Zahiriddin Muhammad Bobur. She’riyatidan namunalar

Ashampoo_Snap_2017.02.08_16h23m22s_001_.png     Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир.

bobur Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби; марказлашган давлат — бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда туғилди. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди. Бобур 12 ёшда (1494) тахтга чиқди. 1503-1504 йилларда Афғонистонни эгаллади. 1519-1525 йилларда Ҳиндистонга 5 марта юриш қилади. Уч асрдан ортиқ давом этган (1526-1858 й.й.). бобурийлар салтанатига асос солди декабрда Агра (1530 й. 26 декабр)да вафот этди. Қабри кейинчалик васиятига кўра Қобулга кўчирилган.

Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир.

Бобурнинг улуғ асари “Бобурнома” бўлиб, уни “Вақое” деб ҳам номлайдилар. Буюк мемориал асарда 1494-1529 йиллари Марказий ва Кичик Осиёда, Яқин ва Ўрта шарқ мамлакатларида кечган воқеалар баён этилган. “Бобурнома”нинг ўндан ортиқ қўлёзма нусхалари бор. Асарни Қозонда Н.И. Илминский (1857), Лондонда Бевериж хоним нашр (1905) этган. Ўзбекистонда дастлаб профессор Фитрат 1928 йилда асардан парчалар эълон қилди. “Бобурнома”нинг 1948-1949 йилларда икки жилдли; 1960, 1989 йилларда тузатилган, 2002 йилда ва кейинги йилларда тўлдирилган қайта нашрлари амалга оширилди.

“Бобирнома”асосида қатор бадиий асарлар ҳам яратилган. Флора Анна Стилнинг “Бобурхон” (Париж, 1940), Фернард Гренарднинг “Бобур” (Париж, 1930), Ҳаролд Лэмбнинг “Бобур-йўлбарс” (Нью-Йорк, 1961) романлари, Вамбек Гасконининг “Бобур ва унинг авлодлари ёки Буюк мўғуллар” (Нью-Йорк, 1980) эссе-романлари шулар жумласидандир. Ҳиндистонлик Муни Лаъл бобурийлар тарихига асосланиб 6 та роман ёзган. Ўзбек адабиётида Ойбек, П.Қодиров, Б.Бойқобилов, Х.Султонов Бобурга бағишлаб роман, қисса ва достонлар яратдилар. Хуршид Даврон буюк ватандошимизга бағишланган “Самарқанд хаёли” қиссасини ва ”Бобур соғинчи” пьесасини ёзган. Қисса 1991 йилда нашр этилган. 1997 йилда ёзилган ”Бобур соғинчи” пьесаси Муқумий номидаги театрида саҳналаштирилди (2003 йил). Ушбу асарларни сайтдаги тегишли саҳифаларда мутолаа қилишингиз мумкин.

Шунингдек, Хуршид Даврон Мирзо Бобур рубоийларига шарҳлар (улар “Маърифат” газетасида босилган) ва буюк бобомизга бағишланган бир неча шеърлар ёзган.Ушбу ўринда улардан бирини келтирамиз.

БОБУР
(1981)

Отлар элар шиддатдан терлаб,
Янграр хатар тўла тақалар,
Ҳуркиб кўкка сапчир,патирлаб,
Тун уйқуси — қора қарғалар.

Отлар элар,
Тилларанг хазон
Суворийлар узра сочилар,
Элас-элас янграйди азон —
Тоғлар узра осмон очилар.

Отлар элар оғзи кўпириб,
Уйғотганча мудроқ йўлларни,
Гўё тўгон бандин ўпириб,
Тошқин қувиб келар уларни.

“Заҳириддин,қайга борурсан,
Бобонг юртин,тахтини ташлаб?!
Қора тақдир сени қул каби
Қаёнларга кетмоқда бошлаб?!

Заҳириддин, бу қандай савдо,
Қора ҳижрат сари юз тутмоқ?
Юрагингни этар-ку адо,
Тирик туриб,Ватандан кетмоқ?!

Заҳириддин,ортга бир қара,
Ортга боқ,эй,шери саргардон,
Ахир,кейин тушларингда ҳам,
Бу тупроқни кўрмоғинг гумон”.

От пишқириб тўхтар, чавандоз
Узангига тирар оёгин
Ва бўғзига тўплар беовоз
Вужудига тўлган ингрогин.

Алам билан юраги урар,
Шивирлайди титроқ лаблари:
“Ҳамма ердан кўриниб турар
Самарқанднинг минорлари”.

2c80b324ee6a489fc8f6a8ce783bf3dc.jpgМИРЗО БОБУР
ИЖОДИДАН НАМУНАЛАР

07

Ғазаллар

* * *

Келтурса юз балони ўшал бевафо манга,
Келсун агар юзумни эвурсам,бало манга.

Нетгайман ул рафиқ билаким,қилур басе,
Меҳру вафо рақибға, жабру жафо санга.

Бегона бўлса ақл мени тилбадин,не тонг,
Чун бўлди ул парисифатим ошно манга.

Оҳу ёшимдин орта дурур заъф, эй табиб,
Билдим ярашмас эмди бу обу ҳаво манга.

Дардим кўруб муолажада зоеъ этма умр,
Ким,жонда дарди ишқ дурур бедаво манга.

То ёр кимни истару кўнглига ким ёқар,
Ташвиш бежиҳат дурур охир санго,манга.

Бобур,бўлуб турур икки кўзум йўлида тўрт,
Келса не бўлди қошима бир-бир манго манга.

* * *

Ўзни , кўнгул, айш билан тутмоқ керак,
Бизни унутқонни унутмоқ керак.

Айшу тараб гулбуниға сув бериб,
Ғусса ниҳолини қурутмоқ керак.

Тийра турур зуҳд дамидин кўнгул,
Ишқ ўти бирла ёрутмоқ керак.

Ҳар нимаға ғам эма,ғам кўп турур,
Айш била ўзни унутмоқ керак.

Қўйма машаққат аро,Бобур,кўнгул,
Ўзни фароғат била тутмоқ керак.

* * *

Не хуш бўлғайки, бир кун уйқулуқ бахтимни уйғотсам,
Кечалар тори мўйидек белиға чирмашиб ётсам.

Гаҳи гулдек юзини ул шакар сўзлукни исласам,
Гаҳи шаккар киби ул юзи гулнинг лаълидин тотсам.

Қани Ширин била Лайлики сендин ноз ўрганса,
Қани Фарҳоду Мажнунким, аларға ишқ ўргатсам.

Ёруқ кундуз,қоронғу кечада анжум киби бўлгай,
Чекиб гар оҳ дудини кўнгул ўтини тутратсам.

Кўзум равшанлиғида бўлғай,Бобур,басе камлиқ,
Агар қоши била юзун ҳилолу кунга ўхшатсам.

* * *

Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна,
Тийра бўлди рўзғорим ул қаро қошдин яна.

Мен худ ул тифли паривашға кўнгул бердим, вале,
Хонумоним ногаҳон бузулмағай бошдин яна.

Юз ёмонлиқ кўруб ондин телба бўлдунг,эй кўнгул,
Яхшилиғни кўз тутарсен ул паривашдин яна,

Тош урар атфол мани,уйида фориғ ул пари,
Телбалардек қичқирурмен ҳар замон тошдин яна.

Оёғим этганча Бобурдек кетар эрдим,нетай,
Сочининг савдоси тушти бошима бошдин яна.

* * *

Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим,
Кўнглумдин ўзга маҳрами асрор топмадим.

Жонимдин ўзга жонни дилафкор кўрмадим,
Кўнглум киби кўнгулни гирифтор топмадим.

Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало,
Ҳаргиз бу телбани яна ҳушёр топмадим.

Ночор фурқати била хўй этмишам, нетай,
Чун васлиға ўзумни сазовор топмадим.

Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул,
Нечаки бориб эшигига бор топмадим.

Бобур, ўзунгни ўргатакўр ёрсизки, мен
Истаб жаҳонни мунча қилиб ёр топмадим.

* * *

Кўнгулга бўлди ажойиб бало қаро сочинг,
Шикаста кўнглума эрмиш қаро бало сочинг.

Муяссар ўлди жунун мулки, эй жунун аҳли,
Нисори ашкни эмди бу кун манго сочинг.

Сочинг шикастида бордур шикаста кўнгуллар,
Кўнгуллар очилур, очилса ул қаро сочинг.

Очилди кўнгли, чу очтинг сочингни, Бобурнинг,
Не айб, агар деса дилбанду дилкушо сочинг.

* * *

Балойи ишқки, ҳар дам манда жафоедур,
Бу ишдин кеча олмон ажаб балоедур.

Хати лабиға туташ бўлса, эй кўнгул, не ажаб,
Ки Хизр чашмайи ҳайвонға раҳнамоедур.

Ярар бу хаста кўнгул дардиға ўқин яраси,
Магарки ҳар яраси ёрнинг давоедур.

Баҳор фаслидуру май ҳавоси бошимда,
Аёқ тут менга соқийки, хуш ҳавоедур.

Ул ой рақибға бўлди рафиқу Бобурнинг
Рафиқу ҳамдами ҳажринда оҳу воедур.

* * *

Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдим,
Деман бехонумон овворайи икки жаҳон бўлдум.

Лабинг гар бермаса бўса нечук жон элта олғаймен,
Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум.

Сўруб ул ой лабидин оғзининг рамзини англадим,
Бир оғиз сўз била кўрунгки мунча хўрдадон бўлдум.

Нечаким қоши ёлар ишқида тузлукни кўрсаттим,
Вале охир маломат ўқлариға-ўқ нишон бўлдум.

Кулар эрдим бурун Фарҳоди мискин достониға,
Бу Шириндурки онинг бирла-ўқ ҳамдостон бўлдум.

Висолинг давлатиға етмасам Бобур киби, не тонг,
Ки ҳажринг меҳнатида асру зору нотавон бўлдум.

* * *

Ўлум уйқусиға бориб жаҳондин бўлдум осуда,
Мени истасангиз, эй дўстлар, кўргайсиз уйқуда.

Неким тақдир бўлса, ул бўлур таҳқиқ билгайсиз,
Эрур жангу жадал, ранжу риёзат барча беҳуда.

Ўзунгни шод тутқил, ғам ема дунё учун зинҳор
Ки, бир дам ғам емакка арзимас дунёйи фарсуда.

Замона аҳли ичра, эй кўнгул, оё топилғайму,
Сенингдек дард паймову менингдек дард паймуда.

Улусдин тинмадим умримда ҳаргиз лаҳзае, Бобур,
Магар ўлсам бу олам аҳлидин бўлғаймен осуда.

* * *

Тишинг дур, лабинг маржон, хадинг гул, хатинг райҳон,
Юзунг хур, сочинг анбар, сўзунг мул, менгинг мейнон.
Мейнон менгинг, сўзинг мул, анбар сочинг, юзунг хур,
Райҳон хатинг, хадинг гул, маржон лабинг, тишинг дур.

Тафоҳур кўзум, кўнглум қилурлар магар бордур,
Кўзунга кўнгул вола, юзунга кўзум ҳайрон.
Ҳайрон кўзум юзунга, вола кўнгул кўзунга,
Бордур магар, қилурлар кўнглум, кўзум тафоҳур.

Тафаккур неча қилсам топилмас сенинг мислинг,
Парийдек сени кўрдум эмассен маган инсон.
Инсон магар эмассен, кўрдум сени парийдек,
Мислинг сенинг топилмас қилсам неча тафаккур.

Балодур манга ҳажринг, даводур манга васлинг,
Итобинг манга офат, ҳадисинг манга дармон.
Дармон манга ҳадисинг, офат манга итобинг,
Васлинг манда даводур, ҳажринг манга балодур.

Чу Бобур санга қулдур назар қил анга зинҳор,
Топилмас яна бир қул анингдек санга, эй жон.
Эй жон санга анингдек, бир қул яна топилмас,
Зинҳор анга назар қил, қулдур санга чу Бобур.

Рубоийлар

* * *

Қайғунгни чека-чека қарибдур Бобур,
Раҳм айлаки, ўзидин борибдур Бобур.
Норанж юборди сангаким, билмагайсен,
Яъники, бу навъ сарғорибдур Бобур.

* * *

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқисидур,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқисидур,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқисидур.

* * *

Ёд этмас эмиш кишини меҳнатга киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни ғурбатга киши.
Кўнглум бу ғарибликта шод ўлмади ҳеч,
Ғурбатга севунмас эмиш, албатта, киши.

* * *

Ҳижрон аро ёд этиб мени шод айла,
Маҳжур кўнгулни ғамдин озод айла,
Бу хатни анинг учун битдим мунда,
Кўрган Сойи хатимни, мени ёд айла.

