Burhonuddin Rabg’uziy. Asarlaridan namunalar & Qisasi Rabg’uziy. 2-Kitob

Ashampoo_Snap_2017.02.21_22h29m52s_001_.png    Рабғузий (тахаллуси; асл исм-шарифи Носириддин Бурҳониддин ўғли) (13-аср охири — Хоразмнинг Работўғуз мавзеи — 14-аср бошлари) — шоир. Работўғузда қозилик қилган. Шарқ халқлари оғзаки ижодини, айниқса, ривоятларни, авлиё-анбиёлар тўғрисидаги қиссаларни чуқур ўрганган. Ўзи ҳам кўпгина ибратли ҳикоятлар, қиссалар ёзган.

Туркий халқлар адабиёти тарихида биринчилардан бўлиб насрда ривоятлардан ҳикоят, ҳикоятлардан қисса яратишни бошлаб берган. Бизгача «Қисаси Рабғузий» (1309—10) асаригина етиб келган. Асар мусулмон мўғул бекларидан Носириддин Тўқбуғанинг топшириғи билан ёзилган. Китоб туркий тилда, асосан, насрда, мадҳиялар, баъзи қиссаларнинг хулосалари, лирик кечинмалар ва хотима қисми эса назмда ёзилган. Қуръони каримдаги баъзи лавҳалар, исломга оид бошқа китоблардан ва Абу Ишоқ Нишопурийнинг «Қисас ул-анбиё»сидан айрим фактлар асарга асос қилиб олинган. Асар анъанавий ҳамд ва наът билан бошланади, сўнг унинг ёзилиш сабаби, муаллиф ҳақида маълумот берувчи қисқа сўзбоши, кейин эса қиссалар келади. Жами 72 қиссадан иборат.

Мавзу доирасига кўра, асар қиссалари жуда ранг-баранг. Оламдаги бутун мавжудот эгаси бўлган Аллоҳни улуғлаш, пайғамбарлар ҳаётига доир лавҳаларни эслаш, камтаринлик ва такаббурлик, ота-она ва фарзанд муносабатлари, эрк ва адолат мавзулари шулар жумласидандир. Қиссалар ҳажми турлича: Масалан, Юсуф ҳақидаги қисса салкам 100 саҳифани ташкил қилса, Лут ҳақидаги қисса бир неча саҳифадангина иборат. Қиссаларда реал ҳаёт воқеалари билан боғлиқ мавзулар ҳам учрайди. Қиссалар баёнида, персонажлар тасвирида халқ оғзаки ижодининг бевосита таъсири сезилади.
Асарда маърифий-дидактик ҳикоятлар ҳам мавжуд (Луқмон ҳикояси ва б.), қиссалардаги ҳикоятларга дунёвий руҳ ҳам сингдирилган (Юсуф қиссаси ва б.). Рабгъузийнинг бу асари ўзбек адабиётида бадиий наср ёдгорлигининг етук намунаси ҳамда 13—14-асрлар эски ўзбек адабий тилини ўрганишда асосий манба сифатида аҳамият касб этади. Қиссанинг 15-асрга оид қўлёзмаси Лондондаги Британия музейида, 16-асрда кўчирилган нусхаси Санкт-Петербургда, 19-асрда кўчирилган қўлёзма, шунингдек, босма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида (инв. ?1025, 7397, 1874) сақланади.

РАБҒУЗИЙ
АСАРЛАРИДАН АМУНАЛАР
051

«ҚИСАСИ РАБҒУЗИЙ»ДАН:

ҚИССАСИ ОДАМ САФИЙ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Ҳақ яратди тангсуқ Одамни тафиз ер кўркидин,
Ўзга сурат тузди андоғ ажун ичра илкидин.

Тахтини кўтуруб фаришта ужмоҳ ичра кивуруб,
Тезгинурда чиқмадилар ҳаргиз анинг эркидин.

Чиқди ҳавво бирла бўлуб хуш танаъум қилдилар,
Ичтилар ужмоқ шаробин,едилар эт эркидин.

Билди асмо илмини ул эту берди белгулук,
Барча тиллар бирла сўзлар този форсий туркидин.

Ўркади беш юз йил анда жуфти бирла овунуб,
Ичти шарбат сиғрақинда еди неъмат таркидин.

Мунди ужмоҳнинг буроқин кезди анинг теграсин,
Ҳулла кизди эгнига ҳам бошға урди бўркидин.

Озди Иблис макри бирла бирук эрди ёлғузин,
Икки буғдой еди чиқти секкиз ужмоҳ мулкидин.

ҚИССАСИ НУҲ НАБИЙ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Кун туғардин кун ботарға Нуҳ яловоч даъвати,
Эллик ўксук минг йил эрди ул рисолат муддати.

Кеча -кундуз ўзи ёлғизқазғу, эмгак юкланиб
Сўз эшитмаз кофир аро кунда ортди заҳмати.

Ҳаққа «Рабби лотазар» деб ялбориб қилди дуо,
Бу ижобатда дуодин қирқ йил эрди муҳлати.

Дин учун кўп қин тортиб юриту ҳақ ёрлиқни,
Бизга сўкунч эмгак ичра қолмади ҳеч тоқати.

«Васнаъ ал-фулка» амри бирла йўнди уч кат бир кеми
Ани мунди этди эрса халққа тўфон ҳайбати.

Ягди ямғур,эсди еллар,остун-устун олти ой,
Кўрса мундоғ мундинортуқ мавломизнинг қудрати,

Ўзи қолди уч ўғил ҳам уч келинлар этагу,
Барча ўлди юб туганди куфру зулмат бидъати.

ҚИССАСИ ҲУД АЛАЙҲИС-САЛОМ

Нуҳда кезин Ҳуд яловоч бўлди уч юз йил кечиб,
Юрир эрди кўп халойиқдин,шаъриатдин қочиб.

