Norsafar Imom. Qabul.

кабул

Норсафар Имом
ҚАБУЛ

Бу ёз қишлоққа бордим …
Қўшни мақаллада тўй бўлаётган экан.
Тўйхона томон юрдим.
Бир тўда қора-қура болалар ўйнаб юришган экан.
Улардан бири ажралиб чиқди-да: «Мен сизни танийман, сиз Шукриллонинг отасисиз-а», – деди.
Ўғлим каникули бошланиши билан «Бобомникига бораман» деявергач, қишлоққа жўнатиб юборгандим.
«Танилиб улгурибди-да», — ўй ўтди хаёлимдан.
Тўйхонага яқинлашдим.
Тўйхона эшиги олида ўтирган кексалардан бири: «Эй, меҳмонга қаранглар, Турсунтошнинг боласи келаяпти», – дея хитоб қилди …
«Қачондан бери ўз қишлоғимда меҳмон бўлиб қолдим?»
Бу одамлар учун менинг бор рутбам «Турсунтошнинг ўғли, Шукриллонинг дадаси» экан-ку. Бошқа ҳамма-қаммаси бекор, шекилли.
Балки ҳақиқатан ҳам энг яхши аъмолим уста Турсунтошга ўғил бўлганим ва ўғлимнинг отаси эканлигимдир

(Tashriflar: umumiy 151, bugungi 1)

Izoh qoldiring