* * *

Ул хатки, анда сени мен ёд этгаймен,
Кўз оқида кошки савод этгаймен,
Кифриклардан анга қалам рост қилиб,
Кўз қаросидин анга мидод этгаймен.

* * *

Номангки тириклигим нишони эрди,
Ҳар сатри ҳаёти жовидони эрди,
Ҳар лафзида ошкор юз харфи вафо,
Ҳар ҳарфида юз меҳр ниҳоний эрди.

* * *

Туз оҳ,Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Сарриштаи айшдин кўнгулни зинҳор
Уз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур.

* * *

Сен гулсену мен ҳақир булбулдирмен,
Сен шуъласен,ул шуълаға мен кулдирмен.
Нисбат йўқдур,деб ижтиноб айламаким,
Шоҳмен элга,вале сенга қулдурмен.

Туюқлар

Васлдин сўз дерга йўқ ёро манга,
Ҳажр аро раҳм айлагил, ёро, манга.
Ўқунг этти кўп ёмон ёро манга,
Мархами лутфунг била ёро манга.

* * *

Улки, ҳар кўзи ғазоли Чиндурур,
Қошида пайваета онинг чиндурур.
Чунки кўп ёлгон айтти ул манга,
Гар десам ёлғончи они чиндурур.

* * *

Мени беҳол айлаган ёр ойдурур —
Ким, онинг васли менга ёройдурур.
Гар висоли бўлмаса, кетар ерим
Ё Хуросон, ё Хитой, ё Ройдурур.

* * *

Ишқ аҳли ишқ дардини танинг,
Кўп ёмондур, дарди ишқидин танинг.
Ҳар неча кўзум оч эрса, кўз тўёр
Гар очилса сиймдек нозик танинг.

* * *

Меҳрким, кўкка қилур оҳанг тонг,
Оллида бўлса, эмас беранг тонг.
Холию икки лабидек бўлмағай,
Ҳинду ар келтурса шаккар танг-танг.

* * *

Кел, қилай жонни нисоринг, о ёрим,
Нақди жонни борму сендин оёрим?!
Бўса берсанг гар тамом оғзинг била,
Кунжи оғзингдин олойин оёрим.

* * *

Сен киби бир дилрабони билманам,
Ошики содикки дерлар, бил, манам,
Қил тасаввур кўз ёшимни бир тенгиз,
Ўзга ошиқ ашки янглиғ билманам.

* * *

То чиқарди хат узори покидин,
Гул юзи озурда бўлди покидин.
Истар эрди эл бурун юз меҳр ила,
Эмди ул юз меҳри кетти покидин.

* * *

То кўнгул бердим ўшал қойсориға,
Боргонини билмадим қой сориға.
Дўстлар, ёрға мени соғиндурунг,
Солсангиз ногаҳ қулоқ қойсориға.

* * *

Шаҳ, супурай остонинг юз ила,
Тийманакдин неча урай юз ила,
Икки юзлук муддаийдин не ғамим,
Гар ишим тушса алардин юзила?!

* * *

Не бало бийиктурур давлат тоғи,
Кўйи ғамни не билур давлат тоғи.
Ҳиммате тут, доғи давлат истагил,
Химматинг бўлса, бўлур давлат тоғи.

* * *

Жонға солди даф ғурбат норини,
Кўз ёшим бўлди мўғулнинг норини.
Бу арода мен дегандек бўлмаса,
Кўзлай Иссиғкўлу андин норини

* * *

Қаддимни фироқ меҳнати ё қилди,
Кўнглум ғаму андуҳ ўтиға ёқилди.
Ҳолимни сабоға айтиб эрдим, эй гул,
Билмон, санга шарҳ қилмади ё қилди?!

Тўртликлар

Тутмағил, эй гул, равоким, ишқинг ичра ҳар ғариб,
Ерга бош қўйғай хазон яфроғи янглиғ сарғариб.
Шахрдин безор бўлса, не ажаб, безар киши,
Ишқ аро бемор бўлса, тонг эмас, бемар ғариб.

* * *

Ёр кўб бемеҳрдур, толеъ басе ноиътамид,
Ваҳки, кун-кундин бўлурмен ўз-ўзимдин ноумид.
Васл боргондек кўнгулдин, борди илгимдин кўнгул,
Не менга андин хабардур, не анга мундин навид.

* * *

Келки, бормай, сени кўрмай юз туман армон била,
Мақдамингда нақди умрум сарф айлай жон била.
Неча истарсен менинг дардимға дармон, эй табиб,
Ишқ дарди яхши бўлғайму экин дармон била?

* * *

Неча меҳрсизликтин ҳижрон йўлиға борғай?
Ким бу йўлдин, эй кўнгул, ул қуёшни қайтарғай?
Ҳеч эшитмайин сўзни, ғамга солдилар ўзни,
Ё кўнгулни, ё қўзни, — қайси бирисин қарғай?

* * *

Абдуссамади Тархон, ишрат била бўл беғам,
Абдуссамади Тархон, ишрат била бўл хуррам.
Эл хамдами бўлғанда, ишқингда ғаму меҳнат,
Абдуссамади Тархон, ишрат била бўл ҳамдам.

* * *

Хаёл этсам ул белни, ҳол элтадур,
Мени бели сори хаёл элтадур.
Қадининг хаёлин кўз асраб магар,
Кўнгул равзасиға них,ол элтадур?

* * *

Эй хуш улким, қилса ғамдин кўнглини огоҳ, ишқ,
Айласа беғамлиғининг қиссасин кўтох, ишқ.
Ваҳ, не кун бўлғайки, қовлаб ақлу дониш хайлини,
Бўлса жон бирла кўнгулнинг кишварида шоҳ ишқ.

* * *

Сафар азмини қилдинг, мен бораолмай туруб қолдим,
Назар лутфини қилдинг мендину мен телмуруб қолдим.
Анингдек тунд сурди хажр рахшин ул қарокўзлук,
Йироқтин юз алам бирла қаросини кўруб қолдим.

* * *

Сени кўрмаслик кўнгулга ғам эди, жонимға хам,
Ғайрнинг кўрмаклиги бўлди алам узра алам.
Ё сенинг кўрмаклигингдин ғайр бўлса эрди дафъ,
Ё сени кўрмайдурурмен, ғайрни хам кўрмасам.

* * *

Қади фурқати мени дуто қилур,
Қоши хажри қоматимни ё қилур,
Неча ғайрға ул ой вафо қилур?
Неча жонима менинг жафо қилур?

* * *

Ғурбат туғи ёпқон руҳи зардимниму дей?
Ё ҳажр чиқаргон оҳи сардимниму дей?
Ҳолинг недурур? Билурмусен дардимни?
Ҳолингаи сўрайму, йўқса дардимниму дей?!

* * *

Ишванг била ғамзангаию нозингниму дей?
Жаврунг била сўзунггу гудозингниму дей?
Сўзунг, қилиғинг, навозишингму айтай?
Овозу усулингнию созингаиму дей?

* * *

Кўзум уйи юзидин мусаввар бўлди,
Бу важҳ била кўнгул мунаввар бўлди.
Юз шукрки, Бобур киби ошиқликда,
Ҳар неки тилаб эдим — муяссар бўлди.

* * *

Хаттингни кўруб, кўнгулга ҳайрат бўлди,
Шеъринг эшитиб, жонға мусаррат бўлди.
Бу неча маҳал тағофул эттинг, демагил,
Толеъ йўқ эдики, мунча ғафлат бўлди.

* * *

Эй пайк, бориб сано била қуллуқ, де!
Ер ўп, доғи қўп, адо била қуллуқ, де!
Гар ёр мени хастани сўрса зинҳор,
Мендин юқунуб, дуо била қуллуқ, де!

* * *

Номангки, тириклигим нишони эрди,
Ҳар сатри ҳаёти жовидони эрди.
Ҳар лафзида ошкор юз ҳарфи вафо,
Ҳар ҳарфда юз меҳр ниҳони эрди.

* * *

Ҳажрингда бу тун кўнгулда қайғу эрди,
Васлингға етишмадим — жиҳат бу эрди:
Оҳим тутуни бирла кўзумнинг ёшидин
Йўл балчиқ эди, кеча қаронғу эрди!

* * *

Ҳажрингда, агарчи жонға бедод эрди,
Сенсиз манга юз фиғону фарёд эрди.
Фикрингдин эрди, валек, хурсандлиғим,
Зикринг била бу хаста кўнгул шод эрди.

* * *

Хотирға хутур этти бу сўз ёнгла, ахий,
Айтай сенга, сен қулоқ солиб онгла, ахий.
Умрунгни бу кун хуш кечир аҳбоб илаким,
Топилмагусидур ушбу кун тонгла, ахий.

* * *

Эшитса киши бу шўру шеван, не дегай?
Доим бу тарийқ ичкуни кўрган не дегай?
Душман сўзига кирма, эшит дўст сўзин,
Эшитмаса сўзни дўст, душман не дегай?

* * *

Ишқингда кўнгул ҳаробдур, мен не қилай?
Ҳажрингда кўзум пуробдур, мен не қилай?
Жисмим аро печутобдур, мен не қилай?
Жонимда кўп изтиробдур, мен не қилай?

* * *

Шохим, санга маълум эмастур, не қилай?
Оҳим санга маълум эмастур, не қилай?
Мен юзу қошинг дермену сен — бадру ҳилол,
Моҳим, санга маълум эмастур, не қилай?

* * *

Бошимни туфайл ул саромадқа қилай,
Жонимни фидо ўшал сиҳи қадқа қилай.
Бу хаста кўнгул била хамида қадни
Кўзи била зулфиға анинг садқа қилай.

* * *

Етсам санга, қуллуғумни чўқ арз қилай,
Сен етсангу мен десамки, йўқ арз қилай.
Кўптур сўзуму маҳрам эмас ҳеч киши,
Руҳсат этса, тобуғунгда-ўқ арз қилай.

* * *

Ҳижрон аро неча нома таҳрир қилай,
Хома тили бирла ҳол тақрир қилай.
Хуш улким, сўзум санга десам воситасиз,
Сен андаю мен мунда — не тадбир қилай?

* * *

Менинг тилагим будурки, то зинда бўлай,
Қар қанда эсанг, банда доғи анда бўлай.
Не хулқ эди, ёна кўнглум олдинг сўз ила,
Ширин сўзу яхши хулқунгга банда бўлай!

Қитъалар

Эй аларким, бу Ҳинд кишваридин
Бордингиз англаб ўзга ранжу алам.
Кобулу хуш ҳавосини соғиниб,
Ҳинддин гарм бордингиз ул дам.
Кўрдингиз — топтингиз экин анда
Ишрату айш бирла нозу ниам?
Биз доғи ўлмадуқ, биҳамдиллоҳ,
Гарчи кўп ранж эди-ю, беҳад ғам.
Ҳаззи нафсий, машаққати баданий,
Сиздин ўтти-ю, ўтти биздин ҳам.

* * *

Даврон ғами била ситамини унутгурур
Ул сабзчеҳра ёр хаёли аладдавом.
Ҳижронида хаёл эта олмон, бу турфаким,
Васлида ҳам хаёл агар бўлса, борча хом.
Васфида хомлик агар ўлса, не ғамдурур,
Чун дафъ этар хаёли ғаму ғуссани тамом.
Чун ёри роздор қилурман сени хаёл,
Асрор фош айлама зинҳор, вассалом!

* * *

Бобур ниёзу мадҳини еткургил, эй сабо,
Ул шаҳзода Носир олижанобқа.
Бўл ою йил фароғату хушбошлиғ била
Бўлгунча моҳу сол ою офтобқа.
Ҳижрон чўлида жаҳд била пўялар уруб,
Истаб зилоли васл, етиштим саробқа.
Чун хост мундоқ эрдики, ҳажрингни чеккамен,
Бехост ражъат айламишам Андаробқа.

* * *

Эйки, тарғиб қилурсен чоғир ичмакка мени,
Созу хонанда била соқию сахбо борму?
Бовужудики, ўтубтур чоғир ичмак вақти,
Мажлис асбобини, билмонки, муҳайё борму?

* * *

Ноумид бўлдум, эй Мўғул, сендин,
То эшитгимки, Андижон бординг.
Айтғон сўзга келдим, аммо, сен
Яхши келдинг демай, ямон бординг.

* * *

Қолмади ҳурмат аҳли оламда,
Оламу олам аҳдидин юв илик!
Бобуро, икки подшолиғдин
Яхшироқ бу замонда бир беклик.

* * *

Муяссар ўлса агар ёр васли ғурбатта,
Ватанни не қилаю ўз диёр нега керак?
Йиборди ёр манга ёдгор деб хатини,
Манга ҳабиб керак, ёдгор нега керак?!