Тунла-кундуз Ҳуд тегурди тенгримизнинг ёрлуғин,
«Саккиз ужмоққа кеэлинг»,теб ҳақни ботилдан сижиб.

Рабқа ёзиб,йўлдан озиб,сунмадин динға бўюн,
Ҳақға тониб,халқға ёниб,бутға сиғиниб,хамр ичиб.

ҚИССАСИ СОЛИҲ ЯЛОВОЧ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Ақл ануб келгил,эшит,Солиҳ яловоч қиссасин,
Булгулук бошдин оёқға айтайин мен жумласин.

Ҳақ рисолат берди эрса туз тегурди қавмиға,
Юриди тун,кундузин олди Самуднинг зумрасин.

Қилди имон даъватини,қўлдилар бир мўжиза,
Қўлди ҳақдин,чиқди инган ёрди тоғнинг саҳросин.

Бўта туғилди барча тузин ани тингла кўрдилар,
Кун кезиклаб сув улашди ичти кенду ҳиссасин.

Тондилар ҳақдин қамуғИ,қилдилар кўп маъсият
Уқмадин Солиҳ сўзинсўзин ҳам ушбу инган қиссасин.

Келди югуриб икки бўзчи бир азоқин кестилар,
Бўтаси инграб қайитти остилар уч саҳбасин,

Уч кун ичра бўлдилар сариғ қизил ҳам қоп-қаро
Қудрати бирла уғон қодир эмурди барчасин.

ҚИССАСИ ИБРОҲИМ АЛАЙҲИС-САЛОМ МАА НАМРУД АЛАЙҲИЛ-ЛАЪНА

Эвда туғған, эрнак эмган, тоғда турған Иброҳим,
Юлдуз англаб, ойни тонглаб, кўкка инған Иброҳим.

Айди бир кун:»Эй она, айтғил манинг тенгрим ким ул»,
Айди:»Манман»кул «сенинг ким?» тею сўрған Иброҳим.

«Ўш отанг ул»,теди. Айтур:»Ким отамнинг тенгриси»,
Айди:»Намурд тенгриси ким», тею сўрған Иброҳим.

Етти еру кўкнинг ҳижобин очдимавломиз, анга,
Остун-устун Арш, Сароға тегру кўрган Иброҳим.

Уй,тева,қўйлар бўғузлаб то қийпматға теги,
Бу қўнуқ тутмоқ тўрасин халққа қўзған Иброҳим.

Ўғлини қурбон қилурда кўкда ўтлаб семирган,
Қуч фидосин Жаброилдан ерда булған Иброҳим.

ҚИССАСИ ИСМОИЛ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Содиқ ул-ваъд атанибон ваъдасин қилди вафо,
Тепти ерга икки азоқин, топти ерда бир қузуғ,
Булди замзамнинг сувини, бўлди иллатға шифо.

Каъбанинг тошин ташиб қурбон қилған ул Забиҳ,
Теграсинда тоғ тануқлар Марва эрди ҳам Сафо.
Халқ аро ортуқ бағирсоқ эрди мавлоға мутиъ

Ўзгаларга вофий эркан, ўзига тегди жафо.
Туғмадуқ эрди онадин туғди ёлғиз бир ўғул
Туғмади андин ялавоч ёлғиз эрди Мустафо.

ҚИССАСИ ЛУТ АН-НАБИЙ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Иброҳимнинг ҳақ қардоши Ҳозар ўғли эрди Лут,
Ёрлиғ кўп телим йиллар қувониб ўзи бирла турди Лут.

Жаброил келди ялавочлиқ тегурди мавлодин,
Ёрлиғ эшитиб куч кетурди эв таркак борди Лут.

Таб қилинг,бутға табунманг, бот кеэлинг имонға теб,
Қирқ йил эмгаб тўнг, ариғсиз кофир аро турди Лут.

Анча тенглик бўйнағунинг бири йўлға кирмади,
Қазғулуқ бўлуб умид кесди улардин эрди Лут.

Бир яратған ҳақға ёнди ёлбориб, қилди дуо,
Жаброил қанит тўқинди, қирди Оллоҳ, кўрди Лут.

ҚИССАСИ ЯЪҚУБ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Совчи Ишоқ ўғли теб бу отни олған Яъқуб ул,
Олти хотундан ўн икки ўғлон бўлған Яъқуб ул.

Мунча ўғлон орасинда онгсизин ул ўниқа,
Ўн биринчи ўғлин ўлтуруб ўлю турған Яъқуб ул.

Кеч аёлинг кеч ўғурда йиғилу кириб йиғлашу,
Бўри эди, теас ўзин ерга чалған Яъқуб ул.

Байт ул-аҳзон ичра кириб тунла кундуз инграю,
Юзи кўрклук Юсуфни ҳақдан қўлған Яъқуб ул.

Тошға чиқған, куни туғған, кўрк учун кўз олдуруб,
Кўкси куйган ўтда ёнған, бағри ўлған Яъқиб ул.

Ўзи мунглуғ, кез юракли мавлонинг мурсал қули,
Ул чечактак энгғи кўсаб, менгзи сўлған Яъқуб ул.

Етти яшаб ёш ўғулни йиртубон ёши оқиб,
Ани сексон йилда кезин қайра бўлған Яъқуб ул.

ҚИССАСИ ЮСУФ СИДДИҚ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Чин ўн икки эрди Яъқуб совчининг болалари,
Кўрса анинг биртак эрди бўйлари, бололари.

Ўн биринчи Юсуф эрди суврати явлоқ бадиз,
Лаъл ичинда гулчилар кўп луълуъи лолалари.

Кўрк қилиқ зийнат малоҳат ҳам нубувват, ҳам карам.
Ота севган,отасинға туш кўруб йўрдирғучи,
Не ҳасад қилди, кўр анга ул ўгай оғалари.

