Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Аруз” рисоласи икки жиҳатдан муҳим: биринчидан, у ўзбек шеър назариясини бойитгани, такомиллаштиргани билан беқиёс аҳамиятга молик бўлса, иккинчидан, антология сифатида ҳам улкан эътиборга сазовордир. Davomini o'qish
Teglar: Zahiriddin Muhammad Bobur
«Ochun» turkumidan: Zahiriddin Muhammad Bobur
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Boburshoh jiyani.
Хуррамшоҳ тўғрисидаги илк маълумот «Бобурнома»да акс этиб, Хондамир «Ҳабиб ус-сияр»(1524), Муҳаммад Ҳайдар «Тарихи Рашидий»(1545)да бу борадаги фикрларини асосан «Бобурнома»дан иқтибос қилганлар, ўзларидан эса, кам янгилик қўшганлар. Бироқ, қувонарлиси шуки, «Аҳсан ат-таворих», «Лаб ат-таворих», «Тарихи оламоройи Аббосий», «Тарихи Қипчоқхоний», «Мажмаъ ул-ғаройиб», «Мусаххир ил-билод», «Тазкирайи тарихи Муқимхоний» каби бошқа асарлар маълумотлари ҳам мазкур мавзудаги тасаввуримизни бойитишга хизмат қила олади. Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzayeva. Bobur va Umar Xayyom & Ruboiylar
Зуллисонайнлик Бобурга салтанатни бошқаришда ҳам, кишилар билан ўзаро муомалада ҳам, бадиий ижодда ҳам бир умр ҳамроҳлик қилган. У форс тилида гўзал шеърлар ёзган. “Бобурнома”ни варақлаганда, форс тилидаги ўнлаб мисраларга дуч келиш мумкин. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. Mubayyin & Mirzo Kenjabek. Bobur Mirzoning «Mubayyin» asari
Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир»… Davomini o'qish
Boburnoma (2008 — tabdil) & Hasan Qudratullaev. “Boburnoma” asrori kaliti
Заҳириддин Бобур қайси жанрда ижод этмасин, уларнинг барчасида муаллиф таржимаи ҳоли, дунёқараши, умргузаронлик дафтарининг баёни, бир-бирини тўлдирувчи, “Бобурнома”да чала қолган фикр¬ларнинг изоҳи, яширин сирлари бошқа бир асарида янгича жило ва мукаммалликда, шоирона бадиий талқинда ифода этилганлигини кўрамиз. Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Zahiriddin Muhammad Bobur g’azallariga muxammaslar
Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеърияти бугун ҳам ўзбек шоирларини ҳаяжонга солади, беназир шоир ғазалларида акс этган умумбашарий ғоялар изидан юришга даъват этади. Бугун сизга иқтидорли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнинг Бобур мирзо ғазалларига ёзган мухаммасларини тақдим этар эканмиз, буюк аждодимиз мероси нафақат кеча, бугун ҳам ва келажакда ҳам юракларимизда абадият сўзи сифатида янграшини таъкидлашни истардик. Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzayeva. Bobur va ijodi haqida maqolalar.
БОБУР ШЕЪРИЯТИДА ҲИЖРОН ТИМСОЛИ — БОБУР ШЕЪРИЯТИДАГИ АЙРИМ ОБРАЗЛАР ТАЛҚИНИ — БОБУР ВА УМАР ХАЙЁМ — КЎЗ — КЎНГИЛ ОЙНАСИ — «БОБУРНОМА»ДАГИ ШЕЪРИЙ ПАРЧАЛАР Davomini o'qish
Xosiyat Bekmirzaeva. Gul Va Bulbul
Бобур ижодида бус-бутун гулга бағишланган шеърлар ҳам талайгина. “Ғунчадек кўнглум менинг гулзор майли қилмағай”, “Хазон япроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим”, “Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур” мисралари билан бошланувчи ғазаллари ана шундай ғазаллардандур. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Yaxshilikning uch qirrasi
Ҳаёт эзгулик ва ёвузликнинг, соддароқ қилиб айтсак, яхшилик ва ёмонликнинг курашидан иборат. Илоҳий ҳақиқатларга кўра, лаънатланган Иблис – ёвузликнинг вакили, Инсон эса яхшилик ғалабаси учун курашга тайин этилган. Бинобарин, Сўз санъати ҳам яхлит ҳолда эзгулик тарғибига хизмат қилади; мана, минг йиллардирки, одамларни яхши амаллар қилишга даъват этиб келади… Davomini o'qish
Xayriddin Sultonov. Panoh
18 январ — Ёзувчи Хайриддин Султонов таваллуд топган куннинг 60 йиллиги
Ҳижрий тўққиз юз еттинчи йилнинг қаҳратон қишида темурийзода ҳукмдор Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг ишлари тараққийдан таназзулга юз тутган эди. Кеч кузакнинг рутубатли, совуқ изғиринлари эса бошлаганда у уч ойдан ортиқ давом этган қамал сўнгида – очлик, мискинлик, хор-зорлик ниҳоясида, ер юзининг сайқали бўлмиш шаҳри азим Самарқандни ғаддор душмани Шайбонийхонга ташлаб чиқди. Davomini o'qish
Zarvaraqlar: Boburning “maxfiy vasiyatnoma»si
Буюк инсоннинг бу дунёдан кўз юмиши ҳам икир-чикирлардан, майда-чуйда таъмалардан холи бўлади. Буюк инсон умрининг сўнгги дақиқаларини ҳам буюклик билан якунлайди. Бу борада ҳам Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз авлодларига ўрнак бўларли бир иш қилиб кетган экан. “Бобурнома»нинг «Тўққиз юз ўттиз олтинчи (1529) йил воқеалари” бобида ўғли Ҳумоюн қаттиқ касал бўлиб қолганида, бўлиб ўтган бир воқеа келтирилади… Davomini o'qish