* * *

Не суд андин пой дар гиллиғим,
Чу ал дўстлардин ул ой юб эмиш.
Ўзин фориғу бизни қилгон асир-
Ким, эрмиш бу янглиғ ул Айюб эмиш.

* * *

Тамоми ҳусн эли соғу ҳушёр эканда,
Дурушту тунд агар бўлсалар, билингки, еридур.
Чоғир керакки, ичиб, базм бўлса, барча йигитлар,
Чоғир кетур, бори хублар чоғирга тушкуларидур.

* * *

Не қилайин сенинг била, эй тил,
Жиҳатингдин менинг ичим қондур!
Неча яхши десанг бу ҳазл ила шеър,
Бириси фаҳшу бири ёлғондур.
Гар десанг куймайин бу журм била,
Жилавингни бу арсадин ёндур!

* * *

Ул сарвнинг ҳаримиға гар етсанг, эй сабо,
Бергил бу ҳажр хастасидин ёд кўнглига.
Раҳм айлабон соғинмади Бобурни, бор умид,
Солгой Худой раҳмни Фўлод кўнглига.

* * *

Бу вилоятка муқайяд бўлмағил,
Кел, Хуросон жонибиға азм қил!
Гар борур бўлсанг, эрурмен ҳамраҳинг,
В-ар турарсен, мен борурмен жазм қил!

* * *

Йўқтурур нозингдин озоре манга,
Ноз агар қилсанг манга матлубдур.
Хоҳ кўрсат лутфу хоҳи жавр қил,
Ҳар не воқеъ бўлса сендин хубдур.

* * *

Қилмаса ул ой назар манга, не тонг?
Тенгри толеъ чун манга ёротмади.
Ўқи ёрар эрди кўнглум дардини,
Нетайин, кўнглум учун ёр отмади.

Фардлар

Ҳолимни санга айтиб, хажр ўтиға ўртондим,
Эй ёр, ямон қилдим, ҳар неки дедим — ёндим.

* * *

Санбўса сенинг кўнглунг гар истаса, андоқ қил,
Санбўса керак бўлса, сан бўса иноят қил.

* * *

Қутулмоқ фироқингдин осон эмас,
Етишмак висолингға имкон эмас.

* * *

Дардинг ўлса, иложни нетайин?
Сенсизин тахту тожни нетайин?

* * *

Меҳрубон истаб, балои бевафоға учрадим,
Бевафо эрмиш, Худойим, не балоға учрадим?

* * *

Бўлдум яна ошуфта, девона дағи бормен,
Гўёки бу фурсатта ошиқ бўлуб ўхшормен.

* * *

Кошки эл бирла ул маҳваш ҳикоят қилмаса,
Ё ҳикоят қилғанини эл ривоят қилмаса.

* * *

Кўнглум висолидин хушу кўзумда нурдур,
Кўз равшани, кўнгул хуши Абдушукурдур.

* * *

Бўлмади ҳаргиз, нетай, ул бевафо ёрим менинг,
Гар менга ёр ўлса ул, бўлғай Худо ёрим менинг.

* * *

Ёрнинг ағёрға меҳ_ру вафосин англадим,
Нотавон кўнглумга ҳам жавру жафосин англадим.

* * *

Қадин кўз жўйбориға ул ой бехост келтурса,
Оёғидин кўтармай бошни, Тангри рост келтурса.

* * *

Не осиғ ишқ аро манъ айламак оху фиғонимни
Ки, мен барбод бермишмен бу йўлда хонумонимни.

* * *

Сенгаким, арзи ҳолимни адо мен нотавон қилдим,
Муборак хотирингға нохуш-ар келса, ёмон қилдим.

* * *

Муштоқдурур хаста кўнгул васлинга бисёр,
Ёрим кеча келгилки, хабар топмасун ағёр.

* * *

Эйки, лаъли жонфизоинг нуқлу майдин яхшидур,
Келгил ушбу кеча, юз кўрсатки, ойдин яхшидур.

* * *

Келки, онда фурқатингдин доғи ҳирмон қолмасун,
Қолмасун ғамда кўнгул, кўнглумда армон қолмасун.

* * *

Ишқинг майидин, эй жонким, масту бехабармен,
Гоҳи ўзумда йўқмен, гоҳи ўзумда бормен.

* * *

Кўзум ёруғлуғию хаста кўнглум хушлиғи сенсен,
Баданда жонсену жоннинг дағи дилкашлиғи сенсен.

* * *

Сенга ҳолимни ёздим, сажда қилдим,
Айтқилким, не ёздим, не ёнгилдим?
Отин оғзимға олдим эрса, тортар тиғи кин ул маҳ,
Мени агар ўлтурур бўлса бу ёзуқ бирла, бисмиллаҳ.

* * *

Мени йўқ эътиқоди деб, бори эл ичра ёд этма,
Худой учун бори элни ўзунгдек эътиқрд этма.

* * *

Жаҳон чун бевафодур, нечаким андиша Бобур қил,
Ўзунгни подшохи жумлаи олам тасаввур қил.

* * *

Меҳр ила хурсанд этарсен, жавр ила помол ҳам,
Бир замон ғамгин қилурсен, бир замон хушҳол хам.

* * *

Кўрмас жаҳонда ҳаргиз кўнглини шод Бобур,
Топмас муроди дилни, эй номурод Бобур.

* * *

Бу кўзаки, бўйнумға қўюб келмишам они,
Ҳар ким бу чоғир ичмаса, ўз бўйниға қони.

* * *

Ёд айламадинг ҳаргиз, мунчаки ёлинибмен,
Сен мени соғинмайсен, мен сени соғинибмен.

* * *

Хати бирла ул ой хадди: бири — моҳу бири — ҳола,
Юзи бирла анинг қадди: бири — сарву бири — лола.

* * *

Улфатим эл бирла оздур, кўбдур эл жаври менга,
Не менинг таврим ёқар элга, не эл таври менга.

* * *

Баҳор мавсуми еттию хуш хаво ўтти,
Тағофул айлама соқийки, ўтти, ҳр, ўтти.

* * *

Бодадин ишрат уйини доим обод этгасен,
Ҳар қачонким, бода нўш этсанг, мени ёд этгасен.

* * *

Ё Раб, хавос жамъида Бобурни хос қил,
Ёхуд авом тафриқасидин халос қил.

* * *

Ўзга ҳамдам истабон, жонимға маҳрам найлайин?
Менмену ул ой хаёли, ўзга ҳамдам найлайин?

* * *

Очилди кўнглум ўшал гулъузор келганидин,
Нечукки, ғунча очилғай баҳор келганидин.

* * *

Бир фикру бир ҳаводадурур ҳар нафас кўнгул,
Ҳар лаҳза бир ҳавас қиладур булҳавас кўнгул.

* * *

Висол шавқидамен, иштиёқ кўрсатма,
Худой учун менга асру фироқ кўрсатма.

* * *

Неча бошимға ёғдурғай жафо тошини ул маҳваш?
Неча сабр айлай онинг жавриғаким, ўтди ҳаддин тош?

* * *

Май хуморидин ўлур ҳар нафас афзун дардим
Соқиё, кел, бир аёқ берки, иликдин бордим.

* * *

Жафони қўй, вафо таркини тутма,
Унутмасмен сени, сен ҳам унутма.

* * *

Сенга ошиқ эмасменким, менга жавр этгасен доим,
Сенинг нозингни ким тортар, менинг сендин не парвоим?

* * *

Гар кўзунгдин туштум эрса, кўрдум они бодадин,
Бўлди тақсир эмди сен ўткор мени уфтодадин.

* * *

Чун зарурат бўлди, қилдим сендин айру майли жом,
Ҳар чоғирким, ичмасам ёдинг била, бўлсун ҳаром.

* * *

Тасаввур қилмағилким, сендин, эй жон, ўзга қилғаймен,
Кўнгул ул, фикр хам улдур, не имкон ўзга қилғаймен?

* * *

Бормаким, кўнглумда васлинг иштиёқидур ҳануз,
Келки, васлинг иштиёқи менда боқидур ҳануз.

* * *

Эшикишта бошим қўймоқ учун ҳар дам итоб этма,
Бош олиб кетгум охир эшикингдин, изтироб этма.

* * *

Яна ошуфтароқ кўрдум ўшал номеҳрубонимни,
Не иш қилдим? Не тақсир ўлди? Билмасмен гуноҳимни.

* * *

Ҳажр ила қўнглумни буздинг, васл бирла туз мени,
Бордингу ўлтурдунг охир, кел, дағи тиргуз мени.

* * *

Ўтган оқшом ваъда айлаб, ул парирў келмади,
«Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади».

* * *

Ичиб чоғирни, ишим телбаликка ёвушти,
Нечук таҳаммул этай, ичимга ўт тушти.

* * *

Гўшае тутсам, жаҳоннинг элидин ғам кўрмасам,
Истарам эл кўрмаса мению мен ҳам кўрмасам.

* * *

Бизга чун меҳринг йўқ, элга меҳрубонлиғ қилмағил,
Яхшилиғ чун қилмадинг, боре ёмонлиғ қилмағил.

* * *

Жаҳон бирла жаҳоннинг аҳлидин беҳад малолим бор,
Биридин қатъ этиб, ул бирга қотилмас хаёлим бор.

* * *

Жонни фидо қилиб сенга, бормен дағи ёмон,
Қилған ҳамондурур доғию қилмаған ҳамон.

* * *

Эй сабо, шарҳ айлагил ҳижронда авқотим менинг,
Ўтса ул шаҳнинг тобуғида агар отим менинг.

* * *

Бўлди ҳажринг дўзахининг бартараф бўлмоқ чоғи
Ким, висолингнинг далилидур кўзумнинг учмоғи.

* * *

Ҳам ҳуснининг бинафшаю гул банда-бардаси,
Ҳам сарв эрур чаманда бир озодкардаси.

* * *

Тани зоримни де, гулшанда шохи нотавон кўрсанг,
Сариғ юзумни соғин, боғ аро барги хазон кўрсанг.

* * *

Бобурдурур бу икки варақнинг муҳаррири,
Бири бутун варақтуру пайвандлар бири.

* * *

Борму эркин ҳеч нима оламда ҳижрондин ёмон,
Ҳар неким ондин ёмонроқ йўқ, будур ондин ёмон.

* * *

Басе, фироқида ичсам чоғир, йиғим келадур,
Манга чоғирни кетурмангки, аччиғим келадур.

* * *

Тутмагил, эй гул, равоким, ишқинг ичра бир ғариб,
Ерга бош қўйғай хазон яфроғи янглиғ сарғариб.

* * *

Зуҳд саҳросиға туштум ишқ йўлидин озиб,
Бобури гумраҳни эмди ким бу йўлға кўндурур?

* * *

Ул икки лаби рамзи дард аҳлиға қилмайдур,
Гул ғунчасидур гўё, бизларга очилмайдур.

* * *

Бор арчи боиси юз шўру юз гуноҳ чоғир,
Чоғир фироқи қилди ҳалок мени, оҳ чоғир!

* * *

Фироқингдин ёвуштум ўлгали, эй ёр, келгайсен!
Висолинга басе муштоқмен, зинҳор келгайсен!

* * *

Ул парируҳсора ҳаргиз нотавонлиқ кўрмасун!
Яхшидур яхши киши, ҳаргиз ёмонлиқ кўрмасун!

* * *

Сендин айру найлагаймен айшу саҳбо хушлуғин,
Ки, сенинг учун тилармен барча дунё хушлуғин.

* * *

Сенинг учун ватаним кўҳу дашт бўлғусидур,
Анинг учунки, вафосиз ғазол кўрунасен.

* * *

Ёр қадрин билмадим то ёрдин айрилмадим,
Ёр қадри мунча ҳам душвор экандур билмадим.

* * *

Кўруб ҳижрон ғамин, жононға еттим,
Агарчи ранж чектим, жонға еттим.

* * *

Мени ҳижронда куйдурсанг, кўнгул сендин совутмасмен,
Агарчи сен унутгунг мени, сени мен унутмасмен!

* * *

Қовун бирла узумнинг ҳажрида кўнглумда ғам ҳар сў,
Оқар сувнинг фироқидин кўзумдин ҳар дам оқар су(в).

* * *

Жаҳон элию жаҳон борча гар адам бўлса,
Адам йўлини тутай зарра менда ғам бўлса.

* * *

Истарам етсам қуюндек гулъузорим қошиға,
Оллида туфроғ бўлуб, эврулсам онинг бошиға!

* * *

Гарчи оламда висол айёми дилкашдур, ахий,
То билингай васл қадри, ҳажр ҳам хушдур, ахий.