Ул Миср мулки ичинда маликлар хотунларин,
Қул қилған ул қамуғни зулфининг лолалари.

Қул сотилди эл ичинда қайра олди қул қилиб
Волий бўлди Миср ичинда бўлдилар мавлолари.

ҚИССАСИ ЮНУС ЯЛОВОЧ АЛАЙҲИС-САЛОМ

Нинваға ҳақ яловоч Юнус эрди ёлғузун,
Юз минг эвлик эл таба ёрлиғ этурди ёлғузин.

Мунча сонлиғ халқ ичинда бири йўлға кўнмади,
Ҳаққа ёзиб, йўлдин озиб юрудилар йўлсузун.

Чиқди элдин ўфка бирла ўтру келди бир тенгиз,
Ети сув қобти балиқ қорниға тушди юзун.

Икки ўғли бирла эрди, бўри еди бирисин,
Бирини балиқ элтди кўрди ани ўзи ўз кўзин.

Ич қоронғулуқда балиқ қорнини меҳроб этиб,
Ҳақға ёниб қилди тоат, тасбиҳ айди тун узун.

Халқдин озорланди, чиқди, кирди балиқ қорниға,
Тун-кун анда инграбон қолди кеча кундузун.

Рабби Уғон қутқарди андин қавми имон келтуруб,
Келди юз минг эр қамуғ бешин ўнун ўттузун.

ХОТИМАТИ ҚИССАСИ АЛ-РАБҒУЗИЙ

Ўш битдим бу китобни,эй эранлар эр бўзи,
Бир йил ичра кечти анинг ёйи қиш ёзу кузи.

Уйқу буздум, ўзум уздум, созъни туздум тун-ла ман,
Эрта қўптум, хома урдум, эмгандим тун-кундузи.

Боғ қўпордим тол йиғочлиқ ёш япурғоқ ол чечак,
Емиши ҳикмат, фазойил ояти ахбор юлдузи.

Қон қуриттим, жон қувортим, кон чиқардим тош қазиб,
Соф қизил олтун сочиқлаб безадим бу ер юзи.

Хотирим бикрин эктим парда ичра тугматек,
Кизладим текмалардин тегмасун теб ёт кўзи.

Кўрки ортти кунда етти кўз қулоққача қувуб,
Тўнадим турлук тавордин Рум, Хитой атлас, чузи.

Моҳир эран меҳри тушти меҳрини берган телим,
Меҳри бирла қолди солим, йўқ энгинда тўг тўзи.

Бориб изтим Носуриддин Тўқбуғабек тапуғиға,
Тилаюрму, тиламасму белгулук билсун ўзи.

Ояти ахбор асли анинг, ўзининг оти «Қасис»,
Бош азоқға тегру боқсанг туб яловочлар сўзлари.

Бу мурассаъ жавҳар аро Мустафо ёлғузтек,
Эшлари тўрт, икки ўғлон, хотун эрди тўқузи.

Аввали Одам Атомиз, охири хотами Расул,
Бу тузук бирла тузулди анбиё мурсал тўзи.

Тўртагу отлиғ саҳоба, икки сиҳр, икки хотин,
Сўнгра мақтал зикри бирла тўлди қисса тўғузи.

Ўзгалар кўп оламунчуқ туздилар эл тизгиниб,
Ман гуҳар дур йинжу туздум кезмадим ёбон ёзи.

Етти юз ўн эрди йилғаким битилди бу китоб,
Туғмиш эрди ул ўғурда ҳут саъодат юлдузи.

Кун туғардин кун ботарға кошки теги сўзларим,
Эшитгандин дуо қўлдум мискин Носир Рабғузий.

051

ҒАЗАЛ, БАЙТ ВА ШЕЪРЛАР

* * *

Кун ҳамалга кирди эрса келди олам наврўзи,
Кечди баҳман замҳарир қиш қолмади қори бузи.

Кун келу минг кўрки ортиб тирилур ўлмиш жаҳон,
Тонг бадизлаб нақши бирла безанур бу ер юзи.

Тонг отарди эснаюр тўрт булунгдин шамол,зиё,
Кин тузар киндик йипор йизланур ёбон ёзи.

Ёрлиги епгун-бағридин обуғи ёшил, қизил,
Ораси бутоқ, ябурғоқ, тол чечаклар туб тузи.

Ўрласа булутлари гулчирар боғу бўстон,
Тол йиғочлар енг солишур ўйнаюртек кўй-қўзи.

Киршани қор қани энглик боқса тоғлар сурати,
Тўнлиқи тангсуқ йипордин Рум хитой, атлас,чузи.

Лола сағроқин ичарда сайрар усуб сандувоч.
Турна ун тортиб ўтарда сакрашур бақлан қўзи.

Кўкда ўйнар қўл солишур қуғу қоз қил қарғулоч,
Ерда югуруб жуфт олишур ос, тийинг, киш, қундузи.

Тол йиғочлар минбаринда тўти қуш мажлис тутар,
Қумри, булбул муқри бўлуб ун тузар тун кундузи.

Яғиз ер, кўк менгизлик яшнаюр майдон бўлуб,
Оғрушим ойтак чечаклар теграсинда юлдузи.

Ҳури ин ужмоҳ ичинда енг солиб таҳсин қилур,
Ёз уза мундоғ ғазаллар аймишда Носир Рабғузий.

Байт

Бу кўнглум муродға текинмак тилар,
Телим халқлар аро ўкунмак тилар.
Кун,ой сажда қилғай ариғ юзга ман,
Бу кун отдин иниб юкунмак тилар.

* * *

Ё субҳ ал-важҳи ё зуъ ан-наҳор-муштаҳар,
Анта руҳи важҳук ал-маймуну шамс ав ал-қамар.

Элингиз чин тўлинойтек қинаюр қирғу қароқ,
Юзунгуз кундин ёруқроқ кўркунгуз кун ё қамар.

