, оталарнинг боши эгик.

Баъзан одамлардан хафа бўлиб кетаман: томошага ўч, камчилигингни ошириб, айбингни иложи бўлса ҳар қадамда юзингга солишади, на ютуғингга рози улар ва на камчилигингга…

Дунёнинг ишлари тескари, ғалати… одамлардан “одамийлик” кутамиз, одамлардан топмаган вафони бошқа жонзотлардан кутамиз, одамлардан меҳрни аяб уларга берамиз.

Сиз эса ҳеч қачон одамлардан бегоналашма, ётсирама, улардан узоқлашма, одам одамдан бегонасираса, аввало, ўзидан бегоналашади, дейсиз. Аммо айрим кимсаларнинг сўзлари… ўта сохта. Майда манфаат, иғво, фисқу фасодга ўч улар. Гўёки “тирикчилиги” шундан. Яхшилик қилиш улар учун шунчалик қийин, шунчалик мураккабки, ўйлаб қоласан: наҳот “Одам – одамга бўри?” деб билса улар.

Баъзан улардан юз ўгиргим, бегоналашгим келади.

Бундай пайтларда табиат қўйнига сайрга ошиқаман, хаёлан тоғу тошларга чиқаман. Табиат – мўъжиза, сиру синоатга бой. Кўп нарсаларга гувоҳ, лекин жим, фақат аҳён-аҳёнда “касаллик”ни ўтказиб юборган одамдай йўталиб қўяди. Табиатда ҳамма нарса жонли, ўлчовли, гўёки ҳаммаси олдиндан ҳисоб-китоб қилингандек.

Масалан, ёз чилласида қуёш қанчалик қиздирмасин, барибир кун келиб ўз ўрнини кузнинг салқин оқшомларига бўшатади. Ёки қиш чилласи қанчалик аёзли бўлмасин, баҳор келиши аниқ.

Шуларни ўйлаб доимо табиатдан нисбат олишга ҳаракат қиламан, қанча қийналсам ҳам ортидан яхши кунлар келишига ишонаман. Айтишларича, Худо одамдан олдин оламни яратган экан, балки шунинг учун ҳам кўп саволларга жавоб атрофимиздаги оламдадир.

***

Болалигимда қўшни болалар ўз оталари билан мақтанишарди: “Менинг дадамнинг кучи кўп”, “Менинг дадам бизни ҳар куни машинасига миндиради”, “Менинг дадам милиционер”, “Менинг дадам катта кранда ишлайди, ҳаммадан баландда”, мен эса секингина “Менинг дадам ҳар куни китоб ўқийдилар, шогирдлари жудаям кўп”, дердим. Қизиқ, менинг фарзандларим ўртоқларига мен ҳақимда нима дейишаркан… Буни билмадим-у, лекин мен фарзандларимга, отамга ўхшанглар, дейман ҳамиша.

Ота, сиз ҳамма оталар бир хил бўлади, дер эдингиз, мен эса эркаланиб, йўқ, сиз бошқачасиз, баъзан акаларимдан қизғаниб, фақат менинг отамсиз, дер эдим.

Ота, кучли бўл дегансиз, мен бугун кучлиман, чунки Сиз борсиз, мен Сиз билан кучлиман.

Сиз менга ҳеч қачон сени яхши кўраман демагансиз, эркалатмагансиз. Бироқ мен сизнинг ҳар бир ҳаракатингиздан мени ҳаммадан ҳам яхши кўришингизни тушунардим.

Ота, сизни яхши кўраман. Сизни соғиндим… Мен Сизга муҳтожман, ота.

Манба: «Yoshlik» журнали

845213.jpg
O’tkir HOSHIMOV

OTA MEHRI
«Daftar hoshiyasidagi bitiklar” dan
006

Ona mehri ota mehridan yuz chandon ortiq bo’ladi, deydilar. To’g’ri gap. Shunaqa-ku, ota mehri onanikidan qolishmasligini tasdiqlaydigan voqealar ham oz emas.

357px-Babur_treated_by_doctors_during_a_serious_illness.jpg>Muhammad Bobur qismatida ro’y bergani voqea bunga misol bo’la oladi. Hindistonda Boburiylar saltanatini o’rnatgan shahanshohning suyukli farzandi Humoyun xastalikka chalinib, kundan-kun ahvoli og’irlashaveradi. Tabiblar harchand urinmasin, shahzodani davolatsy olmaydilar. Oxir-oqibat saroy ahli qadimdan qolgan so’nggi chorani maslahat beradi. Bemorning jonini saqlab qolish uchun eng aziz, engi qimmatli narsani Xudo yo’liga atamoq kerak. Xazinada shunday narsa bor edi: Bu – Hindistondagi janglardan birida g’olib Boburga hadya etilgan, qirmizi rangda tovlanib turadigan «Ko’hna-nur”
– «Nur tog’i” deb atalmish jahondagi eng katta olmos edi. Uning vazni bir yuz sakson olti karat edi.