* * *

Меҳрибон соғинғоним номеҳрибон эрмиш, нетай?
Яхшилиғ кўз тутгоним асру ёмон эрмиш, нетай?

* * *

Неча ул ёр ёд этмай, мени ағёр соғинғай,
Не кун бўлғай мени дилхастани ул ёр соғинғай.

* * *

Бу дунёдин фараҳ йўқтур мени маҳзунға жононсиз,
Жаҳондинким, десун, биллоҳ, керакмас манга жон онсиз!

* * *

Дўстлуқни гар тиларсен айласанг исбот кел,
Суҳбатингға асру кўп муштоқдурмен бот кел.

* * *

Хуш ул бурунқи замонларки, ўтгию борди,
Хуш ул кишики, замонларни яхши ўткорди.

* * *

Мурод васлинг эрур — айла ёд Бобурни,
Унутмоғил яна бу номурод Бобурни.

* * *

Кўзумнинг нурисен, кўнглум ҳузури,
Таним хуррамлиғи, жоним сурури.

* * *

Сабзаю гуллар била жаннат бўлур Кобул баҳор,
Хоса бу мавсумда Борон ёзисию Гулбаҳор.

* * *

Ғайрға неча ул ой вафо қилур,
Неча жонима менинг жафо қилур?

* * *

Қади фироқи мени дуто қилур,
Қоши ҳажри қоматимни ё қилур.

* * *

Заҳри ҳижрон ичмишам, бер бода тарёки манга,
Май хумори бошта чўхтур, тут чоғир соқи(й) манга

* * *

Боғ неча хўб эса, кўйича йўқтур,
Сарвни мавзун деса, бўйича йўқтур.

* * *

Ағёрға ўқ урубон, дардиға даво қиладур,
Бисёр ёмон борадур, ул ёр хато қиладур.

* * *

Бормоққа не маскан муяссар,
Турмоққа не давлат муяссар.

* * *

Билинг муни давлат, гар ўлса муяссар
Раҳиқи мураввақ, рафиқи суханвар.

* * *

Ишқни ҳар кимки қилур ихтиёр,
Мен киби оламда бўлур хору зор.

* * *

Шайху мулло Шиҳобу Хондамир,
Келинг уч-уч, ики-ики, бир-бир.

* * *

Жамолингдин қуёш асру бот ўтотлиғ,
Сочингга банда боғ ичра сунбул отлиғ.

* * *

Ваҳму усраттин амоне топтуқ,
Янги жон, тоза жаҳоне топтуқ.

* * *

Кел, эй рафиқи гулрўй, кетур рақиқи гулранг,
Ўзунг ичиб, манта қуй, кўтар наво тузуб чанг.

* * *

Яшурди отини ғайр иттифоқи бирла ул қамдам,
Дедим отини элга, фош қилдим иттифоқин ҳам.

* * *

Ишқ юки айлади сипеҳри аълони ҳам,
Не ажаб, ар айласа менингча шайдони ҳам.

* * *

Рақиб йўлдошу мен ҳажрдин дуто ўлдум,
Ғариб турки ситамгарға мубтало ўлдум.

* * *

Бошим қадам қилибон висолинга етайин,
Муяссар бўлмаса васл, бош олибон кетайин.

* * *

Ҳаж йўлиға кир, кўнгул, ҳиммат била,
Бер қаз, оқ ар ўлса юз минг қофила.

* * *

Ғам юзини кўрма, бўлсанг журъаю жоме била,
Шукр қил, май нўш қилсанг гар гуландоме била.

* * *

Не малак андоқ эрур, не эрур онча киши,
Қамар анинг муқирри, қуёш анинг қаёши.

* * *

Ҳар кимки, бўюнни қўймас, они тийгай,
Чопқай, талоғай, мутеъю мунқод этгай.

* * *

Қадинг жаннат риёзининг ниҳоли,
Эрам гулзори хадингнинг мисоли.

* * *

Ҳажр шоми сочи савдоси чекар ҳар ён мени,
Ваҳки, бу поёни йўқ тун қилди саргардон мени.

* * *

Кўпу озға Тенгридур бергучи,
Бу даргоҳда йўқтур кишининг кучи.

Маснавийлар

Сабо, ул гул ҳаримиға гузар қил,
Менинг ҳолимдин ул гулга хабар қил.

Саломим еткур ул ороми жонға,
Яна мундоқ дегил ул дилситонға:

«Юзунгни кўрсатиб, кўнглумни олдинг,
Олиб кўнглумни, кўздин мени солдинг.

Дегил дилдорлиғ мундоқ бўлурму?
Тариқи ёрлиғ мундоқ бўлурму?

Сени мундоқ тасаввур қилмас эрдим,
Бу янглиғ раҳ,мсиз ҳам билмас эрдим.

Сени деб барча оламдин кечибмен,
Рафиқу ёру ҳамдамдин кечибмен.

Замоне қилмадим сендин фароғат,
Вале, бордур сенга мендин фароғат.

Мени аввал ўзунгга ҳ.амдам эттинг,
Ёна билмон нега номаҳрам эттинг.

Сўзунгким, Хизр суйидин нишондур,
Вале, ул сув киби мендин ниҳондур.

Не, яъни мунча биздин сўз ёшурмоқ,
Жафо ойинини ҳаддин ошурмоқ?

Бировнингким, бировдин кўнгли қолур,
Киши юз сўз била кўнгулни олур.

Ажабким, мендин, эй дилдор, тўйдунг,
Менинг кўнглумни бир сўз бирла қўйдунг.

Узатма мунча ҳам, Бобур, сўзунгни,
Бу сўзлар бирла хор этма ўзунгни.

Агарчи кўп сўзунг бор, мухтасар қил,
Ул ойға сўзнинг аслидин хабар қил.

Гар ул сўзким, ёшурдунг, айтмассен,
Бу янглиғ одатингдин қайтмассен.

Сенинг севмаслигингни жазм этармен,
Бош олиб ўзга бир сори кетармен.

Агар ботроқ йибормассен жавобим,
Бу хатдин ортуқ ўлур печу тобим».

* * *

Эй пайки сабо, қотимға келгил!
Эшит бу сўзумни, доғи билгил!

Елдек етиб ул қуёш қошиға,
Қуюн киби эврулуб бошиға.

Юз ҳасрату иштиёқ бирла,
Юз минг аламу фироқ бирла.

Мендин тобуғида бўйла арз эт,
Бу хидматни ўзунгга фарз эт:

«К-эй подшаҳи вилояти ҳусн!
Шаънингда келибтур ояти ҳусн!

Сен ҳусн сарири подшоҳи!
Мен ишқ фақири додхоҳи!

Ҳажру ғаминг этти зулму бедод,
Эй жону жаҳон, фитону фарёд!

Ойрилғали, эй нигор, сендин,
Ойрилди ҳушу қарор мендин.

Кўзумда, агарчи, йўқ жамолинг,
Кўнглумдадурур, вале, хаёлинг.

Фикрим будурурки, сенга етсам!
Зикрим будурур — сўзунг эшитсам!

Бормади кўнгулдин ул сочу юз,
Ёд эттим аларни кеча-кундуз.

Чун йўқ қошинга етарга ҳаддим,
Қошинг ғамидан эгилди қаддим.

Зулфунг гириҳиға бастадурмен,
Кўзунг ҳавасида хастадурмен.

То оқ юзунг йироқ тушти,
Икки кўзум ичра оқ тушти.
Оғзинг ғамидинки, тангдилмен,
Ўлмай юрурам, не сангдилмен!

Лутф этки, ҳароб бўлди ҳолим,
Раҳм айлаки, қолмади мажолим.

Хуш улки, юзунгни ёна кўрсам,
Ҳайрон боқибон юзунгга турсам.

Ўпсам аёғинг қўюб юзумни,
Суртуб анга ҳар замон кўзумни.

Бўйнунгға қўлум ҳамойил этсам,
Сарвингни ўзумга мойил этсам.

Гаҳ илкима ғабғабингни олсам,
Гаҳ оғзима ул лабингни олсам.

Кўзумни кўтармасам кўзунгдин,

Юзумни кўтармасам юзунгдин.

Гаҳ оғзимға тилингни олсам,
Гаҳ оғзингға тилимни солсам.

Ҳосилки, агар қошингға етсам,
Кўнглум тилаганча ишрат этсам.

Юзунг яна кўрсам эрди, эй жон,
Ўлсам доғи қолмас эрди армон.

Юз мунча хаёллар қилурмен,
Ёдинг била ҳоллар қилурмен.

Мен ушбу хаёллар била шод,
Сен мени қилурсен ўзгача ёд.

Маҳжур кўнгулни шод қилмай,
Яхши сўз бирла ёд қилмай.

Ёлғон сўз ила итоб этарсен,
Юз қаҳр била хитоб этарсен.

Гар ёлюни бўлса зоҳир, эй дўст!
Шарманда бўларсен охир, эй дўст!
Эй ёр, сен айлама тасаввур-
Ким, кўнглини ўзга қилди Бобур.

Юз ҳурсифат қошимға келса,
Юз тиғи жафо бошимға келса.

Кўнглумда ҳануз ўшал вафодур!
Бошимда дағи ўшал ҳаводур!

Фикрим ўшалу хаёл ўшалдур!
Дардим улу зор ҳол ўшалдур!

Гар мунда тараддуд этса ойим,
Бу сўзда гувоҳ эрур Худойим.

Ҳол ул эдиким, ҳикоят эттим,
Гаҳ шукру гаҳи шикоят эттим.

Ҳар неки кўнгулда эрди — дедим,
Эмди сендин будур умидим:

Ҳар ишта шитоб қилмағайсен!
Бу тавр итоб қилмағайсен!

Қолгон кўнглумни олғасен бот,
Олғон назарингни солғасен бот.

Гар яхшию гар ямон қилурсен,
Дедим санга, эмди сен билурсен.

То дахрдурур, саломат ўлғил!
Хушлуқ била то қиёмат ўлғил!

Хушвақтлиғинг мудом бўлсун!
Давлат санга муcтадом бўлсун!

    Boburning lirik merosi “Qobul devoni” (1519)ga, 1528-29 yillarda “Hind devoni” ga jamlangan. To‘liq devon tuzgani haqida ma’lumot bor. She’rlarining umumiy hajmi 400 dan ortadi. Shundan 119 g‘azal, 231 ruboiy va tuyuq, qit’a, fard, masnaviy kabi janrlarda asarlar yaratgan. She’rlarini mavzu jihatidan oshiqona, ta’limiy, tasavvufiy, hasbi hol kabi turlarga ajratish mumkin. Bobur she’riyati intellektual qalb izhori sifatida arqoqlidir. Uning asarlari samimiy, ravon, usluban tugal va mushakkaldir. Bobur ruboiy janrini turk adabiyotida yuksaklikka olib chiqqan shoirdir.

049Ulug‘ o‘zbek shoiri, mutafakkir, tarixchi va davlat arbobi; markazlashgan davlat — boburiylar saltanati asoschisi Zahiriddin Muhammad Bobur 1483 yilning 14 fevralida Andijonda tug‘ildi. Amir Temurning beshinchi avlodi, Farg‘ona hukmdori Umarshayxning farzandi. Bobur 12 yoshda (1494) taxtga chiqdi. 1503-1504 yillarda Afg‘onistonni egalladi. 1519-1525 yillarda Hindistonga 5 marta yurish qiladi. Uch asrdan ortiq davom etgan (1526-1858 y.y.). boburiylar saltanatiga asos soldi dekabrda Agra (1530 y. 26 dekabr)da vafot etdi. Qabri keyinchalik vasiyatiga ko‘ra Qobulga ko‘chirilgan.

Boburning lirik merosi “Qobul devoni” (1519)ga, 1528-29 yillarda “Hind devoni” ga jamlangan. To‘liq devon tuzgani haqida ma’lumot bor. She’rlarining umumiy hajmi 400 dan ortadi. Shundan 119 g‘azal, 231 ruboiy va tuyuq, qit’a, fard, masnaviy kabi janrlarda asarlar yaratgan. She’rlarini mavzu jihatidan oshiqona, ta’limiy, tasavvufiy, hasbi hol kabi turlarga ajratish mumkin. Bobur she’riyati intellektual qalb izhori sifatida arqoqlidir. Uning asarlari samimiy, ravon, usluban tugal va mushakkaldir. Bobur ruboiy janrini turk adabiyotida yuksaklikka olib chiqqan shoirdir.
Boburning ulug‘ asari “Boburnoma” bo‘lib, uni “Vaqoye” deb ham nomlaydilar. Buyuk memorial asarda 1494-1529 yillari Markaziy va Kichik Osiyoda, Yaqin va O‘rta sharq mamlakatlarida kechgan voqealar bayon etilgan. “Boburnoma”ning o‘ndan ortiq qo‘lyozma nusxalari bor. Asarni Qozonda N.I. Ilminskiy (1857), Londonda Beverij xonim nashr (1905) etgan. O‘zbekistonda dastlab professor Fitrat 1928 yilda asardan parchalar e’lon qildi. “Boburnoma”ning 1948-1949 yillarda ikki jildli; 1960, 1989 yillarda tuzatilgan, 2002 yilda va keyingi yillarda to‘ldirilgan qayta nashrlari amalga oshirildi.