Талат ал-ахзон ва даҳран фа-л-ҳабибу қад жафо,
Абдуҳу лам ят бил-куфран явман бал шакер.

Лаълин очса йинжулардин тўклунур турлук латиф,
Ул эриннинг тотиғинда қайда етсун бол шакер.

Рухук эр-райхон нашран қад яъужу би-р-ражо,
Лафзук ал-мамзужу шахдан сора ал-аҳл ва-л-амр.

Кўркунгузни кусаюрмен эрта гоҳ бир кун бўлур,
Эмгаким явлоқ телим бор эмгаган охир эмаз.

Қунту фи-д-да;ва муҳиққан ло бал ант ал-хоким,
Ё ҳабиби ҳоказо абд ал-ҳазини қад ақтар.

Кўркунга мунглуғ бўлубон кўркини мен кусаюр,
Ўртанур бағрим ёқилди ёшгинам йўлтек оқар.

Зока забюн мустатилун фа-л-асваду синвуҳу
Қад ағора ал-қалбу минни сумма айноҳу асар

Қуш булунгларни тарарда текма бир эр зулфидин,
Кин борар киндик йипор риҳус-сабо бўлуб эсар.

Лайлуно сорат наҳоран важҳаҳи ан янкашиф,
Ва-н-наҳору мустаниру сора лайлан ан басар.

Ки юраклик бек эр эрдим ман элтиб булнади,
Кўо черикни бости хонлар ишқ черикин ким босар.

Кулламо толабту минҳи би-интиҳолин қублатан,
Лам юҳиб илло сабаб соқа қалби ва-н-касар.

Рабғузий Носир қўрурса юз ўрувмас ишқидин,
Бек неча бушуб сўкарса қул қачон кўнглин кесар.

Байт

Кўз кўргани жамол ул,
Севмак ани ҳалол ул.
Андоғ жамол кўрубон,
Ким севмаса вабол ул.

* * *

Сабо истаюр,йиғоч енг солур,
Булут йиғлаюр, чечаклар кулар.
Бу мундоғ чечакликда кўнглум бу кун
Санинг бирла бўлуб овунмоқ тилар.

* * *

Жилва бирла солну чиқған ол янгоқлиғ ёни қор,
Кўзлари юлдуз,юзи кун,олини кўкнинг ойидин.

Кўрсаюрман кўркунгизни кўргу бўлмас кўзгинам,
Кўрк закотин берки вожиб қилса кўркнинг бойидин.

Қош отиб кўнглумни олған жон қўларсиз берайин,
Ул нетак ошиқ бўлурким қйтса маъшуқ раъйдин.

Ногаҳон бир қубла қўлсам ўфқа бирла ҳойқирар,
Жон бериб ўлгай телим ул жумла қилғин ҳойидин.

Рабғузий қул Носуриддин таъби турлук сўз тузар,
Гулчираб усук ўлай кўз боқса қуймоч қошидин.

* * *

Бу бизтек қатиғ қиндаким бор бу кун,
Урулди ориғ жонға турлук тугун.
Ғариблиқда эрксиз тушиб ийланиб,
Эссиз ўн қариндош ўлармиз бу кун.

* * *

Ушбу дунё ичра кўрдум бош оёқ тўлуғ чоғи,
Тинглаю турдум тугал ёш ун сиғит инчиқ йиғи.

Дунё эрмиш бир ўлуксак қиймати йўқ ҳеч анинг,
Асиғи йўқ,ул оғу янглиғ ондин ортуқ сариғи

Бу ўлуксак теграсида кўрдум эрса кўп телим,
Итлар урушиб талашурлар бир бирга бўлуб ёғи

Энг сўнгги итлар ўлар қолур ариғсиз сариғ эт,
Мундин ортиқ эрмас эрмиш ушбу дунё тотиғи.

На экан тупроқ остин кенг жаҳонға сиғмаған,
Тор лаҳад ичра ётурлар юрканиб атлас,ағи

Мустафоқа жофий дунё қилмади,кўргил жафо,
Тегди охир ариқға бу ўлумнинг ачиғи.

Рабғузий Носир таянма тунла кундуз инграниб,
Сайрағил,сучук тилингдин сўз чиқар сўзлар соғи.

* * *

Олди таркин,берди эрса ҳақ рисолат хилъатин,
Отланиб кезди тун ичра икки олам мулкатин.

Тўрт бўлун олти жиҳатидин секкиз ужмоҳ бўлғуға,
Етти иқлимда ўгарлар кунда бешар навбатин.

Кўкдаги жумла малойик кеча кундуз равзасин,
Ўврулуб ой,кун қилурлар кеча-кундуз хидматин.

Бир ишорат бирла ёрди ойни эрнин тебратиб,
Сўзлари чин теб тануқлуқ берди Қуръон умматин.

Қоба қавсайинда буроқин булди эрса розлашиб.
Қоб қаёшин ортурубон қўлди осий умматин.

Кусаюр эрди жамоилин анбиё мурсал қамуғ,
Ўзитек ўзга ялавоч булмади Ҳақ қурбатин.

Бу кун «Аллаҳумма салли» тегил эшитиб отини,
Ёрин анда ичар эрсанг кавсарининг шарбатин.

Ulugbek-4-Za4teniem-Korana1.jpg Rabg‘uziy (taxallusi; asl ism-sharifi Nosiriddin Burhoniddin o‘g‘li) (13-asr oxiri — Xorazmning Raboto‘g‘uz mavzei — 14-asr boshlari) — shoir. Raboto‘g‘uzda qozilik qilgan. Sharq xalqlari og‘zaki ijodini, ayniqsa, rivoyatlarni, avliyo-anbiyolar to‘g‘risidagi qissalarni chuqur o‘rgangan. O‘zi ham ko‘pgina ibratli hikoyatlar, qissalar yozgan.

