Жунунваш Шоирнинг суратлари ҳар ёнга сочилиб ётарди…Шамолга осилиб яшаган одам қисматидан яна не кутиш мумкин? Ҳайратингиз Ҳаёт манзараларини имкон қадар тиклашга уриндик.
Рўзи ака, Шукур ака ва Рауф Парфи вафот этгандан кейин ҳаёт бир қадар зерикарли бўлиб қолгандай. Чунки бу ақлли, донишманд даҳоларнинг афандиликлари ҳам кўп эди.
Рўзи ака бир давлат бошлиғига “ошно” деб мурожаат этган экан.
Никоҳ тўйига таклифнома тарқатаётган Рауф ака “Уйланаяпсанми?” деган саволга “Онам уйланаяптилар”, деб жавоб берган экан.
Шукур ака рашки келиб, рақибини “Сўяман!” деб жўш урганда, ёнидаги жиловдор укаси оддийгина қилиб, “Сўйинг!” дегач, “Ўлигини қаерга қўямиз?” дея ўйланган экан…
Дунё афандиларсиз ҳам яшайверади.
Лекин бу даҳо афандилар ҳаётлигида дунё ғоят чиройли эди. (Усмон Азимнинг «Рауф Парфи» эссесидан)
«ШАМОЛГА ОСИЛИБ ЯШАДИМ» (РАУФ ПАРФИ ҲАЁТИ ФОТОСУРАТЛАРДА)
Лойиҳа мауаллифи: Иқбол Қўшшаева — «JannatMakon» журнали,2012,март
Мутолаа қилинг,босмадан чиқаринг,юклаб олинг.