“Bobirnoma”asosida qator badiiy asarlar ham yaratilgan. Flora Anna Stilning “Boburxon” (Parij, 1940), Fernard Grenardning “Bobur” (Parij, 1930), Harold Lembning “Bobur-yo‘lbars” (Nyu-York, 1961) romanlari, Vambek Gaskonining “Bobur va uning avlodlari yoki Buyuk mo‘g‘ullar” (Nyu-York, 1980) esse-romanlari shular jumlasidandir. Hindistonlik Muni La’l boburiylar tarixiga asoslanib 6 ta roman yozgan. O‘zbek adabiyotida Oybek, P.Qodirov, B.Boyqobilov, X.Sultonov Boburga bag‘ishlab roman, qissa va dostonlar yaratdilar.Xurshid Davron buyuk vatandoshimizga bag‘ishlangan “Samarqand xayoli” qissasini va ”Bobur sog‘inchi” pyesasini yozgan.Qissa 1991 yilda nashr etilgan. 1997 yilda yozilgan ”Bobur sog‘inchi” pyesasi Muqumiy nomidagi teatrida sahnalashtirildi (2003 yil).Ushbu asarlarni saytdagi tegishli sahifalarda mutolaa qilishingiz mumkin.
Shuningdek,Xurshid Davron Mirzo Bobur ruboiylariga sharhlar (ular “Ma’rifat” gazetasida bosilgan) va buyuk bobomizga bag‘ishlangan bir necha she’rlar yozgan.Ushbu o‘rinda ulardan birini keltiramiz.

BOBUR
(1981)

Otlar elar shiddatdan terlab,
Yangrar xatar to‘la taqalar,
Hurkib ko‘kka sapchir,patirlab,
Tun uyqusi — qora qarg‘alar.

Otlar elar,
Tillarang xazon
Suvoriylar uzra sochilar,
Elas-elas yangraydi azon —
Tog‘lar uzra osmon ochilar.

Otlar elar og‘zi ko‘pirib,
Uyg‘otgancha mudroq yo‘llarni,
Go‘yo to‘gon bandin o‘pirib,
Toshqin quvib kelar ularni.

“Zahiriddin,qayga borursan,
Bobong yurtin,taxtini tashlab?!
Qora taqdir seni qul kabi
Qayonlarga ketmoqda boshlab?!

Zahiriddin, bu qanday savdo,
Qora hijrat sari yuz tutmoq?
Yuragingni etar-ku ado,
Tirik turib,Vatandan ketmoq?!

Zahiriddin,ortga bir qara,
Ortga boq,ey,sheri sargardon,
Axir,keyin tushlaringda ham,
Bu tuproqni ko‘rmog‘ing gumon”.

Ot pishqirib to‘xtar, chavandoz
Uzangiga tirar oyogin
Va bo‘g‘ziga to‘plar beovoz
Vujudiga to‘lgan ingrogin.

Alam bilan yuragi urar,
Shivirlaydi titroq lablari:
“Hamma yerdan ko‘rinib turar
Samarqandning minorlari”.

7а.jpgMIRZO BOBUR
IJODIDAN NAMUNALAR

07

G‘azallar

* * *

Keltursa yuz baloni o‘shal bevafo manga,
Kelsun agar yuzumni evursam,balo manga.

Netgayman ul rafiq bilakim,qilur base,
Mehru vafo raqibg‘a, jabru jafo sanga.

Begona bo‘lsa aql meni tilbadin,ne tong,
Chun bo‘ldi ul parisifatim oshno manga.

Ohu yoshimdin orta durur za’f, ey tabib,
Bildim yarashmas emdi bu obu havo manga.

Dardim ko‘rub muolajada zoe’ etma umr,
Kim,jonda dardi ishq durur bedavo manga.

To yor kimni istaru ko‘ngliga kim yoqar,
Tashvish bejihat durur oxir sango,manga.

Bobur,bo‘lub turur ikki ko‘zum yo‘lida to‘rt,
Kelsa ne bo‘ldi qoshima bir-bir mango manga.

* * *

O‘zni , ko‘ngul, aysh bilan tutmoq kerak,
Bizni unutqonni unutmoq kerak.

Ayshu tarab gulbunig‘a suv berib,
G‘ussa niholini qurutmoq kerak.

Tiyra turur zuhd damidin ko‘ngul,
Ishq o‘ti birla yorutmoq kerak.

Har nimag‘a g‘am ema,g‘am ko‘p turur,
Aysh bila o‘zni unutmoq kerak.

Qo‘yma mashaqqat aro,Bobur,ko‘ngul,
O‘zni farog‘at bila tutmoq kerak.

* * *

Ne xush bo‘lg‘ayki, bir kun uyquluq baxtimni uyg‘otsam,
Kechalar tori mo‘yidek belig‘a chirmashib yotsam.

Gahi guldek yuzini ul shakar so‘zlukni islasam,
Gahi shakkar kibi ul yuzi gulning la’lidin totsam.

Qani Shirin bila Layliki sendin noz o‘rgansa,
Qani Farhodu Majnunkim, alarg‘a ishq o‘rgatsam.

Yoruq kunduz,qorong‘u kechada anjum kibi bo‘lgay,
Chekib gar oh dudini ko‘ngul o‘tini tutratsam.

Ko‘zum ravshanlig‘ida bo‘lg‘ay,Bobur,base kamliq,
Agar qoshi bila yuzun hilolu kunga o‘xshatsam.

* * *

Sochining savdosi tushti boshima boshdin yana,
Tiyra bo‘ldi ro‘zg‘orim ul qaro qoshdin yana.

Men xud ul tifli parivashg‘a ko‘ngul berdim, vale,
Xonumonim nogahon buzulmag‘ay boshdin yana.

Yuz yomonliq ko‘rub ondin telba bo‘ldung,ey ko‘ngul,
Yaxshilig‘ni ko‘z tutarsen ul parivashdin yana,

Tosh urar atfol mani,uyida forig‘ ul pari,
Telbalardek qichqirurmen har zamon toshdin yana.

Oyog‘im etgancha Boburdek ketar erdim,netay,
Sochining savdosi tushti boshima boshdin yana.

* * *

Jonimdin o‘zga yori vafodor topmadim,
Ko‘nglumdin o‘zga mahrami asror topmadim.

Jonimdin o‘zga jonni dilafkor ko‘rmadim,
Ko‘nglum kibi ko‘ngulni giriftor topmadim.

Usruk ko‘ziga toki ko‘ngul bo‘ldi mubtalo,
Hargiz bu telbani yana hushyor topmadim.

Nochor furqati bila xo‘y etmisham, netay,
Chun vaslig‘a o‘zumni sazovor topmadim.

Bore boray eshigiga bu navbat, ey ko‘ngul,
Nechaki borib eshigiga bor topmadim.

Bobur, o‘zungni o‘rgatako‘r yorsizki, men
Istab jahonni muncha qilib yor topmadim.

* * *

Ko‘ngulga bo‘ldi ajoyib balo qaro soching,
Shikasta ko‘ngluma ermish qaro balo soching.

Muyassar o‘ldi junun mulki, ey junun ahli,
Nisori ashkni emdi bu kun mango soching.

Soching shikastida bordur shikasta ko‘ngullar,
Ko‘ngullar ochilur, ochilsa ul qaro soching.

Ochildi ko‘ngli, chu ochting sochingni, Boburning,
Ne ayb, agar desa dilbandu dilkusho soching.

* * *

Baloyi ishqki, har dam manda jafoyedur,
Bu ishdin kecha olmon ajab baloyedur.

Xati labig‘a tutash bo‘lsa, ey ko‘ngul, ne ajab,
Ki Xizr chashmayi hayvong‘a rahnamoyedur.

Yarar bu xasta ko‘ngul dardig‘a o‘qin yarasi,
Magarki har yarasi yorning davoyedur.

Bahor fasliduru may havosi boshimda,
Ayoq tut menga soqiyki, xush havoyedur.

Ul oy raqibg‘a bo‘ldi rafiqu Boburning
Rafiqu hamdami hajrinda ohu voyedur.

* * *

Sening ishqingda, ey nomehribon, bexonumon bo‘ldim,
Deman bexonumon ovvorayi ikki jahon bo‘ldum.

Labing gar bermasa bo‘sa nechuk jon elta olg‘aymen,
Bu yo‘ldakim, adam sahrosig‘a emdi ravon bo‘ldum.

So‘rub ul oy labidin og‘zining ramzini angladim,
Bir og‘iz so‘z bila ko‘rungki muncha xo‘rdadon bo‘ldum.

Nechakim qoshi yolar ishqida tuzlukni ko‘rsattim,
Vale oxir malomat o‘qlarig‘a-o‘q nishon bo‘ldum.

Kular erdim burun Farhodi miskin dostonig‘a,
Bu Shirindurki oning birla-o‘q hamdoston bo‘ldum.

Visoling davlatig‘a yetmasam Bobur kibi, ne tong,
Ki hajring mehnatida asru zoru notavon bo‘ldum.

* * *

O‘lum uyqusig‘a borib jahondin bo‘ldum osuda,
Meni istasangiz, ey do‘stlar, ko‘rgaysiz uyquda.

Nekim taqdir bo‘lsa, ul bo‘lur tahqiq bilgaysiz,
Erur jangu jadal, ranju riyozat barcha behuda.

O‘zungni shod tutqil, g‘am yema dunyo uchun zinhor
Ki, bir dam g‘am yemakka arzimas dunyoyi farsuda.

Zamona ahli ichra, ey ko‘ngul, oyo topilg‘aymu,
Seningdek dard paymovu meningdek dard paymuda.

Ulusdin tinmadim umrimda hargiz lahzaye, Bobur,
Magar o‘lsam bu olam ahlidin bo‘lg‘aymen osuda.

* * *

Tishing dur, labing marjon, xading gul, xating rayhon,
Yuzung xur, soching anbar, so‘zung mul, menging meynon.
Meynon menging, so‘zing mul, anbar soching, yuzung xur,
Rayhon xating, xading gul, marjon labing, tishing dur.

Tafohur ko‘zum, ko‘nglum qilurlar magar bordur,
Ko‘zunga ko‘ngul vola, yuzunga ko‘zum hayron.
Hayron ko‘zum yuzunga, vola ko‘ngul ko‘zunga,
Bordur magar, qilurlar ko‘nglum, ko‘zum tafohur.

Tafakkur necha qilsam topilmas sening misling,
Pariydek seni ko‘rdum emassen magan inson.
Inson magar emassen, ko‘rdum seni pariydek,
Misling sening topilmas qilsam necha tafakkur.

Balodur manga hajring, davodur manga vasling,
Itobing manga ofat, hadising manga darmon.
Darmon manga hadising, ofat manga itobing,
Vasling manda davodur, hajring manga balodur.

Chu Bobur sanga quldur nazar qil anga zinhor,
Topilmas yana bir qul aningdek sanga, ey jon.
Ey jon sanga aningdek, bir qul yana topilmas,
Zinhor anga nazar qil, quldur sanga chu Bobur.

Ruboiylar

* * *

Qayg‘ungni cheka-cheka qaribdur Bobur,
Rahm aylaki, o‘zidin boribdur Bobur.
Noranj yubordi sangakim, bilmagaysen,
Ya’niki, bu nav’ sarg‘oribdur Bobur.

* * *

Har kimki vafo qilsa, vafo topqisidur,
Har kimki jafo qilsa, jafo topqisidur,
Yaxshi kishi ko‘rmagay yomonlig‘ hargiz,
Har kimki yomon bo‘lsa, jazo topqisidur.

* * *

Yod etmas emish kishini mehnatga kishi,
Shod etmas emish ko‘ngulni g‘urbatga kishi.
Ko‘nglum bu g‘ariblikta shod o‘lmadi hech,
G‘urbatga sevunmas emish, albatta, kishi.

* * *

Hijron aro yod etib meni shod ayla,
Mahjur ko‘ngulni g‘amdin ozod ayla,
Bu xatni aning uchun bitdim munda,
Ko‘rgan Soyi xatimni, meni yod ayla.

* * *

Ul xatki, anda seni men yod etgaymen,
Ko‘z oqida koshki savod etgaymen,
Kifriklardan anga qalam rost qilib,
Ko‘z qarosidin anga midod etgaymen.