Turkiy xalqlar adabiyoti tarixida birinchilardan bo‘lib nasrda rivoyatlardan hikoyat, hikoyatlardan qissa yaratishni boshlab bergan. Bizgacha «Qisasi Rabg‘uziy» (1309—10) asarigina yetib kelgan. Asar musulmon mo‘g‘ul beklaridan Nosiriddin To‘qbug‘aning topshirig‘i bilan yozilgan. Kitob turkiy tilda, asosan, nasrda, madhiyalar, ba’zi qissalarning xulosalari, lirik kechinmalar va xotima qismi esa nazmda yozilgan. Qur’oni karimdagi ba’zi lavhalar, islomga oid boshqa kitoblardan va Abu Ishoq Nishopuriyning «Qisas ul-anbiyo»sidan ayrim faktlar asarga asos qilib olingan. Asar an’anaviy hamd va na’t bilan boshlanadi, so‘ng uning yozilish sababi, muallif haqida ma’lumot beruvchi qisqa so‘zboshi, keyin esa qissalar keladi. Jami 72 qissadan iborat.

Mavzu doirasiga ko‘ra, asar qissalari juda rang-barang. Olamdagi butun mavjudot egasi bo‘lgan Allohni ulug‘lash, payg‘ambarlar hayotiga doir lavhalarni eslash, kamtarinlik va takabburlik, ota-ona va farzand munosabatlari, erk va adolat mavzulari shular jumlasidandir. Qissalar hajmi turlicha: Masalan, Yusuf haqidagi qissa salkam 100 sahifani tashkil qilsa, Lut haqidagi qissa bir necha sahifadangina iborat. Qissalarda real hayot voqealari bilan bog‘liq mavzular ham uchraydi. Qissalar bayonida, personajlar tasvirida xalq og‘zaki ijodining bevosita ta’siri seziladi.
Asarda ma’rifiy-didaktik hikoyatlar ham mavjud (Luqmon hikoyasi va b.), qissalardagi hikoyatlarga dunyoviy ruh ham singdirilgan (Yusuf qissasi va b.). Rabg’uziyning bu asari o‘zbek adabiyotida badiiy nasr yodgorligining yetuk namunasi hamda 13—14-asrlar eski o‘zbek adabiy tilini o‘rganishda asosiy manba sifatida ahamiyat kasb etadi. Qissaning 15-asrga oid qo‘lyozmasi Londondagi Britaniya muzeyida, 16-asrda ko‘chirilgan nusxasi Sankt-Peterburgda, 19-asrda ko‘chirilgan qo‘lyozma, shuningdek, bosma nusxalari O‘zbekiston Fanlar Akademiyasi Sharqshunoslik institutida (inv. ?1025, 7397, 1874) saqlanadi.

RABG‘UZIY
ASARLARIDAN AMUNALAR
051

“QISASI RABG‘UZIY”DAN:

QISSASI ODAM SAFIY ALAYHIS-SALOM

Haq yaratdi tangsuq Odamni tafiz yer ko‘rkidin,
O‘zga surat tuzdi andog‘ ajun ichra ilkidin.

Taxtini ko‘turub farishta ujmoh ichra kivurub,
Tezginurda chiqmadilar hargiz aning erkidin.

Chiqdi havvo birla bo‘lub xush tana’um qildilar,
Ichtilar ujmoq sharobin,yedilar et erkidin.

Bildi asmo ilmini ul etu berdi belguluk,
Barcha tillar birla so‘zlar tozi forsiy turkidin.

O‘rkadi besh yuz yil anda jufti birla ovunub,
Ichti sharbat sig‘raqinda yedi ne’mat tarkidin.

Mundi ujmohning buroqin kezdi aning tegrasin,
Hulla kizdi egniga ham boshg‘a urdi bo‘rkidin.

Ozdi Iblis makri birla biruk erdi yolg‘uzin,
Ikki bug‘doy yedi chiqti sekkiz ujmoh mulkidin.

QISSASI NUH NABIY ALAYHIS-SALOM

Kun tug‘ardin kun botarg‘a Nuh yalovoch da’vati,
Ellik o‘ksuk ming yil erdi ul risolat muddati.

Kecha -kunduz o‘zi yolg‘izqazg‘u, emgak yuklanib
So‘z eshitmaz kofir aro kunda ortdi zahmati.

Haqqa “Rabbi lotazar” deb yalborib qildi duo,
Bu ijobatda duodin qirq yil erdi muhlati.

Din uchun ko‘p qin tortib yuritu haq yorliqni,
Bizga so‘kunch emgak ichra qolmadi hech toqati.

“Vasna’ al-fulka” amri birla yo‘ndi uch kat bir kemi
Ani mundi etdi ersa xalqqa to‘fon haybati.

Yagdi yamg‘ur,esdi yellar,ostun-ustun olti oy,
Ko‘rsa mundog‘ mundinortuq mavlomizning qudrati,

O‘zi qoldi uch o‘g‘il ham uch kelinlar etagu,
Barcha o‘ldi yub tugandi kufru zulmat bid’ati.

QISSASI HUD ALAYHIS-SALOM

Nuhda kezin Hud yalovoch bo‘ldi uch yuz yil kechib,
Yurir erdi ko‘p xaloyiqdin,sha’riatdin qochib.

Tunla-kunduz Hud tegurdi tengrimizning yorlug‘in,
“Sakkiz ujmoqqa keeling”,teb haqni botildan sijib.

Rabqa yozib,yo‘ldan ozib,sunmadin ding‘a bo‘yun,
Haqg‘a tonib,xalqg‘a yonib,butg‘a sig‘inib,xamr ichib.

QISSASI SOLIH YALOVOCH ALAYHIS-SALOM

Aql anub kelgil,eshit,Solih yalovoch qissasin,
Bulguluk boshdin oyoqg‘a aytayin men jumlasin.

Haq risolat berdi ersa tuz tegurdi qavmig‘a,
Yuridi tun,kunduzin oldi Samudning zumrasin.

