Йиллар ўтиб олис Ҳинд тупроғидан Бобур мирзонинг соғинчли ғазаллари тоғу саҳролар ошиб келиб Фарғона, қолаверса, бутун Мовароуннаҳр аҳли дилини забт этди. Халқ дилидаги мана шу ўчмас меҳрни сезиб-билиб юрган ҳукмдорлар ўз насл-насабларини ватангадо подшоҳ номи билан боғлаб, шу меҳр ва муҳаббатга шерик бўлишга уриндилар. Шу меҳр туфайли халқнинг ўзи ҳам ғаройиб афсоналар тўқиди. Ўзи тўқиб, ўзи шу афсоналарга ишонди. Шу меҳр туфайли тўқилган афсона ва достонларда (масалан,XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларига оид тарихий воқеаларга акс этган “Ойчинор” достонида. Достонда Бобур мирзо ҳаётининг Самарқандни ташлаб Афғонистонга чекиниш палласи тасвирланган) Бобур сиймоси адолатли подшоҳ, доно инсон, буюк шоир сифатида намоён этилди. Davomini o'qish
Teglar: Zahiriddin Muhammad Bobur
Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Birinchi qism.
14 ФЕВРАЛ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТУҒИЛГАН КУН
Жасурлиги учун “Бобур” номи билан кўпроқ машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Умаршайх мирзонинг суюкли хотини Қутлуғ Нигорхонимдан саккиз юз саксон саккизда, муҳаррам ойининг олтинчи куни (1483 йилнинг 14 феврали) дунёга келди. Davomini o'qish
Tolibi ilm kerak…
Неча юз йилки, олимлар Бобирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишади. Уни ўрганишни у олим бошлаб берган, бу олим бошлаб берган, дейишади. Бобирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишни ҳеч қайси олим бошлаб бермаган. Бобирнинг ўзи – “Бобирнома” асари орқали бошлаб берган…
ТОЛИБИ ИЛМ КЕРАК
Талант ТОЛЕРАНТ
Ҳар вақтки, кўргайсен менинг сўзимни,
Сўзимни ўқиб, соғингайсен ўзимни…
Бобир.
Davomini o'qish
Yulduz Karimova. Lirik fojelik va ruhoniy manzaralar talqini. «Bobur va dunyo» jurnali, 4-son
Ҳар қандай лирик шеъриятда лирик кечинма ва лирик кайфият устувор мавқеда бўлади. Бадиий адабиётнинг азалий ва абадий вазифаси хунукликнинг талқинида тасвир меъёрини ушлаш, фожелик замирида ўқувчи кўнглига ижобий таъсир этадиган ёруғ бир нуқтани кашф этишдир. Бу инкишофда ўша дард-алам ёки фожеликнинг юксак поэтик ифодаси бўй кўрсатади. Ушбу мақолада шоир Хуршид Давроннинг лирик кечинмалар талқинидаги ана шундай поэтик маҳорати ўрганилган. Davomini o'qish
Elnura G’aybulloh. Ikki maqola: Ishq aro junun bedodi & Bobur lirikasida g’urbat tasviri
9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий & 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
Биринчи мақолада Алишер Навоий ижодидаги жунун истилоҳи хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, турли илмий, диний-тасаввуфий манбалар асосида таҳлилга тортилган бўлса, иккинчи мақола Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеъриятида акс этган ғурбат мавзусига бағишланган. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur Devoni (2004) & Xosiyat Bekmirzayeva. Navoiy va Boburda tuyuq, fard va masnu’
Мирзо Бобур таваллудининг 539 йиллиги олдидан
Мақолада Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобур ижодида айрим жанрлар, фард, туюқ ва маснуъ шеърлари ва уларнинг санъат даражасида фойдаланилган ўринлари ҳақида сўз юритилади. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. She’riyat taxtining ikki sultoni
«Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва икки улуғ зотга бағишланган мақола ва шеърларни тақдим этишни давом этади. Davomini o'qish
Nizomiddin Mir Alisher Navoiy va Zahiriddin Muhammad Bobur bobomizning Afg‘onistondagi o‘zbek nabiralari she’r o‘qiydilar.
Шу ҳафта ичида туғилган кунлари нишонланадиган Турк дунёсининг икки буюк сиймоси: Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг Афғонистондаги ўзбек набиралари шеър ўқийдилар. Davomini o'qish
Umid Ali. Bobur. Turkum she’rlar & Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi
«Хуршид Даврон кутубхонаси» Алишер Навоий ва Мирзо Бобур боболаримизни нафақат таваллуд айёмларида балки мунтазам идроку тадқиқ этишни лозим деб билади ва бугунги саҳифада Мирзо Бобур хаёли яшамиш Самарқандда яшаб ижод қилаётган истеъдодли шоир Умид Алининг «Бобур» сарлавҳали туркум шеърларини тақдим этади. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. She’riyatidan namunalar
Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Menkim, Bobur…»
14 ФЕВРАЛ — МИРЗО БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Бобур мирзо учун бундай воқеа отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати бўлди. Агар бу фожиали ўлим юз бермаганда, кейинги воқеалар тадрижи, Бобур мирзонинг тақдири қандоқ кечарди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Davomini o'qish
Husan Karvonli. «Boburnoma»da Amir Temur & Turg’un Fayziyev. Temuriylar shajarasi
9 апрель — Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун
«Бобурнома»да бир ярим мингга яқин тарихий шахсларнинг исми шарифи келтирилган. Улар орасида энг машҳури, шубҳасиз, буюк соҳибқирон Амир Темурдир. Асарда Темурбек номи турли муносабат билан 31 марта тилга олинган… Davomini o'qish