* * *

Nomangki tirikligim nishoni erdi,
Har satri hayoti jovidoni erdi,
Har lafzida oshkor yuz xarfi vafo,
Har harfida yuz mehr nihoniy erdi.

* * *

Tuz oh,Zahiriddin Muhammad Bobur,
Yuz oh, Zahiriddin Muhammad Bobur,
Sarrishtai ayshdin ko‘ngulni zinhor
Uz oh, Zahiriddin Muhammad Bobur.

* * *

Sen gulsenu men haqir bulbuldirmen,
Sen shu’lasen,ul shu’lag‘a men kuldirmen.
Nisbat yo‘qdur,deb ijtinob aylamakim,
Shohmen elga,vale senga quldurmen.

Tuyuqlar

Vasldin so‘z derga yo‘q yoro manga,
Hajr aro rahm aylagil, yoro, manga.
O‘qung etti ko‘p yomon yoro manga,
Marxami lutfung bila yoro manga.

* * *

Ulki, har ko‘zi g‘azoli Chindurur,
Qoshida payvayeta oning chindurur.
Chunki ko‘p yolgon aytti ul manga,
Gar desam yolg‘onchi oni chindurur.

* * *

Meni behol aylagan yor oydurur —
Kim, oning vasli menga yoroydurur.
Gar visoli bo‘lmasa, ketar yerim
Yo Xuroson, yo Xitoy, yo Roydurur.

* * *

Ishq ahli ishq dardini taning,
Ko‘p yomondur, dardi ishqidin taning.
Har necha ko‘zum och ersa, ko‘z to‘yor
Gar ochilsa siymdek nozik taning.

* * *

Mehrkim, ko‘kka qilur ohang tong,
Ollida bo‘lsa, emas berang tong.
Xoliyu ikki labidek bo‘lmag‘ay,
Hindu ar keltursa shakkar tang-tang.

* * *

Kel, qilay jonni nisoring, o yorim,
Naqdi jonni bormu sendin oyorim?!
Bo‘sa bersang gar tamom og‘zing bila,
Kunji og‘zingdin oloyin oyorim.

* * *

Sen kibi bir dilraboni bilmanam,
Oshiki sodikki derlar, bil, manam,
Qil tasavvur ko‘z yoshimni bir tengiz,
O‘zga oshiq ashki yanglig‘ bilmanam.

* * *

To chiqardi xat uzori pokidin,
Gul yuzi ozurda bo‘ldi pokidin.
Istar erdi el burun yuz mehr ila,
Emdi ul yuz mehri ketti pokidin.

* * *

To ko‘ngul berdim o‘shal qoysorig‘a,
Borgonini bilmadim qoy sorig‘a.
Do‘stlar, yorg‘a meni sog‘indurung,
Solsangiz nogah quloq qoysorig‘a.

* * *

Shah, supuray ostoning yuz ila,
Tiymanakdin necha uray yuz ila,
Ikki yuzluk muddaiydin ne g‘amim,
Gar ishim tushsa alardin yuzila?!

* * *

Ne balo biyikturur davlat tog‘i,
Ko‘yi g‘amni ne bilur davlat tog‘i.
Himmate tut, dog‘i davlat istagil,
Ximmating bo‘lsa, bo‘lur davlat tog‘i.

* * *

Jong‘a soldi daf g‘urbat norini,
Ko‘z yoshim bo‘ldi mo‘g‘ulning norini.
Bu aroda men degandek bo‘lmasa,
Ko‘zlay Issig‘ko‘lu andin norini

* * *

Qaddimni firoq mehnati yo qildi,
Ko‘nglum g‘amu anduh o‘tig‘a yoqildi.
Holimni sabog‘a aytib erdim, ey gul,
Bilmon, sanga sharh qilmadi yo qildi?!

To‘rtliklar

Tutmag‘il, ey gul, ravokim, ishqing ichra har g‘arib,
Yerga bosh qo‘yg‘ay xazon yafrog‘i yanglig‘ sarg‘arib.
Shaxrdin bezor bo‘lsa, ne ajab, bezar kishi,
Ishq aro bemor bo‘lsa, tong emas, bemar g‘arib.

* * *

Yor ko‘b bemehrdur, tole’ base noi’tamid,
Vahki, kun-kundin bo‘lurmen o‘z-o‘zimdin noumid.
Vasl borgondek ko‘nguldin, bordi ilgimdin ko‘ngul,
Ne menga andin xabardur, ne anga mundin navid.

* * *

Kelki, bormay, seni ko‘rmay yuz tuman armon bila,
Maqdamingda naqdi umrum sarf aylay jon bila.
Necha istarsen mening dardimg‘a darmon, ey tabib,
Ishq dardi yaxshi bo‘lg‘aymu ekin darmon bila?

* * *

Necha mehrsizliktin hijron yo‘lig‘a borg‘ay?
Kim bu yo‘ldin, ey ko‘ngul, ul quyoshni qaytarg‘ay?
Hech eshitmayin so‘zni, g‘amga soldilar o‘zni,
Yo ko‘ngulni, yo qo‘zni, — qaysi birisin qarg‘ay?

* * *

Abdussamadi Tarxon, ishrat bila bo‘l beg‘am,
Abdussamadi Tarxon, ishrat bila bo‘l xurram.
El xamdami bo‘lg‘anda, ishqingda g‘amu mehnat,
Abdussamadi Tarxon, ishrat bila bo‘l hamdam.

* * *

Xayol etsam ul belni, hol eltadur,
Meni beli sori xayol eltadur.
Qadining xayolin ko‘z asrab magar,
Ko‘ngul ravzasig‘a nix,ol eltadur?

* * *

Ey xush ulkim, qilsa g‘amdin ko‘nglini ogoh, ishq,
Aylasa beg‘amlig‘ining qissasin ko‘tox, ishq.
Vah, ne kun bo‘lg‘ayki, qovlab aqlu donish xaylini,
Bo‘lsa jon birla ko‘ngulning kishvarida shoh ishq.

* * *

Safar azmini qilding, men boraolmay turub qoldim,
Nazar lutfini qilding mendinu men telmurub qoldim.
Aningdek tund surdi xajr raxshin ul qaroko‘zluk,
Yiroqtin yuz alam birla qarosini ko‘rub qoldim.

* * *

Seni ko‘rmaslik ko‘ngulga g‘am edi, jonimg‘a xam,
G‘ayrning ko‘rmakligi bo‘ldi alam uzra alam.
Yo sening ko‘rmakligingdin g‘ayr bo‘lsa erdi daf’,
Yo seni ko‘rmaydururmen, g‘ayrni xam ko‘rmasam.

* * *

Qadi furqati meni duto qilur,
Qoshi xajri qomatimni yo qilur,
Necha g‘ayrg‘a ul oy vafo qilur?
Necha jonima mening jafo qilur?

* * *

G‘urbat tug‘i yopqon ruhi zardimnimu dey?
Yo hajr chiqargon ohi sardimnimu dey?
Holing nedurur? Bilurmusen dardimni?
Holingai so‘raymu, yo‘qsa dardimnimu dey?!

* * *

Ishvang bila g‘amzangaiyu nozingnimu dey?
Javrung bila so‘zunggu gudozingnimu dey?
So‘zung, qilig‘ing, navozishingmu aytay?
Ovozu usulingniyu sozingaimu dey?

* * *

Ko‘zum uyi yuzidin musavvar bo‘ldi,
Bu vajh bila ko‘ngul munavvar bo‘ldi.
Yuz shukrki, Bobur kibi oshiqlikda,
Har neki tilab edim — muyassar bo‘ldi.

* * *

Xattingni ko‘rub, ko‘ngulga hayrat bo‘ldi,
She’ring eshitib, jong‘a musarrat bo‘ldi.
Bu necha mahal tag‘oful etting, demagil,
Tole’ yo‘q ediki, muncha g‘aflat bo‘ldi.

* * *

Ey payk, borib sano bila qulluq, de!
Yer o‘p, dog‘i qo‘p, ado bila qulluq, de!
Gar yor meni xastani so‘rsa zinhor,
Mendin yuqunub, duo bila qulluq, de!

* * *

Nomangki, tirikligim nishoni erdi,
Har satri hayoti jovidoni erdi.
Har lafzida oshkor yuz harfi vafo,
Har harfda yuz mehr nihoni erdi.

* * *

Hajringda bu tun ko‘ngulda qayg‘u erdi,
Vaslingg‘a yetishmadim — jihat bu erdi:
Ohim tutuni birla ko‘zumning yoshidin
Yo‘l balchiq edi, kecha qarong‘u erdi!

* * *

Hajringda, agarchi jong‘a bedod erdi,
Sensiz manga yuz fig‘onu faryod erdi.
Fikringdin erdi, valek, xursandlig‘im,
Zikring bila bu xasta ko‘ngul shod erdi.

* * *

Xotirg‘a xutur etti bu so‘z yongla, axiy,
Aytay senga, sen quloq solib ongla, axiy.
Umrungni bu kun xush kechir ahbob ilakim,
Topilmagusidur ushbu kun tongla, axiy.

* * *

Eshitsa kishi bu sho‘ru shevan, ne degay?
Doim bu tariyq ichkuni ko‘rgan ne degay?
Dushman so‘ziga kirma, eshit do‘st so‘zin,
Eshitmasa so‘zni do‘st, dushman ne degay?

* * *

Ishqingda ko‘ngul harobdur, men ne qilay?
Hajringda ko‘zum purobdur, men ne qilay?
Jismim aro pechutobdur, men ne qilay?
Jonimda ko‘p iztirobdur, men ne qilay?

* * *

Shoxim, sanga ma’lum emastur, ne qilay?
Ohim sanga ma’lum emastur, ne qilay?
Men yuzu qoshing dermenu sen — badru hilol,
Mohim, sanga ma’lum emastur, ne qilay?

* * *

Boshimni tufayl ul saromadqa qilay,
Jonimni fido o‘shal sihi qadqa qilay.
Bu xasta ko‘ngul bila xamida qadni
Ko‘zi bila zulfig‘a aning sadqa qilay.

* * *

Yetsam sanga, qullug‘umni cho‘q arz qilay,
Sen yetsangu men desamki, yo‘q arz qilay.
Ko‘ptur so‘zumu mahram emas hech kishi,
Ruhsat etsa, tobug‘ungda-o‘q arz qilay.

* * *

Hijron aro necha noma tahrir qilay,
Xoma tili birla hol taqrir qilay.
Xush ulkim, so‘zum sanga desam vositasiz,
Sen andayu men munda — ne tadbir qilay?

* * *

Mening tilagim budurki, to zinda bo‘lay,
Qar qanda esang, banda dog‘i anda bo‘lay.
Ne xulq edi, yona ko‘nglum olding so‘z ila,
Shirin so‘zu yaxshi xulqungga banda bo‘lay!

Qit’alar

Ey alarkim, bu Hind kishvaridin
Bordingiz anglab o‘zga ranju alam.
Kobulu xush havosini sog‘inib,
Hinddin garm bordingiz ul dam.
Ko‘rdingiz — toptingiz ekin anda
Ishratu aysh birla nozu niam?
Biz dog‘i o‘lmaduq, bihamdilloh,
Garchi ko‘p ranj edi-yu, behad g‘am.
Hazzi nafsiy, mashaqqati badaniy,
Sizdin o‘tti-yu, o‘tti bizdin ham.

* * *

Davron g‘ami bila sitamini unutgurur
Ul sabzchehra yor xayoli aladdavom.
Hijronida xayol eta olmon, bu turfakim,
Vaslida ham xayol agar bo‘lsa, borcha xom.
Vasfida xomlik agar o‘lsa, ne g‘amdurur,
Chun daf’ etar xayoli g‘amu g‘ussani tamom.
Chun yori rozdor qilurman seni xayol,
Asror fosh aylama zinhor, vassalom!

* * *

Bobur niyozu madhini yetkurgil, ey sabo,
Ul shahzoda Nosir olijanobqa.
Bo‘l oyu yil farog‘atu xushboshlig‘ bila
Bo‘lguncha mohu sol oyu oftobqa.
Hijron cho‘lida jahd bila po‘yalar urub,
Istab ziloli vasl, yetishtim sarobqa.
Chun xost mundoq erdiki, hajringni chekkamen,
Bexost raj’at aylamisham Andarobqa.

* * *

Eyki, targ‘ib qilursen chog‘ir ichmakka meni,
Sozu xonanda bila soqiyu saxbo bormu?
Bovujudiki, o‘tubtur chog‘ir ichmak vaqti,
Majlis asbobini, bilmonki, muhayyo bormu?