Qildi imon da’vatini,qo‘ldilar bir mo‘jiza,
Qo‘ldi haqdin,chiqdi ingan yordi tog‘ning sahrosin.

Bo‘ta tug‘ildi barcha tuzin ani tingla ko‘rdilar,
Kun keziklab suv ulashdi ichti kendu hissasin.

Tondilar haqdin qamug‘I,qildilar ko‘p ma’siyat
Uqmadin Solih so‘zinso‘zin ham ushbu ingan qissasin.

Keldi yugurib ikki bo‘zchi bir azoqin kestilar,
Bo‘tasi ingrab qayitti ostilar uch sahbasin,

Uch kun ichra bo‘ldilar sarig‘ qizil ham qop-qaro
Qudrati birla ug‘on qodir emurdi barchasin.

QISSASI IBROHIM ALAYHIS-SALOM MAA NAMRUD ALAYHIL-LA’NA

Evda tug‘g‘an, ernak emgan, tog‘da turg‘an Ibrohim,
Yulduz anglab, oyni tonglab, ko‘kka ing‘an Ibrohim.

Aydi bir kun:“Ey ona, aytg‘il maning tengrim kim ul”,
Aydi:“Manman”kul “sening kim?” teyu so‘rg‘an Ibrohim.

“O‘sh otang ul”,tedi. Aytur:“Kim otamning tengrisi”,
Aydi:“Namurd tengrisi kim”, teyu so‘rg‘an Ibrohim.

Yetti yeru ko‘kning hijobin ochdimavlomiz, anga,
Ostun-ustun Arsh, Sarog‘a tegru ko‘rgan Ibrohim.

Uy,teva,qo‘ylar bo‘g‘uzlab to qiypmatg‘a tegi,
Bu qo‘nuq tutmoq to‘rasin xalqqa qo‘zg‘an Ibrohim.

O‘g‘lini qurbon qilurda ko‘kda o‘tlab semirgan,
Quch fidosin Jabroildan yerda bulg‘an Ibrohim.

QISSASI ISMOIL ALAYHIS-SALOM

Sodiq ul-va’d atanibon va’dasin qildi vafo,
Tepti yerga ikki azoqin, topti yerda bir quzug‘,
Buldi zamzamning suvini, bo‘ldi illatg‘a shifo.

Ka’baning toshin tashib qurbon qilg‘an ul Zabih,
Tegrasinda tog‘ tanuqlar Marva erdi ham Safo.
Xalq aro ortuq bag‘irsoq erdi mavlog‘a muti’

O‘zgalarga vofiy erkan, o‘ziga tegdi jafo.
Tug‘maduq erdi onadin tug‘di yolg‘iz bir o‘g‘ul
Tug‘madi andin yalavoch yolg‘iz erdi Mustafo.

QISSASI LUT AN-NABIY ALAYHIS-SALOM

Ibrohimning haq qardoshi Hozar o‘g‘li erdi Lut,
Yorlig‘ ko‘p telim yillar quvonib o‘zi birla turdi Lut.

Jabroil keldi yalavochliq tegurdi mavlodin,
Yorlig‘ eshitib kuch keturdi ev tarkak bordi Lut.

Tab qiling,butg‘a tabunmang, bot keeling imong‘a teb,
Qirq yil emgab to‘ng, arig‘siz kofir aro turdi Lut.

Ancha tenglik bo‘ynag‘uning biri yo‘lg‘a kirmadi,
Qazg‘uluq bo‘lub umid kesdi ulardin erdi Lut.

Bir yaratg‘an haqg‘a yondi yolborib, qildi duo,
Jabroil qanit to‘qindi, qirdi Olloh, ko‘rdi Lut.

QISSASI Ya’QUB ALAYHIS-SALOM

Sovchi Ishoq o‘g‘li teb bu otni olg‘an Ya’qub ul,
Olti xotundan o‘n ikki o‘g‘lon bo‘lg‘an Ya’qub ul.

Muncha o‘g‘lon orasinda ongsizin ul o‘niqa,
O‘n birinchi o‘g‘lin o‘lturub o‘lyu turg‘an Ya’qub ul.

Kech ayoling kech o‘g‘urda yig‘ilu kirib yig‘lashu,
Bo‘ri edi, teas o‘zin yerga chalg‘an Ya’qub ul.

Bayt ul-ahzon ichra kirib tunla kunduz ingrayu,
Yuzi ko‘rkluk Yusufni haqdan qo‘lg‘an Ya’qub ul.

Toshg‘a chiqg‘an, kuni tug‘g‘an, ko‘rk uchun ko‘z oldurub,
Ko‘ksi kuygan o‘tda yong‘an, bag‘ri o‘lg‘an Ya’qib ul.

O‘zi munglug‘, kez yurakli mavloning mursal quli,
Ul chechaktak engg‘i ko‘sab, mengzi so‘lg‘an Ya’qub ul.

Yetti yashab yosh o‘g‘ulni yirtubon yoshi oqib,
Ani sekson yilda kezin qayra bo‘lg‘an Ya’qub ul.

QISSASI YUSUF SIDDIQ ALAYHIS-SALOM

Chin o‘n ikki erdi Ya’qub sovchining bolalari,
Ko‘rsa aning birtak erdi bo‘ylari, bololari.

O‘n birinchi Yusuf erdi suvrati yavloq badiz,
La’l ichinda gulchilar ko‘p lu’lu’i lolalari.

Ko‘rk qiliq ziynat malohat ham nubuvvat, ham karam.
Ota sevgan,otasing‘a tush ko‘rub yo‘rdirg‘uchi,
Ne hasad qildi, ko‘r anga ul o‘gay og‘alari.

Ul Misr mulki ichinda maliklar xotunlarin,
Qul qilg‘an ul qamug‘ni zulfining lolalari.