Farzandining hayot bilan vidolashayotganini ko’rgan Boburning joni-jahoni o’rtanib ketadi va olmosni Xudo yo’liga baxshida qilishni maslahat berganlarga shunday javob qiladi. «Dunyo moli aning evaziga nechuk bo’lg’ay, men aning fidosi qilurmenkim, xol anga mushkul bo’libdur”. Ya’ni, shahanshoh dunyoning moli farzandim joniga arzimaydi, bolamning joni o’rniga o’z jonimni fido qilaman” deydi-da, Humoyun behush yotgan ko’shk atrofida charx urib Allohga nola qila boshlaydi.

Boburning qizi – nihoyatda go’zal va haqqoniy tarixiy asar – «Humoyunnoma”ning muallifi Gulbadanbegim otasining o’sha paytdagi holatini bunday tasvirlaydi: «Podshoh hazratlari Humoyun yotgan ko’shk atrofida aylana boshladi. Bu ish seshanba kuni boshlandi, chorshanba ham iltijo bilan o’tdi… Bemor atrofida aylanib, Yaratganga iltijo bilan tavallo qilar ekan, u kishi shunday dedi: «Ey, Parvardigor! Agar jonga jon almashtirish mumkin bo’ladigan bo’lsa, men – Boburning joni va borini olginu, Humoyunning jonini saqlab qol!” «Shu kunning o’zidayoq jannatmakon hazrat podshohning toblari qochib qoldi, — deb davom etadi Gulbadan. – Shahzoda Humoyun esa boshlaridan suv quyib, tashqariga chiqdi va sog’ayib ketdi…”

Boburning isitmasi kun sayin ko’tarilib borar, shuncha jangu jadallardan omon chiqqan, hatto dushmanlari qattol og’u bilan zaharlaganida ham tirik qolgan jasur shahanshoh kun sayin «nari ketar”, ammo tabiblar muolajasidan bosh tortar edi. Chamasi, Bobur Yaratganga «Jon o’rniga jon beraman”, degan qasamida sobit turib olgandi.

1530 yil poyonida buyuk podshoh, otashnafas shoir va mehridaryo ota Zahiriddin Muhammad Bobur hayotdan ko’z yumdi. O’shanda u endi 47 yoshga chiqqan edi.

Abror YUSUPOV
OTAMGA XAT
006

Men ulg’ayganim sari otam cho’kdi tashvishlardan,
Lek ko’ngli o’sdi, o’sganimdan…
Men o’sdim, ammo ko’nglim cho’kdi
otamning keksayib, cho’kib borayotganidan.

Ein Vater spielt am Montag (19.07.2010) beim Sonnenuntergang am Ostseestrand von Noer (Kreis Rendsburg-Eckernförde) mit seinem Sohn. Es wird noch einmal heiß in Deutschland: Die Meteorologen prognostizieren eine neue Hitzwelle mit Höchstemperaturen von biOta! O’zim ota bo’lgandan so’ng. Sizning o’gitlaringiz, pand-nasihatlaringiz mazmunini teran anglay boshladim.

Har safar yoningizga borishdan oldin shu gal albatta bafurja suhbatlashaman deyman. Biroq sizni ko’rishim hamon qandaydir tuyg’u vujudimni chulg’ab, suhbat “rasmiy” tus oladi.

Ota, sizga aytar gaplarim ko’p. Shu bois bugun maktub yozishga qaror qildim.

***

Bolaligimda bahor bizning hovliga birinchi kirib keladi, deb o’ylardim. Ha, shubhasiz, shunday edi. Ota, yodingizdami, har yili erta bahorda hovliga rayhon, har xil ko’katlar ekar edingiz. Hovlimiz yashnab ketardi, barchaning havasi kelardi…

Esimda, mart oyining boshlarida, hali qish nafasi ketmagan paytda qaldirg’ochlar uyasini tozalab qo’yardingiz. Kichkinagina, ammo barakali yerimizdan olingan turli ko’katlardan, yerning yangi in’omidan biz birinchilardan bo’lib bahramand bo’lardik. Keyin siz qo’shnilarga ham “yangi hosil”dan bir bog’lam qilib berardingiz va men ulashib chiqardim, evaziga esa qo’shnilardan “Otangga rahmat”, “Iloyim, dard ko’rmasin” degan duolarni eshitardim. Ochig’i, o’sha paytda bu duolar xuddi mening o’zimga aytilgandek bo’lib qushday uchib kelardim uyga.