* * *

Noumid bo‘ldum, ey Mo‘g‘ul, sendin,
To eshitgimki, Andijon bording.
Aytg‘on so‘zga keldim, ammo, sen
Yaxshi kelding demay, yamon bording.

* * *

Qolmadi hurmat ahli olamda,
Olamu olam ahdidin yuv ilik!
Boburo, ikki podsholig‘din
Yaxshiroq bu zamonda bir beklik.

* * *

Muyassar o‘lsa agar yor vasli g‘urbatta,
Vatanni ne qilayu o‘z diyor nega kerak?
Yibordi yor manga yodgor deb xatini,
Manga habib kerak, yodgor nega kerak?!

* * *

Ne sud andin poy dar gillig‘im,
Chu al do‘stlardin ul oy yub emish.
O‘zin forig‘u bizni qilgon asir-
Kim, ermish bu yanglig‘ ul Ayyub emish.

* * *

Tamomi husn eli sog‘u hushyor ekanda,
Durushtu tund agar bo‘lsalar, bilingki, yeridur.
Chog‘ir kerakki, ichib, bazm bo‘lsa, barcha yigitlar,
Chog‘ir ketur, bori xublar chog‘irga tushkularidur.

* * *

Ne qilayin sening bila, ey til,
Jihatingdin mening ichim qondur!
Necha yaxshi desang bu hazl ila she’r,
Birisi fahshu biri yolg‘ondur.
Gar desang kuymayin bu jurm bila,
Jilavingni bu arsadin yondur!

* * *

Ul sarvning harimig‘a gar yetsang, ey sabo,
Bergil bu hajr xastasidin yod ko‘ngliga.
Rahm aylabon sog‘inmadi Boburni, bor umid,
Solgoy Xudoy rahmni Fo‘lod ko‘ngliga.

* * *

Bu viloyatka muqayyad bo‘lmag‘il,
Kel, Xuroson jonibig‘a azm qil!
Gar borur bo‘lsang, erurmen hamrahing,
V-ar turarsen, men borurmen jazm qil!

* * *

Yo‘qturur nozingdin ozore manga,
Noz agar qilsang manga matlubdur.
Xoh ko‘rsat lutfu xohi javr qil,
Har ne voqe’ bo‘lsa sendin xubdur.

* * *

Qilmasa ul oy nazar manga, ne tong?
Tengri tole’ chun manga yorotmadi.
O‘qi yorar erdi ko‘nglum dardini,
Netayin, ko‘nglum uchun yor otmadi.

Fardlar

Holimni sanga aytib, xajr o‘tig‘a o‘rtondim,
Ey yor, yamon qildim, har neki dedim — yondim.

* * *

Sanbo‘sa sening ko‘nglung gar istasa, andoq qil,
Sanbo‘sa kerak bo‘lsa, san bo‘sa inoyat qil.

* * *

Qutulmoq firoqingdin oson emas,
Yetishmak visolingg‘a imkon emas.

* * *

Darding o‘lsa, ilojni netayin?
Sensizin taxtu tojni netayin?

* * *

Mehrubon istab, baloi bevafog‘a uchradim,
Bevafo ermish, Xudoyim, ne balog‘a uchradim?

* * *

Bo‘ldum yana oshufta, devona dag‘i bormen,
Go‘yoki bu fursatta oshiq bo‘lub o‘xshormen.

* * *

Koshki el birla ul mahvash hikoyat qilmasa,
Yo hikoyat qilg‘anini el rivoyat qilmasa.

* * *

Ko‘nglum visolidin xushu ko‘zumda nurdur,
Ko‘z ravshani, ko‘ngul xushi Abdushukurdur.

* * *

Bo‘lmadi hargiz, netay, ul bevafo yorim mening,
Gar menga yor o‘lsa ul, bo‘lg‘ay Xudo yorim mening.

* * *

Yorning ag‘yorg‘a meh_ru vafosin angladim,
Notavon ko‘nglumga ham javru jafosin angladim.

* * *

Qadin ko‘z jo‘yborig‘a ul oy bexost keltursa,
Oyog‘idin ko‘tarmay boshni, Tangri rost keltursa.

* * *

Ne osig‘ ishq aro man’ aylamak oxu fig‘onimni
Ki, men barbod bermishmen bu yo‘lda xonumonimni.

* * *

Sengakim, arzi holimni ado men notavon qildim,
Muborak xotiringg‘a noxush-ar kelsa, yomon qildim.

* * *

Mushtoqdurur xasta ko‘ngul vaslinga bisyor,
Yorim kecha kelgilki, xabar topmasun ag‘yor.

* * *

Eyki, la’li jonfizoing nuqlu maydin yaxshidur,
Kelgil ushbu kecha, yuz ko‘rsatki, oydin yaxshidur.

* * *

Kelki, onda furqatingdin dog‘i hirmon qolmasun,
Qolmasun g‘amda ko‘ngul, ko‘nglumda armon qolmasun.

* * *

Ishqing mayidin, ey jonkim, mastu bexabarmen,
Gohi o‘zumda yo‘qmen, gohi o‘zumda bormen.

* * *

Ko‘zum yorug‘lug‘iyu xasta ko‘nglum xushlig‘i sensen,
Badanda jonsenu jonning dag‘i dilkashlig‘i sensen.

* * *

Senga holimni yozdim, sajda qildim,
Aytqilkim, ne yozdim, ne yongildim?
Otin og‘zimg‘a oldim ersa, tortar tig‘i kin ul mah,
Meni agar o‘lturur bo‘lsa bu yozuq birla, bismillah.

* * *

Meni yo‘q e’tiqodi deb, bori el ichra yod etma,
Xudoy uchun bori elni o‘zungdek e’tiqrd etma.

* * *

Jahon chun bevafodur, nechakim andisha Bobur qil,
O‘zungni podshoxi jumlai olam tasavvur qil.

* * *

Mehr ila xursand etarsen, javr ila pomol ham,
Bir zamon g‘amgin qilursen, bir zamon xushhol xam.

* * *

Ko‘rmas jahonda hargiz ko‘nglini shod Bobur,
Topmas murodi dilni, ey nomurod Bobur.

* * *

Bu ko‘zaki, bo‘ynumg‘a qo‘yub kelmisham oni,
Har kim bu chog‘ir ichmasa, o‘z bo‘ynig‘a qoni.

* * *

Yod aylamading hargiz, munchaki yolinibmen,
Sen meni sog‘inmaysen, men seni sog‘inibmen.

* * *

Xati birla ul oy xaddi: biri — mohu biri — hola,
Yuzi birla aning qaddi: biri — sarvu biri — lola.

* * *

Ulfatim el birla ozdur, ko‘bdur el javri menga,
Ne mening tavrim yoqar elga, ne el tavri menga.

* * *

Bahor mavsumi yettiyu xush xavo o‘tti,
Tag‘oful aylama soqiyki, o‘tti, hr, o‘tti.

* * *

Bodadin ishrat uyini doim obod etgasen,
Har qachonkim, boda no‘sh etsang, meni yod etgasen.

* * *

Yo Rab, xavos jam’ida Boburni xos qil,
Yoxud avom tafriqasidin xalos qil.

* * *

O‘zga hamdam istabon, jonimg‘a mahram naylayin?
Menmenu ul oy xayoli, o‘zga hamdam naylayin?

* * *

Ochildi ko‘nglum o‘shal gul’uzor kelganidin,
Nechukki, g‘uncha ochilg‘ay bahor kelganidin.

* * *

Bir fikru bir havodadurur har nafas ko‘ngul,
Har lahza bir havas qiladur bulhavas ko‘ngul.

* * *

Visol shavqidamen, ishtiyoq ko‘rsatma,
Xudoy uchun menga asru firoq ko‘rsatma.

* * *

Necha boshimg‘a yog‘durg‘ay jafo toshini ul mahvash?
Necha sabr aylay oning javrig‘akim, o‘tdi haddin tosh?

* * *

May xumoridin o‘lur har nafas afzun dardim
Soqiyo, kel, bir ayoq berki, ilikdin bordim.

* * *

Jafoni qo‘y, vafo tarkini tutma,
Unutmasmen seni, sen ham unutma.

* * *

Senga oshiq emasmenkim, menga javr etgasen doim,
Sening nozingni kim tortar, mening sendin ne parvoim?

* * *

Gar ko‘zungdin tushtum ersa, ko‘rdum oni bodadin,
Bo‘ldi taqsir emdi sen o‘tkor meni uftodadin.

* * *

Chun zarurat bo‘ldi, qildim sendin ayru mayli jom,
Har chog‘irkim, ichmasam yoding bila, bo‘lsun harom.

* * *

Tasavvur qilmag‘ilkim, sendin, ey jon, o‘zga qilg‘aymen,
Ko‘ngul ul, fikr xam uldur, ne imkon o‘zga qilg‘aymen?

* * *

Bormakim, ko‘nglumda vasling ishtiyoqidur hanuz,
Kelki, vasling ishtiyoqi menda boqidur hanuz.

* * *

Eshikishta boshim qo‘ymoq uchun har dam itob etma,
Bosh olib ketgum oxir eshikingdin, iztirob etma.

* * *

Yana oshuftaroq ko‘rdum o‘shal nomehrubonimni,
Ne ish qildim? Ne taqsir o‘ldi? Bilmasmen gunohimni.

* * *

Hajr ila qo‘nglumni buzding, vasl birla tuz meni,
Bordingu o‘lturdung oxir, kel, dag‘i tirguz meni.

* * *

O‘tgan oqshom va’da aylab, ul pariro‘ kelmadi,
«Ko‘zlarimga kecha tong otquncha uyqu kelmadi».

* * *

Ichib chog‘irni, ishim telbalikka yovushti,
Nechuk tahammul etay, ichimga o‘t tushti.

* * *

Go‘shaye tutsam, jahonning elidin g‘am ko‘rmasam,
Istaram el ko‘rmasa meniyu men ham ko‘rmasam.

* * *

Bizga chun mehring yo‘q, elga mehrubonlig‘ qilmag‘il,
Yaxshilig‘ chun qilmading, bore yomonlig‘ qilmag‘il.

* * *

Jahon birla jahonning ahlidin behad malolim bor,
Biridin qat’ etib, ul birga qotilmas xayolim bor.

* * *

Jonni fido qilib senga, bormen dag‘i yomon,
Qilg‘an hamondurur dog‘iyu qilmag‘an hamon.

* * *

Ey sabo, sharh aylagil hijronda avqotim mening,
O‘tsa ul shahning tobug‘ida agar otim mening.

* * *

Bo‘ldi hajring do‘zaxining bartaraf bo‘lmoq chog‘i
Kim, visolingning dalilidur ko‘zumning uchmog‘i.

* * *

Ham husnining binafshayu gul banda-bardasi,
Ham sarv erur chamanda bir ozodkardasi.

* * *

Tani zorimni de, gulshanda shoxi notavon ko‘rsang,
Sarig‘ yuzumni sog‘in, bog‘ aro bargi xazon ko‘rsang.

* * *

Boburdurur bu ikki varaqning muharriri,
Biri butun varaqturu payvandlar biri.

* * *

Bormu erkin hech nima olamda hijrondin yomon,
Har nekim ondin yomonroq yo‘q, budur ondin yomon.

* * *

Base, firoqida ichsam chog‘ir, yig‘im keladur,
Manga chog‘irni keturmangki, achchig‘im keladur.

* * *

Tutmagil, ey gul, ravokim, ishqing ichra bir g‘arib,
Yerga bosh qo‘yg‘ay xazon yafrog‘i yanglig‘ sarg‘arib.

* * *

Zuhd sahrosig‘a tushtum ishq yo‘lidin ozib,
Boburi gumrahni emdi kim bu yo‘lg‘a ko‘ndurur?

* * *

Ul ikki labi ramzi dard ahlig‘a qilmaydur,
Gul g‘unchasidur go‘yo, bizlarga ochilmaydur.

* * *

Bor archi boisi yuz sho‘ru yuz gunoh chog‘ir,
Chog‘ir firoqi qildi halok meni, oh chog‘ir!

* * *

Firoqingdin yovushtum o‘lgali, ey yor, kelgaysen!
Visolinga base mushtoqmen, zinhor kelgaysen!

* * *

Ul pariruhsora hargiz notavonliq ko‘rmasun!
Yaxshidur yaxshi kishi, hargiz yomonliq ko‘rmasun!

* * *

Sendin ayru naylagaymen ayshu sahbo xushlug‘in,
Ki, sening uchun tilarmen barcha dunyo xushlug‘in.

* * *

Sening uchun vatanim ko‘hu dasht bo‘lg‘usidur,
Aning uchunki, vafosiz g‘azol ko‘runasen.

* * *

Yor qadrin bilmadim to yordin ayrilmadim,
Yor qadri muncha ham dushvor ekandur bilmadim.