Qul sotildi el ichinda qayra oldi qul qilib
Voliy bo‘ldi Misr ichinda bo‘ldilar mavlolari.

QISSASI YUNUS YALOVOCH ALAYHIS-SALOM

Ninvag‘a haq yalovoch Yunus erdi yolg‘uzun,
Yuz ming evlik el taba yorlig‘ eturdi yolg‘uzin.

Muncha sonlig‘ xalq ichinda biri yo‘lg‘a ko‘nmadi,
Haqqa yozib, yo‘ldin ozib yurudilar yo‘lsuzun.

Chiqdi eldin o‘fka birla o‘tru keldi bir tengiz,
Yeti suv qobti baliq qornig‘a tushdi yuzun.

Ikki o‘g‘li birla erdi, bo‘ri yedi birisin,
Birini baliq eltdi ko‘rdi ani o‘zi o‘z ko‘zin.

Ich qorong‘uluqda baliq qornini mehrob etib,
Haqg‘a yonib qildi toat, tasbih aydi tun uzun.

Xalqdin ozorlandi, chiqdi, kirdi baliq qornig‘a,
Tun-kun anda ingrabon qoldi kecha kunduzun.

Rabbi Ug‘on qutqardi andin qavmi imon kelturub,
Keldi yuz ming er qamug‘ beshin o‘nun o‘ttuzun.

XOTIMATI QISSASI AL-RABG‘UZIY

O‘sh bitdim bu kitobni,ey eranlar er bo‘zi,
Bir yil ichra kechti aning yoyi qish yozu kuzi.

Uyqu buzdum, o‘zum uzdum, soz’ni tuzdum tun-la man,
Erta qo‘ptum, xoma urdum, emgandim tun-kunduzi.

Bog‘ qo‘pordim tol yig‘ochliq yosh yapurg‘oq ol chechak,
Yemishi hikmat, fazoyil oyati axbor yulduzi.

Qon qurittim, jon quvortim, kon chiqardim tosh qazib,
Sof qizil oltun sochiqlab bezadim bu yer yuzi.

Xotirim bikrin ektim parda ichra tugmatek,
Kizladim tekmalardin tegmasun teb yot ko‘zi.

Ko‘rki ortti kunda yetti ko‘z quloqqacha quvub,
To‘nadim turluk tavordin Rum, Xitoy atlas, chuzi.

Mohir eran mehri tushti mehrini bergan telim,
Mehri birla qoldi solim, yo‘q enginda to‘g to‘zi.

Borib iztim Nosuriddin To‘qbug‘abek tapug‘ig‘a,
Tilayurmu, tilamasmu belguluk bilsun o‘zi.

Oyati axbor asli aning, o‘zining oti “Qasis”,
Bosh azoqg‘a tegru boqsang tub yalovochlar so‘zlari.

Bu murassa’ javhar aro Mustafo yolg‘uztek,
Eshlari to‘rt, ikki o‘g‘lon, xotun erdi to‘quzi.

Avvali Odam Atomiz, oxiri xotami Rasul,
Bu tuzuk birla tuzuldi anbiyo mursal to‘zi.

To‘rtagu otlig‘ sahoba, ikki sihr, ikki xotin,
So‘ngra maqtal zikri birla to‘ldi qissa to‘g‘uzi.

O‘zgalar ko‘p olamunchuq tuzdilar el tizginib,
Man guhar dur yinju tuzdum kezmadim yobon yozi.

Yetti yuz o‘n erdi yilg‘akim bitildi bu kitob,
Tug‘mish erdi ul o‘g‘urda hut sa’odat yulduzi.

Kun tug‘ardin kun botarg‘a koshki tegi so‘zlarim,
Eshitgandin duo qo‘ldum miskin Nosir Rabg‘uziy.

051

G‘AZAL, BAYT VA SHE’RLAR

* * *

Kun hamalga kirdi ersa keldi olam navro‘zi,
Kechdi bahman zamharir qish qolmadi qori buzi.

Kun kelu ming ko‘rki ortib tirilur o‘lmish jahon,
Tong badizlab naqshi birla bezanur bu yer yuzi.

Tong otardi esnayur to‘rt bulungdin shamol,ziyo,
Kin tuzar kindik yipor yizlanur yobon yozi.

Yorligi yepgun-bag‘ridin obug‘i yoshil, qizil,
Orasi butoq, yaburg‘oq, tol chechaklar tub tuzi.

O‘rlasa bulutlari gulchirar bog‘u bo‘ston,
Tol yig‘ochlar yeng solishur o‘ynayurtek ko‘y-qo‘zi.

Kirshani qor qani englik boqsa tog‘lar surati,
To‘nliqi tangsuq yipordin Rum xitoy, atlas,chuzi.

Lola sag‘roqin icharda sayrar usub sanduvoch.
Turna un tortib o‘tarda sakrashur baqlan qo‘zi.

Ko‘kda o‘ynar qo‘l solishur qug‘u qoz qil qarg‘uloch,
Yerda yugurub juft olishur os, tiying, kish, qunduzi.

Tol yig‘ochlar minbarinda to‘ti qush majlis tutar,
Qumri, bulbul muqri bo‘lub un tuzar tun kunduzi.

Yag‘iz yer, ko‘k mengizlik yashnayur maydon bo‘lub,
Og‘rushim oytak chechaklar tegrasinda yulduzi.

Huri in ujmoh ichinda yeng solib tahsin qilur,
Yoz uza mundog‘ g‘azallar aymishda Nosir Rabg‘uziy.

Bayt

Bu ko‘nglum murodg‘a tekinmak tilar,
Telim xalqlar aro o‘kunmak tilar.
Kun,oy sajda qilg‘ay arig‘ yuzga man,
Bu kun otdin inib yukunmak tilar.

* * *

Yo subh al-vajhi yo zu’ an-nahor-mushtahar,
Anta ruhi vajhuk al-maymunu shams av al-qamar.