Endi o’ylasam, siz bu orqali qo’shnilarga erta ko’klamdan mehr ulashar ekansiz. Har bahorda shunday. Ba’zan ob-havo injiqligi tufayli ko’katlar kechga qolsa, qo’shnilar ishora bilan so’rab qolishardi, “Ko’katlar yetilib qoldimi?”, “Otang uydami?”. Odamlar ko’klamga, mehrga tashna, intizordek edi go’yo…

Ota, sizni sog’indim.

Yodingizdami, taxminan 10-12 yoshlarda edim. Siz bilan televizorda “Hayvonot dunyosi”ni tomosha qilayotgandik. Ekranda sher yovvoyi to’ng’izlar to’dasini ta’qib etar, goh u, goh bu to’ng’izni quvar, o’ljalarini nimagadir tez-tez almashtirardi. Va nihoyat, sher ulardan birini tanladi va ta’qib qila boshladi, bir necha urinishlardan so’ng o’z maqsadiga erishdi va “mag’lub” to’ng’izni o’z bolalari tomon sudrab ketdi. “Tomosha”ning davomini ko’ra olmadim, o’z xonamga ketdim, to’ng’izga rahmim keldi…

Ertasiga nonushta payti siz mendagi ma’yuslikni sezib, “Bolam, to’ng’izga rahming kelyapti, sher bolalariga-chi”, dedingiz. Men indamadim, bu tarafini o’ylab ko’rmagan ekanman. “Kuch birlikda, agarda to’ng’izlar to’dasi birgalikda sherga qarshi turganida bunday bo’lmasdi. Keyin, mag’lub to’ng’iz boshqalariga qaraganda tez yugura olmayotgandi, nisbatan zaifroq edi, balki kasaldir. O’g’lim, ikkita narsa har doim esingda bo’lsin: kuch – birlikda, atrofingda do’stlar ko’p bo’lishi kerak; hech qachon ojiz, zaif bo’lmagin, hech qachon taslim bo’lmagin”.

Ushbu so’zlar keyinchalik hayotim mazmuniga aylandi, quloqlarim ostida hamon jaranglaydi…

Ota, siz aytasiz: “O’g’lim, endi sen ham otasan, farzandlaring bor, ularning ertasini o’yla”. Otajon, men ham otaman, lekin avvalo sizning farzandingizman.

Farzandlik – burch, otalik – mas’uliyat, deyishadi. Qiziq, qaysi biri ustunroq va, umuman, bunday savol qo’yish, unga javob izlash to’g’rimikan? Balki ko’pgina savollarning javobi bu yerda mujassamdir, balki men ularni to’qnashtirayotgandirman. Bularning orasida qanday bog’liqlik, izchillik mavjud?

***

Ba’zan farzandlarimga qarab turib xayolga tolaman, mening bolaligim bo’lmagan, degan fikr keladi. Sababi, siz har doim men bilan kattalardek muomala qilar edingiz. Ko’pgina gaplaringizni endi tushunyapman. Hayotda erishgan ozmi-ko’pmi yutuqlarimga balki o’sha paytlardagi o’gitlaringiz orqali tamal toshi qo’yilgandir.

Ota, taxminan 8-9 sinfdaligimda menga “Qobusnoma”ni sovg’a qildingiz. Har safar uni qo’limga olganimda sizning salobat bilan “O’g’lim, bu kitobni ehtiyot qilgin” deganingiz quloqlarim ostida jaranglaydi. Qizig’i shundaki, siz uni o’qigin, yod olgin, demagansiz. Hamisha xulosani o’zimga qo’yib berardingiz. Bu fikr va tanlov erkinligining kichkinagina ifodasi edi, go’yoki. Vaqt o’tib amin bo’ldimki, siz menga “Hayot kitobi”ni bergan ekansiz. Shu orqali, avvalo, hayotni o’rganishga, jamiyatda munosib o’rin egallashim kerakligiga ishora qilgan ekansiz.

Hayotda munosib inson bo’lish kerak, der edingiz. Ota bugun ulg’aydim, lekin bu “shart” hamon meni qiynaydi. Avvalo, men Sizga munosib farzand bo’la oldimmi? Munosib do’st bo’la oldimmi, munosib ota-chi? Siz aytardingiz, hayot turli savollardan iborat, har kimning o’z javobi, bo’ladi. Bularni siz matematik misollarga o’xshatardingiz va faqat amallarni ketma-ket to’g’ri bajargandagina javobi chiqadi, der edingiz. Hayot manzillarida duch keladigan har bir savolga faqat o’zing, hech kimning yordamisiz javob topishing kerak, hayotga yengil qaramagin, havoyilanmagin, turli o’tkinchi, soxta narsalarga ishonmagin, oshiqmagin, degansiz.

Hayotda xato qilsang ham, adashsang ham, to’xtamagin, yana va yana boshingni ko’tarib oldinga harakat qil, o’zingni ayama, dadil bo’l, der edingiz. Endi tushunib yetmoqdaman, ota, Siz meni mustaqil va qat’iyatli bo’lishga undagan ekansiz.

