22—24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни «Чонг Ва Де» («Мовий сарой»)да «Сарой жавоҳири» сериалида Тангем образини яратган Ли Ёнг Э билан учрашди.
23 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Жанубий Корея президенти қароргоҳида кечки овқат уюштирилди. Кечки овқатда санъат ва маданият арбоблари қаторида ўзбек томошабинларига «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган 46 ёшли актриса Ли Ёнг Э ҳам ташриф буюрди.
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва Ли Ёнг Э кўришмоқда.
Жанубий Корея матбуотининг ёзишича, кечки овқат вақтида «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем тайёрлаган овқатлардан бири ҳам меҳмонларга тортилди.
Маросимда сериалдаги «Онара» қўшиғи ҳам ижро этилди.
Манба: www.daryo.uz
«Сарой жавоҳири»ни неча марта кўрсангиз ҳам барибир кўргингиз келаверади. Ўзбек киносанъати мутахассислари ҳам худди шу каби кино ва сериаллар тайёрлаб, элимизга тортиқ қилишларига умид қиламиз.
Сарой жавоҳири! сериалга мос, жудаям ўринли ном танланган. Ажойиб фильм.