Наврўз ЮНЕСКОнинг инсоният мероси рўйхатида

045Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият жамғармаси — ЮНЕСКО Наврўз байрамини яна Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритди.

Шундай ташаббус билан чиққан мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

ЮНЕСКОнинг навбатдаги йиғилиши Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада бўлиб ўтмоқда.

Ташкилотнинг 11-сессияси 28 ноябрдан 2 декабргача давом этади.

006ЮНЕСКО Наврўзни Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритган, бу қарор Nawrouz, Novruz, Nowrouz, Nowrouz, Nawrouz, Nauryz, Nooruz, Nowruz, Navruz, Nevruz, Nowruz, Navruz деб номланган.

Наврўзни ЮНЕСКО рўйхатига киритиш таклифини 12 мамлакат илгари сурган.

Улар Ўзбекистон, Афғонистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия.

Ўзбекистон номидан ЮНЕСКОга йўлланган мактубда хусусан шундай дейилган:

«…Наврўз байрамининг юртимиздаги барча маҳаллаларда кенг нишонланишини тасдиқлаб, ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш борасида 12 давлат томонидан «Наврўз» кўмпиллатли номинация ҳужжатини тақдим этиш бўйича кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлаймиз».

ЮНЕСКО эълон қилишича, Наврўз муҳим оилавий анъанадир ва бу байрамда пишириладиган таомлар тозалик, фаровонлик ва бойликни тамсил этади.

Наврўз 2010 йили БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни «Халқаро Наврўз куни» деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Аддис-Абебадаги мажлисда Белгияда пиво тайёрлаш маданияти, Украина Донбассидаги Казаклар қўшиқлари ҳам номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган.

Шунингдек, Туркия, Озарбайжон ва қатор мамлакатларда лаваш, юпқа, юфқа деб аталадиган нонни ҳам ЮНЕСКО рўйхатиги киритиш таклифи илгари сурилган.

Тожикистон ошни ҳам ЮНЕСКО рўйхатиги киритиш таклифи билан чиққан.

Манба: BBCнинг Ўзбек хизмати

0034

(Tashriflar: umumiy 422, bugungi 1)

Izoh qoldiring