Ko’pchilik hayotni imtihonga o’xshatadi, faqat uning “shpargalka”lari yo’q. Har bir inson “hayot masalasi”ni o’zi hal qilishi, javobini o’zidan qidirishi kerak ekan. Tushundimki, matematik misollardan farqli tarzda hayot mashqlari ancha murakkab, yo’llari chigal, har bir insonning o’z hayot “amal”i bor ekan.

Ota, bir savolga hamon javob qidiraman: nimaga bir oilada, bir xil muhitda, teng sharoitlarda turli xil xulqli farzandlar voyaga yetishadi? Masalan, qaysidir farzand olim, ziyoli, qaysi biri yaxshi bir hunar egasi, o’ziga yarasha obro’li, yana boshqasi esa badxulq, bekorchi, bezori, ota-ona umriga zavol. Buning sababi nimada, nahotki yana oila, ota-ona aybdor? Axir, bir xil tarbiya, o’git berilgandi-ku! Qaerda, qanday xatolik yuz berdi? Nega? Nima uchun? Savollarning cheki yo’q, otalarning boshi egik.

Ba’zan odamlardan xafa bo’lib ketaman: tomoshaga o’ch, kamchiligingni oshirib, aybingni iloji bo’lsa har qadamda yuzingga solishadi, na yutug’ingga rozi ular va na kamchiligingga…

Dunyoning ishlari teskari, g’alati… odamlardan “odamiylik” kutamiz, odamlardan topmagan vafoni boshqa jonzotlardan kutamiz, odamlardan mehrni ayab ularga beramiz.

Siz esa hech qachon odamlardan begonalashma, yotsirama, ulardan uzoqlashma, odam odamdan begonasirasa, avvalo, o’zidan begonalashadi, deysiz. Ammo ayrim kimsalarning so’zlari… o’ta soxta. Mayda manfaat, ig’vo, fisqu fasodga o’ch ular. Go’yoki “tirikchiligi” shundan. Yaxshilik qilish ular uchun shunchalik qiyin, shunchalik murakkabki, o’ylab qolasan: nahot “Odam – odamga bo’ri?” deb bilsa ular.

Ba’zan ulardan yuz o’girgim, begonalashgim keladi.

Bunday paytlarda tabiat qo’yniga sayrga oshiqaman, xayolan tog’u toshlarga chiqaman. Tabiat – mo»jiza, siru sinoatga boy. Ko’p narsalarga guvoh, lekin jim, faqat ahyon-ahyonda “kasallik”ni o’tkazib yuborgan odamday yo’talib qo’yadi. Tabiatda hamma narsa jonli, o’lchovli, go’yoki hammasi oldindan hisob-kitob qilingandek.

Masalan, yoz chillasida quyosh qanchalik qizdirmasin, baribir kun kelib o’z o’rnini kuzning salqin oqshomlariga bo’shatadi. Yoki qish chillasi qanchalik ayozli bo’lmasin, bahor kelishi aniq.

Shularni o’ylab doimo tabiatdan nisbat olishga harakat qilaman, qancha qiynalsam ham ortidan yaxshi kunlar kelishiga ishonaman. Aytishlaricha, Xudo odamdan oldin olamni yaratgan ekan, balki shuning uchun ham ko’p savollarga javob atrofimizdagi olamdadir.

***

Bolaligimda qo’shni bolalar o’z otalari bilan maqtanishardi: “Mening dadamning kuchi ko’p”, “Mening dadam bizni har kuni mashinasiga mindiradi”, “Mening dadam militsioner”, “Mening dadam katta kranda ishlaydi, hammadan balandda”, men esa sekingina “Mening dadam har kuni kitob o’qiydilar, shogirdlari judayam ko’p”, derdim. Qiziq, mening farzandlarim o’rtoqlariga men haqimda nima deyisharkan… Buni bilmadim-u, lekin men farzandlarimga, otamga o’xshanglar, deyman hamisha.

Ota, siz hamma otalar bir xil bo’ladi, der edingiz, men esa erkalanib, yo’q, siz boshqachasiz, ba’zan akalarimdan qizg’anib, faqat mening otamsiz, der edim.

Ota, kuchli bo’l degansiz, men bugun kuchliman, chunki Siz borsiz, men Siz bilan kuchliman.

Siz menga hech qachon seni yaxshi ko’raman demagansiz, erkalatmagansiz. Biroq men sizning har bir harakatingizdan meni hammadan ham yaxshi ko’rishingizni tushunardim.

Ota, sizni yaxshi ko’raman. Sizni sog’indim… Men Sizga muhtojman, ota.

Manba: «Yoshlik» jurnali

006

(Tashriflar: umumiy 768, bugungi 1)

Izoh qoldiring