Elingiz chin to‘linoytek qinayur qirg‘u qaroq,
Yuzunguz kundin yoruqroq ko‘rkunguz kun yo qamar.

Talat al-axzon va dahran fa-l-habibu qad jafo,
Abduhu lam yat bil-kufran yavman bal shaker.

La’lin ochsa yinjulardin to‘klunur turluk latif,
Ul erinning totig‘inda qayda yetsun bol shaker.

Ruxuk er-rayxon nashran qad ya’uju bi-r-rajo,
Lafzuk al-mamzuju shaxdan sora al-ahl va-l-amr.

Ko‘rkunguzni kusayurmen erta goh bir kun bo‘lur,
Emgakim yavloq telim bor emgagan oxir emaz.

Quntu fi-d-da;va muhiqqan lo bal ant al-xokim,
Yo habibi hokazo abd al-hazini qad aqtar.

Ko‘rkunga munglug‘ bo‘lubon ko‘rkini men kusayur,
O‘rtanur bag‘rim yoqildi yoshginam yo‘ltek oqar.

Zoka zabyun mustatilun fa-l-asvadu sinvuhu
Qad ag‘ora al-qalbu minni summa aynohu asar

Qush bulunglarni tararda tekma bir er zulfidin,
Kin borar kindik yipor rihus-sabo bo‘lub esar.

Layluno sorat nahoran vajhahi an yankashif,
Va-n-nahoru mustaniru sora laylan an basar.

Ki yuraklik bek er erdim man eltib bulnadi,
Ko‘o cherikni bosti xonlar ishq cherikin kim bosar.

Kullamo tolabtu minhi bi-intiholin qublatan,
Lam yuhib illo sabab soqa qalbi va-n-kasar.

Rabg‘uziy Nosir qo‘rursa yuz o‘ruvmas ishqidin,
Bek necha bushub so‘karsa qul qachon ko‘nglin kesar.

Bayt

Ko‘z ko‘rgani jamol ul,
Sevmak ani halol ul.
Andog‘ jamol ko‘rubon,
Kim sevmasa vabol ul.

* * *

Sabo istayur,yig‘och yeng solur,
Bulut yig‘layur, chechaklar kular.
Bu mundog‘ chechaklikda ko‘nglum bu kun
Saning birla bo‘lub ovunmoq tilar.

* * *

Jilva birla solnu chiqg‘an ol yangoqlig‘ yoni qor,
Ko‘zlari yulduz,yuzi kun,olini ko‘kning oyidin.

Ko‘rsayurman ko‘rkungizni ko‘rgu bo‘lmas ko‘zginam,
Ko‘rk zakotin berki vojib qilsa ko‘rkning boyidin.

Qosh otib ko‘nglumni olg‘an jon qo‘larsiz berayin,
Ul netak oshiq bo‘lurkim qytsa ma’shuq ra’ydin.

Nogahon bir qubla qo‘lsam o‘fqa birla hoyqirar,
Jon berib o‘lgay telim ul jumla qilg‘in hoyidin.

Rabg‘uziy qul Nosuriddin ta’bi turluk so‘z tuzar,
Gulchirab usuk o‘lay ko‘z boqsa quymoch qoshidin.

* * *

Bu biztek qatig‘ qindakim bor bu kun,
Uruldi orig‘ jong‘a turluk tugun.
G‘aribliqda erksiz tushib iylanib,
Essiz o‘n qarindosh o‘larmiz bu kun.

* * *

Ushbu dunyo ichra ko‘rdum bosh oyoq to‘lug‘ chog‘i,
Tinglayu turdum tugal yosh un sig‘it inchiq yig‘i.

Dunyo ermish bir o‘luksak qiymati yo‘q hech aning,
Asig‘i yo‘q,ul og‘u yanglig‘ ondin ortuq sarig‘i

Bu o‘luksak tegrasida ko‘rdum ersa ko‘p telim,
Itlar urushib talashurlar bir birga bo‘lub yog‘i

Eng so‘nggi itlar o‘lar qolur arig‘siz sarig‘ et,
Mundin ortiq ermas ermish ushbu dunyo totig‘i.

Na ekan tuproq ostin keng jahong‘a sig‘mag‘an,
Tor lahad ichra yoturlar yurkanib atlas,ag‘i

Mustafoqa jofiy dunyo qilmadi,ko‘rgil jafo,
Tegdi oxir ariqg‘a bu o‘lumning achig‘i.

Rabg‘uziy Nosir tayanma tunla kunduz ingranib,
Sayrag‘il,suchuk tilingdin so‘z chiqar so‘zlar sog‘i.

* * *

Oldi tarkin,berdi ersa haq risolat xil’atin,
Otlanib kezdi tun ichra ikki olam mulkatin.

To‘rt bo‘lun olti jihatidin sekkiz ujmoh bo‘lg‘ug‘a,
Yetti iqlimda o‘garlar kunda beshar navbatin.

Ko‘kdagi jumla maloyik kecha kunduz ravzasin,
O‘vrulub oy,kun qilurlar kecha-kunduz xidmatin.

Bir ishorat birla yordi oyni ernin tebratib,
So‘zlari chin teb tanuqluq berdi Qur’on ummatin.

Qoba qavsayinda buroqin buldi ersa rozlashib.
Qob qayoshin orturubon qo‘ldi osiy ummatin.

Kusayur erdi jamoilin anbiyo mursal qamug‘,
O‘zitek o‘zga yalavoch bulmadi Haq qurbatin.

Bu kun “Allahumma salli” tegil eshitib otini,
Yorin anda ichar ersang kavsarining sharbatin.

Nosiruddin Rabg’Uziy. Qisasi Rabg’uziy. 2-Kitob by Khurshid Davron on Scribd

09

(Tashriflar: umumiy 17 588, bugungi 1)

3 izoh

Izoh qoldiring