* * *

Ko‘rub hijron g‘amin, jonong‘a yettim,
Agarchi ranj chektim, jong‘a yettim.

* * *

Meni hijronda kuydursang, ko‘ngul sendin sovutmasmen,
Agarchi sen unutgung meni, seni men unutmasmen!

* * *

Qovun birla uzumning hajrida ko‘nglumda g‘am har so‘,
Oqar suvning firoqidin ko‘zumdin har dam oqar su(v).

* * *

Jahon eliyu jahon borcha gar adam bo‘lsa,
Adam yo‘lini tutay zarra menda g‘am bo‘lsa.

* * *

Istaram yetsam quyundek gul’uzorim qoshig‘a,
Ollida tufrog‘ bo‘lub, evrulsam oning boshig‘a!

* * *

Garchi olamda visol ayyomi dilkashdur, axiy,
To bilingay vasl qadri, hajr ham xushdur, axiy.

* * *

Mehribon sog‘ing‘onim nomehribon ermish, netay?
Yaxshilig‘ ko‘z tutgonim asru yomon ermish, netay?

* * *

Necha ul yor yod etmay, meni ag‘yor sog‘ing‘ay,
Ne kun bo‘lg‘ay meni dilxastani ul yor sog‘ing‘ay.

* * *

Bu dunyodin farah yo‘qtur meni mahzung‘a jononsiz,
Jahondinkim, desun, billoh, kerakmas manga jon onsiz!

* * *

Do‘stluqni gar tilarsen aylasang isbot kel,
Suhbatingg‘a asru ko‘p mushtoqdurmen bot kel.

* * *

Xush ul burunqi zamonlarki, o‘tgiyu bordi,
Xush ul kishiki, zamonlarni yaxshi o‘tkordi.

* * *

Murod vasling erur — ayla yod Boburni,
Unutmog‘il yana bu nomurod Boburni.

* * *

Ko‘zumning nurisen, ko‘nglum huzuri,
Tanim xurramlig‘i, jonim sururi.

* * *

Sabzayu gullar bila jannat bo‘lur Kobul bahor,
Xosa bu mavsumda Boron yozisiyu Gulbahor.

* * *

G‘ayrg‘a necha ul oy vafo qilur,
Necha jonima mening jafo qilur?

* * *

Qadi firoqi meni duto qilur,
Qoshi hajri qomatimni yo qilur.

* * *

Zahri hijron ichmisham, ber boda taryoki manga,
May xumori boshta cho‘xtur, tut chog‘ir soqi(y) manga

* * *

Bog‘ necha xo‘b esa, ko‘yicha yo‘qtur,
Sarvni mavzun desa, bo‘yicha yo‘qtur.

* * *

Ag‘yorg‘a o‘q urubon, dardig‘a davo qiladur,
Bisyor yomon boradur, ul yor xato qiladur.

* * *

Bormoqqa ne maskan muyassar,
Turmoqqa ne davlat muyassar.

* * *

Biling muni davlat, gar o‘lsa muyassar
Rahiqi muravvaq, rafiqi suxanvar.

* * *

Ishqni har kimki qilur ixtiyor,
Men kibi olamda bo‘lur xoru zor.

* * *

Shayxu mullo Shihobu Xondamir,
Keling uch-uch, iki-iki, bir-bir.

* * *

Jamolingdin quyosh asru bot o‘totlig‘,
Sochingga banda bog‘ ichra sunbul otlig‘.

* * *

Vahmu usrattin amone toptuq,
Yangi jon, toza jahone toptuq.

* * *

Kel, ey rafiqi gulro‘y, ketur raqiqi gulrang,
O‘zung ichib, manta quy, ko‘tar navo tuzub chang.

* * *

Yashurdi otini g‘ayr ittifoqi birla ul qamdam,
Dedim otini elga, fosh qildim ittifoqin ham.

* * *

Ishq yuki ayladi sipehri a’loni ham,
Ne ajab, ar aylasa meningcha shaydoni ham.

* * *

Raqib yo‘ldoshu men hajrdin duto o‘ldum,
G‘arib turki sitamgarg‘a mubtalo o‘ldum.

* * *

Boshim qadam qilibon visolinga yetayin,
Muyassar bo‘lmasa vasl, bosh olibon ketayin.

* * *

Haj yo‘lig‘a kir, ko‘ngul, himmat bila,
Ber qaz, oq ar o‘lsa yuz ming qofila.

* * *

G‘am yuzini ko‘rma, bo‘lsang jur’ayu jome bila,
Shukr qil, may no‘sh qilsang gar gulandome bila.

* * *

Ne malak andoq erur, ne erur oncha kishi,
Qamar aning muqirri, quyosh aning qayoshi.

* * *

Har kimki, bo‘yunni qo‘ymas, oni tiygay,
Chopqay, talog‘ay, mute’yu munqod etgay.

* * *

Qading jannat riyozining niholi,
Eram gulzori xadingning misoli.

* * *

Hajr shomi sochi savdosi chekar har yon meni,
Vahki, bu poyoni yo‘q tun qildi sargardon meni.

* * *

Ko‘pu ozg‘a Tengridur berguchi,
Bu dargohda yo‘qtur kishining kuchi.

Masnaviylar

Sabo, ul gul harimig‘a guzar qil,
Mening holimdin ul gulga xabar qil.

Salomim yetkur ul oromi jong‘a,
Yana mundoq degil ul dilsitong‘a:

«Yuzungni ko‘rsatib, ko‘nglumni olding,
Olib ko‘nglumni, ko‘zdin meni solding.

Degil dildorlig‘ mundoq bo‘lurmu?
Tariqi yorlig‘ mundoq bo‘lurmu?

Seni mundoq tasavvur qilmas erdim,
Bu yanglig‘ rah,msiz ham bilmas erdim.

Seni deb barcha olamdin kechibmen,
Rafiqu yoru hamdamdin kechibmen.

Zamone qilmadim sendin farog‘at,
Vale, bordur senga mendin farog‘at.

Meni avval o‘zungga h.amdam etting,
Yona bilmon nega nomahram etting.

So‘zungkim, Xizr suyidin nishondur,
Vale, ul suv kibi mendin nihondur.

Ne, ya’ni muncha bizdin so‘z yoshurmoq,
Jafo oyinini haddin oshurmoq?

Birovningkim, birovdin ko‘ngli qolur,
Kishi yuz so‘z bila ko‘ngulni olur.

Ajabkim, mendin, ey dildor, to‘ydung,
Mening ko‘nglumni bir so‘z birla qo‘ydung.

Uzatma muncha ham, Bobur, so‘zungni,
Bu so‘zlar birla xor etma o‘zungni.

Agarchi ko‘p so‘zung bor, muxtasar qil,
Ul oyg‘a so‘zning aslidin xabar qil.

Gar ul so‘zkim, yoshurdung, aytmassen,
Bu yanglig‘ odatingdin qaytmassen.

Sening sevmasligingni jazm etarmen,
Bosh olib o‘zga bir sori ketarmen.

Agar botroq yibormassen javobim,
Bu xatdin ortuq o‘lur pechu tobim».

* * *

Ey payki sabo, qotimg‘a kelgil!
Eshit bu so‘zumni, dog‘i bilgil!

Yeldek yetib ul quyosh qoshig‘a,
Quyun kibi evrulub boshig‘a.

Yuz hasratu ishtiyoq birla,
Yuz ming alamu firoq birla.

Mendin tobug‘ida bo‘yla arz et,
Bu xidmatni o‘zungga farz et:

«K-ey podshahi viloyati husn!
Sha’ningda kelibtur oyati husn!

Sen husn sariri podshohi!
Men ishq faqiri dodxohi!

Hajru g‘aming etti zulmu bedod,
Ey jonu jahon, fitonu faryod!

Oyrilg‘ali, ey nigor, sendin,
Oyrildi hushu qaror mendin.

Ko‘zumda, agarchi, yo‘q jamoling,
Ko‘nglumdadurur, vale, xayoling.

Fikrim budururki, senga yetsam!
Zikrim budurur — so‘zung eshitsam!

Bormadi ko‘nguldin ul sochu yuz,
Yod ettim alarni kecha-kunduz.

Chun yo‘q qoshinga yetarga haddim,
Qoshing g‘amidan egildi qaddim.

Zulfung girihig‘a bastadurmen,
Ko‘zung havasida xastadurmen.

To oq yuzung yiroq tushti,
Ikki ko‘zum ichra oq tushti.
Og‘zing g‘amidinki, tangdilmen,
O‘lmay yururam, ne sangdilmen!

Lutf etki, harob bo‘ldi holim,
Rahm aylaki, qolmadi majolim.

Xush ulki, yuzungni yona ko‘rsam,
Hayron boqibon yuzungga tursam.

O‘psam ayog‘ing qo‘yub yuzumni,
Surtub anga har zamon ko‘zumni.

Bo‘ynungg‘a qo‘lum hamoyil etsam,
Sarvingni o‘zumga moyil etsam.

Gah ilkima g‘abg‘abingni olsam,
Gah og‘zima ul labingni olsam.

Ko‘zumni ko‘tarmasam ko‘zungdin,

Yuzumni ko‘tarmasam yuzungdin.

Gah og‘zimg‘a tilingni olsam,
Gah og‘zingg‘a tilimni solsam.

Hosilki, agar qoshingg‘a yetsam,
Ko‘nglum tilagancha ishrat etsam.

Yuzung yana ko‘rsam erdi, ey jon,
O‘lsam dog‘i qolmas erdi armon.

Yuz muncha xayollar qilurmen,
Yoding bila hollar qilurmen.

Men ushbu xayollar bila shod,
Sen meni qilursen o‘zgacha yod.

Mahjur ko‘ngulni shod qilmay,
Yaxshi so‘z birla yod qilmay.

Yolg‘on so‘z ila itob etarsen,
Yuz qahr bila xitob etarsen.

Gar yolyuni bo‘lsa zohir, ey do‘st!
Sharmanda bo‘larsen oxir, ey do‘st!
Ey yor, sen aylama tasavvur-
Kim, ko‘nglini o‘zga qildi Bobur.

Yuz hursifat qoshimg‘a kelsa,
Yuz tig‘i jafo boshimg‘a kelsa.

Ko‘nglumda hanuz o‘shal vafodur!
Boshimda dag‘i o‘shal havodur!

Fikrim o‘shalu xayol o‘shaldur!
Dardim ulu zor hol o‘shaldur!

Gar munda taraddud etsa oyim,
Bu so‘zda guvoh erur Xudoyim.

Hol ul edikim, hikoyat ettim,
Gah shukru gahi shikoyat ettim.

Har neki ko‘ngulda erdi — dedim,
Emdi sendin budur umidim:

Har ishta shitob qilmag‘aysen!
Bu tavr itob qilmag‘aysen!

Qolgon ko‘nglumni olg‘asen bot,
Olg‘on nazaringni solg‘asen bot.

Gar yaxshiyu gar yamon qilursen,
Dedim sanga, emdi sen bilursen.

To daxrdurur, salomat o‘lg‘il!
Xushluq bila to qiyomat o‘lg‘il!

Xushvaqtlig‘ing mudom bo‘lsun!
Davlat sanga muyetadom bo‘lsun!

Bobur. Mahrami asror topmadim. Devon by Khurshid Davron on Scribd

08

(Tashriflar: umumiy 292 672, bugungi 4)

27 izoh

  1. Бобур саркарда сифатида тарихда колган булса-да, шоир сифатида хар биртадабиет ихлосманди калбида тоабад яшайди..

  2. Бобур узига ун хайкал колдирди бу унинг газаллари шеърлари рубоийлари саёхатда ёзилган китоблари унинг улкан мухаббати тоза зилол севгиси узга юртни заб этган вауша халкка булган эхтироми бу улуг саркарда дейишга асосли кахрамлнликлари
    МАРДУМ 2019 ЙИЛ МАЙ ФАРГОНА .

  3. Zahiriddin Muhammad Bobur bobomiz Ruboiylar, g’azallar,fardlar,tuyuqlar,masnaviylar,qit’alar yozib qoldirganlar. Bunga shukr qilib yashaylik,ularga amal qilaylik. Menga va oilamga bu juda ham yoqdi. Rahmat

  4. Assalomu alaykum. Xurshid Davron kutibxonasi masullari bilan qanday a’loqaga chiqsam bo’ladi. Iltimos menga time010298@bk.ru manziliga bog’lanish uchun telefon raqam yuboring.

  5. Бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур,чиндан ҳам, ўз ижодияти ва ҳаетий амалиёти билан буюкдир. Мен улуғ бобомиз Бобур билан кўп фахрланаман!

    Jamshid

Izoh qoldiring